Қоннинг функциялари:
Гомеостазни ушлаб туради.
Транспорт функцияси (қон организмга газларни, озуқа моддаларини ва бошқа махсулотларни ташийди, метаболизмни амалга оширади).
Терморегуляторлик.
Ҳимоя функцияси (иммун реакцияларида қатнашади).
Экскретор(чиқиндиларни ажратиб чиқариш)лик функцияси.
Эритроцитлар – қизил қон ҳужайралари – у қоннинг ядросиз ва юқори даражада ихтисослашган ҳужайраларидир. Улар бир литр қонда 4·1012 тадан то 5·1012 донагача бўлади. Улар асосан транспорт функциясини ўтайди, кислород ва корбонат ангидридни ташийди. Эритроцитлар қизил иликда хосил бўлади ва ўша жойда парчаланади ва гемоглобин синтези содир бўлади.
Лейкоцитлар – оқ қон ҳужайралари бўлиб, ядрога эга ва амёбасимон ҳаракатланади. Улар бир литр қонда 4·109 тадан то 9·109 донагача ўзгариб туради. Лейкоцитлар 2 хил фракцияга – доначали ва доначасиз турларга бўлинади. Доначали лейкоцитлар сонининг доначасиз лейкоцитлар сонига фоизли нисбати лейкоцитар формула дейилади. Қоннинг бундай ҳужайраларининг асосий функцияси иммунитетни сақлашда қатнашиш, яъни ҳимоя функциясидир.
Тромбоцитлар – қизил қон пластиналари – қоннинг ивиши механизмида қатнашиб ҳимоя функциясини бажаради. Уларнинг миқдори соғлом одамнинг бир литр қонида 250·109 тадан то 400·109 донагача ўзгариб туради. Қоннинг ивиши жараёни майда томирларда, масалан, капиллярларда ва йўғон томирларда – артерияларда, веналарда фарқ қилади. Қоннинг ивиши жараёни гемостаз дейилади. Агар гемостаз капиллярларда рўй берса, у томирларнинг қисқа муддатда қисилиб қолишига, сўнгра ёпишиб қолишига олиб боради, сўнгра тромбоцитлар томирнинг шу зарарланган қисмида уюлиб қолади ва у тромбоцитар пробка ҳосил қилади. Йўғон томирларда эса гемостаз ферментатив усулда рўй беради.
Лимфатик система – лимфа айланиш системаси тўқималараро суюқликни юрак йўналишига қараб доимий оқишини таъминлайди. Лимфатик системага суяк илиги, айрисимон без, миндал, ички аъзоларнинг шилимшиқ қаватида қилувчи қаватида жойлашган лимфатик тугунчалар ва лимфатик йўллар киради. Лимфатик йўллар лимфакапиллярлар, посткапиллярлар, лимфатик клапанлар, томирлар, лимфатик оқимга бирлашиб венага қуюлувчи лимфатик дастадан иборат. Лимфатик системанинг бошланғич бўлими – бу ёпиқ халқали лимфокапиллярлар бўлиб улардан тўқималараро суюқлик ўтади. Лимфатик суюқлик кўкрак ва бўйин қисмига оқишда биологик фильтрлар – лимфатик тугунчаклардан ўтади. Уларда лимфа бактерия ва токсинлардан тозаланиб, зарарсизлантирилади. Лимфанинг таркиби истеъмол қилган овқат таъсирида ўзгариб туради.
Достарыңызбен бөлісу: |