Корпускуляр-тўлқин дуализми – классик физикада модда ва майдон бир-бирига қарама-қарши қўйилар эди. Аслида материянинг бу икки кўриниши бир нарса эканлиги, улар турли ҳисоб системасидан қаралишида турлича кўринишлари квант физикасида аён бўлди. Масалан, ёруғлик нури бир томондан фотонлар деб элементар заррача, яъни корпускула кўринишида акс эттирилса, бошқа томондан у электромагнит нурланиши – майдон, тўлқин кўринишида, бошқача айтганда электромагнит тўлқинлари тарзида акс эттирилади. Тўлқин ва модда бир жисмнинг икки хил кўринишидир. Микрозаррачаларни тирқишдан ўтказсак, уларда интерференция ҳодисаси содир бўлиб, унинг тўлқин хоссаси яққолроқ намоён бўлади. Макродунё ҳодисалари билан микродунё ҳодисаларини талқин этишда турлича мантиқни қўллашга тўғри келади.
Де Бройль гипотезаси – 1924 йил француз олими Луи де Бройль ёруғликнинг иккиланган табиати, яъни ҳам корпускуляр, ҳам тўлқинли табиати ҳақидаги фикрни бутун моддий объектларга тадбиқ этиш тўғрисидаги ғояни илгари сурди. Унинг тўлқин ҳақидаги тасаввурлари де Бройль тўлқини деб аталади. Унинг фикрича, фотон корпускуляр ва тўлқинли табиатга эга экан, демак бошқа заррачалар электрон, позитрон, протон, нейтрон ва бошқа моддий объектлар ҳам шундай табиатга эга бўлиши керак. Натижавий импульси Р га тенг бўлган барча заррачалар тўлқинли хоссага эга ва уларнинг ҳаракати қандайдир тўлқинли жараён билан боғлангандир. Шу асосда нисбийлик назариясининг умумий принципларига таяниб ҳаракатланувчи заррачанинг тўлқин узунлигининг шу заррача импульсига боғлиқлиги ҳақидаги қонунни кашф этди.
h
λ= ,
P
бу жойда h– Планк доимийси. Агар заррача ε энергияга
ва импульсга эга бўлса, унинг абсолют қиймати P га тенг ε
бўлиб, у билан боғланган тўлқиннинг частотаси ν= ва h h
тўлқин узунлиги эса λ= га тенгдир. Кейинги даврларда p
ўтказилган физик экспериментлар де Бройлнинг гипотезасини тасдиқлади. К. Дэвиссон ва Л. Джермер ўтказган тажрибаларда электронлар кристаллардан ўтишда де Бройль айтганидек тўлқин сингари дифракцияга учрар экан. Кейинги экспериментларда электронларнинг дифракцияси кўп марта исботланди.
Достарыңызбен бөлісу: |