Назорат учун саволлар:
Молиявий ҳисобот халқаро стандартларига қандай мақсад ва вазифалар қўйилади?
Аудитнинг халқаро стандартларига қандай мақсад ва вазифалар қўйилади?
Аудитда муҳимлик тушунчаси тўғрисида нима биласиз?
Муҳимлик даражасини аниқлашнинг амалий жиҳатлари қандай амалга оширилади?
Аудиторлик риски ва уни баҳолаш моделлари қандай бўлади?
Аудитда рискни пайдо бўлиш шартлари қандай амалга оширилади?
Аудиторлик рискини баҳолашдгаи ёндашувлар қандай тузилади?
7.1. Аудиторлик текширувида фирибгарлик тушунчаси
Фирибгарлик бу қаллобликни қўллаш билан боғлиқ олдиндан билиб амалга оширилган ҳаракатдир. Фирибгарлик молиявий ҳисоботини жиддий ўзгартириб юборади. Нотўғри ўзгартиришнинг икки тури аудиторлик хулосада фирибгарлик сифатида кўриб чиқилади: а) активларни ноқонуний ўзлаштиришни нотўғри кўрсатиш натижасида юзага келган фирибгарлик; б) молиявий ҳисобот тузилаётганда фирибгарлик натижасида юзага келган нотўғри кўрсатишлар. Фирибгарликни хатодан фарқлалаб турувчи жзиҳатларини атайлаб чалқаштриш. Аудиторлар одатда ўз мижозлари китобларида молиявий хатолар топишади, аммо бу хатолар атайлаб қилинган хатолар қаторига кирмайди.
Активларни ноқонуний ўзлаштириб олиш натижасида юзага келган нотўғри кўрсатишлар.
Ташкилот активларини айибдор томонидан уғирланса ёки нотўғри ишлатилса активларни ноқонуний ўзлаштириш юзага келади. Активларни ноқонуний ўзлаштириб олиш фирибгарликнинг асосий кўринишидир. Бундай фирибгарлик кичик бизнес корхоналарига нисбатан қўлланилади ва одатда айибдорлар корхона ходимлари таркибига мансуб бўлади. Активларни ноқонуний ўзлаштириш турли усуллар ёрдамида амалга оширилиши мумкин. Бу фирибгарликка тушган пулларни ўзлаштириб олиш, активларни ўғирлаш киради. Бундан ташқари олинмаган товар ва хизматлар учун компанияни тўлашга мажбур қилиш фирибгарликнинг бир кўринишидир. Одатда активларни ноқонуний ўзлаштиириш қуйидаги ҳолатларда юзага келиши мумкин.
Пул ўғирликларни қоплаш учун нақд пул олишга имкон бўлиш ва ҳисоблар билан нотўғри ишлаш имконига ега бўлиш;
Соҳта компаниялар орқали нақд пуллар тўловини бошқариш;
Фирибгарликни яшириш мақсадида захиралар ва бошқа активларни ўғирлаш ва молиявий ҳисоботларни ўз манфаатида ишлатиш. Нотўғри кўрсатишларнинг юзага келиши, молиявий ҳисоботни атайлаб нотўғри кўрсатиш
Молиявий натижаларни атайлаб ўзгартириш, ташкилотнинг молиявий аҳволини соҳталаштириш молиявий ҳисоботнинг атайлаб ўзгартириб кўрсатишга киради.“Тҳе Греат Салад Оил Сwиндле оф 1963” ни аудиторлик текшириш молиявий активларни атайлаб нотўғри кўрсатишга мисол бўла олади. Мазкур фирибрагалик ижрочиси акциялар котировкасининг ўсиши орқали ўзининг мутонасиб равишда бойилигини ортиришга интилган. Баъзида жиноятчи шахсий манфаатин кўзламай, корхонани инқироздан қутқариш ёки бошқа салбий молиявий натижалардан қутулиш мақсадида молиявий ҳисботни атайлаб ўзгартиради. Молиявий ҳисоботнинг атайлаб ўзгартришнинг учта кенг тарқалган уч усули қуйдагиларни ўз ичига олади:
1. Ҳисоб ёзувлари ёки хужжатларни манипуляция қилиш, соҳталаштриш ёки ўзгартириш.
Берни Медофф Понзи чизмаси
Олдинги инвесторлар депозитларидан олинган даромадни тўлаш учун ҳозирги инвесторлар депозитлари ишлатилганда Понзи чизмаси юзага келади. Бунда хеч қандай реал инвестициялар қилинмайди. Агар олдинги инвесторларга тегишли маблағларни тўлаш учун янги инвесторлар қўшилмаса ёки уларнинг депозитлари жуда оз бўлса Понзи чизмаси бузилиб кетади. Понзи чизмаси иккита асосий тамойилларга асосланган: ишонч ва очкўзлик. Потенциал мижозлар билан муносабатларни ўрнатиш ишонч асосини ташкил қилади. Понзи чизмаларида фирибгарликни амалга оширган киши қуйидаги ҳолатларда ишончни қўлга киритади: а) бошқаларнинг бевосита ҳараткатлари, б) профессионал ёки бошқа кўшилиб келишлар; в) ўзининг бошқаларга қилинган ишоралари. Очкўзлик инвестрларга хос бўлиши мумкин. Чунки улар одатда оддий фойдадан кўпроқ фойда оишга интилишади. Шунинг учун улар ўз меъёрий вазифаларини бажармаганда иишонч йўқолади. Медофффнинг чизмасида ишонч ва очкўзлик кенг ўрин олган. 2009 йил март ойида Медофф 11 федерал округида жиноятда айибланди. Айиб шундан иборат едики, у фаровонлик бошқарув бизнесни йирик Понзи чизмасига айлантириб, минглаб инвесторлардан миллиард долларни умариб олди. Медоффниннг гапича, у Понзи чизмасини 1990 йилларнинг бошида бошлаган. Бироқ терговчиларнинг фикрича, фирибгарлик 1909 йилларнинг бошида ривожлана бошланган. Унинг инвестицион операциялари хеч қачон ҳақоний бўлмаган. Мижозларнинг ҳисобида мавжуд бўлмаган сумма, шу жумладан олинган фойда деярли 65 млрд долларни ташкил қилган. 2009 йил 29 июн куни Медофф 150 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Дофф қонуний брокерлик фирмани бошқариб, ишончга кириб олди. У ўтган даврда НАСДАКда раислик қилган. У кўп марта CНБCда чиқиб, қимматли қоғозхлар индустрияси тўғрисида гапирган. Медофф инвестицияларни рағбатлантириш мақсадида инвестицион ҳамжамият билан ўрнатган алоқаларидан самарали фойдаланди. У ўз компаниясига инвестиция қилиш ғоясини енг қўлай имтиёзлар стифатида сотган.
Медофф ўзининг китобидаги битимлар чизмасини келтирган. У ўз китобини текширтириш уччун CПА фирмани ёдлайди. Бироқ бу фирма фақат бир ходимдан иборат бўлган. CПА бирор бир вақтда Медофф офисига келганлиги ва бирор бир марта жиддий аудит ўтказганлиги ҳақида хеч қандай далиллар мавжуд емас. Бироқ инвесторлар хеч қачон бундай аудиторлик ҳисоботларни талаб қилмаган. Бу уларнинг очкўзлиги билан ҳам изоҳланиши мумкин. Инвесторлар ўзларининг омадли шахс еканлигига ишонч қилиб, инвестициялардан кўп даромад оишга ўрганиб қолишган едилар. Шунинг учун улдар Медоффга ишониб, ундан ташқи аудит тўғрисида хеч қандайқ хужжат талаб қилмас едилар.
Бу нарса исботланмаган бўлса ҳам, Медофф таслим бўлиб, барча айибларини ўз бўйинига олмоқчи бўлган. Чунки инвесторлардан бири рус мафияси билан боғлиқ бўлган. Медофф ўз фарзандлари ва ўзининг ҳаётидан ҳавфсираган еди. Медофф бугунги кунда федерал камоқхонасида бир умрга жазони ўтамоқда. Унинг бир ўғли фирибгарлик фош қилингандан сўнг ўз ҳаётига касд қилди. Фирибгарлик жараёнида ПCАОБ Медоффнинг хедж-фонди ПCАОБда рўйхатдан ўтган аудиторлар фирмалари томонидан текширилишини талаб қилмаган. Бедоффнинг фирибгаролигидан сўнг Конгресс ПCАОБга рўйхатдан ўтган СЕC- брокерлар ва дилерларни текширишга рухсат берган.
1. Аҳамиятли бўлган воқелик, операциялар ва бошқа аҳамиятли бўлган ҳолатларни нотўғри кўрсатиш.
2. Бухгалтерлар томойилларини атайлаб нотўғри қўллаш.
7.2. Аудиторлар томонидан аниқланган фирибгарлик учбурчаги
“Фирибгарлик” терминии бундан 30 йил олдин Дон Кресси томонидан киритилган еди. Дон Кресси фирибгарлик моҳиятини ўрганиб, барча фирибгарликда мавжуд бўлган учта омилни ажратиб кўрсатди. Кейинги йигирма йил даврда фирибгарлик учбурчак модели мустаҳкамланди.
Иловада берилган фирибгарликнинг учта елементи қуйидагиларни ўз ичига камраб олади:
Фирибгарликни амалга ошириш учун рағбат;
Фирибгарликни амалга ошириш ва уни яшириш имконияти;
Рационализация – ўз фирибгарлигинии оқлаш учун керак бўлган фирибгарнинг фикрлаш тарзи.
АМАЛДАГИ АУДИТ
Молиявий ҳисобот билан боғлиқ бўлган катта қўлламли салат ёғи фирибгариги бугунги кундаги фирибгарликка мисол бўла олади. Мазкур фирибгарлик Ню-Джерсида Хом ашё ўсимлик ёғи Итифоқи томонидан амалга оширилган еди. Унинг концепцияси оддий бўлган: компания ўзининг амалда мавжуд бўлмаган захираларини кўп деб таъкидлаб, ўзининг молиявий ҳолатини юқори кўрсатади. Ортиқча кўрсатиллган активлар компанияга харажатларни камайтириб, даромадларни ортиқча кўрсатишга имкон беради. Умуман олганда фирибгарлик кредиторлар ва таъминотчиларга таҳминан 150 млн АҚШ долларига айланди (жоррий курсада 1 млрд доллар). Фирибгарлик оддий тусда содир қилинган еди. Компания катта цистерналарда салат ёғини сақлаган, У катта ҳажмда ўсимлик ёғигкўриб чиққан.
Фирибгарлик компания томонидан қуйидагича амалга оширилган:
Биринчидан, у цистерналарни катта ҳажмдаги сув билан тўлдириган.
Иккинчидан, оқибатда сувнинг сатҳи ёғ билан қопланади. Бунинг натижасида аудитор цистернани текширганда унинг юқори, яъни ёғли сатҳини кўрган.
Учинчидан, компания аудиторнинг текширув маршрутини ҳисобга оллиб, бир цистернадан иккинчи цестернага сувни ҳайдаб турган.
Мазкур фирибгарлик бугунги кунда ҳам айрим фирибгарлар томонидан амалга оширилмоқда. Чунки нопок шахслар фирибгарликни амалга ошириш мақсадида инвентиризациядаги камчиликлардан фойдаланмоқда.
Муносабатлар-рационализациялаштириш
|
Достарыңызбен бөлісу: |