Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар



бет119/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   177
1- (1)

Борлиқнинг таърифланиши


Борлиқ турли концепцияларда, яъни қарашларда турлича талқин этилади. Айрим тадқиқотчилар уни муайян моддий жисм, моддий борлиқ сифатида тушунтиришади, бошқалар эса уни ғоявий, маънавий, руҳий, илоҳий моҳият шаклида тушунишади. Борлиқ тушунчаси атрофида файласуфлар ҳар доим кескин мунозаралар, тортушувлар, баҳслар олиб боришган ва бу баҳслар ҳалигача довом этмоқда. Хуллас, «борлиқ» фалсафадаги энг умумий тушунчадир. Борлиққа аксил тушунча сифатида йўқлик тушунчасини ишлатилади. Йўқлик ҳеч нимани, яъни ҳеч нима мавжуд эмаслигини англатади.
Борлиқ илгари мавжуд бўлган, ҳозир мавжуд ва келажакда ҳам мавжуд бўладиган бутун объектив1 ва субъектив2 реалликни ўзига қамраб олади. Яъни табиат, инсон, фикрлар, ғоялар, жамият ҳаммаси турли шаклларда мавжуддир. Уларнинг барчаси мавжуд бўлганлиги учун ҳам яхлит ягона борлиқни ташкил этади.
Кўпинча борлиқни инсон онгидан ташқарида ва унга боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуд бўлган реалликни ифодаловчи фалсафий категория сифатида таърифлашади. Бу бирёқлама ёндашув бўлиб, мазкур ёндашувда борлиқ «объектив реаллик» тушунчаси билан айнанлашиб қолган.
Аслида эса, борлиқ категорияси ҳаддан зиёд умумий абстракция бўлиб мавжудлик белгиси бўйича турли хил ҳодисаларни, нарсаларни ва жараёнларни ўзига бирлаштиради. Табиий объектлар уларнинг ҳоссалари, алоқалари ва муносабатлари кишилар жамоаси ва айрим одамлар, ижтимоий ташкилотлар, инсон онгининг ҳолати ва бошқалар борлиқ тушунчасига киради. Борлиқ нафақат предметларни, жисмларни, объектив реалликни, балки маънавий ҳодисаларни – руҳиятни, онг ва тасаввурни – субъектив реалликни ҳам ўзига қамраб олади.
Борлиқнинг асосий соҳаларига табиат, жамият ва онг киради. Бу соҳалар учун умумий жиҳат – уларнинг мавжудлигидадир. Рус файласуфи А. Г. Спиркин шундай ёзади «барча мавжуд нарсалар борлиққа мансубдир. Уларга моддий жисмлар ҳам, барча жараёнлар (физик, химик, геологик, биологик, ижтимоий, психологик, маънавий) ҳам, уларнинг хоссалари алоқалари ва муносабатлари ҳам киради. Учқур ҳаёлотнинг меваси бўлган эртак ва афсоналар, ҳатто беморнинг ҳаёлидаги алаҳсирашлар ҳам борлиқнинг қисми бўлган маънавий реаллик сифатида мавжуддир»1. Шундай қилиб «руҳ ва материя, ҳеч бўлмаганда мавжудлик сифатида умумийликка эгадир» (И. Дицген). А. Г. Спиркиннинг юқоридаги мулоҳазаси борлиқнинг моддийлигини абсолютлаштирувчи марксист файласуфларнинг кескин танқидига учради, чунки мазкур фалсафада борлиқ моддийлик билан айнанлаштириб қўйилган эди. Тўғри, моддийлик ва маънавийлик борлиқнинг турли шакллари сифатида бирликка эга, аммо улар шубҳасиз бир-биридан фарқ ҳам қилади. Агар моддийлик ва маънавийликни бир-бирига таққосласак, моддийлик субъектдан мустақил равишда, маънавийлик эса унга боғлиқ равишда мавжуд бўлади. Шундай қилиб, борлиқ мазмунан моддий борлиқ ва маънавий борлиққа бўлинади. Моддий борлиқ – инсон онгига боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуд бўлган табиий объектларни ўзига қамраб олади. Маънавий борлиқ эса субъектларнинг онгига, ўйҳаёлларига, руҳиятига боғлиқ равишда мавжуд бўлган ғоявий, руҳий объектларни ифодалайди.
Демак, «Борлиқмавжудликнинг барча (моддий ва маънавий) шаклларини, (реал ва нореал) турларини ва (ўтмишдаги, ҳозирги ва келажакдаги) кўринишларини ўзига қамраб олувчи энг умумий ва универсал фалсафий категориядир»2. Бу таъриф борлиқнинг асосий томонларини қамраб олувчи, унинг ялпи умумийликни ифодалашини, универсаллигини, ҳадсиз-ҳудудсизлигини, хилмахиллигини таъкидловчи таърифдир.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   177




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет