Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар


Ноаниқликлар принципи (Гейзенберг)



бет37/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   177
1- (1)

Ноаниқликлар принципи (Гейзенберг). Квант механикасининг яратувчиларидан бири, Нобель мукофати лауреати Вернер Гейзенберг квант механикасини тадқиқ этувчи математик формулалардан фойдаланиб, бир вақтнинг ўзида микрозаррачаларнинг координатаси ва импульсининг энг аниқ қийматини аниқлашга ҳаракат қилиб, қуйидаги формулани яратади:
Х·∆Рх ≥h
Бу формулада ∆Х – коодинатлар қийматидаги ноаниқлик; ∆ Рх – импульс қийматидаги ноаниқликни ифодалайди; h-эса Планк доимийси дейилади.
Тўлдирувчанлик принципи (Н.Бор). Даниялик олим Нильс Борнинг фикрича, микро объектлар ҳақидаги барча маълумотларни олимлар муайян аниқликда ишловчи макро ускуналар воситасида олади. Ҳар қандай макроскопик ускуна воситасида микро объектларнинг ёки корпускуляр, ёки тўлқин хоссаларинигина тадқиқ этиши мумкин. Микрообъектнинг ҳам корпускуляр, ҳам тўлқин хусусиятини бир вақтнинг ўзида тадқиқ этиб бўлмайди. Бу объектларнинг бири иккинчисига тўлдирувчи бўлиб келиши мумкин холос. Макроускуналар, макроприборлар классик физика қонунларига бўйсунади ва улар микродунё ҳақидаги информацияларни классик физика тушунадиган тилга ағдариб бериши керак. Демак, микродунёдаги ҳар қандай ҳодисани ўзича алоҳида олиб таҳлил этиш мумкин эмас, балки у ўзига классик макроскопик ускуна билан алоқадорликни ҳам қамраб олиши лозим. Конкрет макроскопик ускуна ёрдамида биз микро объектнинг ё корпускуляр хусусиятларини, ёки тўлқин хусусиятларини аниқлашимиз мумкин. Лекин, уларнинг ҳам унисини, ҳам бунисини бир вақтнинг ўзида тадқиқ этиб бўлмайди. Шунинг учун Н.Бор тўлдирувчилик принципини илгари сурган.
Эйнштейн – Подольский – Розен парадокси. Н.Бор, В.Гейзенберг ва уларнинг тарафдорларининг нуқтаи назарини квант механикасидаги копенгагенча талқин деб аталади. Бу концепция тарафдорлари микрообъектларни статистик усулда тадқиқ этиши билан ажралиб туради. А.Эйнштейн копенгагенча талқиндаги микрообъектларга статистик ёндашувга мутлақо қарши чиқди ва унинг фикрича микро жараёнлардаги ҳаракатни ҳам қатъий детерминацияга, сабаб ва оқибатнинг узвий алоқадорлигига асосланиб тасвирлаш мумкин. Эйнштейн билан Борнинг мунозараси ўн йилча давом этди ва 1935 йили А.Эйнштейн, Б.Подольский, Н.Розен «Физик реалликнининг квант механик тасвирланишини тўлиқ дейиш мумкинми?» деб номланган мақола эълон қилишди. Бу мақолада Эйнштейн – Подольский – Розен парадокси (ЭПР парадокси) баён қилинган эди. Унинг мазмуни қуйидагича: фараз қилинг, қандайдир зарра ўз-ўзича иккита заррачага бўлиниб парчаланиб, бир-биридан шу қадар узоқлашиб кетганки, уларни ҳеч қандай физик алоқадорлик боғлай олмайди. Агар квант механикаси ҳақ бўлса, унда заррачалардан бирини ўлчаш (импульсини, импульс моментини, спинини) натижасида чиқарилган башорат, иккинчи заррача учун ҳам шунчалик мос бўлиши керак. Бошқача айтганда, квант механикасига асосланиб иккинчи заррача устида эксперимент ўтказмасдан, уни қўзғатмасдан, унга таъсир этмасдан туриб унинг хусусиятларига оид муайян сонли қийматларни олиш мумкин эканда?! (ЭПР парадокси бугунги кунда эспериментал тадқиқотлар асосида ишончли тасдиқланган). Бу мақолага Н.Бор дарҳол жавоб бераркан, физик реалликнинг экспериментал вазиятдан ажралмаслиги, квант ҳодисаларнинг бўлинмаслиги ва яхлитлиги ғояси асосида талқин этиш лозимлигига ишора қилган. Бу жойда гап нафақат экспериментал вазиятнинг яхлитлиги, балки бутун квант системасининг яхлитлиги, бир бутунлиги, квант объектларнинг алоҳида коррелятив, ўзаро боғланган табиати ҳақида бормоқда. Бир вақтлар ягона яхлитликни, бир бутунликни ташкил этган объектлар, гарчи бир-биридан ўзаро алоқадорликка киришмайдиган даражада узоқлаштириб, ажратиб ташланган бўлса-да, ўзида ўтмишнинг муҳрини қолдирган бўлади ва уларнинг биттасидаги ўзгариш шунга ҳамоҳанг равишда бошқа шеригида ҳам шундай коррелятив ўзгаришнинг бўлишига олиб келади. Бу бир заррача ҳолатининг иккинчи заррачага (гарчи у заррача биринчи заррачадан қанчалик узоқда бўлишидан қатъий назар) кўчиши квант телепортацияси дейилади. Бу концепцияга биноан, дунё бизга механик равишда таркибий қисмларга ажралмайдиган бир бутун, яхлит бирлик сифатида намоён бўлади.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   177




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет