Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар



бет34/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   177
1- (1)

Лоренц алмаштиришлари. 1904 йили голланд физиги Х.А.Лоренц томонидан илгари сурилган фазо-вақт алмаштиришлари. Унга кўра, агар ҳаракатланувчи системанинг ҳаракат тезлиги ёруғлик тезлигига яқин тезликда бўлса, унда Галилей алмаштиришлари қуйидаги кўринишга киради:

Χ −Vt
Χ′ = ; Y = Y’; Z = Z’ ; t' = ;
Лоренц алмаштиришлари бўйича агар К’ ҳисоб системаси тинч турган К системасига нисбатан V тезликда ҳаракатланаётган бўлса, К’ системада узунлик ҳаракат йўналиши бўйича қуйидаги формулага биноан қисқаради

l = l' 1


Вақт эса, ҳаракатдаги системада, агар K −∆t,ва K ' −∆t' бўлса, у қуйидаги формулага биноан секин ўтади.
t'
.
Нисбийлик назариясининг постулатлари. 1905 йили А.Эйнштейн томонидан хусусий нисбийлик назарияси, 1915 йил эса умумий нисбийлик назарияси яратилди. Бу назариялар нисбийлик принципларига бўйсунади. Нисбийлик назариясининг асосий постулатлари қуйидагича:

  1. Нисбийлик принципи: табиатнинг барча қонунлари барча инерциал ҳисоб системаларида бир хилдир.

  2. Ёруғлик тезлигининг доимийлиги принципи: бўшлиқда ёруғлик тезлиги барча инерциал ҳисоб системаларида бир хил ва ёруғлик манбалари ва ёруғликни қабул қилувчининг ҳаракат тезлигига боғлиқ эмас.

Квант механикаси (тўлқинли механика) – микрозаррачалар ва уларнинг системасига оид қонуниятларни ҳамда бу система катталиклари орасидаги алоқадорликларни тажрибада бевосита ўлчанадиган физик катталиклар орқали ифодалаш усулини белгиловчи назария. XX асрнинг 20-йилларида пайдо бўлган. Бу назария Ньютоннинг классик механикаси ва классик электродинамиканинг ёруғлик ва атомда рўй берувчи жараёнлар ўртасидаги алоқадорликларга қўллаш мумкин эмаслиги аниқлангач, бундай ҳодисаларга янгича ёндашиш зарурияти пайдо бўлиши асосида вужудга келган. Квант сўзи бошқа бирор физик миқдорга ажратиб бўлмайдиган «луқма» (“порция”) маъносини англатади. Квант механикаси назарий физиканинг жуда кичик массали заррачаларнинг ҳаракат қонунларини ўрганувчи бўлими. Бу фаннинг вужудга келишида атомларнинг турғунлиги, фотоэффект, радиоактивлик ва бошқа ҳодисаларни классик механика ва классик электродинамика ёрдамида тушунтириш мумкин бўлмай қолганлиги асосий омил бўлган. Бу ҳодисаларни тушунтирувчи назарияни яратиш ғояси М. Планк, А. Эйнштейн ва Н. Бор сингари олимларнинг асарларида илгари сурилган. Классик физика қонунларини жуда кичик массали заррачаларга татбиқ қилишда олинган хулосалар классик тасаввурларни тубдан ўзгартиришни талаб қилди. Классик физикада зарра нурланиши энергиясининг қийматлари узлуксиз бўлади. 1900 йилда М. Планк моддага электромагнит нурланишнинг мувозанатда бўлиш шартини тадқиқ қилди. У нурланиш энергияси чиқаётганда ёки ютилаётганда фақат узлукли (квантланган) қийматларгагина эга бўлиши мумкинлиги тўғрисидаги гипотезани илгари сурди. 1905 йил А. Эйнштейн ёруғлик тушаётган металлардан ташқарига электрон чиқиш ҳодисаси (фотоэффект)ни текшириб, энергия фақат ютилиб ёки чиқибгина қолмай, у нурланиш кванти – фотон кўринишида ҳам мавжуд бўлади, деган хулосага келди. Фотон энергияси E=ћn га тенг, бунда ћ – Планк доимийси, n - электромагнит нурланиш частотаси. 1913 йилда Н. Бор ёруғликнинг квантлар назариясини атомларнинг тузилиши масаласига татбиқ қилиб, атомдаги электрон шу атом ядросининг атрофида классик механика қонунларига бўйсунадиган аниқ орбиталар бўйича ҳаракатланишини кўрсатди. Бунда орбиталарнинг ҳар бирида электрон аниқ энергияли ҳолатда, яъни барқарор ҳолатда бўлиб, ҳеч қандай нурланиш рўй бермайди. Атомнинг нур ютиши ёки нур чиқариши фақат электроннинг бир орбитадан бошқа орбитага ўтиши билан боғлиқ. Бор назарияси энг содда атом – водород атомининг нурланиш хусусиятларини тушунтириб бера олди. Аммо мураккаб атомларга, молекулаларга бу назарияни қўллаш мумкин бўлмайди. 1924 йилда Л. Де Бройль модда ёруғлик каби ҳам зарра, ҳам тўлқин хусусиятларига эга бўлади, деган гипотезани илгари сурди. Бу фараз, яъни моддий зарранинг тўлқин хусусиятлари ҳар томонлама тасдиқланди. Шундай қилиб, корпускуляр-тўлқин дуализми ғояси тасдиқланди: бу ғояга биноан, тўлқин хусусиятга эга объектда зарра хусусияти ҳам уйғонади, зарра эса маълум шароитларда ўзини тўлқинлардек тутади. 1926 йил Э.Шрёдингер зарралар ҳаракатининг тўлқин назарияси устида ишлаб, моддий зарраларнинг зарра ва тўлқин хусусиятларини ифодаловчи тенгламани ишлаб чиқди. Бу тенглама энг содда атом – водород атоми масаласини аниқ ечиб берди.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   177




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет