Усмон Хаким بسم الله الرحمن الرحيم



жүктеу 1.52 Mb.
бет1/9
Дата16.07.2016
өлшемі1.52 Mb.
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Ислом Нури

 

Китоблар



Таховийя акидасининг енгил шархи

Матн сохиби: Абу Жаъфар ибн Ахмад ибн Мухаммад ал-Аздий ат-Таховий

Мутаржим: Усмон Хаким



بسم الله الرحمن الرحيم

 إن الحمد لله ، نحمده ، و نستعينه ، و نستغفره ، و نعوذ بالله من شرور أنفسنا و من سيئات أعمالنا، من يهده الله فلا مضل له ، و من يضلل فلا هادي له ، و أشهد أن لا إله إلا الله وحده لا شريك له ، و أشهد أن محمدا عبده و رسوله، صلى الله عليه و على آله و أصحابه أجمعين.



أما بعد:

М у к а д д и м а

 

Аллохга хамдлар ва мактовлар бўлсин. Ундан ёрдам сўраймиз. Нафсларимиз ёмонлиги ва амалларимиз хатоликларидан Аллохнинг панохига ўтамиз. Аллох кимни хидоят килса, уни хеч ким адаштира олмас ва Ул зот адаштириб кўйган кишини бирор кимса хидоят кила олмас.  Ёлгиз Аллохдан бошка ибодатга хакли бирор илох йўклигига гувохлик бераман. Унинг шериги йўк. Ва Мухаммад Ул зотнинг кули ва элчиси эканлигига гувохлик бераман.



"يا أيها الذين آمنوا اتقوا الله   حق تقاته  ولا تموتن إلا وأنتم مسلمون".

“Эй иймон келтирган зотлар, Аллохдан хакикий кўркув билан кўркинглар ва факат мусулмон бўлган холларингизда дунёдан ўтинглар!”

 

"يا أيها الناس اتقوا ربكم الذي خلقكم من   نفس واحدة  وخلق منها زوجها وبث منهما رجالا كثيرا ونساء، و اتقوا الله الذي تساءلون به و الأرحام، إن الله كان عليكم رقيبا".                                                    

“Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (яъни Одам алайхиссаломдан) яратган ва ундан жуфтини (Хавво алайхассаломни) яратган хамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни таркатган Роббингиздан кўркингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллохдан кўркингиз ва кариндошларингиз (билан ажралиб кетишдан сакланингиз)! Албатта Аллох устингизда кузатгувчи бўлган зотдир”.

  

 "يا أيها الذين آمنوا اتقوا الله و قولوا قولا سديدا، يصلح لكم أعمالكم و يغفر لكم ذنوبكم، و من يطع الله و رسوله فقد فاز فوزا عظيما



“Эй мўминлар, Аллохдан кўркинглар ва тўгри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллох) ишларингизни ўнглар ва гунохларингизни магфират килар. Ким Аллохга ва Унинг элчисига итоат этса,  улуг бахтга эришибди”.

Аммо баъд:

Сўзларнинг энг тўгриси Аллохнинг китоби ва йўлларнинг энг яхшиси Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам йўлларидир. Ишларнинг энг ёмони динда пайдо килинган янгиликлар бўлади. Хар бир пайдо килинган янгилик бидъат, хар бир бидъат залолат-адашиш ва хар бир залолат дўзахдадир.

Ахли суннат вал-жамоат эътикодини баён килиш учун ёзилган бу китобнинг матнлари улуг имом Абу Ханифа, Абу Юсуф ва Мухаммад бин ал-Хасан уламолари мазхабига мувофикдир (барчаларини Аллох таоло Ўз рахматига олсин!). Бул зотларнинг эътикодларини имом Абу Жаъфар Таховий рахимахуллох ўзларининг “Ал-акийдатут-Таховия” китобларида баён киладилар. Бу киши ханафий мазхабининг етук мухаддис уламоларидан бўладилар. Мухаммадия  умматининг жумхур-кўпчилик уламолари Таховийнинг мазкур китобларида баён килинган акидани эътироф килиб тасдиклашган. Бу китобдаги матнларга ёзилган шарх ва изохлар кўп. Уларнинг айримлари суннатга мувофик бўлса, бошкалари фалсафа йўналиши  билан тушунтирилди. Бу шархларнинг серфойдалиси имом Ибну Абил-Из Ал-Ханафий ёзган шархдир (барчаларидан Аллох таоло рози бўлсин!).

Азиз биродарлар, Аллох таолонинг мадади ила Таховий акидаси ва  юкорида эслатилган унинг шархидаги маъноларни Сизларга кискача таржима киламиз, иншааллох. Аллох таолодан офият сўрайман! Кавслар орасидаги тушунтиришлар, оятлар тафсири ва хадислар шархи таржимон томонидан.  Ушбу китоб таржимасида камчилик сезиб колган китобхон биродаримдан уни тўгрилаб кўйишини илтимос киламан! Ахли суннат вал-жамоат йўлини мустахкам тутсам деган барча биродарларимни Аллох Субхонаху ва таоло магфират килиб, дахшатли киёмат кунида Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам  ва Ул зот сахобалари жамоасида тирилтиришини илтижо килиб сўрайман! Зеро Аллох таоло рахмлиларнинг рахм килувчироги бўлган зотдир!

                                                                           Таржимон

 

1. نقول في توحيد الله معتقدين بتوفيق الله أن الله واحد لا شريك له

1-матн: Аллохнинг бизга берган тавфик-хидояти  билан эътикод килган холда Аллохнинг тавхиди тўгрисида айтамиз: Албатта Аллох  ёлгиз, Унинг шериги йўк.

 Шарх: (Ёлгиз Аллох таолога ибодат килиб, ширк келтирмасликка тавхид дейилади. Аллохни кўйиб  яратилган нарсаларга, яъни фаришта, жин, авлиё, бут, дарахт, олов ва бундан бошкаларга сигинишга ширк деб аталади). Тавхид пайгамбарлар даъватининг боши, (жаннатга олиб борувчи) йўлнинг аввалги манзили ва Аллохга юзланувчи банданинг киладиган энг биринчи ишидир. Аллох таоло айтади:

"لقد أرسلنا نوحا إلى قومه فقال يا قوم اعبدوا الله ما لكم من إله غيره"  (الأعراف:59)

  (Табарий ушбу оятни куйидагича тафсир киладилар: “Роббимиз Аллох таоло бу оят билан эшитувчи одамларга Нух عليه السلام ни кавмига юборганини эслатади. Шунда Нух айтдилар: Ибодатга хакли бўлган ёлгиз Аллохгагина ибодат килингиз. Тоатлар килиб, Ул зотнинг олдида ўзингизни паст тутингиз. Бутларга ибодат килишни тарк этингиз. Чунки, сизлар учун Аллохдан бошка ибодат килишингизга лойик бирор илох йўк”). (Табарий тафсири: 8-жуз, 213- сахифа).

Худ, Солих, Шуайб алайхимуссалом каби бошка пайгамбарларнинг хам юкоридагидек тавхидга даъват килишганини  Аллох таоло “Аъроф” сурасининг кейинги оятларида баён килган. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам  айтадилар:

 "أمرت أن أقاتل الناس حتى يشهدوا أن لا إله إلا الله، و أن محمدا رسول الله"  (رواه البخاري: 25 و غيره).

Маъноси: “Одамлар то ла илаха иллаллох ва Мухаммад расулуллох деб гувохлик бермагунларича улар билан курашишга буюрилдим”.

 Демак, инсонни энг биринчи Исломга олиб кирадиган ва охирида дунёдан чикиб кетишидаги нарса тавхид бўлиши керак экан. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам  бундай деганлар:

 "من كان آخر كلامه لا إله إلا الله دخل الجنة" (المستدرك على صحيحين:هذا حديث صحيح الإسناد ولم يخرجاه).

Маъноси: “Кимнинг охирги сўзи ла илаха иллаллох бўлса, албатта жаннатга киради”.  

 

2. و لا شيء مثله

   2-матн: Аллохга ўхшаш  бирор нарса йўк



Шарх: Аллох таолога бирор нарсанинг ўхшамаслигига Ахли суннат уламолари иттифок килишди. Хох Унинг зотида, хох сифатларида ёки феълларида бўлсин, бирор нарса Унга ўхшамайди. Аллох таоло айтади:

" ليس كمثله شيء، و هو السميع البصير"(الشورى:  11)

(Мазкур оят маъносини Абдуррохман бин Носир Саъдий рахимахуллох бундай тафсир киладилар: “Аллох таолога яратган халкидан бирор нарса ўхшамайди ва тенг кела олмайди. Хох Унинг зоти, исмлари, сифатлари ё феълларида бўлсин, хеч бир нарса Ул зотга асло ўхшамайди. Чунки, Ул зот исмларининг барчаси гўзал, сифатларининг хаммаси камол ва улуг сифатлар, феъллари эса улкан махлукларни шериксиз пайдо килгувчи феъллардир. Хулоса килиб айтганда, хар кандай томонда хам Ул зотга тенг бўла оладиган бирор нарса йўк. Ул зот яккаю ягона. Аллох таоло барча овозларни хилма хил тиллар ва сўралаётган турли-турли хожатлар бўлишига карамай эшитгувчидир. Ул зот туннинг зулматида кора тошнинг устида юрган кора чумолининг изини хам  ва бундан бошка барча нарсаларни хам  кўргувчидир. Ахли суннат вал-жамоат уламолари (уларга Роббимнинг рахмати бўлсин!), Аллох таолонинг сифатларини исбот килишга ва уларни махлукларнинг сифатларига ўхшамаслигига бу каби оятларни далил килиб келтиришади).

 3. و لا شيء يعجزه

3- матн: Бирор нарса Аллохни ожиз колдира олмас.



Шарх: Аллох таоло айтади:

   "إن الله على كل شيء قدير" ( البقرة: 20)

 (Оят маъносини Саъдий рахимахуллох бундай тафсир киладилар: “Шубхасиз Аллох таоло барча нарсаларга кодир Зотдир. Бирор нарса Уни ожиз колдирмайди. Унинг кудрати жумласида шу нарса борки, качон бир нарсани килмокчи бўлса, бирор тўсик ва каршиликларсиз уни амалга оширади. Бу каби оятлар адашган кадария тоифасининг даъвосини ботилга чикаради. Уларнинг фикрича, бандаларнинг феъллари Аллох таолонинг кудрати остига дохил бўлмас эмиш. Бу даъво рад этилади. Аллох таоло хамма-хамма нарсаларни, мавжудотларнинг феълу харакатларини хам яратгувчи бўлган Зотдир).

Аллох Субхонаху ва таоло барча нарсага кодир Зотдир, ожиз эмас. Ожиз хеч качон илох бўла олмайди. Бундай камчиликлардан Аллох Субхонаху ва таоло олийдир.

       و لا إله غيره

4 матн:  Аллохдан ўзга ибодатга хакли бирор илох йўк.



Шарх: Бу тавхид калимаси. Юкорирокда айтилганидек, барча пайгамбарлар ўз кавмларини шу калимага чакиришган. 

5.  قديم بلا ابتداء، دائم بلا انتهاء

 5 матн:  Аллох таолонинг бошланиши йўк, азалдан мавжуд хамда Ул зот доимий, абадийдир, охири йўк.  



 Шарх: Аллох таоло бундай деган:

   " هو الأول و الآخر" (الحديد:  3)

(Табарий рахимахуллох мазкур оятни куйидагича шархлайдилар: “Аллох таоло хамма нарсалардан бурун, чегарасиз аввалги, ва барча нарсалардан кейин, чексиз охиргидир. Хулоса килиб айтганда бирон нарса бўлмаганда хам, Аллох таоло бор эди. Барча нарсалар йўк бўлиб кетганда хам, Ул зот бўлади. Ул зотнинг юзидан бошка хамма нарса халок бўлгувчидир. Аллох таолога хамду санолар бўлсин!”)

 

6. لا يفنى و لا يبيد

   6 -матн: Аллох таоло хеч качон йўк бўлмайди.

Шарх:  Аллох таоло бундай дейди:

   " كل من عليها فان، و يبقى وجه ربك ذو الجلال و الإكرام"(الرحمن:  26، 27)

(Ибни Касир рахимахуллох бу оятни куйидагича тафсир киладилар: “Аллох таоло барча халкига оммавий хабар бериб айтади: Хар бир жон ўлим (жон топшириш аччиглиги)ни тотгувчидир. Ёлгиз Аллохнинг Ўзигина ўлмас зот. Жину инсон тоифалари, фаришталар ва аршни кўтариб тургувчи малоикаларнинг хаммаси ўладилар. Яккаю ягона Каххор зотгина доимий колгувчидир. Шунинг учун хам Ул зот аввалги бўлганидек, охирги хамдир. Бу оятда барча халкларга таъзия бериш бор. Чунки, ўлмасдан хеч ким колмас. Хамма ўлиб бўлгач, Аллох Киёматни коим килади. Кейин халкларнинг амалларига, каттасию кичиги, озию кўпи ва ошкорасию яширинчасига караб, мукофот ё жазо беради. Ул зот зарранинг мисколича хам зулм килмайди).

7. ولا يكون إلا ما يريد

7- матн: Аллох таоло хохлаган нарсаларгина амалга ошар. Ул зот хохламаган нарса хеч качон амалга ошмас.

Шарх: Бу сўзлар Кадария ва Муътазила тоифаларининг даъволарини ботилга чикаради. Уларнинг даъвосича, Аллох таоло одамларнинг баридан Иймонни хохлаган, кофир эса куфрни хохлаб кофир бўлган эмиш. Бу даъво бемаъни, бўлмагурдир. Чунки Куръон, суннат ва соглом аклга каршидир.

Кадарияларга, Аллохнинг такдирини инкор килганлари учун, кадариялар деб ном берилди.

Муътазила фиркаси: Булар Амр бин Убайд, Восил бин Ато ва уларнинг шогирдлари бўлади. Муътазила калимаси, четга ажралиб чикканлар маъносини англатади. Булар иккинчи хижрий аср бошларида Ал-Хасанул-Басрий рахимахуллох мажлисидан ажралиб, ўзлари алохида четда ўтиришарди. Катода рахимахуллох  каби олим тобиъийнлар: Булар муътазилалар бўлади, дейишарди. Шу ўринда мавзудан ташкари бўлса хам маълумот учун адашган муътазила тоифасининг акидаси тўгрисида тўхталиб ўтамиз, иншааллох. Муътазилалар ўз мазхабларини бешта аслга бино килишган. Уларни куйидагича номлайдилар: Адл, тавхид, ваъийдни бажариш, икки манзил орасидаги манзил ва яхшиликка амр килмок хамда ёмонликдан кайтармок. Муътазилалар бу асосларида хакка ботилни кийгазишди. Зеро, бидъат ахлининг ахволи шунака бўлади.

 Адл: Муътазилалар, бу асосларида Аллохга адолат сифатини беришиб, бунинг никоби остида такдирга иймон келтиришни йўкка чикаришди. Айтишдики: Аллох таоло ёмонликни яратмайди. Чунки, ёмонликни бандаларига кисмат килиб, сўнг уларнинг килмишлари учун уларни азоблаш, зулм бўлиб колади. Аллох таоло адолатли зот, зулм килмайди. Муътазилаларнинг бу бузук асосларидан шу нарса келиб чикадики, Аллох таолонинг мулкида, Ул зот хохламаган нарсалар хам бўлиб кетаверади ва У зот бир нарсани хохлаганда, у нарса амалга ошмайди. Масалан: Аллох таоло хохламаса хам котил ўз хохиши ва куввати билан одам ўлдиради,деб тушунишади. Улар  Аллохни ожизлик сифати билан сифатлаган бўлишади. Аллох таоло бу нарсалардан пок зотдир.



Тавхид: Муътазилалар тавхиднинг никоби остида Куръон махлук деган сўзларини яширишади. (Ахли суннат вал-жамоат эътикодида Куръон Аллохнинг каломидир, махлук эмас.) Улар бу бузук сўзлари билан Аллохнинг илми, кудрати ва бошка сифатларини яралмиш нарсага чикариб кўйишади.

Ваъийдни бажариш: (Куръон ва хадисдаги дўзах, азоб, Аллохнинг газаби ва лаънатидан кўркитиш каби ворид бўлган далилларга ваъийд далиллари дейилади. Муътазилалар айтишадики, агар Аллох таоло бандаларининг баъзиларини  азоб билан кўркитса, ваъдасини бузиб уларни азобламаслиги тўгри бўлмайди. Чунки, Аллох таоло ваъдасига хилоф иш тутмайди. Шунда муътазилалар тушунчасида Аллох таоло бир бандани афв этишни хохласа хам, афв эта олмайди ва магфират килишни истаган кишисини хам кечира олмайди.

Икки манзил орасидаги манзил: Муътазилалар тушунчасида катта гунох килган киши иймондан чикади. Аммо куфрга кирмайди. Яъни мўмин хам бўлмайди, кофир хам бўлмайди. Иймон ва куфр орасидаги манзилда бўлади. (Китоб ва суннатнинг кўп далилларига асосан уларнинг бу тушунчаси ботил).

Яхшиликка амр килиб ёмонликдан кайтармок: Муътазилалар айтишдики: биз нимага буюрилган бўлсак, бошкаларни хам шунга буюришимиз шарт ва бизга нима лозим бўлса, бошкаларни хам шунга мажбурлаймиз. Улар бу килмишларини амри маъруф ва нахи мункар дейишди. Бунинг никоби остида мусулмон халифалар зулм килишганда уларга карши бош кўтариб жанг килиш дуруст бўлади, деган тушунчаларни яширишади. (Мусулмон халифа агар зулм килиб кўйса хам унга итоатсизлик килишдан Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам  кўп хадисларида кайтарганлар).

Ахли суннат вал-жамоат айтадиларки: Аллох таоло такдир жихатидан гунохлар бўлишини хохлайди. Аммо Ул зот гунохларни яхши кўрмайди, улардан рози бўлмайди ва гунох килишга амр килмайди. Аксинча, Аллох таоло гунохларни ёмон кўради, уларга газаб килади ва гунохлардан кайтаради.

Аллох таоло нимани хохласа, шу нарса вужудга келади. Нимани хохламаса, у нарса хеч качон бўлмайди.

 

8. لا  تبلغه الأوهام و لا تدركه الأفهام

 

8-матн: Гумонлар Аллох таолонинг кандай зот эканлигига ета олмас ва илмлар Ул зотнинг канакалигини фахмлай олмас

Шарх: Аллох таолонинг кандай зот эканлигини Унинг Ўзидан бошка хеч ким билмайди. Биз факат Ул зотни сифатлари билангина биламиз. (Аллох таоло Куръонида Ўзини кандай сифатлар билан сифатлаган бўлса хамда пайгамбаримиз саллаллоху алайхи ва саллам  хадисларида Ул зотни канака сифатлар билан сифатлаган бўлсалар, биз хам шу сифатларни Аллох таолога исбот килиб иймон келтирамиз.)

Аллох таоло айтади:



"يعلم ما بين أيديهم و ما خلفهم و لا يحيطون به علما"   (طه: 110)

 

(Маъноси: Табарий рахимахуллох бу оятни шархлаб айтадилар: “Эй Мухаммад, саллаллоху алайхи ва саллам  , (Киёмат кунида махшаргохга) чакирувчига эргашаётган одамларнинг олдиларида, яъни Киёмат кунида нималар бўлишини, уларнинг савоб олиб жаннат ё азобланиш учун дўзахга боришларини факат Аллох билади хамда одамлар ортларида, яъни дунёда нималар килиб ўтганларини Аллох билади. Одамлар эса Аллохнинг кандай зот эканлигини била олмайдилар”.)



 

9. و لا يشبهه الأنام

9-матн: Халклар Аллох таолога ўхшамайди

Шарх:: Бу сўз  мушаббиха деб аталадиган тоифага рад жавобини беради. Улар Холикни махлук-яратилганга ўхшатадилар. Уларнинг бу ботил сўзидан Аллох таоло покдир. 

Аллох таоло айтади:



" ليس كمثله شيء، و هو السميع البصير"(الشورى:  11)

(“Аллох таолога яратган халкидан бирор нарса ўхшамайди ва тенг кела олмайди. Хох Унинг зоти, исмлари, сифатлари ё феълларида бўлсин, хеч бир нарса Ул зотга асло ўхшамайди.. Аллох таоло барча овозларни хилма хил тиллар ва сўралаётган турли-турли хожатлар бўлишига карамай эшитгувчи ва Ул зот туннинг зулматида кора тошнинг устида юрган кора чумолининг изини хам  ва бундан бошка барча нарсаларни хам  кўргувчидир. Саъдий рахимахуллох тафсири асосида)

Абу Ханифа рахматуллохи алайхининг “Ал-Фикхул-Акбар”деган китобда бундай сўзлари бор: “Аллох таоло халкидан бирор нарсага ўхшамайди ва халкидан бирор нарса Ул зотга асло ўхшамайди. Ул зотнинг барча сифатлари махлуклар сифатларининг аксидир. Ул зот билади — бизнинг билишимиз каби эмас. Ул зот кодир — бизнинг кудратимиз каби эмас. Ул зот кўради — бизнинг кўришимиз каби эмас”.

Наъим бин Хаммод рахимахуллох айтадилар: «Кимда ким Аллохни халкларидан бўлган бирор нарсага ўхшатса, шубхасиз кофир бўлади. Хамда кимки, Аллох Ўзини сифатлаган сифатлардан бирини инкор килса, у хам кофир бўлади».

 

10. حي لا يموت، قيوم لا ينام

 

10-матн: Аллох таоло хар доим тирикдир, ўлмас. Доимо коимдир, ухламас.



Шарх:: Аллох табарока ва таоло “Бакара” сурасининг 255-оятида бундай дейди:

   "الله لا إله إلا هو الحي القيوم لا تأخذه سنة و لا نوم"   البقرة: 255

 

Маъноси: (Аллох шундай зотки, ундан бошка ибодат килинишга хакли бирор илох йўк. Барча ибодатларга ёлгиз Аллохгина хакли. Ундан бошкасига ибодат килиш мумкин эмас, ботилдир. Аллох таоло доим тирик, доим коимдир. Ул зотни мудрок хам, уйку хам тутмас. Чунки, мудрок ва уйку яратилган кучсизларни тутади. Саъдий тафсири ). 



 Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам айтадиларки:

"إن الله لا ينام و لا ينبغي له أن ينام"   (رواه مسلم، و ابن ماجه و غيرهما)

Маъноси: Аллох ухламайди. Ухламокни Ул зотга кераги йўк. (Абдуллох бин Масъуд разияллоху анху айтадилар: “Роббингиз Аллох таоло хузурида тун хам, кун хам йўк. Осмонлар нури Унинг юзи нуридан”. Ибни Таймия рахимахуллохнинг “Ал-мажмуъул-фатово” китобларидан).

 

11. خالق بلا حاجة، رازق بلا مؤنة

11-матн:Аллох таоло бехожат яратгувчи ва кийналмасдан ризк бергувчидир

Шарх: Аллох таоло бундай дейди:

 

" و ما خلقت الجن و الإنس إلا ليعبدون. ما أريد منهم من رزق و ما أريد أن يطعمون. إن الله هو الرزاق ذو القوة المتينسورة الذاريات: 56-57.

(Ушбу оятлар маъносини Ибни Касир рахимахуллох бундай тафсир киладилар: “Аллох табарока ва таоло бандаларини ширк келтирмасдан, ёлгиз Унинг Ўзигагина ибодат килишлари учун яратганининг хабарини бермокда. Кимда ким Аллохга итоат килса, Аллох унга мукофотини тўлик килиб беради. Кимки Ул зотга осий бўлса, Аллох уни каттик азоблайди. Аллох таоло халкига мухтож эмаслигини балки, уларнинг барчалари хамма-хамма хожатларида Аллохга мухтож эканликларини  уларга эслатмокда. Аллохнинг Ўзи кўп ризк бергувчи ва барча куч-кувват сохибидир.)

Абу Зарр разияллоху анху ривоят киладилар: Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам айтдилар: “Аллох таоло бундай деган: “Эй бандаларим, агар авваларингизу охирларингиз, инсонларингизу жинларингиз сизларнинг ораларингиздаги калби энг такволи кишидек (покиза) бўлганларида хам, менинг мулкимга бирор нарса кўшиб кўймайдилар. Эй бандаларим, агар авваларингизу охирларингиз, инсонларингизу жинларингиз сизларнинг ораларингиздаги энг калби бузук каби (нопок, ёмон одам) бўлсалар хам, менинг мулкимда бирор нарса камайтириб кўймайдилар. Эй бандаларим, агар авваларингизу охирларингиз, инсонларингизу жинларингиз бир майдонда туриб мендан хожатларини сўрасалар, хар бирларига сўраганини бераман. Ва бу берганим менинг хузуримдаги нарсаларини хеч камайтирмайди, факат денгизга ботириб олинган игна денгиз сувини канча камайтирса, (улар хам шунча камайтиришади).” (Ибни Ражаб рахимахуллох мазкур хадиси кудсийни шархлаб айтадилар: “Халкларнинг барчаси такводор бўлиб Аллохга тоат-ибодат килганларида Аллохнинг мулкига бирор нарса зиёда кила олмайдилар. Шунингдек халкларнинг барчаси гунохкор бўлиб гунох килишганида хам Аллохнинг мулкидан бирор нарсани камайтира олишмайди.”)


12- مميت بلا مخافة، باعث بلا مشقة.

12-матн: Аллох таоло кўркувсиз ўлдиргувчи, машаккатсиз тирилтиргувчидир

Шарх: Аллох таоло айтади:

  "الذي خلق الموت و الحياة ليبلوكم أيكم أحسن عملاالملك: 2.

Маъноси: “Аллох шундай зотки, сизлардан кайсиларингиз чиройлирок амал килишингизни имтихон килиши учун ўлим ва хаётни яратди”. (Табарий рахимахуллох мазкур оятни тафсир килиб айтадилар: “Аллох таоло хохлаган кишисини ўлдиради ва хохлаган кишисига хаёт беради. Эй инсонлар, сизлардан кайсиларингиз чиройлирок амал килишингиз, кайсиларингиз Аллохга кўпрок тоат килишингиз ва кайсиларингиз Ул зот розилигини кўпрок излашингизни имтихон килиши учун Ул зот ўлим ва хаётни яратди.” Куртубий рахимахуллох айтадиларки: “Аллох таоло биринчи ўлимни, кейин хаётни зикр килди. Сабаби, ўлим аввалрокдир. Чунки бошида нарсалар ўлик хукмида бўлган. Масалан: одам келиб чикадиган маний-уруг ва тупрок кабилар.”)

 

13.  ما زالَ بصفاته قديما قبلَ خلقه، لم يَزدَد بكونهم شيئا لم يكن قبلهم من صفته، و كما كان بصفاته أزليّا، كذلك لا يزال عليها أبديّا.



13-матн:  Аллох таоло Ўзининг сифатлари билан кадимдан, халкларини яратишидан олдин бўлган. Ул зотда олдин йўк бўлган бирор бир сифат, халкларнинг вужудга келишлари туфайли кўшилиб колмаган. Ул зот Ўз сифатлари билан азалдан бўлгани каби,  улар билан абадий колгувчидир.

Шарх: Аллох Субхонаху таоло азалдан зотида хам,  феълларида хам камол сифатлар билан сифатланган. Аллохнинг маълум бир сифати аввалда йўк эди, кейин бор бўлди, деб эътикод килиш мумкин эмас. Агар маълум бир Аллохнинг сифати олдин бўлмаган дейилса, Аллох таоло нуксон-камчилик билан сифатланган бўлади. Аллох Субхонаху ва таоло хар кандай айб ва нуксонлардан пок ва олийдир.

Мазкур сўзлар муътазила, жахмия ва буларга эътикодда йўлдош бўлган баъзи шийъаларга рад жавобини беради. Тилга олинган бу тоифалар даъволарига кўра, Аллох феъл ва гапиришга аввал кодир бўлмаган, кейин кодир бўлган экан. (Бундай эътикод ботил. Бундай нуксондан Аллох Субхонаху ва таоло покдир.)

 

14.  ليس بعد خَلق الخلق استفاد اسم "الخالق" و لا بإحداثه البرية استفاد اسم "الباري"

14- матн:   Аллох таоло халкларини яратганидан кейин “Холик-яратувчи” исмини олган эмас ва халкларини бор килганидан кейин “Ал-Борий” исмига эга бўлган эмас. (Олдин бирор кўриниши бўлмаган халкларни бор килгувчи исмига “Ал-Борий” деб аталади.)

Шарх: Аллох таоло халкларини яратишдан олдин Холик бўлган ва бу исм билан азалдан номланган. Халкларни яратгандан кейин бу исм билан номланди, деб эътикод килиш мумкин эмас. “Борий” исми хам шундай.

 

15. له معنى الربوبية و لا مر بوبَ ، و معنى الخالق و لا مخلوقَ


  1   2   3   4   5   6   7   8   9


©dereksiz.org 2016
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет