Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар



бет170/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   177
1- (1)

РИВОЖЛАНИШ – табиат ва жамиятдаги қонуниятли ўзгариш; бир сифатий ҳолатидан бошқасига, эскидан янгига ўтиш. Ривожланиш натижасида объектнинг таркиби ёки структурасининг янги сифат ҳолати вужудга келади. Ривожланиш табиат, жамият ва билиш тарихини тушунтиришнинг умумий тамойилидир. Ривожланиш нинг икки шакли мавжуд: объектнинг секин аста содир бўлувчи миқдор ўзгаришлари билан боғлиқ эволюцион ривожланиш ва объект тузилмасидаги сифат ўзгаришларидан иборат инқилобий ривожланиш. Эволюцион ривожланиш жамиятда бир тизимнинг аста-секин, кескин портлашларсиз бир сифатий асосдан иккинчи сифатий асосга ўтишини, инқилобий ривожланиш эса кескин портлаш йўли билан бир сифатий асосдан иккинчи сифатий асосга ўтишини билдиради. Эволюцион ривожланиш жамиятнинг янги босқичга узлуксиз ва талафотларсиз ўтишига имкон беради. Бундай ўтишда муайян вақт зарур бўлади. Инқилобий ривожланишда жамиятнинг эски асосий таянч нуқталари йўқ қилиниб, кескин сифатий ўзгаришлар амалга оширилади. Ўзбекистон мустақилликка эришгач, янги жамиятга ўтишнинг эволюцион ривожланиш йўлини танлади. Бу йўл жамият аъзоларининг манфаатларига зид келмайдиган, муайян вақтни талаб қиладиган ва пировардида самарали бўладиган йўлдир. Ривожланишнинг прогрессив, тараққиёт тури (қаранг: «Тараққиёт») билан регрессив, таназзул тури (қаранг: «Инқироз») фарқланади. Ҳозирги замон фанида ривожланишнинг махсус илмий назарияси ишлаб чиқилмоқда, унда асосан, қайтарилувчи жараёнларни қараб чиқувчи классик табиатшуносликдан фарқ қилган ҳолда, ночизиқли, сакрашсимон ўзгаришлар баён қилинади. (яна қаранг: «Миқдор ўзгаришларининг сифат ўзгаришларига ўтиш қонуни», «Қарама-қаршиликлар бирлиги ва кураш қонуни», «Инкорни инкор қонуни»).
ЎзМЭ. 7-ж. Т.:ЎзМЭ ДИН, 2005. Б. 322–323
СИФАТ (фалсафада) – объектнинг муҳим белгиларини ифодалайдиган фалсафий тушунча. Сифат объект таркибий қисмларининг ўзаро турғун муносабатларини акс эттиради, бу муносабатлар бир объектни иккинчи объектдан ажратиб турадиган ўзига хос томонларини англатади. Шу билан бирга, сифат бир турдаги объектларга хос умумийликни ҳам ифодалайди. Сифат тушунчасини дастлаб Арасту тахлил қилган. У сифатни нарсаларга нисбатан акциденция деб таърифлайди. Ибн Сино эса, сифатни нарсаларнинг ажралмас хусусияти, ўз-ўзича мавжуд эмас деб ҳисоблайди. Янги давр фалсафасида бирламчи ва иккиламчи сифатлар тушунчаси шаклланган. Гегель сифатга борлиқ билан айнан бўлган муайянлик деб таъриф берган. Унинг фикрича, сифат йўқолиши билан предметнинг ўзи ҳам йўқолади. Объектив оламдаги нарсалар ўзгаришда ва ривожланишда бўлиши билан бирга, улар нисбатан барқарор яхлитликка эга бўлиб, муайян буюм ёки нарса кўриниши (сифат)да намоён бўлади. Бирон нарсанинг айнан шу нарса эканлигини кўрсатувчи жиҳати унинг сифатидир. Сифат предметнинг ички моҳиятини, ички ва ташқи алоқадорликлари бирлигини ифодалайди. Сифат предметнинг миқдор хусусиятлари билан чамбарчас боғланган. Масалан, сув кимёвий таркибига кўра, 2 водород атомининг 1 кислород атомига бирикишидан хосил бўлган. Агар атомлар нисбати ўзгарса сув бошқа сифатли кимёвий моддага айланиши ҳам мумкин. Сувнинг физик хоссасига кўра, у 0° дан +100° гача бўлган ҳароратда ўзининг суюқлик сифатини сақлайди, 0° дан паст ҳароратда музга айланади, +100° дан юқори ҳароратда буғ, яъни газ ҳолатига ўтади. Бу ерда микдор ўзгари-шининг сифат ўзгаришига айланишини кузатиш мумкин. Ҳозирги замон фалсафасида сифат нарсаларнинг ички ва ташқи муайянлиги, нарсанинг бир қатор хосса, белги, хусусиятлари бирлигини ифодалайди, деб таърифланади. Сифатни предметнинг хоссалари, белги ёки хусусиятлари билан аралаштирмаслик лозим. Сифат предметнинг нисбий барқарорлигини, доимийлигини, умумийлигини ифодаласа, хосса ва хусусиятлар предметнинг муайян томон ва белгиларини, бошка предмет ва ҳодисалар билан алоқадорликларида намоён бўладиган жиҳатларини ифодалайди. Фалсафада сифатлар табиий сифатлар ва ижтимоий сифатларга ажратилади. Табиатда нарса ва ҳодисаларнинг муайян жиҳатларини, жисмийлигини, фазо-вақт тузилишини, энергетик ҳолатини, таркибини ифодаловчи сифат табиий сифат дейилади. Инсон фаолияти билан боғлиқ бўлган, кишиларнинг бир-бири ва табиат билан алоқадорликлари натижасида вужудга келган сифат ижтимоий сифат дейилади. Ижтимоий сифат индивидуал ва ижтимоий онг воситасида инсоннинг меҳнат фаолияти туфайли вужудга келади. Ижтимоий сифат ўз навбатида функционал ва системавий сифатларга бўлинади. Функционал сифат сифатга эга бўлган объектлар мажмуаси иккинчи табиат деб ҳам аталади. Унга инсон томонидан яратилган нарсалар (уй, мих, трактор, самолёт ва бошқалар) киради. Кишиларнинг муайян ижтимоий муносабатлари маж-муини ифода этувчи сифат системавий сифат дейилади. Бундай сифат муайян буюмда ижтимоий алоқадорликлар шароитидагина мавжуд бўлади, бундай алоқадорликлардан ташқарида эса у йўқолади. Олам нарсаларнинг вужудга келиш, ривожланиш, емирилиш, яъни бошқа сифатларга эга бўлган янги нарсаларга айланиш жараёнларидан иборат. Сифатнинг ўзгариши муайян объектнинг бошқа объектга айланганлигини билдиради. Сифат тушунчаси инсоннинг объектив реалликни билишидаги маълум босқични ифодалайди. Билиш сифатдан миқдорга ва сўнг уларнинг бирлиги – меъёрга қараб боради. Ҳар қандай предмет сифат ва миқдор бирлигидан иборат.
Адабиётлар:

  1. Ибн Сина. Данишнаме. – М., 1980;

  2. Фалсафа (маърузалар матни). – Т., 2000.

ЎзМЭ. 7-ж. Т.: ЎзМЭ ДИН, 2004. Б. 657.
СОФИЗМ (юн. sophisma – ҳийла, жумбоқ – бирор беъмани фикрни асословчи муҳокама ёки хулоса. Софизмда ёлгон муҳокама чин муҳокамадек қилиб кўрсатилади ёки мантиқ қонунларини бузиб хулоса чиқарилади. Арасту софизмни «сохта исбот» деб атаган. Софизм – ҳақиқатни ёлғон, ёлғонни ҳақиқат деб тушунтиришдан иборат бўлиб, рақибни алдаш, уни нотўғри йўлга йўналтиришга ва шу тарзда ўз мақсадига эришишга мўлжалланган мантиқий усулдир. Мана бу мисолда одамнинг шохи борлиги шундай исботланади:

  • Йўқотмаган нарсаларинг ўзингда бўладими?

  • Ҳа.

  • Сен шох йўқотмагансан?

  • Ҳа.

  • Демак, шохинг ўзингда. Сен шохли одамсан.

Мантиқ илмини яхши эгаллаган кишилар бундай ҳийлагарликни осонгина фош эта олади. Софизм соддадил кишиларқалбида ҳақиқатга, адолатга шубҳа уйғотувчи, уларни тўғри йўлдан адаштирувчи маккорлик қуролидир.
ЎзМЭ. 8-ж. Т.: ЎзМЭ ДИН, 2004. Б. 24


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   177




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет