Тошкент молия институти


Аудиторлик рискини баҳолашдгаи ёндашувлар



бет53/139
Дата14.12.2022
өлшемі5.38 Mb.
#467200
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   139
АУдит дарслик kurildi

Аудиторлик рискини баҳолашдгаи ёндашувлар
Тўғри (мултипликатив) моделда аудитор профессионал мулоҳазаси асосида аудиторлик риски компонентларини баҳолаб, умумий аудиторлик рискини аниқлайди.
УАР=ИХР*НР*АР (1)
УАР- умумий аудиторлик риски;
ИХР-ички хўжалик риски;
АР-аниқланмаслик риски.
Олинган натижа халқаро амалиётда қабул қилинган -5%лик кўрсаткич билан таққосланади. Масалан, аудитор ички хўжалик рискини - 60%, назорат рискини-50% ва аниқланмаслик риски-20% қилиб белгиласа, унда умумий аудиторлик риски 6% (0,6*0,5*0,2)ни ташкил етади. Олинган натижани ижобий деб баҳолаб бўлмайди, чунки 5%лик чегарадан юқори. Демак, аудитор аудиторлик рискини мақбул чегарагача камайтириш чора-тадбирларини кўрмоғи лозим.
Егри модел умумий аудиторлик рискининг компонентларидан бири аниқланмаслик рискини баҳолашни кўзда тутади. Бунда аудитор ички хўжалик рискини, назорат рисикни баҳолаб, мултипликатив модел асосида аниқланмаслик риски ҳисоблаб топилади.
АР = УАР/(ИХР*НР)
Аниқланмаслик рискини моҳияти шундан иборатки, аудитор томонидан аудиторлик текширувини ўтказиш жараёнда муҳим хато ва камчиликларни аниқлай олмаслик еҳтимолидир. Аниқланмаслик риски аудиторлик текширувида бажарадиган ишлар кўлами, танлаш кўламига, сарфланадиган меҳнат сарфи умуман аудиторлик хизмати хақи миқдорига тўғридан-тўғри боғлиқдир.
Рискларни баҳолашда икки хил ёндашув мавжуд: моддалар бўйича баҳолаш ва жараёнлар бўйича баҳолаш.
Моддалар бўйича аудиторлик рискини молиявий ҳисобот учун умумий ёки унинг алоҳида моддалари бўйича аниқланади ва баҳоланади.
Аудиторлик рискини баҳолашнинг жараёнли ёндашуви аудиторлик текширувидан ўтаётган субъектнинг бизнес-жараёнларини ўрганиш асосида амалга оширилади (таҳлил йўналиши жараёнлардан-ҳисоботга қараб).
Юқоридаги ёндашувлардан қай бирини танлаш аудиторни ўзи мустақил белгилайди. Лекин бу иккита ёндашув турли меҳнат сарфини талаб етади, яъни жараёнли ёндашув кўп меҳнат сарфини талаб етганлиги боис моддалар бўйича ёндашувдан кенг фойдаланилади.
Аудиторлик текширувида рискларни баҳолаш орқали ўзининг жавобгарлигини белгилаб олар екан,
Хулоса ўрнида шуни таъкидлашимиз мумкинки, аудитор бутун фаолиятини молиявий ҳисоботнинг етарли ишончлилигини таъминлаш билан бир қаторда аудиторлик рискини мақбул чегарагача пасайтиришга қаратади.




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   139




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет