124. Тўлиқсиз индукция нима?
Тўлиқсиз индукция шундай эҳтимолий хулоса чиқариш турики, унда бирорта белгининг бир мантиқий синфга тегишли предметларнинг бир қисмига (бир нечасига) хослигини (ёки хос эмаслигини) аниқлаш асосида, шу белгининг берилган мансуб барча предметларга хослиги (хос эмаслиги) ҳақида хулоса чиқарилади. Унинг формуласи қуйидагича:
S1 предмети Р белгига эга.
S2 предмети Р белгига эга.
... ... ... ... ... ... ... ... ... ... ... ...
Sn предмети Р белгига эга.
S1, S2…, Sn предметлари С синфига мансуб.
Эҳтимол, С синфининг ҳар бир предмети Р белгисига эга.
Символик ифодаси қуйидагича:
P (x1)
P (x2)
… … …
P (xn) x1, x2, …, xnÎ C ∃x ((x Î C) → P (x)) 125. Илмий индукция нима?
Илмий индукция эҳтимолий хулоса чиқаришнинг шундай турики, унинг асосларида бирорта белгининг бир синфга мансуб предметларнинг бир қанчасида такрорланиши қайд этилиши билан бир қаторда, у белгининг сабабий алоқаси ҳақида ҳам маълумот мужассамлашган бўлади ва улар хулосада берилган предметлар синфига нисбатан ҳосил қилинган фикрда ўз аксини топади.
Илмий индукциянинг қандай методлари бор?
Илмий индукциянинг ўхшашлик методи, тафовут методи, йўлдош ўзгаришлар методи, қолдиқлар методи мавжуд.
Ўхшашлик методи нима?
Ўхшашлик методи илмий индукциянинг шундай методики, унга кўра, ўрганилаётган ҳодисанинг сабаби ҳақидаги хулоса шу ҳодисанинг бир қанча кузатилаётган ҳолларини солиштириш, уларнинг ўхшаш томонини аниқлаш асосида ҳосил қилинади. Муҳокама юритиш шакли қуйидагича:
ҳоллар
|
Ҳодиса вужудга келишидан аввал мавжуд бўлган ҳолатлар
|
ҳодиса
|
1
|
|
Достарыңызбен бөлісу: |