Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар



бет122/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   177
1- (1)

Борлиқ: мавжудлик ва реаллик
Борлиқ воқеликнинг энг умумий, ички ва ташқи моҳияти ва мазмунига алоқадор барча жиҳатларини акс эттирса, мавжудлик эса фалсафа тарихида воқеликнинг ташқи, кўзга ташланадиган, шаклига алоқадор ва тажриба воситасида билиб олинадиган томонини ифодалайди деб ҳисобланади. Борлиқ эса воқеликнинг чуқур моҳиятини ҳам қамраб олиб, ақл воситасидагина билиб олинади, дейилади. Мавжудлик сўзи лотинчада ex(s)istentia деб аталиб, бу сўз лотинча – ex(s)isto дан олинган бўлиб – мавжудман деган маънони англатади. Экзистенциализм – мавжудлик фалсафаси шу сўздан олинган. Реаллик эса борлиқнинг муайян объектда мавжуд бўлган, мужассамлашган қисмини ифодалайди. Реаллик борлиқнинг айни шу пайтда биз учун мавжуд бўлган қисмидир. Реаллик объектив ва субъектив шаклларда намоён бўлади. Билувчи субъектнинг иродасидан ташқарида, ҳар қандай субъектга боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуд бўлган реаллик объектив реалликдир. Реалликнинг субъект онги билан боғланган шакли субъектив реалликдир. Шунингдек, реаллик воқеликка қандай нуқтаи назар билан ёндашишга ҳам боғлиқдир. Воқеликнинг физик алоқадорликлар доирасига кирувчи, физик алоқадорликлар билан боғлиқ қисми физик реаллик, химиявий муносабатлар доирасига мансуб бўлиб, химиявий алоқадорликларда намоён бўлувчи қисми химиявий реаллик, биологик, ҳаётий жараёнлар билан боғлиқ бўлган реаллик биологик реаллик, воқеликнинг ижтимоий алоқадорликка оид қисми ижтимоий реаллик, ёки психологик жараёнлар билан боғлиқ қисми психологик реаллик деб аталади. Баъзан борлиқ тушунчасини воқеликнинг у ёки бу шакли билан айнанлаштириш, мавжудликни эса объектив реалликнинг ҳозирги қисми билан чегаралаб қўйиш, реалликни эса субъектга айни пайтда кўриниб турган воқелик билан алмаштириб қўйиш ҳоллари учраб туради. Аслида борлиқ бутун мавжудлик ва реалликнинг барча шаклларини ўзига қамраб олувчи универсал фалсафий категориядир. Мавжудлик борлиқнинг рўй бераётган қисми бўлиб, у ўзига ҳам объектив, ҳам субъектив реалликни бирдай қамраб олади, реаллик эса рўй берган, рўй бераётган ва рўй бериши мумкин бўлган воқеликдир. Виртуал воқелик, эҳтимолий воқелик реалликка кирмайди. Реаллик конкретлик (муайянлик) ва зарурийлик белгисига эга бўлган воқеликдир.
Борлиқни математик ғоялар дунёси сифатида талқин этувчи концепциялар ҳам мавжуд бўлиб, бундай концепция тарафдорларидан бири Оксфорд университетининг математика профессори Роджер Пенроузнинг фикрича, физик дунё «вақтдан ташқаридаги» математик ғоялар (курсив бизники. – Б.Т.) дунёсининг ҳосиласидир1. Унинг фикрича, биз табиат қонунларини қанчалик чуқурроқ тушуна бошласак, физик дунё шунчалик йўқолиб боради, «эриб кетади» ва охир оқибатда соф математик ғоялар, қоидалар ва тушунчалар билан юзма-юз келамиз2. Бу гўёки Платон айтган ғоялар дунёсини эслатади. Ҳақиқатдан ҳам Коинот эволюциясининг илк босқичи ҳақида гап борганда, шубҳасиз биз одатланиб қолган қўпол физик воқеликдан жуда ҳам узоқлашиб, борлиқни математик ғоялар дунёси воситасидагина англаб етамиз.
Албатта, бундай фикрлар воқеликка ёндашувнинг бир кўриниши. Воқелик эса ўзининг янада мураккаблиги ва хилмахиллигини сақлаб қолаверади. Олимлар эса ҳар доим унинг янгиянги қирраларини очиб бораверади.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   177




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет