Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар


Сифати ва миқдорига кўра, оддий ҳукмнинг қандай турлари бор?



бет88/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   177
1- (1)

Сифати ва миқдорига кўра, оддий ҳукмнинг қандай турлари бор?

Ҳукмлар миқдорига кўра якка, жузъий, умумий ҳукмларга бўлинади, сифатига кўра, тасдиқ ва инкор ҳукмларга ажралади. Сифат ва миқдорига кўра, 4 хил ҳукм мавжуд: 1)умумий тасдиқ ҳукм, ишораси – А; формуласи – «Ҳамма S–Pдир”; 2)умумий инкор ҳукм, ишораси – Е; формуласи – «Ҳеч бир S–P эмас”; 3)жузъий тасдиқ ҳукм, ишораси – I; формуласи – «Баъзи S–Pдир”; 4) жузъий инкор ҳукм, ишораси –O; формуласи – «Баъзи S–Pэмас”.

  1. Умумий тасдиқ ҳукмда терминлар ҳажми қандай бўлади?

Умумий тасдиқ ҳукмларнинг субъекти ҳаммавақт тўлиқ ҳажмда, предикати эса, баъзан тўлиқ, баъзан тўлиқсиз ҳажмда бўлади.


  1. Умумий инкор ҳукмда терминлар ҳажми қандай бўлади?

Умумий инкор ҳукмнинг субъекти ҳам, предикати ҳам тўлиқ ҳажмда олинади.


  1. Жузъий тасдиқ ҳукмда терминлар ҳажми қандай бўлади?

Жузъий тасдиқ ҳукмнинг субъекти ҳамма вақт тўлиқсиз ҳажмда, предикати эса баъзан тўлиқ, баъзан тўлиқсиз ҳажмда олинади.


  1. Жузъий инкор ҳукмда терминлар ҳажми қандай бўлади?

Жузъий инкор ҳукмларнинг субъекти ҳамма вақт тўлиқсиз ҳажмда, предикати эса, тўлиқ ҳажмда олинади.


  1. Предикатнинг мазмунига кўра, қандай оддий ҳукм турлари мавжуд?

Предикатнинг мазмунига кўра, оддий ҳукмнинг атрибутив ҳукмлар, мавжудлик ҳукмлари, муносабат ҳукмлари ва модал ҳукмлар каби турлари мавжуд.

  1. Атрибутив ҳукми нима?

Атрибутив ҳукмлар бирор хусусиятнинг предметга хослиги ёки хос эмаслиги аниқ, қатъий қилиб кўрсатилади. Шу сабабли унга бирорта предметнинг муайян синфга кириши ёки кирмаслиги ҳақидаги ҳукм дейиш мумкин.



  1. Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   177




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет