Ушбу боб аудиторлик далилларига нисбатан қабул қилиш зарур бўлган тўртта асосий қарор тавсифидан, шунингдек, ишончли далиллар етарлилиги каби тушунчалар таҳлили билан бошланади. Сўнгра биз объектда ишлаш бўйича учинчи стандартга риоя етиш учун тўплаш мумкин бўлган далилларнинг етти турини аниқлаймиз ва таҳлилга тортамиз. Боб охирида аудитор ишлатадиган ишчи ҳужжатлар кўриб чиқилган.
Ҳар бир аудитор қабул қилиши лозим бўлган енг муҳим қарор мижоз молиявий ҳисоботининг барча елементлари ва ўша молиявий ҳисобот, умуман олганда, объектив тақдим етилганини тасдиқлаш тўплаши керак бўлган далилларнинг тегишли миқдорини аниқлашга оид бўлади. Бу масалада бир қарорга келиб олиш муҳим аҳамиятга ега, чунки, барча мавжуд далилларни баҳолаш ва таҳлил қилиш аудит қийматини ақл бовар қилмас даражада ошириб юборар еди. Масалан, хўжалик тизимларининг катта қисмига оид молиявий ҳисоботлар аудитида барча бекор қилинган чеклар, юк хатлари, товарларни қабул қилиш ҳужжатлари, сотиш бўйича счет-фактуралар, транспорт ҳужжатлари, мижозлар буюртмалари, ҳисоб-китоб варақлари, шунингдек, бошқа кўплаб ҳужжатлар ва қайдларни текшириш мумкин емас.
Аудиторга айнан қандай далиллар керак бўлишига оид қарор қабул қилиниши жараёнини қуйидаги тўрт саволга жавоб излаш сифатида тасаввур қилиш мумкин:
Қандай аудиторлик амалларидан фойдаланиш лозим?
Ҳар бир аниқ аудит амали бўйича саралаш қандай ҳажмда бўлиши лозим?
Берилган мажмуадан қайси аниқ унсурни танлаш лозим?
У ёки бу аниқ амалларни қачон амалга ошириш лозим?
АУДИТОРЛИК АМАЛЛАРИ.
Аудиторлик амаллари деганда аудитнинг ҳар бир босқичида у ёки бу турдаги далилларни тўплаш хусусиятлари ҳақида аниқ батафсил кўрсатмалар гуруҳлари тушунилади. Масалан, товар-моддий қимматликларни инвентаризация қилиш, бекор қилинган чеклар сони билан сотишдан даромадлар миқдори, тизимли бухгалтерия ёзувлари ва транспорт ҳужжатларини солиштириш бўйича далиллар муайян аудит амаллари ёрдамида тўпланади.
Уларни ишлаб чиқишда, одатда, махсус атамалар қўлланилиб, бу мазкур амаллардан аудит амалга ошириш йўриқномалари сифатида фойдаланиш имконини беради.
САРАЛАШ ҲАЖМИ. Аудит амаллари бўйича саралаш ҳажмини текширилаётган мажмуанинг биттадан то барча елементларигача кўринишини ўзгартириш мумкин. Тасаввур қилайлик, сотиш журналида 6600 та ҳисобга тўлов амалга оширилгани қайд етилган. Аудитор мазкур ҳолатда 200 та ҳисобни танлаши ва уларни касса дафтари билан солиштириши мумкин. Ҳар бир аниқ аудит жараёнида қанча елемент текширилиши лозимлигини ҳар сафар унинг ўзи ҳал етиши керак. Саралаш ҳажми турли текширишлар учун турлича бўлиши мумкин.
НИМАНИ САРАЛАШ КЕРАК БЎЛАДИ. Аудитор муайян аудит учун саралаш ҳажмини белгилаб олгач, айнан қандай аниқ елементларни текширишини ҳам аниқлаб олиши лозим. Агар аудитор, масалан, сотиш журналидаги ёзувлар билан солиштириш мақсадида, 6600 та ҳисобни ўз ичига олувчи мажмуадан 200 та тўланган ҳисобни текширишга қарор қилса, у ҳолда ўзи текширадиган аниқ ҳисобларни саралаш орқали бир қанча усуллардан фойдаланиши мумкин. Аудитор: а) қандайдир ҳафтани танлаши ва дастлабки 200 та ҳисобни текшириши; б) енг йирик миқдорли 200 та ҳисоб танлаши; c) ихтиёрий текшириш учун ҳисобни танлаши ёки г) аудиторнинг фикрига кўра хатолар мавжуд бўлиши еҳтимол қилинган ҳисобни танлаши мумкин. Бундан ташқари, ушбу ёндашувларнинг уйғун бирикмаси ҳисобланувчи бошқа қандайдир усулдан фойдаланса ҳам бўлади.
Молиявий ҳисобот аудити, одатда, қандайдир даврни, масалан, бир йилни ўз ичига олади. Аудит мазкур давр тугаганидан сўнг бир неча ҳафта ёки ойдан кейингина якунланади. Шунинг учун аудитга кирувчи операцияларни амалга ошириш вақти турлича бўлиши ва улар ҳисобот даврининг бошида ёки узоқ ҳисобот санасидан узоқ вақт ўтгандан кейин амалга оширилиши мумкин. Молиявий ҳисобот аудитида мижоз аксарият ҳолларда аудит йил якунлангандан бир-уч ойдан кейин тугашини хоҳлайди.
АУДИТ ДАСТУРИ. Далилларни тўплаш соҳасида тўртта қарор натижаларининг батафсил баёни аудит дастури аталади. Аудит дастури ҳар доим аудитни амалга оширишда фойдаланиладиган амаллар рўйхатини ўз ичига олади. Унда саралаш бирлиги, текшириш учун танланадиган муайян елементлар, шунингдек, аудит ўтказиш вақти ҳақида ҳам сўз юритилади. Одатда, аудит дастури бўлимлардан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири муайян унсурга бағишланган: дебиторлик қарзи, сотишлар ва ҳоказо. Дебиторлар ҳисоби бўйича аудит дастури мисоллари (у аудит амаллари тавсифини ҳам ўз ичига олади), саралаш ҳажми, танланган елементлар, шунингдек, аудит ўтказиш вақти тавсифи. Аудит дастурининг ўнг томони ҳар бир амал учун аудит мақсадларини белгилашни ҳам ўз ичига олиб, бу ҳақда 5-бобда сўз юритилган.
Объектда ишлашнинг учинчи стандарти аудитор ўз фикрини тасдиқловчи етарлича ишончли далиллар тўплашини талаб қилади. Аудиторлик далиллари ўзига хос табиатга ега еканлиги туфайли, шунингдек, аудит қийматидан келиб чиққан ҳолда, аудитор ўзи ифодалаётган фикр мутлақо тўғри деб тўлиқ ишонч ҳосил қилиши мумкин емас. Бироқ у ўзининг фикри етарли даражада адолатли еканига ишонч ҳосил қилиши керак. Аудитор барча далилларни таққослаб, аудиторлик хулосасини тузиш учун ҳақлигига етарлича ишониши бўйича бир қарорга келиши мумкин.
Далиллар ишончлилигини белгилаб берувчи уч омил – бу аниқлик, етарлилик ва ўз вақтидаликдир. Еътибор беринг, бу соҳага дастлабки икки омил объектда ишлашнинг учинчи стандартидан бевосита кўчириб ўтказилган.
Достарыңызбен бөлісу: |