Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар



бет139/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   177
1- (1)

Чексизлик ва чегарасизлик. Моддий объектларнинг яна бир фазовий хусусияти фазонинг чексизлиги ва чегарасизлигидир. Фараз қилинг сизнинг қўлингизда шарсимон объект турибди. Сизга шу шарни бирор рангга бўяш топширилган. Бўяшни бошладингиз (А), дастлаб, бўёқнинг чегараси кичикроқ бўлади ва секин-аста бу чегара кенгайиб боради (В).
(Суратга қаранг)

A B
Бўёқнинг чегараси бориб-бориб, шарнинг тенг ярмини эгаллаганда (С) энг катта чегарага эга бўлади, бу чегара шар диаметри узунлигига тенг бўлади. Бўяшни давом эттирсак, бўёқ чегараси энди торайиб боради (D) ва ниҳоят, кичрайиб, кичрайиб нуқтага айланади ва чегара мутлақо йўқолади. Демак, шар сирти чегарасиз фазога мисолдир.

C D
Чексизлик эса, фазонинг метрик ва топологик хусусияти бўлиб, метрик ва топологик чексизлик тушунчаларини бирбиридан фарқлай олиш лозим. Фазонинг ўлчанадиган маънодаги чексизлиги метрик чексизликдир. Метрик чексизлик ҳам икки кўринишда бўлади: экстенсив ва интенсив чексизлик. Экстенсив чексизлик фазовий ўлчамнинг кенгликда битмас-туганмаслиги, натурал сонлар қаторининг ҳеч қачон тугамаслиги ҳам экстенсив чексизликка мисол бўлади. Интенсив чексизлик эса, ҳар қандай чекли ўлчамнинг чексиз қисмларга бўлинишини англатади. Топологик чексизлик эса фазонинг сифатий хилма-хиллигини, сифатий чексизлигини ифода этади. Бу микродунёнинг чексизлиги, оламдаги фазовий нуқталарнинг ўзаро алоқадорликлари хилмахиллигини ифода этади.
Фазо ва вақтнинг метрик хусусиятлари ўзгарганда воқеликда жиддий (таркибий) структуравий ўзгаришлар рўй бермаслиги мумкин, топологик хусусиятларининг ўзгариши эса албатта воқеликни тубдан структуравий ўзгартиради. Бундай ўзгаришни фалсафада сифатий ўзгариш дейилади. Метрик хусусиятларнинг ўзгариши эса миқдорий ўзгаришларга мисол бўла олади. Шундай қилиб, фазо ва вақтнинг метрик хусусиятлари унинг миқдорий жихатларини ифода қилса, топологик хусусиятлари эса фазо ва вақтнинг сифатий жихатини ифодалайди. Фазо ва вақтнинг метрик хусусиятларининг кучли ўзгариши топологик ўзгаришга ҳам олиб бориши мумкин. Масалан, фазонинг эгилганлиги 90 градусдан ошганда бир боғланган фазо кўп боғланган фазога айланиб қолиши мумкин. Бу метрик хусусиятнинг топологик хусусиятга айланишидир. Айни пайтда бу жойда фазонинг миқдорий хусусияти (эгилганлик даражаси) сифатий хусусиятга, яъни боғланганликнинг ўзгаришига айланди. Топологик хусусият бўлган боғланганлик ўзгарса, фазонинг ўлчамлилиги ҳам ўзгаради. Бир боғланган фазо кўп боғланган фазога айланиши мумкин. Бу хусусиятлар борлиқнинг турли (миқёсий ва ташкилий) структура даражаларида турлича шаклларда намоён бўлиши мумкин, шу сабабли микро-, макро- ва мегадунёда, анорганик, органик ва ижтимоий даражаларда фазо ва вақт структураси ўзига хос жиҳатларга эгадир.
Фазо-вақт моделлари

Фазо ва вақтнинг хусусиятлари тўғрисида гап борганда бу хусусиятлар асосида нималар ётишига эътибор бериш лозим. Шу жиҳатдан тадқиқотчилар фазо ва вақтни англашда учта муҳим тушунчани бир-биридан фарқлашади. Улар: реал фазо (вақт), перцептуаль фазо (вақт) концептуаль фазо (вақт) тушунчаларидир. Реал фазо (вақт) тушунчаси объектив воқеликдаги реал, жисмоний, физик объектлар, нарса ва ҳодисаларнинг фазо (вақт) муносабатларини қамраб олади. Бу тушунча айрим тадқиқотларда физик фазо (вақт) ҳам дейилади. Реал фазо реал ҳодисаларни, реал фазовий муносабатларни, реал фазовий ўлчовларни ўзида мужассамлаштиради. Реал вақтда реал жараёнлар кетма-кетлиги рўй беради. Реал фазо-вақт реал ҳодиса ўтувчи жой. Реал фазо (вақт) инсон тасаввурида акс этиши ёки унинг математик моделини яратиш мумкин. Инсон томонидан тасаввур этилаётган, ҳис қилинаётган фазо (вақт) эса Б. Рассел таклифи бўйича перцептуаль фазо (вақт) деб аталади.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   177




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет