3. ДУНЁҚАРАШ ВА ОЛАМНИНГИЛМИЙ МАНЗАРАСИ ИМКОНИЯТЛАРИ Дунёқарашнинг ривожланиши илмий билимларнинг ривожланишига мос равишда узлуксиз давом этса, оламнинг илмий манзараси узлукли ривожланади. Дастлаб, мавжуд илмий билимлар асосида маълум бир даражада якунланган оламнинг илмий манзарасига эга бўламиз. Кишиларнинг дунёқараши ҳам ана шу мавжуд оламнинг илмий манзарасига асосланиб шаклланади. Демак, бизнинг дунёқарашимизни шакллантирувчи имкониятлар мавжуд оламнинг илмий манзарасида мужассамлашган бўлади. Илмий билимларнинг ривожланиши билан олам ҳақидаги тасав-вурларнинг кенгайиши, воқелик ҳақидаги янги-янги қону-ниятларнинг очилиши билан оламнинг янги манзараси учун муртак ҳолдаги имкониятлар вужудга кела бошлайди, натижада янги билимлар оламнинг амалдаги илмий манзараси доирасидан четга чиқа бошлайди. Яъни, оламнинг эскича илмий манзарасидаги воқеликни изоҳлашга етарли бўлган имкониятлар тугаб боради. Бу ҳол янги билимлар системаси билан эскирган илмий манзара ўртасидаги фарқларнинг чуқурлашувига асос бўлади. Шундай қилиб, оламнинг эскирган илмий манзараси янгидан шаклланаётган оламнинг илмий манзарасига ўз ўрнини бўшатиб беради, муртак ҳолатидаги имкониятлар воқеликка айланади. Воқеликни торроқ даражада акс эттирувчи олам манзараси ўрнини воқеликни унга нисбатан кенгроқ ва мукаммалроқ акс эттирувчи олам манзараси эгаллайди. Янги манзара учун муртак ҳолдаги имкониятлар эски манзара бағрида бўлади.
Оламнинг янги илмий манзарасининг шаклланиши илмий билимлардаги, назариялардаги инқилобий ўзгаришлар билан боғланган бўлади. Янги очилган назариянинг ҳаққонийлиги бир томондан амалий тажрибаларда тасдиқланишига, иккинчи томондан эса, мантиқий ва математик жиҳатдан зиддиятсизлиги билан боғланган бўлади. Агар математик жиҳатдан зиддиятсиз бўлган ва унинг башоратлари экспериментал жиҳатдан до-имо тасдиқланадиган оламнинг тўлиқ бирлиги назарияси яратилганда эди, – деб ёзади Стивен Хокинг, – «бундай назария оддий одамларнинг Коинотни бошқарувчи қонунлар тўғрисидаги тасаввурларида инқилобий ўзгариш ясаган бўлар эди»1.
Шундай қилиб, илмий билимлардаги инқилоблар оламнинг янги манзарасининг вужудга келишида зарурий имконият бўлиб келади. Шунингдек, илмий билимлардаги инқилобий ўзгаришларни вужудга келтирувчи имкониятлар воқеликдаги шу воқеликни акс эттирувчи билимлар системасида, ҳамда мавжуд илмий манзаранинг қай даражада мукаммаллашганлигида, тугалланганлигидадир. Мавжуд оламнинг илмий манзарасидаги имкониятлар воқеликка айланиши билан ундаги имкониятлар тугаб боради ва бу ҳол янги илмий манзаранинг яратилишига замин бўлади. Ҳар қандай оламнинг илмий манзараси воқеликнинг идеаллаштирилган абстракцияси бўлиб, мавжуд илмий назариялар системасини беради.
Табиий оламни ифодаловчи оламнинг табиий-илмий манзарасининг марказий унсури материя ва унинг асосий хусусиятларини ифодаловчи ҳозирги замон физик билишни ўзига қамраб олувчи оламнинг физикавий манзарасидир. Физикавий манзаранинг ривожланиш диалектикаси ҳақида А. М. Мостепаненко қуйидагиларни баён қилади. Унинг фикрича, оламнинг механик манзараси абсолют фазода жойлашган моддий нуқталар системаси бўлса, оламнинг электродинамик манзарасида узликсиз классик майдон, оламнинг квантлашган майдон манзарасида эса квантлашган майдон ифодаланади1.
Физик манзараларнинг бу турлари улар таянувчи физик принципларнинг имкониятларига мос равишда фаолият кўрсатади. Масалан, оламнинг механик манзараси узоқдан таъсир қилиш принципи ва лаплас детерминизмига, электродинамик манзара эса, яқиндан таъсир қилиш принципига ва ёруғлик тезлигининг чекланганлигига, квантлашган майдон манзараси бўлса ноаниқлик ва тўлдирувчилик принципларига таянади, ҳамда ўша назариялардаги имкониятлар шу манзараларнинг потенциялари ҳисобланади. Бу принциплар ва уларга асосланувчи олам манзаралари воқелик ривожланишининг келажакдаги ҳолатини башорат килишга имкон беради. Физикада ва космологияда оламнинг физик манзарасига таянилиб чиқарилган илмий башоратлар муҳим аҳамиятга эгадир. Бундай башоратлар мавжуд олам манзараларидаги потенцияларни ва имкониятларни тўғри ҳисоблай олиш, билан боғлангандир.
Оламнинг илмий манзаралари ичида Коинот тараққиёти илмий манзараси алоҳида ўрин тутади. Бу манзарада Коинотнинг тузилиши ва ривожланиши ҳақидаги билимлар системаси мужассамлашган бўлади. Тараққиётидаги оламнинг илмий манзараси дунёқарашнинг шаклланишида марказий ўрин эгаллайди. Оламнинг космологик манзарасининг ривожланиши билан кишиларнинг воқелик, коинот ҳақидаги тасаввурлари ва билимлари ҳам ривожланиб борди. Ҳозирги замон тараққиёти олам манзарасида нафақат Коинот ривожланишининг, балки бутун физик воқелик ривожланишининг ҳам имкониятлари ифодалангандир. Масалан, мегаолам ҳақидаги билимларимизнинг ривожланиши, квант физикасининг ютуқлари, космологик тадқиқотларда ҳозирги замон назарий билимларининг, хусусан, математика ва топология фанлари ютуқларининг кенг тадбиқ этилиши воқеликни янада кенгроқ миқёсда қамраб олиш имкониятларини туғдирди. М.А.Марковнинг ёпиқсимон оламлар – фридмонлар ҳақидаги илмий фарази, К.П.Станюковичнинг планкеонлар ҳақидаги нуқтаи назари, Г.И.Наан, Р.Гольдони ва бошқаларнинг симметрик ва бирга туташган оламлар ҳақидаги қарашлари, Х. де Эверетт ва Б. де Виттнинг «тармоқланувчи коинотлар» ҳақидаги фаразлари, қора туйнуклар физикаси ютуқлари, Алан Гут томонидан шиддатли шишувчи коинот моделининг асосланиши, космологияда антроп принципининг ёйилиши1 ва бошқа назарий тадқиқотлар, ҳамда уларга таянувчи илмий манзаралар на фақат Коинот ҳақидаги, балки бутун физик мавжудлик ҳақидаги билимларимизда ҳам инқилобий ўзгаришларнинг вужудга келишига имконият яратди.
М. А. Марковнинг фридмонлар ҳақидаги фарази бўйича, биз элементар заррача деб ҳисоблаган нейтрон ўзича бутун бир коинот ҳисобланиши мумкин, шунингдек, жуда улкан ҳисобланадиган бизнинг Коинот ҳам (унинг диаметри 10 млрд. ёруғлик йилига тенг) ташқаридаги кузатувчи учун арзимас элементар заррачадир1, чунки Коинотимизнинг қудратли гравитация майдони ўзидан ҳеч бир нурланишларнинг четга чиқишига имкон бермайди. Албатта, бу ерда «ҳеч бир» сўзи нисбий характерда.
Мутлақо ёпиқ системанинг ўзи бўлмайди, Шу сабабли Коинотимизни чала ёпиқ система деб олсак бўлади. Ундан жуда кам миқдордаги нурланишларгина ташкарига чиқишга эришади. Бу нурланишларга қараб, ташқаридаги кузатувчи ўта кичик ўлчамли элементар заррачани кузатаётганлигига шубҳа қилмайди. К.П.Станюкович ва С.М.Колесниковларнинг фикрича, чала ёпиқ коинотдан ташқарига унинг фақатгина 10-20 қисм энергиясигина нурланиб чиқади2. Бундай геометрик ёпиқ системалар ташқаридаги кузатувчи учун ўта кичик ўлчамли элементар заррача сифатида намоён бўлади. Бундай заррачани К. П. Станюкович Макс Планк шарафига «планкеон» деб атаган. Унинг катталиги 10-33 см., массаси эса 10-5 г. Шундай қилиб, Коинотимизнинг таркибида сон-саноқсиз коинотлар мужассам бўлиб, бу коинотлар орасида ҳам ўзаро алоқадорликлар мавжуддир. Бундай алоқадорликлар ҳар бир коинотдаги имкониятлар даражасини ўзгартириши мумкин.
1957 йили Принстон университети олими Хью де Эверетт «тармоқланувчи коинотлар» назариясини ўртага ташлади3. X.де-Эверетт ва Б.де-Виттларнинг фикрича, вақтнинг ҳар бир лаҳзасида физик системалардаги барча имкониятдаги ҳодисалар амалга ошади. Бунда физик система ҳар бир имкониятнинг воқеликка айланиши, йўналиши бўйича алоҳида система бўлиб, тармоқланиб ажралиб кетади. Шу тариқа, ҳар бир коинотдан беҳисоб миқдордаги коинотлар тармоқланиб чиқади. Вақтнинг ҳар бир лаҳзаси ҳар бир коинотдан беҳисоб имкониятларнинг ҳар бирининг воқеликка айланишини таъминловчи сон-саноқсиз коинотларнинг тармоқланиб чиқишига имконият яратади. Биз эса, шу имкониятларнинг бири бўлиб рўёбга чиққан Коинотда қоламиз. Шундай қилиб, чексиз миқдордаги оламлар бир пайтда ва бир фазода устма-уст мавжуд бўлиши мумкин экан.
X.Эверетт тармоқланувчи коинотлар назариясини квант механикаси конуниятларига таяниб илгари сурган эди. Бу ғоя ҳозирги пайтга келиб космологиядаги энг долзарб мавзулардан бирига айланди. Коинот ҳақидаги бундай космологик манзара микродунё даражасида рўй берувчи сабабий алоқадорликларни билишдаги қийинчиликларни бартараф этишда қўл келади. Хью де Эверетт ва Б. де-Виттларнинг фикрича, атом даражасида рўй берадиган тасодифий ҳодисалар янги-янги коинотларнинг ажралиб чиқишига сабаб бўлади ва шу тариқа ҳар бир ҳодиса билан боғланган барча имкониятлар ўзича мустақил коинотда рўй бериши мумкинлиги ҳақидаги фараз илгари сурилди. Бу илмий фаразларнинг ҳақиқатлиги тасдиқлангудай бўлса, ҳар бир коинотда сон-саноқсиз ички «яширин» имкониятлар ҳам бўлишини тан олишимизга тўғри келади.
Биргаликда бир вақт ва фазода мавжуд бўлиб, лекин бирбирига мутлақо халақит бермайдиган ва бир-бири учун жисман шаффоф бўлган коинотлар ҳам бўлиши мумкин. Масалан, нейтринодан ташкил топган объектлар электрон ва протонлардан ташкил топган объектлар учун мутлақо шаффофдир. Д. И. Блохинцевнинг «кўп ўлчовли метафазо» ҳақидаги илмий фарази1 биргаликда яшовчи коинотларнинг фазонинг юқори ўлчовлари орқали бир-бири билан ўзаро туташиб туришини ҳам назарда тутиш имконини беради.
Д.И.Блохинцевнинг фикрича, макроскопик дунёнинг фазо-
1 Блохннцев Д.И. О гипотезе расширяющейся Вселенной // Доклады АН СССР,
1976. Т. 229. №1
вақт ўлчамлари бизга маълум бўлган (1 ўлчовли вақт ва 3 ўлчовли фазо) миқдордан ошса, 4 ўлчовли макродунё имкониятлари кўп ўлчовли дунёдаги ҳодисалар эвазига бирданига кўпайиб кетиши мумкин. Олим ўз фикрини асослашда 4 дан ошиқ ўлчовли яъни кўп ўлчовли Метафазо (Mn, n>4) объектив мавжуддир, деган фаразни фанга киритди1. Бундай Метафазода Метажисмлар, Антижисмлар, 4 ўлчовли фридмонлар эркин ҳаракат қилади. Метагалактикамиз ҳам ана шундай метажисмларнинг тўқнашуви натижасида пайдо бўлгандир. Бундай тўқнашувлар оқибатида Метафазодан 4 ўлчовли фазо-вақтга метажисмлар учиб кириши мумкин ва бу пайтда жуда кучли қувватли портлашлар содир бўлади2.
Бундай портлашларни астрофизик кузатишлар орқали бевосита кўриш мумкин. Масалан, нисбатан жуда кичик энергия миқёсига эга бўлган объектларда Коинотимизнинг бутун энергия миқёсига қараганда ҳам кўпроқ энергия ажралиб чиқувчи портлашлар бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда Коинотимизга ташқаридан ўзга ўлчамли фазо орқали Метажисмлар, антиматерия (антиметажисмлар)ларнинг учиб кириши содир бўлади. Коинотимизда эса, антизаррачалар сони жуда кам миқдордадир. Метафазонинг мавжудлигини тан олиш – юқорида қайд этилган кўринишдаги портлашлар оқибатида бир ва ундан ортиқ Метагалактикалар ва антиметагалактикаларнинг вужудга келиши микродунёда эса, заррачалар ва антизаррачаларнинг бирданига пайдо бўлишини тушунишга имкон беради. Бу ерда метажисмларнинг тўқнашуви Метагалактикаларни, элементар заррачаларнинг тўқнашуви эса, заррачалар ва антизаррачаларни туғдиради1. Д. И. Блохинцев метафазо ҳақидаги гипотезасини ривожлантириб, Ерда ҳаётнинг вужудга келиши билан боғлиқ ҳодисани ҳам унга боғлаб тушунтиришга ҳаракат қилган. Геохимик ва геобиологик тадқиқотлар Ердаги айрим мураккаб органик бирикмалар кучли яшин чақнашлари пайтида пайдо бўлишини экспериментал усулда тасдиқлади. Бу хулоса портлашлар пайтида метафазо орқали бир коинотдан бошқа коинотга жисмларнинг, бу мисолда эса, органик бирикмаларнинг, ҳаттоки жонли организмларнинг ҳам ўтиб қолиши мумкинлигига ишончни мустаҳкамлади. Ҳақиқатан ҳам, агар Ер юзида ҳаётнинг эволюцион тараққиёт натижасида пайдо бўлиши эҳтимоллигини ҳисоблаб чиқадиган бўлсак, бундай эҳтимолликнинг рўй бериши учун зарур бўлган вақт Ернинг ёшига қараганда ҳам кўпроқ вақт талаб қилади. Демак, Ердаги ҳаёт ёки маълум оптимал дастур асосида олдиндан режалаштирилиб вужудга келтирилган, ёки ҳаётнинг асосида ётувчи органик бирикмалар тайёр ҳолда бошқа жойдан келиб қолган. Биринчи эҳтимоллик ҳаётнинг келиб чиқишини телеологик усулда асослашга йўл очса, иккинчи эҳтимоллик эса, Метафазони тан олишга йўл очади.
1980 йили Массачусетс технология институти ходими Алан Гут Коинотнинг вужудга келишидаги шиддатли шишиш назариясини ўртага ташлади2. Бу назария Коинотнинг сингуляр ҳолатдан одатдаги ҳолатга ўтишда рўй берадиган фазо-вақт структурасидаги ўзгаришларнинг табиатини изоҳлашга ёрдам беради. Астрофизик Андрей Линденинг фикрича, дастлабки ҳолатда Коинот кўп боғланган ва 10 ўлчовли мураккаб топологик структурага эга бўлган ва портлаш натижасида 10-35 секунддан 10-31секундгача ўтган вақт оралиғида Коинотнинг ҳажми 101000000 марта ошган!2 10-25 - секундда ўта юқори энергия заҳирасига эга бўлган «вакуумсимон» ҳолатда бўлган. Бу пайтда мини-қора туйнуклар ва фазо «бўлаклари»дан бошқа ҳеч нарса бўлмаган. Шиддатли портлаш битта эмас, балки бир қанча коинотларнинг бирданига шишиб чиқишига имкон берган бўлиши ҳам мумкин. Шунга қараб, бизнинг Коинот билан қўшни бўлган сон-саноқсиз ўзга коинотларнинг ҳам мавжуд бўлиши эҳтимоллигини илгари суриш мумкин3. Агар юқорида қайд этилган Д. И. Блохинцевнинг «Метафазо» ҳақидаги илмий фаразини бу ерда қўлласак, бу сонсаноқсиз ёнма-ён яшовчи коинотлар орасида ҳам метафазо орқали бир-бирига туташган йўллар (туннеллар) бўлиши мумкинлигини тасаввур этса бўлади. Шундай экан, макроскопик оламдаги имкониятлар янада кўпаяди. Шу асосда, мавжуд объектив воқеликда кутилмаган тарзда мутлақо назарда тутилмаган имкониятларнинг ҳам воқеликка айланиши мумкинлигига шубҳа қилмаслик лозим. Бу коинотнинг виртуал, яъни имкониятдаги кўринишдан реал кўринишга айланиш ҳолатидир.
Коинотдаги бундай хилма-хил ва ўта мураккаб, чалкаш алоқадорликлар воқеликда кутилмаган тартибсизликларни ҳам келтириб чиқариши мумкин эмасми, деган қонуний саволнинг ўртага ташланишига сабаб бўлиши мумкин. Аммо воқеликда эса, муайян тартиб ва қонуний муносабатлар гармонияси ҳукмрондир.
Бу зиддиятни антроп принципи ҳал этади.
1973 йил 10–12 сентябрда Краков шаҳрида космология назарияси ва кузатишларига бағишлаб ўтказилган халқаро симпозиумда Кембриж университетидан сўзга чиққан олим Б.Картер космологияга антропологик принципни тадбиқ этиб, бу принципнинг кўпгина космологик муаммоларни ҳал этишда қўл келишини ишонарли далиллар билан асослаб берди3.
Антроп принципи Коинот ривожланишининг келажагини, ҳозирги ҳолатини унинг ўтмишдаги имкониятлари билан чам-барчас боғланганлигини тушунтириб ва башорат қилиб берувчи принципдир. Унинг «кучсиз» ва «кучли» даъволари мавжуддир. Кучсиз антропологик принцип бўйича бизнинг Коинотдаги ўрнимизнинг афзаллиги шундаки, бизнинг вазиятимиз бизнинг шу Коинотда кузатувчи сифатида мавжудлигимиз билан мос келганлигидадир. Бу принцип ҳозирги воқелигимиз Коинотнинг вужудга келган пайтидаги имкониятлар билан боғланганлигини ифодалайди. Яъни Коинот вужудга келишида бошқачароқ имкониятлар бўлганида эди, ҳозирги воқелик мутлақо ўзгача бўлган бўлар эди.
Кучли антропологик принцип эса, Коинот шундай пайдо бўлганки, унинг вужудга келишида Коинот эволюциясининг маълум бир босқичида кузатувчининг пайдо бўлиши олдиндан мўлжалланган, режалаштирилгандир, деган хулосани беради. Бу принцип Коинотнинг пайдо бўлишида кейинчалик воқе бўлажак кузатувчининг мавжуд бўлиши учун зарур бўлган имкониятлар олдиндан белгилангандир, деган фикрни беради. Чунки кузатувчининг мавжуд бўлиши учун зарур бўлган барча шарт-шароитлар бордир. Бу шароитлар Коинот эволюциясининг илгариги босқичлардаги зарур шартлар билан боғлангандир. Кучсиз принцип бўйича кузатувчининг имкониятлари Коинот эволюциясининг имкониятларига мос келади, кучли принцип эса, Коинотдаги барча имкониятлар кузатувчининг воқелигини таъминлаш учун мўлжаллангандир, деб ҳисоблайди.
Антроп принципи нуқтаи назаридан Коинотдаги қонуниятларни кузатсак, оламнинг тараққиётида рўй бераётган ҳар бир ҳодисанинг зарурий боғланганлигини, физик воқеликдаги барча доимийликлар ва катталикларнинг бошланғич ва ҳозирги қийматлари ўртасида қонуний мутаносибликлар борлигини пайқаймиз. А. Гутнинг шиддатли шишувчи коинот модели сценарияси ҳам имконият ва воқелик ўртасидаги зарурий боғланишларнинг Коинот миқёсида намоён бўлишининг ифодасидир1. Оламнинг илмий манзараси энг аввало ана шу алоқадорликларнинг фазо-вақт структурасини акс эттиради.