Ягонамайдон назарияси – барча элементар заррачалар ва уларнинг ўзароалмашинишлари, оламдаги барча ўзаро таъсир кучларини ягона универсал принцип асосида бирлаштирувчи ягона материя назарияси. Бундай назария ҳозирча яратилмаган, лекин микродунё физикасининг истиқболида турган муҳим вазифадир. Ягона майдон назариясини яратиш йўлидаги биринчи босқич XIX асрда турлича физик ҳодисалар – электр, магнит ва ёруғлик ҳодисаларини бирлаштирувчи Максвелл электродинамик тенгламаларининг яратилиши бўлди. Максвелл электр ва магнит ҳодисалари ягона кучни ташкил этишини асослади. Иккинчи босқич Эйнштейннинг умумий нисбийлик назарияси асосида материянинг гравитацион ўзаро таъсирларини фазовақт геометродинамикаси билан боғлаш асосида электромагнит ва гравитацион ҳодисаларни бирлаштиришга интилиш ҳисобланади. Бунда гарчи фазо-вақт ва ҳаракатни материя билан боғловчи геометродинамика яратилган бўлса ҳам мавжуд ўзаро таъсир кучларни ягона «геометродинамикага» келтиришнинг иложи бўлмади. ХХ асрнинг 60-йилларида америкалик физиклар
Ш.Глэшоу, С.Вайнберг ва покистонлик физик А.Салам лептон ва кваркларнинг кучсиз ядровий ва электромагнит ўзаро таъсирларини бирлаштирувчи назарияни яратишди. Улар кучсиз ва электромагнит кучларининг битта куч эканлигини исботлашди. Бу назарияни яратганлиги учун С.Вайнберг, А.Салам ва Ш.Глэшоу 1979 йили Нобель мукофотига сазовор бўлишди. Бу назария ҳозирча экспериментларда зиддиятга учрамади. 1983 йилда кучсиз ўзароалоқадор-ликларнинг ташувчиси ролини бажарувчи учта оғир массали (80-90 протон массасига эга бўлган) векторли заррачалар(оралиқ векторли бозонлар)-нинг мавжудлиги ҳақидаги башорат экспериментал тасдиқланди. Бу схемага кучли ўзаро алоқадорликларни ҳам қўшишга интилиш бўлмоқда. Бундай интилиш «буюк бирлашиш» назарияси деб аталиб, бу назария кварклар ва лептонларни битта оилага бирлаштиради. Бу ўзаро таъсирларга гравитацион ўзаро таъсир кучларини ҳам бирлаштириш йўналиши супергравитация назарияси ҳам тадқиқ этилмоқда. Ягона майдон назариясининг бир қатор башоратлари ҳалигача тасдиқланмади. Уларнинг қаторига қуйидаги муаммолар киради:
Бу назарияга кўра протон 1031 йилдан сўнг парчаланиши лозим, лекин айни пайтда янада кўпроқ яшашига ҳам асослар бор.
Нейтрино тинч массасига эга бўлиши ва осонгина ўзининг турини алмаштира олиши лозим. Аммо бу ҳозирча исботланмаган.
Магнит монополининг мавжудлиги ҳақидаги башорат илгари сурилмоқда, аммо у ҳозирча аниқланмаган.
Хиггс заррачаларининг мавжудлиги башорат қилинмоқда, аммо у ҳам ҳалигача топилмаган.
Назарияда айтилган ва мавжуд бўлиши шарт бўлган заррачалар – кварклар ва глюонларнинг борлиги бевосита кузатилмаган (тўғри, назарияда улар принципиал кўринмайдиган заррачалар деб таъкидланган).
Ягона майдон назариясининг Коинотнинг ҳолатига тааллуқли бир қатор саволлари ҳам ҳозирча ўз жавобини топмаган:
Коинот очиқми ёки ёпиқми?
Коинот қандай пайдо бўлган?
Катта портлашгача нима бўлган эди?
Хуллас, бугунги кунгача ҳам ягона майдон назариясини яратиш назариётчи-физиклар яхши орзулигича қолмоқда.
Космогония (юнон.kosmogonia – космоснинг, яъни коинотнинг, вужудга келиши) астрономия фанининг космик жисмлар (планеталар ва бутун Қуёш системаси, юлдузлар, галактикалар ва ҳ.к.) ва уларнинг системасининг вужудга келиши ва ривожланишини ўрганувчи қисми. Ҳозирги пайтда, Қуёш системаси космогонияси (планеталар космогонияси) ва юлдузлар космогонияси астрономияда анча ривожланган соҳадир.