Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар



бет63/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   177
1- (1)

Генетика – барча тирик организмларга хос бўлган ирсият ва ўзгарувчанликни ҳамда уларни бошқариш методларини ўрганадиган фан. Генетиканинг асосий вазифаси ирсиятнинг моддий асослари ҳисобланадиган хромосома, генлар ва нуклеин кислоталар (ДНК, РНК) тузилиши ҳамда функцияларини тадқиқ қилиш орқали организмлар белги ва хусусиятларининг ривожланиши ва келгуси авлодларга ўтишини очиб беришдан иборат. Ҳар хил физик ва кимёвий омиллар таъсирида организмларда ирсий ўзгарувчанликнинг пайдо бўлиши ва унинг организмлар эволюциясидаги аҳамиятини тадқиқ қилиш ҳам генетиканинг вазифалари қаторига киради. Генетиканинг мустақил фан сифатида шаклланишида чех олими Г.Мендель томонидан 1865 йилда ирсият қонунларининг очилиши катта аҳамиятга эга бўлди. (Жўра Мусаев, Сайёра Мусаева).
Генетик ҳужайра – (қаранг. «генетик код»)
Генетик код – ирсий ахборотни нуклеин кислоталар молекуласида нуклеотидлар кетма-кетлиги тартибида ёзишнинг тирик организмларга хос бўлган ягона системаси. Дезоксирибонуклеин кислотаси (ДНК) молекуласида маъ-лум тартибда жойлашган муайян сондаги нуклеотидлар синтезланаётган оқсил занжирининг таркибидаги амино-кислоталар хили, сони, уларнинг жойлашиш тартибини белгилаб беради. ДНК молекуласидаги нуклеотидлар 4 хил бўлиб, улар аденин – А, тимин – Т, гуанин – Г, цитозин – Ц лардан иборат. Табиатда 300 га яқин аминокислоталар учрайди, лекин тирик организмлардаги оқсиллар таркибига 20 та аминокислота киради. Ҳужайрада оқсилнинг синтез қилиниши жараёнида унинг таркибидаги ҳар бир аминокислотанинг жойланиши учта нуклеотид томонидан кодланади. Уни триплет (учлик) ёки кодон деб аталади. ДНК молекуласидаги кодонларнинг жойлашиш тартиби улар синтез қиладиган оқсил молекуласи таркибидаги аминокислоталарнинг жойлашиш тартибини ифодалайди. Оқсил молекуласида аминокислоталар сони қанча бўлса, ДНКнинг шу оқсилни ифодаловчи, яъни синтез қилинишини таъмин этувчи қисми бўлган ген ҳам шунча кодондан ташкил топади. Оқсилнинг синтезида ДНК ва унинг қисми бўлган ген эмас, балки бошқа нуклеин кислота – рибонуклеин кислота РНК иштирок этади. У уч хил: информацион – иРНК, транспорт – тРНК ва рибосома – рРНК. иРНК ДНК асосида синтез қилиниб ундаги генетик ахборотни рибосомаларга олиб келади, иРНК таркибида ҳам ДНКдаги каби 4 хил нуклеоидлар мавжуд. Уларнинг учтаси – А, Г, Ц ДНКдаги каби, фақат иРНКда Т нинг ўрнига У-урацил учрайди; тРНК цитоплазмадаги аминокислоталарни рибосомаларга етказиб беради. Рибосомаларда аминокислоталар маълум тартибда кетмакет уланиб полипептид занжир синтезланади. Уларнинг маълум сонда бирикиши туфайли оқсиллар ҳосил бўлади. Оқсиллар организм белги ва хусусиятларининг ривожланишида иштирок этади. Ҳозирги пайтда барча аминокислоталарнинг кодонлари аниқланган. 20 хил аминокислоталарнинг иккитаси фақат бир хил кодон билан, қолганлари эса икки ва ундан ортиқ кодонлардан биттаси орқали кодланади. Масалан, лизин аминокислотаси ААА ёки ААГ, серин эса, УЦУ ёки УЦЦ билан кодланади. 64 триплетдан 3 таси – УАА, УАГ, УГА аминокислоталарни кодламайди ва полипептид занжир синтези тугаганини билдиради. Улар терминация сигналини беради. Генетик коднинг тузилиши ва функционал белги ҳамда хусусиятлари барча организмларга хос, универсал хоссаларга эга ва турғун бўлади. (Жўра Мусаев)


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   177




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет