Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар



бет131/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   177
1- (1)

Статистик концепция вакилларининг фикрича, вақтнинг барча лаҳзалари бир йўла, яхлит ҳолда, бир вақтда мавжуддир, вақтнинг бундай лаҳзаларини ҳар бир субъект ўз бошидан кечиради ва унга гўёки вақт унинг олдидан оқиб ўтаётгандек бўлиб туюлади. Вақт оқимидан илгарига қараб борсак, келажакка, орқага қараб кетсак ўтмишга бориб қоламиз, деб ҳисоблашади статистик концепция вакиллари.
Вақт ва фазо:
классик физика ва нисбийлик назариясида

ХХ асрнинг бошларида А. Эйнштейн (1879–1955) томонидан (1905 йил хусусий нисбийлик назарияси, 1916 йил умумий нисбийлик назарияси асосланган) нисбийлик назариясининг яратилиши фазо ва вақтнинг ўзаро чамбарчас боғлиқлиги, фазо ва вақт системанинг ҳаракат тезлиги билан, жисмларни ташкил этувчи модда зичлиги билан боғлиқлиги xақидаги фикрлар ўзининг табиий-илмий ва назарий исботини топди. Ньютон физикасида эса фазо ва вақт абсолют моҳиятга эга деб қаралар эди. Классик механикага биноан вақтнинг хусусияти қуйидаги қоидаларга бўйсунади:

  1. Вақт ўз-ўзича мавжуд бўлиб, унинг мавжудлиги ҳеч нарсага боғлиқ эмас.

  2. Табиатдаги барча жисмлар, барча физик ҳодисалар Вақтнинг ўтишига бўйсунади. Аммо бу жисмлар ва ҳодисаларнинг ҳеч бири Вақтнинг ўтишига ҳеч қандай таъсир кўрсата олмайди.

  3. Вақтнинг ҳар бир лаҳзаси бир-бирига тенг ва бир хилдир: вақт бир жинслидир.

  4. Вақтнинг ўтиши дунёнинг ҳамма жойида ва ҳамма вақт бир хилдир.

  5. Вақтнинг ўтиши ўтмишда ҳам, ҳозир ҳам келажакда ҳам бирдай ва бир хилдир.

  6. Вақтнинг миқёси ҳозирги пайтдан ўтмишга ҳам, келажакка ҳам бир хил чексизликда ниҳоясиз давом этади. Унинг бошланиши ҳам охири ҳам йўқ.

  7. Вақт бир ўлчовлидир.

  8. Вақт оралиғи евклид тўғри чизиғига мос равишда бир-бирига қўшилади, олинади ва ўлчанади.

Классик механикага биноан фазонинг хусусияти қуйидаги қоидаларга бўйсунади:

  1. Фазо ўз-ўзича мавжуд бўлиб, унинг мавжудлиги ҳеч нарсага боғлиқ эмас.

  2. Фазо табиатдаги барча жисмларни ўзига сиғдиради ва барча ҳодисаларнинг рўй беришига жой беради, аммо унга ҳеч бир нарса таъсир қилмайди.

  3. Фазо ўзининг хусусиятига кўра ҳамма вақт ва ҳамма жойда бир хилдир. Унинг барча нуқталари тенг ва бир хилдир – бир жинслидир. Унинг хусусиятлари барча йўналишларда ҳам тенг ва бир хилдир у изотропдир.

  4. Фазо ҳамма вақт ҳам бир хил хусусиятга эга бўлган, ва шундай бўлиб қолади.

  5. Фазонинг чегараси йўқдир.

  6. Фазо барча йўналишларда ниҳоясиз равишда давом этади ва у чексиз ҳажмга эгадир.

  7. Фазо уч ўлчовлидир.

  8. Фазонинг хусусияти Евклид геометрияси қоидаларига мос келади.1

Хусусий нисбийлик назариясида эса:

  1. Фазо ва вақтнинг табиати ўрганилаётган системанинг ҳаракат тезлигига боғлиқ.

  2. Фазо ва вақт абсолют эмас, балки нисбийдир.

  3. Фазо ва вақтнинг хусусияти системанинг ҳаракат тезлигига ва жисм массасига чамбарчас боғлиқдир.

  4. Коинотнинг фазо ва вақт ўлчамлари чекли ва чегаралидир.

  5. Фазо ва вақт евклид геометрияси талабларига ҳамма вақт ҳам бўйсунавермаслиги назарий асосланди.

  6. Коинотнинг фазовий ўлчами ҳам, унда вақтнинг ўтиши ҳам чексиз эмаслиги, фазонинг ҳамма нуқталари ҳам бирдай эмаслиги, вақтнинг ўтиши эса ҳаммавақт бирдай бўлган эмаслиги каби жиҳатларига аниқлик киритилди.

  7. Фазонинг ўлчамлилиги ўзгариб туради.

  8. Коинотнинг сингулярлик ҳолатидан чиққан пайтидаги фазовақт кўпиги кўринишидаги ҳолати ўн бир ўлчамли бўлган ва бу ўлчамлилик Коинот эволюцияси давомида ўзгариб борган.

Хуллас, нисбийлик назарияси фазо ва вақтнинг хусусиятларига мутлақо янгича қараш лозимлигини илмий асослади. Янгича фазовақт манзараси вужудга келди. Агар классик физикада (И.Ньютон концепциясида) вақтнинг ўтиши ва фазовий ўлчамлар ҳамма жойда бир хил ва ўзгармасдир, деб қаралган бўлса, нисбийлик назариясида катта тезликда, яъни ёруғлик тезлигига яқин тезликда ҳаракатланувчи системаларда тинч турган системага нисбатан вақт секин ўтади, фазонинг ўлчами эса система ҳаракати йўналиши бўйича, тинч турган системага нисбатан қисқаради.
Шундай қилиб, олам турли хил тезликда ҳаракатланувчи системалардан ташкил топган экан, ҳар бир системанинг ўз хусусий вақти ва фазовий шакли бўлади. Демак, фазо ва вақтнинг хусусиятлари турли системаларда турличадир. Нисбийлик назариясида биринчи бор «хусусий вақт» ибораси ишлатилди.
Классик физикада фазо ва вақт муносабатлари итальян физиги Г. Галилей (1564–1642) номи билан аталувчи алмаштиришлари қоидасига мувофиқ келса, нисбийлик назариясида эса бу муносабатлар Ҳ. А. Лоренц (1853–1928) алмаштиришларига муво-фиқ келади. Галилей алмаштиришлари қуйидагича:
Фараз қилинг, сиз тинч турган қирғоққа нисбатан, текис ва бир хил u-тезликда ҳаракатланаётган кемадаги фазо ва вақт ўлчамларини, координатларини бир-бирига солиштириб, фазо ва вақт координатларини бир (тинч) системадан иккинчи (ҳаракатдаги) системага алмаштирайлик:

Бу алмаштирув қуйидаги натижани беради:


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   177




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет