Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар


Эйнштейннинг цилиндрсимон Коинот модели



бет146/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   177
1- (1)

Эйнштейннинг цилиндрсимон Коинот модели
А. Эйнштейн 1915 йили илгари сурган модель цилиндрсимон коинот модели дейилади. Бунинг маъноси шундаки, А.Эйнштейн талқинига кўра, Коинот шарсимон шаклда бўлиб, у вақтнинг ўтиши мобайнида бир хилда сақланиб қолади, яъни у кенгаймайди ҳам, тораймайди ҳам, у стационардир. Коинотнинг вақт мобайнидаги кўриниши цилиндрсимон шаклни беради. Пастдаги суратга қаранг:

Эйнштейннинг цилиндрсимон Коинот модели
Бу суратда шарсимон Коинот t1 вақтдан то t2 вақт ўтгунча ҳосил қилган фазовий траекторияси цилиндрсимон шаклни ҳосил қилади. А. Эйнштейн шу чоққача физикада ҳукмрон мавқе эгаллаб келган Ньютоннинг классик механикаси – ньютонча космологиядаги фазонинг абсолютлиги ва чексизлиги постулатларидан воз кечиб, бир жинсли ва изотроп Коинот моделини ишлаб чиқди. Эйнштейн фикрича, бундай коинот фазосида материя бир текис тақсимланган бўлиб, ундаги массанинг гравитацион тортиш кучини универсал космологик итариш кучи компенсация қилиб, мувозанатини сақлаб туради. Бундай Коинот вақт мобайнида ўзгармас, стационар хусусиятга эга бўлади. Бу моделда фазо метрикаси вақтнинг ўтишига боғлиқ эмас, яъни Коинот вақти чексиз, бошланишида ҳам тугашида ҳам чегара йўқ, фазо эса гарчи чегарасиз бўлса ҳам у чеклидир.
Ностационар моделлар (де Ситтер ва А.Фридман моделлари)
1917 йили голланд астрофизиги В. де Ситтер (1872–1934), 1922 йили рус олими А. А. Фридман (1888–1925) кенгаювчи ва зичлашувчи коинот моделларини ишлабчиқишган. В. де Ситтернинг фикрича, гравитацион тенгламаларнинг шундай бир ечими ҳам бор-ки, бундай ечимга кўра Коинот «бўш» кўринишда бўлса ҳам, яъни у материядан халос қилинган бўлса ҳам, ўзи мавжуд бўлиши мумкин. Агар бундай Коинотга бирор массага эга бўлган объектни жойлаштирсак, у ҳолда Коинотнинг стационарлиги, турғунлиги, барқарорлиги бузилади, массага эга заррачаларга космик ита-рилиш кучи таъсир қилиб, унинг таъсирида бу заррачалар бир-биридан шиддат билан, спиралсимон траектория бўйлаб, узоқлаша бошлайди. Яъни бундай Коинот кенгайиб кетади. Коинотнинг кенгайиши жуда катта масофалардагина сезиларли бўлади.
А. А. Фридман кенгаювчи фазога эга бўлган Коинотнинг қуйидаги 3 хил ечимини чиқаради:


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   177




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет