Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар



бет42/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   177
1- (1)

Мезонлар (юнон. mesos – ўртача, оралиқдаги) – адронлар синфига кирувчи беқарор элементар заррачалар. Мезонлар барионлардан фарқ қилиб, барион зарядига эга эмас ва нуль ёки бутун сонли (бозон ҳисобланган) спинга эга. Дастлаб кашф этилган пимезон ва К-мезонлар массаси протон ва электрон массаларининг оралиғидаги қийматга эга бўлганлиги учун ҳам, бундай заррачаларга мезон атамасини қўллашган. (Дастлаб мю-мезон деб аталган мюонлар мезонларга кирмайди, чунки улар ½ спинга эга ва кучли ўзаро таъсирларда қатнашмайди). Адронларнинг кварк моделига биноан мезонлар кварк ва антикваркдан ташкил топгандир.
Резонанслар [резонанс зарралар] (лот. resono – акс-садо бераман) – адронларнинг қисқа вақтли қўзғалган ҳолати. Резонанслар бошқа нотурғун элементар зарралардан фарқли равишда кучли ядровий ўзаро таъсирлар остида парчаланади. Шу туфайли уларнинг яшаш даври ядро вақти (∼10-23 с)га хос бўлган катталикка яқин бўлиб,10-22 – 10-24 с оралиғида бўлади. Биринчи бор резонанс заррачани Э.Ферми ўтган асрнинг 50-йилларида ҳамкасблари билан p+-мезонларнинг протонлар билан ўзаро таъсирини ўрганиш пайтида кашф этади. Бу заррачанинг ҳозирги белгиланиши ∆1++ ёки ∆33 (1232). Резонанслар икки гуруҳга бўлинади (В=1) барион зарядига эга бўлган барионли резонанслар ва мезонли резонанслар (В=0). Барионли резонанслар мезонга ва битта турғун барионга парчаланади, мезонли резонанслар эса мезонларга парчаланади. Ажиблиги нўлга тенг бўлмаган резонанслар ажиб резонанслар дейилади.
Фотон (юнон. photos – ёруғлик) – элементар зарра, электромагнит нурланиш (тор маънода – ёруғлик) кванти. Нуль массали спини 1га тенг бўлган нейтрал элементар зарра. Зарядланган зарралар ўртасидаги электромагнит ўзаро таъсирларининг ташувчиси. Унинг энергияси e=ћω ва импульси p =ћw/c, бу жойда, ћ – Планк доимийси, с – ёруғликнинг вакуумдаги тезлиги, ω - электромагнит нурланишнинг частота бурчаги.
Спин (ингл. spin – айланмоқ, пилдирамоқ) – микро-заррачаларнинг хусусий ҳаракат миқдорининг оний қиймати бўлиб, заррачаларнинг яхлит ҳаракатланиши, силжишига боғлиқ бўлмаган квант табиатга эгадир. Атом ядросининг (баъзида атомнинг) ҳаракатланиш миқдорининг хусусий моментини ҳам спин деб аташади. Бу ҳолда спин вектор йиғинди сифатида олинади. Элементар заррачалар системаси ва бу заррачаларнинг орбитал моменти спини система ичидаги ҳаракат билан белгиланади.
Физик вакуум (лот. физик + vacuum – бўшлиқ). Квант майдон назариясида физик вакуум деб квант майдонининг ҳеч бир реал заррача мавжуд бўлмаган энг паст энергетик ҳолатига айтилади. Физик вакуумнинг ҳамма квант сонлари: импульси, электр заряди ва бошқа квант кўрсаткичлари 0 га тенг. Аммо физик вакуумда унинг реал заррачалар билан ўзаро алоқадорликка киришувида рўй берувчи виртуал жараёнлар бир қатор махсус эффектларни туғдиради. Вакуумда электрон-позитрон жуфтлари виртуаль пайдо бўлиши ва аннигиляцияга учраши мумкин.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   177




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет