Швацшильд сфераси – немис астрономи Карл Швацшильд (1873-1916) яратган гравитация тенгламаларида ифодаланган сферик жисмнинг фазо-вақт структураси. Бу тенглама қуйидагича
R=2ℵ/c2×M.
Мазкур тенгламада R – сферик жисмнинг гравитация радиусини. M– шу жисм массасини, с – ёруғликнинг бўшлиқдаги тезлигини, ℵ- эса, Ньютоннинг тортишиш кучи доимийлигини ифодалайди. Бу тенгламага кўра, жисмнинг гравитация радиуси жисм массасига боғлиқ. Жисм массаси қанча катта бўлса, унинг гравитация массаси ҳам шунчалик катта бўлади. Шунингдек, сферик жисмнинг геометрик радиуси жисмнинг гравитация радиусига қанчалик яқин бўлса, бундай жисмнинг зичлиги ҳам шу қадар катта бўлади ва унинг фазо-вақт структураси шу қадар кучли эгилади. Жисм радиуси унинг гравитация радиусига тенглашганда бундай жисмнинг фазо-вақт структураси кучли эгилиб ва ёпилиб қолади. Бундай жисм ўзидан ташқарига ҳеч бир нурланишни чиқармайди ва атрофдаги элементар зарраларни ўзига торта бошлайди. Унинг атрофида зарралар акрецияга учрайди, яъни гравитация майдони ичига кириб кетади. Бу «қора ўра”нинг ўзидир. Фазо-вақтнинг эгилганлик радиуси rc нинг сфера марказидан узоқлиги ўртасидаги муносабат қуйидаги формулада берилган
rc = R-1/2 r 3/2 .
Бу жойда R- гравитация радиуси. Агар rгравитация радиусига тенг бўлса, унда ҳар учала катталик R,rваrc тенг бўлади.
Юлдузлар – Қуёш сингари ёруғлик сочувчи осмон жисмлари. Юлдузлар асосан қайноқ плазмадан таркиб топган бўлиб, у гравитация кучлари таъсирида водород ва гелийдан ҳосил бўлган газ-чанг муҳитидан иборат. Юлдуз марказида юқори зичлик ва юқори температура (10–12 млн. К атрофида) вужудга келганда элементларининг синтезланиш термоядро реакцияси содир бўлади. Ерга энг яқин юлдуз Қуёшдир. Қуёшдан Ергача ёруғлик нури 8,3 минутда етиб келса, қуёш системасидан четдаги энг яқин юлдуз Центавр юлдуз туркумининг a сидан ёруғлик нури Ергача 4 йилу уч ойда етиб келади. Бизнинг галактикамизда тахминан 120 млрд юлдуз бор. Юлдузларни топиш ва белгилашни осонлаштириш учун осмон гумбази шартли равишда қисмларга ажратилиб, юлдуз туркумларини ташкил этади. Энг ёрқин юлдузлар ҳосил қилган шакллар афсона қаҳрамонлари (Геркулес, Персей, Эридан, Андромеда, Кассиопея ва б.), ҳайвонлар (Илон,
Катта айиқ, Катта ит, Кит ва б.) ва нарсалар (Мезон, Қалқон, Ўқ-ёй, Секстант,Телескоп ва б.) номи билан аталади. Юлдуз туркумига кирган юлдузлар ёрқинлик даражасига қараб юнон алифбоси ҳарфлари билан a, b, g, d,. ва ҳ.зо белгиланади. Энг ёруғи - a, ундан хирароғи - b, кейин g ва ҳ.
Юлдуз йили – Ернинг Қуёш атрофини бир марта тўла айланиб чиқишида ўтган вақт. У 365,25636 ўртача қуёш суткасига тенг бўлиб, сидерик йил деб аталади. Қуёш системасидаги бирор сайёранинг ўз орбитаси бўйлаб ҳаракатланиб, ердан кузатилаётганда Қуёшга нисбатан аввалги ҳолатига қайтишигача ўтган S вақт эса, синодик айланиш даври дейилади ва бу 360°/ ТÄ.га тенг. ТÄ - юлдуз йили.
Достарыңызбен бөлісу: |