Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар



бет35/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   177
1- (1)

Квант электродинамикаси – майдон квант назариясининг элементар заррачаларнинг электромагнит майдон билан ўзаро таъсирини ўрганувчи бўлими. Классик электродинамикада электромагнит майдоннинг фақат узлуксиз хоссалари ҳисобга олинса, квант электродинамикасида электромагнит майдоннинг узлукли (дискрет) хоссаси ҳам эътиборга олинади. 1900 й.да М.Планк абсолют қора жисм нурланишида монохроматик ёруғлик дискрет энергия (квант) ҳолида бўлишини гипотеза тарзида айтган. 1905 йилда А. Эйнштейн электромагнит нурларнинг тарқалиши ва ютилиши квантланган бўлишини ва 1917 йилда эса фотоннинг нурланиши ва ютилиши эҳтимоллиги тушунчасини ифодалаб берди. П. Дирак 1927 йилда нурланишнинг квант назариясини яратди.
Квант механикасининг уч хил талқини (интерпретацияси). Квант механикаси тарихида унинг қонуниятларини уч хил нуқтаи назардан талқин этиш фанда кенг ёйилгандир. Биринчи талқин“копенгаген интерпретацияси» номи билан аталувчи концепция Нильс Бор томонидан асосланган. Иккинчи талқин «статистик интерпретация» номи билан аталиб, у Макс Борн, ҳамда қайсидир маънода А.Эйнштейн томонидан илгари сурилган талқин бўлиб, бу талқин квант назарияси қуролини амалий маънода қўлловчи назариётчи физиклар томонидан кенг миқёсда қўллаб-қувватланувчи концепция. Учинчи талқин Ҳью де Эверетт томонидан илгари сурилган «кўп дунёли интерпретация» бўлиб, у дастлабки икки хил талқиндан кейинроқ (1957 й.) пайдо бўлгандир. Бу талқиннинг тарафдорлари кам, лекин кейинги йилларда ХХ аср охири ва XXI асрнинг бошларида унинг тарафдорлари сони сезиларли даражада ошиб кетди. 1-талқин бўйича y-функция микрообъектнинг макрообъект билан ўзаро алоқадорликка кириши оқибатида эҳтимолликлардан фақатгина биттасида амалга ошади. 2-талқин бўйича бундай алоқадорликда микрозаррчалар ансамбли ўзаро тўқнашади ва уларнинг қайси бири амалга ошади деган фараз ўринсиздир. 3-талқин бўйича бундай алоқадорлик натижасида, имкониятларнинг барчаси амалга ошади, лекин ҳар бир имконият алоҳида олинган дунёда рўёбга чиқади. Яъни алоқадорлик туфайли заррачалар қисмларга ажралади, ҳар бир қисм алоҳида дунё сифатида ривожланишини давом эттиради.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   177




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет