Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар



бет116/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   177
1- (1)

dS2= c2 dt2- dx2-dy2- dz2


Бу формулада dS – икки ҳодиса оралиғи с – ёруғлик тезлиги dt – вақтлар оралиғи, dx, dy, dz – фазовий нуқталар оралиғи. Псевдоевклид геометрияси айни бир вақтда геометродинамика ҳамдир. Бу геометрияда фазо ва вақтининг хусусиятлари чамбарчас боғлиқликда, биргаликда, бир хил ҳодиса сифатида қаралади. Шу жиҳатдан фазо-вақт эгилиши – фазонинггина эгилиши эмас, балки вақтнинг ҳам эгилиши деб қаралиши лозим. Вақтнинг эгилиши деган тушунча гўё маъносиз фикрдир. Аммо фазо-вақт эгилиши маънога эга. Фазо-вақтнинг эгилиши муайян даражагача метрик хусусият сифатида намоён бўлади ва бу даража 2d дан ошгандан кейин фазо-вақт метрикасида сифатий ўзгариш содир бўлади, бир боғланган фазо – кўп боғланган фазога айланади. Яъни, фазовақт метрикасида ўзгариш рўй беради. Шу нуқтаи назардан, вақт сиртмоғи ҳосил бўлишидаги вақтнинг эгилиши (тўғрироғи фазовақт метрикаснинг эгилиши) вақтининг метрик хусусияти эмас, топологик хусусияти ҳисобланади. Бу ҳодисанинг яна бир жихати шундаки, вақт сиртмоғи глобал ҳодиса эмас, балки фазо-вақт кўламига хос локал, маҳаллий ҳодисадир. Шу туфайли фазо-вақт структурасининг бир ҳудудда рўй берган вақт сиртмоғи, бошқа ҳудуда рўй бермаслиги мумкин.
Вақт сиртмоғининг яна бир жиҳати шундаки, уни айрим тадқиқочилар вақт инверсияси, яьни вақтнинг орқага қайтиши деб изоҳламоқчи бўлишди, аммо бу нуқтаи назар хатодир. Чунки, орқага қайтмаслик вақтнинг фундаментал хусусияти, вақтнинг ҳам ўзига хослиги шундадир. Вақт сиртмоғи вақтнинг орқага қайтиши эмас, балки вақтнинг муайян тармоқдаги йўналишининг чизиғи, ўтмишдаги фазо-вақти нуқтаси ёнидан кесишиб ўтиши оқибатидир. Бунда, гўёки ўтмиш билан келажак учрашгандек ҳолати содир бўлади. Воқеликдаги флуктуацион ўзгаришлар, гравитацион майдонидаги энергетик сакрашлар оқибатида вақт сиртмоғи вужудга келади. Бир жойда содир бўлган вақт сиртмоғи бошқа жойдаги фазо-вақт муносабатларига детерминцион боғлиқ эмас, яъни вақт сиртмоғи лоқал, хусусий вақт билан боғланган фазовий чекланган ҳодисадир. Унинг табиатини тадқиқ этиш фазо ва вақтнинг фундаментал хусусиятларини ўрганишда муҳим аҳмиятга эгадир.
Хулоса

  1. Вақт сиртмоғи фазо-вақт метрикасида рўй берадиган ўзгаришлар билан боғланган ҳодисадир.

  2. Вақт сиртмоғи фазо-вақтнинг эгилишининг намоён бўлишидир.

  3. Фазо-вақт эгилиши гарчи метрик хусусият бўлса-да, вақтнинг эгилиши топологик хусусиятдир, чунки фазо-вақт эгилиши кўрсаткичи 2d дан ошгандагина вақт сиртмоғи ҳосил бўлади.

  4. Вақт сиртмоғи – вақт инверсияси ёки вақтнинг орқага қайтиши эмас. Вақтнинг асосий фундаметал хусусияти унинг орқага қайтмаслигидадир.

2011




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   177




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет