Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар



бет158/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   177
1- (1)

Иккинчидан, борлиқ ва унинг атрибутлари бирлиги, яъни объектив ва субъектив борлиқ, материя, онг, ҳаракат, фазо ва вақтнинг бирлиги. Борлиқнинг асосий атрибутлари моддийлик ва маънавийликнинг бирлигида; объектив ва субъектив борлиқнинг бирлигида; материя, ҳаракат, энергия, куч ва информациянинг бирлигида; ҳаракат, фазо ва вақтнинг бирлигида; фазо ва вақтнинг метрик ва топологик хусусиятларининг бирлигида. Бу тамойилни ҳозирги замон табиатшунослиги фанлари тараққиёти ва мазкур фанларда илгари сурилган концептуал ғоялар исботламоқда. Классик физика ва релятивистик физиканинг назарий хулосалари, евклид геометрияси ва ноевклид геометриясининг асосий постулатлари, теоремалари, Ньютон физикасининг асосий қонунлари, нисбийлик назарияси постулатлари, релятивистик космологиянинг гравитацион тенгламалари ушбу тамойилнинг ҳаққонийлигини исботлади. (Бу ҳақда ушбу китобнинг ҳаракат, фазо ва вақт ҳақидаги қисмларига қаранг).
Учинчидан, ҳаракат ва унинг турли шаклларининг бирлиги. Ҳаракатнинг хилма-хил шакллари: механик, физик, химиявий, биологик, геологик, ижтимоий ҳаракат шаклларини ўзгарувчанлик ва турғунликнинг, сокинлик ва жараённинг бирлиги бирлаштиради. Оламдаги барча ўзгаришларни ўзига қамраб олувчи ҳаракат категорияси барча ҳаракат шаклларининг бирлигини тасдиқлайди. Уларнинг ўзига хос жихатларини шу ҳаракат шаклларининг ҳаракатлантирувчи кучлари ифодалаб беради. Бу ҳақда мазкур китобнинг ҳаракат ва унинг шаклларини таҳлил этишга бағишланган қисмидан тегишли маълумотларни олишингиз мумкин.
Тўртинчидан, оддий оламнинг асосида ётувчи фундаментал кучларнинг бирлиги. Коинотни ташкил қилган моддий оламнинг асосида тўртта фундаментал куч ётади: кучли ядровий ўзаро таъсир кучи (бу куч атом ядросини ташкил этувчи элементар заррачаларнинг бирлигини таъминлайди), кучсиз ядровий ўзаро таъсир кучи (бу куч атом ядросининг бирлигини таъминлайди), электромагнит ўзаро таъсир кучи (бу куч электр зарядли заррачаларнинг, молекуляр бирикмаларнинг бирлигини таъминлайди), гравитацион ўзаро таъсир кучи (бу куч бутун Коинотнинг структуравий яхлитлигини таъминлайди). Бу кучлар айни пайтда микродунёнинг, макродунёнинг ва мегадунёнинг бирлигини таъминлайди, оламнинг яхлитлигини сақлайди. Ҳозирги замон назарий физикаси ана шу тўртта фундаментал кучларни бирлаштирувчи қонунни яратиш устида изланиш олиб бормоқда. Бу ягона майдон назариясидир. Бу назарияни яратишга Альберт Эйнштейн ўз вақтида жуда кўп куч сарфлади. 19-асрда электр майдони билан магнит майдонини бирлаштирувчи электромагнит ўзаро таъсир кучлари аниқланган эди. Бу назариянининг асосини инглиз олими М. Фарадей (1791–1867) эксперементал усулда аниқлайди ва яна бир инглиз олими Ж. Максвелл (1831-1879) бу кучнинг математик тенгламасини ишлаб чиқди. ХХ асрнинг 60-70 йилларида (аниқроғи 1967 йили) эса Покистонлик олим Абдус Салам ва инглиз олими Стивен Вайнберг улардан илгари Шелдон Глэшоу томонидан илгари сурилган гипотезага асосланиб кучсиз ядровий ва электромагнит ўзаро таъсир кучларини бирлаштирувчи назарияни яратишди. Бу назарияни унга асос бўлиб келувчи математик тенгламаларга солиштиришда эса қийинчиликка дуч келишди ва бу тенгламалар ХХ асрнинг 71-72 йилларидагина перенормировка қилинди1. Бу назария фанга буюк бирлашиш назарияси сифатида киритилиб, унинг муаллифлари ушбу кашфиёти учун 1979 йили Нобель мукофотига сазовор бўлишди. Мазкур назария 1983 йили экспериментал тадқиқотларда ўзининг тўлиқ тасдиғини топди.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   177




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет