Тошкент тиббиёт академияси патологик анатомия кафедраси



Дата15.07.2016
өлшемі145.5 Kb.
#200469
ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ
ПАТОЛОГИК АНАТОМИЯ КАФЕДРАСИ

«ТАСДИҚЛАЙМАН»

Даволаш факултети декани

проф.__________Холматова Б.Т.

«_____»______________2012 й.

Мавзу: ЎПКАНИНГ ОБСТРУКТИВ ВА РЕСТРИКТИВ КАСАЛЛИКЛАРИ (СУРУНКАЛИ БРОНХИТ, ЭМФИЗЕМА, ПНЕВМОСКЛЕРОЗ, ЎПКА ЎСМАЛАРИ).

Ягона методик тизим бўйича амалий машғулот

ўтиш учун услубий қўлланма.

Институт Марказий Услубий Ҳайъати

томонидан кўриб чиқилди №________

«______»______________2012 й.



Тошкент – 2012

Дарс мавзуси: “ЎПКАНИНГ ОБСТРУКТИВ ВА РЕСТРИКТИВ КАСАЛЛИКЛАРИ”.
1. Машғулот ўтказиш жойи, жихозланиши:

- Машғулотнинг назарий қисми ўқув хоналарида ўтказилади. Мавзуга таалуқли амалий кўникмалар, яъни органлар ва тўқималардаги микроскопик ўзгаришларни, гистологик ўзгаришларни, препаратларни микроскопда кўриш орқали ва телемикроскопик тизими орқали телевизорларда намойиш қилиш орқали ўқув хонасида ўрганилади.

- Органлардаги анатомик ўзгаришларни музейда макропрепаратларни ўрганиб, тасвирини ёзиб, клиник-анатомик таққослаш орқали ўрганилади. Ҳамда аутопсия хонасида ўлган касаллар майитида ички органлари талабалар иштирокида таҳлил қилинади.

Жихозланиш, хар бир гуруҳга:

1) 4 та монокуляр микроскоп, 2) микропрепаратлар набори, 3) микропрепаратни, яъни амалий кўникмани кўриб ўрганиш учун қадамма-қадам ўқув дастури, 4) микропрепаратлар тасвирини кўрсатиш учун телевизор, 5) макропрепаратлар: бронхоэктазия, ўпка эмфиземаси, ўпка юраги, ўпка раки. 6) Тарқатма материаллар: рангли расмлар: бронхоэктазия, ўпка эмфиземаси касаллигининг макро- ва микроскопик кўриниши, 7) ўпка касалликларининг графологик жадвали, 8) ўпка касалликлари бўйича саволлар, амалий кўникмалар рўйхати ва терминология мажмуаси.

2. Машғулот давомийлиги – 135 мин.

3. Машғулотнинг мақсади: Ўпка касалликларидан энг кўп учрайдиганлари, яъни сурункали бронхит, бронхоэктатик касаллик, ўпка эмфиземаси, ўпка юраги, ўпка ракининг сабаблари, патогенези, морфогенези ва патоморфологик хос хусусиятларини ўрганиш.

3.3. Машғулот вазифалари: Талаба билиши лозим: ўпка касалликларининг келиб чиқиш сабабларини, патогенезини ва ривожланиш механизмларини;

- бронхоэктатик касалликнинг ўзига ҳос макро- ва микроскопик белгиларини билиб олиш;

- Ўпка касалликларининг қандай оғир асоратларга олиб келишини ва касаллар нимадан ўлиши мумкинлигини тушиниб олиш;

- Ўпкада қандай патологик ўзгаришлар борлигини ичак тузилишига ва хужайраларининг таркибига қараб билиб олиш;

- ракнинг ривожланиш сабабларини ва патогенезини ўрганиши, лозим.
ЎПКАНИНГ ОБСТРУКТИВ ВА РЕСТРИКТИВ КАСАЛЛИКЛАРИ” мавзуси бўйича уйга бериладиган вазифалар
Саволлар:


  1. Ўпканинг сурункали носпецифик касаллиги нима, унга қандай касалликлар киради?

  2. Сурункали бронхит нима, сабаблари, унда қайси гурух бронхлар касалланади ва асоратлари.

  3. Сурункали бронхит макро- ва микроскопик жихатдан қандай ўзгаришлар билан намоён бўлади?

  4. Бронхоэктазия нима, келиб чиқиши бўйича турлари, макро- ва микро- кўриниши?

  5. Бронхоэктатик касаллиги нима, унинг учлигига нималар киради?

  6. Пневмасклероз нима, у қачон пневмоцирроз дейилади?

  7. Ўпка эмфиземаси нима, унинг турлари, келиб чиқиши бўйича сабаблари.

  8. Ўпка эмфиземасининг макроскопик таърифи.

  9. Ўпка эмфиземасининг микроскопик таърифи.

  10. Ўпка юраги нима, унинг ривожланиш механизми.


Амалий кўникмалар:

  1. Макропрепарат – «Бронхоэктазия» - сабабларини айтинг, бронхларнинг кенгайганлигига деворининг қалинлашганлигига, рангига ва атроф ўпка тўқимасига эътиборни қаратинг!

  2. Макропрепарат – «Ўпка эмфиземаси» - Бир нечта препарат борлигига эътибор беринг. Ўпканинг катталашиб, қорайиб, деформацияланиб, хаволи пуфакчалар пайдо бўлганлигига эътибор қаратинг!

  3. Макропрепарат – «Ўпка юраги» - келиб чиқишини тушунтиринг, юракнинг қайси қисми катталашган, ўнг қоринча деворида қандай ўзгаришлар ривожланган, асоратларини айтинг!

  4. Макропрепарат – «Ўпка раки» - рак нима, ўпканинг қайси тузилмалари ва хужайраларидан ўсади. Рак тугунлари ўпканинг қайси қисмида жойлашган ва сони, ранги, атроф тўқима билан алоқаси қандай!

  5. Микропрепарат – «Бронхоэктазия» - микроскоп остида бронх девори қатламларини аниқлаб, уларнинг холатини, айниқса қопловчи эпителийсидаги метаплазияга хос ўзгаришларни топиб чизиб олинг!

  6. Микропрепарат – «Ўпка эмфиземаси» - микроскоп остида ўпканинг альвеоляр тўқимасига эътибор бериб, альвеолаларнинг кенгайганлиги, девори юпқалашиб, ёрилганлигига эътиборни қаратинг!


Терминлар: пневмония, бронхит, бронхоэктазия, бронхоэктатик касаллик, метаплазия, амилоидоз, барабан таёқча бармоқлар, “ўпка юраги”, абсцесс, пневмосклероз, пневмофиброз, пневмоцирроз, эмфизема, обструкция, центроацинар эмфизема, панацинар эмфизема, пневмоторакс, альвеолит, ателектаз, дисстресс синдром, бронхоген рак, альвеоляр рак, бронхиал астма.
4. Мотивация

Талабаларни касбий тайёрлаш тизимида ичак касалликларини морфологик жиҳатдан ўрганишнинг муҳимлиги оғир асоратларга, ҳатто ўлимга ҳам олиб келиши мумкин бўлган бронхоэктазия, ўпка эмфиземаси, ўпка юраги, ўпка раки касалликларининг клиник симптомларини тўғри талқин қилиш, уларнинг морфологик ўзгаришларини билиб олишга узвий боғлиқдир. Ўпка касалликларининг патологик анатомиясини ўрганиш асосида, авваламбор талабаларнинг табобатга бўлган қизиқишини оширишга замин яратади. Жумладан, бронхоэктазия, ўпка эмфиземаси, ўпка юраги, ўпка раки клиник морфологик жиҳатдан оғир кечадиган структур асосларини клиник белгилари билан қиёслаб талабаларга ўргатиш, инсонпарварлик ва меҳр-шавқат туйғуларини шакллантиради. Албатта ҳар қандай касалликнинг морфологик белгиларини ўрганиш талабаларда табобатга нисбатан бўлган қизиқишни кучайтиради, келажакда мустақил амалий иш бажариш тўғри келганда эҳтиёткорлигини оширади.

Патологик анатомия фанида касалликларнинг, жумладан бронхоэктазия, ўпка эмфиземаси, ўпка юраги, ўпка раки касалликларини морфологик жиҳатдан ўрганишда, бу касалликларнинг структур белгиларини ҳужайра, тўқима даражасида ва макроскопик ўзгаришлар даражасида таҳлил қилиш, талабаларнинг мустақил фикрлаш ва мулоҳаза юритиш қобилиятини шакллантиришга ёрдам беради.
5. Фанлараро ва фан ичидаги боғлиқлик.

Ўпка касалликларининг патологик анатомиясини ўқитишда одам анатомияси, гистология ва эмбриология, биология ва тиб. генетикаси, микробиология ва иммунология, биохимия, нормал ва патологик физиология, терапия, хирургия, акушерлик-гинекология, инфекцион касалликлар фанлари билан боғлиқ ҳолда олиб борилиши керак.

1). Одам анатомияси кафедраси орқали ўпка ва бронхларнинг, қисмларининг меёрий анатомик тузилишни билган ҳолда, патологик анатомияда турли касалликлар пайтида ривожланадиган органларнинг макроскопик ўзгаришини ўрганилади.

2). Гистология ва эмбриология кафедраси билан. Патологик анатомия ўпканинг турли касалликларда тўқималарнинг микроскопик ўзгаришларини, асосий патологик жараёнлар гистогенезини гистология ва эмбриология кафедрасида олган аъзо ва тўқималарининг меёр тузилиши ва эмбриогенези ҳақидаги билимларга асосланган ҳолда ўрганилади.

3). Биология ва тиббий генетика кафедраси билан.
Ўпка касалликлари орасида асосида генетик бузилишлар ётган касалликлар мавжуд, уларни ўрганишда биология ва тиббий генетика кафедрасида олинган билимларга асосланади.

4). Микробиология ва иммунобиология кафедраси билан. Ўпка тизими инфекцион касалликларга бой, турли қўзгатувчилар қўзғатган инфекцион касалликларни ўрганишда микробиология кафедрасида олинган билимларга асосланади. Одам организмининг ўпка тизимидаги лимфоид тўқимага боғлиқ ҳолда ривожланувчи иммунопатологик жараёнлар нормал ишловчи иммун система ҳақидаги билим билан бирга олиб борилиши керак.

5). Биохимия кафедраси билан. Турли касаллик ва патологик жараёнлар асосида ётувчи механизмларнинг бузилиши биохимияда олинган билимларга асосланган ҳолда таҳлил қилинади.

6). Нормал физиология кафедраси билан. Турли касаллик ва патологик жараёнлар асосида ичакнинг турли қисмларининг ва девори тўқималарининг функцияси бузилиши, нормал орган ва тўқима физиологияси ҳақидаги билимларга асосланган ҳолда ўрганилади.

7). Патологик физиология кафедраси билан. ўпканинг турли касаллик ва патологик ҳолатлардаги функционал ўзгаришлар патологик анатомияда ўрганилувчи структур ўзгаришларни тушунишга ёрдам беради.

8). Терапия, хирургия, акушерлик ва гинекология, инфекцион касалликлар кафедраси билан. Патологик анатомия кафедрасида ўрганилган ўпканинг турли қисмларидаги морфологик ўзгаришлар асослари ўпка касалликлар клиник белгиларининг юзага чиқишини тушуниш учун талабаларга яқиндан ёрдам беради.



Фан ичидаги боғлиқлик.

Хусусий патологик анатомиянинг мавзуси бўлган “ЎПКАНИНГ ОБСТРУКТИВ ВА РЕСТРИКТИВ КАСАЛЛИКЛАРИ” бўйича ўрганиладиган хасталиклардан: бронхоэктазия, ўпка эмфиземаси, ўпка юраги, ўпка раки яллиғланишли-деструктив касалликлар ҳисобланади. Бу касалликларнинг асосида умумий патологик жараёнлардан яллиғланиш ва иммунопатологик жараён ётганлигидан, бу касалликларнинг патоморфологиясини ўрганишда яна бир марта яллиғланиш ва иммунопатологик жараёнларнинг сабабларини, патогенези, морфогенези ва патоморфологик турларини эслашга тўғри келади. Сурункали бронхитда яллиғланишнинг экссудатив тури ривожланади ва бу касалликнинг клиник-морфологик формалари экссудатив яллиғланишнинг турлари билан номланади. Бронхоэктазия касаллигида деструктив жараённинг асосида сурункали яллиғланиш ва иммунопатологик жараён ётганлигидан, унинг сурункали кечиши ва асоратларининг кўплигини тушиниб олиш учун, бу кўрсатилган умумий патологик жараёнларнинг ривожланиш механизмларини ва патоморфологик белгиларини билиш шарт ҳисобланади.



6. Дарснинг мазмуни

6.1. Назарий қисм.

Назарий қисмида дарснинг олиб борилиши ва тартиби ҳақида тушунча берилади.



Режа:

1. Ташкилий қисм. Талабаларни дарс мавзуси мақсади, вазифалари, олиб борилиши, билимларни ўрганиш тартиби билан таништириш.

2. “Дебатлар” методи асосида таълим олувчилар йўналтирувчи саволлар, тарқатма материаллар, чизмалар, жадваллар, расмлар, топшириқлар ва ҳоказолар ёрдамида ичак касалликларида, тўқиманинг гистологик тузилиши ҳамда ичак касаллиги қўзғатувчилари, эпителейнингнинг ўткир некрози ҳақида маълумот йиғади ва бу маълумотлар асосида ичак касалликларининг умумий сабабларини ва ривожланиш механизмларини эслаб, аниқлик киритиш.

3. “Ким тез, ким кўп” усулида дарс мавзусига тегишли терминлар асосида талабаларнинг бошланғич билимини текшириш.

4. Ўқитувчи томонидан бронхоэктазия, ўпка эмфиземаси, ўпка юраги, ўпка раки касалликларини морфологияси, келиб чиқиш сабаблари, механизмлари, ўпкадаги морфологик ўзгаришлар ҳақида қисқача маълумот бериш.

5. “Галерия буйлаб тур” усулида талабалар уртасида кайси гурухча саволларга яхши ва тўлиқ таърифлаб берса уларга юқори балл берилади.

6. Амалий кўникмалар, вазиятли масалаларни талабаларга тарқатиб, ҳар бири асосида якуний билимларни аниқлаш ва журналга баллар қўйиш.

Дарсда қўлланиладиган инновацион технология усуллари:

Ушбу мавзуни талабалар билан таҳлил қилишда “Дебатлар”, “Ким тез, ким кўп” ва “Галерия буйлаб тур ” усуллари кўпроқ тўғри келади.

Дебатлар” усулини амалга ошириш учун олдиндан гуруҳдаги барча талабаларга мустақил равишда йўналтирувчи саволлар, тарқатма материаллар, чизмалар, жадваллар, расмлар, топшириқлар ва ҳоказолар ёрдамида ўпка тўқимасининг гистологик тузилиши ҳамда ўпка касаллиги қўзғатувчилари, улардаги узгаришлар ҳақида маълумот йиғади. Уйда мустақил ҳолда ўрганиб ушбу саволларга мувофиқ суҳбат уюштирилади.

Талабаларнинг мустақил муҳокамасидан кейин ўқитувчи томонидан “Ким тез, ким кўп” усулида терминлар бўйича талабаларнинг бошланғич билими аниқланади.

Галерия буйлаб тур” усулида талабалар уртасида кайси гурухчасаволларга яхши ва тўлиқ таърифлаб берса уларга юқори балл берилади. Дарснинг охирида амалий кўникмалар, вазиятли масалалар ёки тестлар ёрдамида талабаларнинг олган якуний билими аниқланиб журналга баллар қўйилади.

ЎПКАНИНГ ОБСТРУКТИВ ВА РЕСТРИКТИВ КАСАЛЛИКЛАРИ” мавзуси буйича



«Галерия буйлаб тур» иш уйинини утказиш усули.
Иш учун зарур:

  1. Хар хил рангли ручкалар.

  2. Жеребёвка учун когоз.

  3. Уйин баённомасини олиб бориш.

  4. Саволлар ёзилган конвертлар.


Ишнинг бажарилиш тартиби:

  1. Гурух 3та гурухчага 3-4 талабадан булинади.

  2. Хар бир гурухча алохида столга утириб, биттадан ок когоз ва бир хил рангли ручка олишади.

  3. Когозга сана, гурух номери, уйин номи, шу гурухчадаги талабаларнинг исми, шарифи ёзилади.

  4. Гурухчадан 1та талаба укитувчи олдида турган конвертдан бирини олади ва шу гурух уз жавобларини варогига ёзишади.

  5. Хар бир гурухча учун алохида саволлар бир хил мураккабликда тузилган булиши керак.

  6. 10 минут вакт белгиланади.

  7. Кичик гурухлар 10 минут давомида уз жавобларини варакларга ёзишади ва вакт тугаши билан 2-3 гурухчалар саволларни алмашадилар.

  8. Кейинги хар бир гурухча олдинги гурухчалар жавобини ўкиб бахолашади ва ўзларида қўшимча бўлса ёзишади, бу этап хам 10 минут давом этади.

  9. 30 минутдан сунг варақлар йиғиб олинади, варакларда 3 хил ручкада ёзилган жавоблар варианти булади.

  10. Хамма талабалар натижаларни биргаликда тахлил килишади. Бунинг учун 15 минут вакт берилади.

  11. Уз вариантларига тулик жавоб ёзган ва бошка вариантларга кушимча равишда жавоб берган гурухчага юкори балл берилади.

  12. Талабаларни бахолашда иш уйинида олган баллари хисобга оинади.

  13. Талабалар иш уйинлари укитувчида сакланади.

  14. Иш уйини утказилган сана жадвалга ёзилиб гурух сардори кул куяди.


С А В О Л Л А Р.


  1. Ўпканинг сурункали носпецифик касаллиги нима, унга қандай касалликлар киради?

  2. Сурункали бронхит нима, сабаблари, унда қайси гурух бронхлар касалланади ва асоратлари.

  3. Сурункали бронхит макро- ва микроскопик жихатдан қандай ўзгаришлар билан намоён бўлади?

  4. Бронхоэктазия нима, келиб чиқиши бўйича турлари, макро- ва микро- кўриниши?

  5. Бронхоэктатик касаллиги нима, унинг учлигига нималар киради?

  6. Пневмасклероз нима, у қачон пневмоцирроз дейилади?

  7. Ўпка эмфиземаси нима, унинг турлари, келиб чиқиши бўйича сабаблари.

  8. Ўпка эмфиземасининг макроскопик таърифи.

  9. Ўпка эмфиземасининг микроскопик таърифи.

  10. Ўпка юраги нима, унинг ривожланиш механизми.


6.2. Аналитик қисм.

Ўпка касалликларида тўқиманинг гистологик тузилиши ҳамда ичак касалликлари этиологияси ва патогенези, - бронхоэктазия, ўпка эмфиземаси, ўпка юраги, ўпка раки касалликларининг келиб чиқиш сабабларини, морфогенезини, морфологик ўзгаришларини ва асоратлари хақида маълумотларга эга бўлгандан кейин назарий билимларни амалий кўникмалар билан интерпретация қилиш мақсадида вазиятли масалалар ва клиник-анатомик ҳолатлар таҳлил қилинади.



Вазиятли масалалар:


6.3. Амалий қисм.

Талабалар қўлига амалий кўникмалар, яъни макро ва микропрепаратлар, уларнинг расмлари ва йўналтирувчи саволлар берилади. Уларнинг ҳар бирини навбатма – навбат ўрганиб, таҳлил қилиб маълумотлар йиғади ва юқоридаги саволларга жавоблар топади. Бунда талабалар қўлида мавжуд макро ва микропрепаратларни ўрганиш, тавсифлаш, ёзиб чизиб олиш схемасидан фойдаланилади. Талабалар амалий кўникмаларни ўрганишда олган билимларини баҳолаш мақсадида “Макро- ва микропрепаратлар асосида касалликларнинг морфологик хос ўзгаришларини аниқлашда қадамма-қадам жадвали”ни тўлдиради ва унинг натижалари бўйича баҳоланади.



  1. Макропрепарат – «Бронхоэктазия» - сабабларини айтинг, бронхларнинг кенгайганлигига деворининг қалинлашганлигига, рангига ва атроф ўпка тўқимасига эътиборни қаратинг!

  2. Макропрепарат – «Ўпка эмфиземаси» - Бир нечта препарат борлигига эътибор беринг. Ўпканинг катталашиб, қорайиб, деформацияланиб, хаволи пуфакчалар пайдо бўлганлигига эътибор қаратинг!

  3. Макропрепарат – «Ўпка юраги» - келиб чиқишини тушунтиринг, юракнинг қайси қисми катталашган, ўнг қоринча деворида қандай ўзгаришлар ривожланган, асоратларини айтинг!

  4. Макропрепарат – «Ўпка раки» - рак нима, ўпканинг қайси тузилмалари ва хужайраларидан ўсади. Рак тугунлари ўпканинг қайси қисмида жойлашган ва сони, ранги, атроф тўқима билан алоқаси қандай!

  5. Микропрепарат – «Бронхоэктазия» - микроскоп остида бронх девори қатламларини аниқлаб, уларнинг холатини, айниқса қопловчи эпителийсидаги метаплазияга хос ўзгаришларни топиб чизиб олинг!

  6. Микропрепарат – «Ўпка эмфиземаси» - микроскоп остида ўпканинг альвеоляр тўқимасига эътибор бериб, альвеолаларнинг кенгайганлиги, девори юпқалашиб, ёрилганлигига эътиборни қаратинг!

Макропрепарат ва микропрепаратни кўриб, ўрганиб,

ёзиб ва чизиб олиш тартиби

Органларда ривожланган касалликларга хос морфологик ўзгаришларни

макропрепаратларда аниқлаш:


  1. Қандай орган ёки тўқима эканлигини тўғри аниқлаш.




  1. Ўлчамлари ва вазни нима ҳисобига катталашган ёки кичиклашганлигини топа билиш (меъёрда қанча).




  1. Шакли ва ташқи кўринишида қандай ўзгаришлар ривожланган (нима ҳисобига: дистрофия, некроз, қон қуйилиш, яллиғланиш экссудати ёки инфильтрати, ўсма ва бошқа жараёнлар).




  1. Юмшоқ-қаттиқлиги: юмшаган, илвиллаган, хамирсимон, қаттиқлашган; юзаси: силлиқ, ғадир-будир, донадор, бўлакчали, бужмайган; ранги: оқарган, сарғиш, тўқ-қизил, пигментланиб тўқ рангга кирган, қора, кўкарган. Кесимида патологик ўзгаришларни аниқланг: қон қуйилиш, некроз, пигментация, тош, яллиғланиш, чандиқ, ўсма пайдо бўлган.




  1. Патологик жараён (касаллик) турини ва жойлашган жойини аниқлаб диагноз қўйинг.



Орган ва тўқимамалардаги ривожланган морфологик ўзгаришларни микропрепаратларда аниқлаш:
1. Орган ёки тўқимани тўғри аниқлаш (паренхима ҳужайраларини, строма ва қон-томир тузилмаларини фарқлай билиш).

2. Тўқимадаги гистотопографик (архитектоник) ўзгаришларни топиш (паренхима ва строма бир-бирига нисбатан нима ҳисобига ўзгарган).

3. Патологик жараённинг жойланиш жойини (паренхима, строма, махсус тузилмалар-дами) ва турини аниқлаш (дистрофия, некроз, қон қуйилиш, тромбоз, эмболия, яллиғланиш экссудати ёки инфильтрати, дисрегенерация, ўсмалар).

4. Топилган патологик жараённи (касалликни) тўғри номлашни билиш, диагнозини қўйиш.


1. Макропрепаратда касаллик ташхизини қўйиш

Ўпкада касалликларга хос ҳолда ривожланадиган морфологик ўзгаришлар макропрепаратлар асосида ўрганиш.



Мақсад: макропрепаратлар асосида касалликнинг хос морфологик ўзгаришларини аниқлаш.



Ҳаракат тартиби


Босқични бажармаслик

(0 балл)


Босқични тўғри бажариш

1.

Қандай орган ёки тўқима эканлигини аниқлаш.

0

10

2.

Ўлчамлари ва вазни қандай патологик жараён ҳисобига катталашган ёки кичиклашганлигини топиш.

0

20


3.

Ташқи юзаси ва рангида пайдо бўлган ўзгаришларни қайси бир патологик жараёнга хос эканлигини кўрсатиш.

0

20


4.

Кесимида орган тўқимасида ривожланган ўзгаришларнинг қандай патологик жараёнга хослигини аниқлаш.

0

20


5.

Касаллик турини ва жойлашган жойини аниқлаб диагнозини қўйиш.

0

30




Жами:

0

100



2. Микропрепаратда касаллик ташхизини аниқлаш.
Ўпкада касалликларга хос ҳолда ривожланадиган морфологик ўзгаришлар микропрепаратлар асосида ўрганилади.

Мақсад: микропрепаратлар асосида касалликнинг хос морфологик ўзгаришларини аниқлаш.


Ҳаракат тартиби


Босқични бажармаслик

(0 балл)


Босқични тўғри бажариш




Орган ёки тўқиманинг паренхима ҳужайраларини, строма ва қон-томир тузилмаларини фарқлай билиш.

0

20





Тўқимадаги гистотопографик ўзгаришларни топиш, паренхима ва строма бир-бирига нисбатан нима ҳисобига ўзгарган.

0

20





Тўқимада патологик жараённинг турини(дистрофия, некроз, қон қуйилиш, тромбоз, эмболия, яллиғланиш экссудати ёки инфильтрати, дисрегенерация, ўсмалар) ва жойланиш жойини (паренхима, строма, махсус тузилмалар) аниқлаш.


0


30





Топилган патологик жараённи (касалликни) тўғри номлашни билиш, диагнозини қўйиш.

0

30





Жами:

0

100



Патологик анатомиядан амалий кўникмаларни баҳолаш мезонлари


Амалий кўникмалар


Коэффи-

циент


Саралаш бали (%)

Максимал балл (%)

1.

Макропрепаратда касаллик ташхизини қўйиш

0,5

27,5

50,0

2.

Микропрепаратда касаллик ташхизини аниқлаш.

0,5

27,5

50,0

3.

Жами

0,5

55

100,0



Ҳар бир амалий кўникма, яъни битта касалликка хос бўлган макроскопик ва микроскопик ўзгаришлар 100 балли тизим бўйича баҳоланади ва бу балл шунга мос коэффициентга кўпайтирилади. Талабанинг амалий кўникмалардан олган умумий балли барча амалий кўникмалардан олган баллар йиғиндисига тенг. Саралаш балли максимал баллнинг 55% идан кам бўлмаслиги керак.
Жавоблар:

  1. Макропрепарат – “Бронхоэктазия” – Ўпка ҳажми жиҳатдан катталашган, зичлашган, кўндаланг кесимида бронхларнинг кенгайгани кўриниб турибди, шунинг учун майда катаксимон кўринишга келган (ари уясини эслатади).

  2. Макропрепарат – “Ўпка эмфиземаси” – ўпка хажми жиҳатдан катталашган, шишган, оқиш, юмшоқ, пичоқ билан кесилганда ғирчиллайди, бронхлардан шиллиқ йирингли экссудат ажралиб чиқади.

  3. Макропрепарат – “Ўпка раки” – ўпка хажми жиҳатдан катталашган, кўндаланг кесимида ва юзасида хар хил кататликдаги, оқиш рангли тугунлар кўриниб турибди. Тугунлар консистенцияси қаттиқ (периферик рак)

  4. Микропрепарат – “Бронхоэктазия” – микропрепаратда ўпка тўқимаси тасвирланган, бронх ва бронхиолалар кенгайган, бронхоэктаз бўшлиғида призматик эпителий ўрнида кўп қаватли ясси эпителий кўриниб турибди, бронхоэктаз деворида бириктирувчи тўқима ўсган, бронхоэктаз бўшлиғида йирингли экссудат.

  5. Микропрепарат – “Ўпка эмфиземаси”– микропрепаратда ўпка тўқимаси тасвирланган, альвеола бўшлиғи кескин кенгайиб, девори юпқалашган, ёрилиб эмфизематоз бўшлиққа айланган.

  6. Микропрепарат - “Ўпка раки” – микропрепаратда ўпка тўқимаси тасвирланган, ўпканинг периферик қисмида безли карцинома кўриниб турибди, майда бронх ва бронхиолаларда эпителийнинг ясси хужайрали метаплазияси, ҳужайра атипизми кўриниб турибди.


7. Малака, кўникма ва билимларни текшириш усуллари
- Оғзаки сўров. Талабаларнинг бошланғич билимини аниқлаш мақсадида дарснинг бошида “Ким тез, Ким кўп” усулида бир қатор майда жараённи аниқлаш бўйича саволлар оғзаки ҳолда берилиб, ким қандай жавоб берганига қараб баллар қўйилади. Ҳамда “Галерия буйлаб тур” усулида талабалар уртасида кайси гурухча саволларга яхши ва тўлиқ таърифлаб берса уларга юқори балл бериш ва тузилган саволлар асосида музейда талабаларнинг макро- ва микропрепаратларни қандай даражада ўзлаштирганлиги оғзаки ҳолда аниқланади.
- Ёзма сўров. “Дебатлар” ва “Галерея буйлаб тур” усулларида тузилган вазифалар асосида талабалар томонидан ўзлаштирилган назарий ва амалий билимлар ёзма ҳолда сўралади.

- Тестлар ёрдамида сўров. Ўргатувчи-назорат қилувчи тестлардан олиб тайёрланган вариантлар асосида бошланғич билимларни сўраш мумкин.

- Вазиятли масалаларни ечиш.


- Амалий кўникмаларни бажариш бўйича алгоритмли сўровни амалга ошириш. Қўлланманинг амалий кўникмалар қисмида келтирилган макро- ва микропрепаратларни ўрганиб билиб олиш учун тузилган алгоритмли саволлар асосида ўпка касалликлар ва уларнинг асоратлари, усма каби касалликларда ривожланадиган морфологик ўзгаришларни билиб олиш, альбомларга ёзиб ва чизиб олиш ишлари бажарилади.
8. Жорий назоратни баҳолаш мезони


Ўзлаштириш % ва балда


Баҳо

Талабанинг билиш даражаси


1.

96-100

Аъло


- ҳулоса ва қарор қабул қила билади

- ижодий фикрлай олади

- мустақил мушоҳада юрита олади

- амалда қўллай олади

- интерактив ўйинлар ўтказишда

юқори фаоллик ва ижодий ёндаша

олади

- вазиятли масалаларни тўлиқ



асосланган жавоб билан тўғри

еча билади

- саволни моҳиятини тушунади

- билади, ишонч билан айтиб беради

- аниқ тасаввурга эга


2.

91-95

- ижодий фикрлай олади

- мустақил мушоҳада юрита олади

- амалда қўллай олади

- интерактив ўйинлар ўтказишда

юқори фаоллик ва ижодий ёндаша

олади


- вазиятли масалаларни тўлиқ

асосланган жавоб билан тўғри еча

билади

- саволни моҳиятини тушунади



- билади, ишонч билан айтиб беради

- аниқ тасаввурга эга



3.

86-90

- мустақил мушоҳада юрита олади

- амалда қўллай олади

- интерактив ўйинлар ўтказишда

юқори фаоллик ва ижодий ёндаша

олади

- вазиятли масалаларни тўлиқ



асосланган жавоб билан тўғри еча

билади


- саволни моҳиятини тушинади

- билади, ишонч билан айтиб беради

- аниқ тасаввурга эга


4.

81-85

Яхши


- амалда қўллай олади

- интерактив ўйинлар ўтказишда юқори фаоллик кўрсатади

- вазиятли масалаларни еча билади,

лекин жавобини асослай олмайди

- саволни моҳиятини тушуна билади

- билади, ишонч билан айтиб беради

- аниқ тасаввурга эга


5.

76-80

- интерактив ўйинлар ўтказишда

фаоллик кўрсатади

- вазиятли масалаларни еча билади,

лекин жавобни исботи тўлиқ эмас

- саволни моҳиятини тушуна билади

- билади, ишонч билан айтиб беради

- аниқ тасаввурга эга


6.

71-75

- вазиятли масалаларни тўғри еча

билади, лекин жавобни исботи

тўлиқ эмас

- саволни моҳиятини тушуна билади

- билади, ишонч билан айтиб беради

- аниқ тасаввурга эга



7.

66-70

Қониқарли

- саволни моҳиятини тушуна билади

- вазиятли масалаларни тўғри еча

билади, лекин жавобини исботлай

олмайди


- билади, ишонч билан айтиб беради

- мавзуни алоҳида саволлари

юзасидан аниқ тасаввурга эга


8.

61-65

- вазиятли масалаларни ечимида

хатоликларга йўл қўяди

- билади, ишонч билан айтиб бера

олмайди


- мавзунинг алоҳида саволлари

юзасидан аниқ тасаввурга эга



9.

55-60

- билади, ишонч билан айтиб бера

олмайди


- қисман тасаввурга эга

10.

54 ва ундан паст

Қониқарсиз”2”

- ҳеч қандай тасаввурга эга эмас

- билмайди





  1. Машғулотнинг хронологик харитаси


Машғулотбосқичлари


Машғулотшакли

Давомийлиги (мин.)

90

135

1.

Ўқитувчининг кириш сўзи (мавзуни асослаш)




5

5

2.

Амалий машғулот мавзусини муҳокама қилиш, янги педагогик технологиялар (кичик гуруҳлар, мунозара-баҳс, вазиятли масала, ишбилармон ўйинлар, слайдлар, видеофильмлар ва ҳ.к.)ни қўллаган ҳолда талабаларнинг дастлабки билим даражасини текшириш

Сўров,

Тушунтириш



25


40

3.

Муҳокамага якун ясаш




5

5

4.

Талабаларга мавзуни ўзлаштириш учун белгиланган кўргазмали қуроллар (муляж, препарат, компьютер дастурлари, схема ва ҳ.к.)ни тақдим этиш, улардан фойдаланиш бўйича кўрсатмалар ва тушунтириш бериш



10

25


5.

Талабаларни машғулотнинг амалий қисмини эгаллаши бўйича мустақил иши

Препаратларни ўрганиш, биокимёвий реакциялар қўйиш

325

40


6.

Талабаларнинг ўзлаштирган назарий билимлари ва амалий иш натижаларини муҳокама қилиш ва машғулот мақсадига эришилганлик даражасини ҳисобга олган ҳолда гуруҳ фаолиятини баҳолаш

Оғзаки сўров, ёзма, тест, амалий иш натижаларини

текшириш,

мунозара-баҳс


515

15


7.

Ушбу машғулот бўйича ўқитувчининг хулосаси, ҳар бир талаба фаолиятини 100-баллик тизим бўйича баҳолаш ва эълон қилиш. Кейинги дарсга тайёрланиш учун талабаларга вазифа бериш (саволлар тўплами)

Ахборот,

мустақил тайёрланиш учун саволлар



5

5




  1. Адабиётлар:


Асосийлари:

1. Абдуллахўжаева М. С. «Одам патологияси асослари», II қисм, Тошкент, 1999, 189-205-бетлар.

2. Серов В. В. «Патологическая анатомия», учебник, Москва, 1993.

3. Патологик анатомиядан мустақил ўрганиш учун қўлланма. Тошкент, 1993.

4. Серов В. В. , Ярыгин Н. Е. «Атлас патологической анатомии» Москва, 1986.

Методик қўлланмани ассистент Алланазаров И.М. тузди ва кафедра

мажлисида мухокама қилинди.

“_____»_____________2012й.


Кафедра мудири, профессор ______________Р. И. Исроилов

Достарыңызбен бөлісу:




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет