Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари



Дата11.07.2016
өлшемі118.73 Kb.
#192573






КИРИШ
Ушбу дастур «Биологик мембраналарнинг структураси ва функцияси» фанини предмети, тарихи, мақсади ва вазифалари; Фаннинг тадқиқот услублари, объекти; биологик мембраналарнинг структураси ва функцияси фанининг биология фанлари билан ўзаро боғлиқлиги; Ҳозирги замон биофизикасининг асосий методологик аспектлари; Фаннинг биология, тиббиёт, фармакалогия муаммоларини ечишдаги ўрни; Фаннинг назорат турлари ва баҳолаш мезонлари; Биологик мембраналарнинг структураси ва функциясининг биологиядан мутахассис тайёрлашдаги ўрни каби масалаларни қамрайди.
Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари

Фанни ўқитишдан мақсад - талабаларга асосий биологик мембраналарнинг структураси ва функциясининг ҳозирги замон таълимотини беришдир. Биологик мембраналар ҳужайра ичидаги зарур бўлган гомеостазни сақлашни таъминлайди, ҳаёт фаолиятини ҳар томонлама асосий ролини ўйнайди, ҳужайрага ва ундан ташқарига ионлар ва моддалар оқимини бошқаради. Биологик мембрана-бу мураккаб юқори ташкиллашган система бўлиб, асосан оқсил ва лиидлардан ташкил топган. «мембрана» атамаси 100 йиллардан бери ишлатилиб, у ҳужайра чегарасини билдиради. Мембраналар биофизикаси, биокимёсининг жуда тез ривожланишига, асосан, биомембраналарнинг асосий функцияларини тушунтиришда ҳар томонлама ривожланишлар мембрана липид ва оқсилларнинг структурасини кенг тадқиқот ишлари сабаб бўлди. Жумладан, турли метаболитларларнинг транспорти, энергия генерацияси, ҳужайралар ўзаро таъсири ва уларнинг нерв қўзгалувчанлиги, ташқи муҳит сигналлар рецепцияларидир.

«Биологик мембраналар структура ва функцияси» фанининг вазифалари булиб, а) биомембраналар тузилишидаги физ-кимёвий хусусиятларини тадқиқот қилиш ва ўрганиш; б) биомембраналар структуравий функционал тавсифини ўрганишдир.
Фан бўйича талабаларнинг билимига,

кўникма ва малакасига қўйиладиган талаблар

«Биологик мембраналар структура ва функцияси» фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида магистр:

-фанни чуқур ўзлаштириш ва тушуниш учун талабалардан юқори даражада мутахассисликка тайёргарлик, биомембраналар тузилиши ва функциясини ўрганиш усулларини билиши керак;

- талаба фаннинг тарихий тараққиёт қонуниятларини билиши, биофизика мутахассислигига оид замонавий тадқиқот услубларини билиши ва улардан фойдалана олиш кўникмаларига эга бўлиши керак.

-фан билан боглиқ мавжуд усулларнинг физикавий асослари, ҳамда биомембраналогиядаги долзарб муаммоларни илмий тадқиқот ҳажмида амалий вазифаларни ечиш, ҳодисаларнинг назарий жумбоқларини ўрганиш, олдинда қўйилган вазифаларни ечиш билан боглиқ усулларни ўзлаштириш, у ёки бу биологик вазифаларни ечиш учун аниқ бир текшириш ишларини ўтказишда фойдаланиладиган усулларни ишлата билиш ва уларни ўзлаштириш, замонавий компьютер дастурларидан фойдаланилган ҳолда, олинган натижаларни жадвал, график ёки диаграммалар кўринишида баён қилиш малакаларига эга бўлиш керак.
Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро

боғлиқлиги ва услубий жиҳатдан узвий кетма-кетлиги

«Биологик мембраналар структура ва функцияси» фани асосий ихтисослик фани ҳисобланиб, 1 семестрда ўқитилади. Дастурни амалга ошириш ўқув режасида режалаштирилган математик ва табиий (олий математика, информатика ва ахборот технологиялари, биометрия, физика, анорганик ва аналитик кимё, органик кимё ва физик ва коллоид кимё), умумкасбий (ботаника, тупроқшунослик ва ўсимликшунослик асослари, микробиология ва вирусология, биохимия, молекуляр биология, генетика ва селекция асослари) ва ихтисослик (биофизика танланган боблар, молекуляр биология, биологиянинг замонавий тадқиқот услублари) фанларидан етарли билим ва кўникмамаларга эга бўлишлик талаб этилади.


Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни

Айрим физик-кимёвий тузилишни текширишда ва ўрганишда, биомембрана функционал-тузилиши тавсифини янги усулларини қириш имконини ва кўнгина юкумли касалликларни даволашнинг янги услубларини,аутоиммун ва ирсий касалликларни, барьер функция канчимиклари билан алокасини, бундан ташкари монослой асосида принципиал янги сенсор ташкил килишда ишлатилади.


Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар

Талабаларнинг Биологик мембраналар структура ва функцияси фанини ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг илғор ва замонавий усулларидан фойдаланиш, янги информацион-педагогик технологияларни тадбиқ қилиш муҳим аҳамиятга эгадир. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма материаллар, электрон материаллар, виртуал стендлар фойдаланилади. Фаннинг ўқитиш турлари дастурда кўрсатилган мавзулар маъруза, амалий машғулотлар шаклида олиб борилади. Шунингдек атрофлича билим олишни таъминлаш мақсадида талабаларга мустақил иш мавзулари ҳам берилади. Фанни замонавий педагогик услублар – “Кластер”, “Бумеранг”, “Ақлий ҳужум ” тарзида ўтиш ҳам кўзда тутилгандир. Маълумотлар кўргазмали ўқув қуроллари, кодоскоп, мультимедиа, микроскоп ёрдамида олиб борилади. Маъруза, амалий ва лаборатория дарсларида мос равишдаги илғор педагогик технологиялардан фойдаланилади.



АСОСИЙ ҚИСМ

(маърузалар)
Кириш

Биологик мембраналар структура ва функцияси фани предмети ва объектлари. Биологик мембраналар структура ва функцияси фанининг ривожланиши тарихи ва унинг усуллари. Биологик мембраналар структура ва функцияси фанининг вазифалари. Биологик мембраналар структура ва функцияси фанини бошқа фанлар ичидаги мавқеи.


Биологик системаларда мембрана-универсал компонент

Мембраналар структуравий шаклланишида ҳақида ривожланиш қарашлар. Мембранавий оқсиллар тавсифи. Мембранавий липидлар тавсифи. Мембраналар структуравий элементлар динамикаси. Оқсил-липидли ўзаротаъсир. Сув-биомембрананинг тузилиш элементи. Модел мембранали системалар. Фазалар бўлиниши чегарасиз монақатлам. +ўшқатламли мембраналар. Протеолипосомлар.


Мембрана стабилизациясида физика-кимёвий механизмлар

Мембранавий системаларда ўтиш фазаларининг хусусиятлари. Фосфолипидларнинг айланма ва трансляционли ҳаракатлари, флип-флоп ўтишлар. Мембрана оқсилларининг ҳаракати. Мембраналар микроқовушқоқлик қайд қилиш усуллари. Биомембраналарнинг структура-функционал тавсифига ташқи (экологик) омилларнинг таъсири.


Мембрана системаларда юза қатлам заряди,

электрокинетик потенциал келиб чиқиши

Мембраналарда поляризация ҳодисаси. Электрўтқазувчанлик дисперсия, ҳажми, диэлектрик ўтқазувчанлик. Частоталарнинг диэлектрик боглиқлик йўқотишлари. Диэлектрик хусусият асосида ётган, тўқима ва тирик ҳужайраларнинг структуравий хусусиятлари.


Мембраналарда ва бошқа ҳужайравий структураларда

липидлар оксидланиш занжирли реакцияларида эркин радикаллар

Тўқималарнинг нормал ҳолати ва патологик жараёнларда эркин радикалларнинг ҳосил бўлиши. Қайд этиш усуллари. Кислород актив формаси аҳамияти. Антиоксидантлар, уларнинг биологик таъсир механизмлари. Тўқималарнинг табиий антиоксидантлари ва уларнинг биологик аҳамияти.



Биомембраналар ва биоэлектрогенез

орқали модда транспорти жараёнлар биофизикаси


Биомембраналар орқали моддаларнинг актив ва пассив транспорти. Ноэлектролитлар транспорти. Сувни мембранада ўтқазувчанлиги. Оддий диффузия. Чегараланган диффузия. Липидларда модда-ларнинг ўтиш эрувчанлиги мембрана ўтқазувчанлигини боглиқлиги. Осонлашган диффузия. Шакар ва аминокислоталарнинг ташув-чилар иштирокида мембрана орқали ўтиши. Пиноцитоз.
Электролитлар транспорти

Электркимёвий потенциал. Мембрана-эритувчи чегарасида ионли мувозанат. Иккиламчи электр қаватида ионлар потенциали ва концентрациясининг кўриниши. Доннан мувозанат. Пассив транспорт, ион ўтишида ҳаракатланувчан кучлар. Нернст-Планк тенгламаси. Ион токи ва потенциал учун доимий майдон тенгламаси. Ўтказувчанлик ва ўтиш. Уссинг кўрсаткичи.


Ион каналлари, бирқатор транспорт теорияси

Ионофорлар, ташувчи ва канал ҳосил қилувчи агентлар. Мембраналар ион селективлиги. Ионлар ташилишининг модел параллел функционал пассив ва актив йўллари.



Актив транспорт

Ионларнинг электроген транспорти. Биологик мембраналар орқали АТФаза иштирокида актив транспорт.


Тинчлик потенциали, унинг келиб чиқиши

Ҳаракат потенциали. Нерв ва мускул тўқималарида ҳаракат потенциалининг генерация Na ва К ионларининг роли, бошқа объектларда Са ва Сl ионлариниг ҳаракат потенциали генерациясидаги роли. Қўзгалган ионлар оқимининг ўзгариши кинетикаси.


Мембранали транспортнинг

ночизиқли жараёнларида математик модел


Биологик ва модел мембраналарда флуктация кучланиш ва ўтқазувчанлик. Мембрананинг моделловчи функциялари.
АМАЛИЙ МАШҒУЛОТЛАРНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ БЎЙИЧА ТАВСИЯ ВА КЎРСАТМАЛАР

Амалий машғулотлари ҳар бир талаба томонидан айрим-айрим бажарилади. Бунда аввало талаба бажариладиган амалий машғулотнинг назарий ва амалий томонини қисқача изоҳлаб беради. Сўнгра амалий машғулотнинг бажарилиши давомида олинган натижаларни хулосалаб ўз дафтарига ёзиб қўяди. Ушбу хулосалар ўқитувчи томонидан оғзаки мулоқот шаклида текширилади.



Амалий машгулотлар мавзулари

  1. Липидларни ажратиш ва ионофорлар иштирокида БЛМ да электр параметрларини ўрганиш.

  2. Липосомларни тайёрлаш ва уларнинг агрегацияланишини текшириш.

  3. Микро - ТСХ усули ёрдамида митохондрийларнинг фосфоли-пидли таркибини аниқлаш.

  4. ТБК реакциясида липидларнинг оксиланиш-қайтарилишидан иккиламчи маҳсулот- малоно диальдегидни аниқлаш.

  5. Саркоплазматик ретикулумда АТФаза фаоллигига биологик актив моддаларнинг таъсирини ўрганиш.

  6. Спектроскопия ЭПР усулида митохондрий мембрана қовуш-қоқлиги оксидланиш-қайтарилиши маҳсулотлар таъсирини ўрганиш.

  7. рН-метрия усулида Са-АТФазалар ферментатив активлигига биологик фаол моддалар таъсирини ўрганиш.



ИЗОҲ: фаннинг ишчи ўқув дастури шакланишида ўқув режага мос равишда ва амалий имкониятларига қараб ўтказилади.
СЕМИНАР МАШГУЛОТЛАРНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ БЎЙИЧА ТАВСИЯ ВА КЎРСАТМАЛАР

Семинар машгулотлари магистрларнинг мустақил ишлаш учун Биологик мембраналарнинг структураси ва функциясига доир қўшимча адабиётлар тавсия этилади. Мустақил ишлаш учун бериладиган ишлар факультатив ва индивидуал характерда бўлиб, магистрнинг махсус мутахассислигига боглиқ бўлган холда Биологик мембраналарнинг структураси ва функциясини янада чуқурроқ ўрганишга қаратилган. Тавсияда индивидуал талабга асосланади.


Семинар машгулотлар мавзулари

  1. Биомембраналар - «суюқкристалл» структуралар.

  2. Мембраналар функционал регуляциясида мембраналар структуравий ташкиллашган роли.

  3. Мембраналар динамик хусусиятга таъсирловчи омиллар.

  4. Липидларнинг эркин радикал оксидланиши ва патологик жараёнлар.

  5. Биомембрана функция ва структура регуляциясида фосфолипазаларнинг роли.


МУСТАҚИЛ ИШНИ ТАШКИЛ

ЭТИШНИНГ ШАКЛИ ВА МАЗМУНИ

Мустақил ишлаш учун талабаларга биологик мембраналарга оид маълумотлар мавжуд бўлган турли адабиётлар тавсия этилади. Бундан ташқари зарур ҳолларда лабораториялардаги мавжуд асбоб ва ускуналар ҳам уларни яхши билувчи мутахассис ёки ўқитувчи иштирокида талабалар ихтиёрига берилади. Мустақил ишлаш учун бериладиган мавзулар ва ишлар индивидуал характерда бўлиб, талабаларнинг биологик мембраналарда борадиган физиологик жараёнларни янада чуқурроқ ўрганишга қаратилгандир. Тавсиялар индивидуал талабга асосланади ва жорий, оралиқ назорат шаклида ёки реферат ҳамда мулоқот тарзида топширилади.

Талаба мустақил ишни тайёрлашда фаннинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, қуйидаги шакллардан фойдаланиш тавсия этилади:


  • амалий машғулотларга тайёргарлик;

  • семинар машғулотларига тайёргарлик;

  • дарслик ва ўқув кўлланмалар бўйича фан боблари ва мавзуларини ўрганиш;

  • тарқатма материаллар бўйича маъруза қисмини ўзлаштириш;

  • махсус адабиётлар бўйича фан бўлимлари ёки мавзулари устида ишлаш;

  • талабанинг ўқув, илмий тадқиқот ишларини бажариш билан боғлик бўлган фан бўлимлари ва мавзуларни чукур ўрганиш;

  • фаол ва муаммоли ўқитиш услубидан фойдаланиладиган ўқув машғулотлари;

  • масофавий таълим.


Мустакил иш учун қуйидаги топшириқларни бажариш тавсия этилади:

  1. Биологик мембраналар ассимметияси ва фосфолипид таркибли.

  2. Фосфолипаза фаол маҳсулотлари ва липидларнинг окисидланиш-қайтарилиши биомембраналар деструкциясига омил сифатида.

  3. Тўқималарнинг нормал ҳолати ва патологик жараёнларда эркин радикалларнинг ҳосил бўлиши. Қайд этиш усуллари.

  4. Модел мембранали системалар. Фазалар бўлиниши чегарасиз монақатлам. Қўшқатламли мембраналар. БЛМнинг деформацияси.

  5. Диэлектрик хусусият асосида ётган, тўқима ва тирик ҳужайраларнинг структуравий хусусиятлари.

  6. Плазматик ретикулум ва плазматик мембраналарда АТФ гидролиз механизми ва уни Са2+ траспорти билан боқлиқлиги.

  7. Тўқималарнинг табиий антиоксидантлари ва уларнинг биологик роли. Тўқималарнинг трансформацияси.


ДАСТУРНИНГ ИНФОРМАЦИОН-МЕТОДИК ТАЪМИНОТИ

Дарсни ўтишда мавзуларнинг мураккаб ва оддийлигига қараб таълимнинг замонавий (хусусан интерфаол) усуллари, педагогик ва ахборот – коммуникация (медиатаълим, амалий дастур пакетлари, презентацион, электрон-дидактик) технологиялар қўлланилади. Таъминот вазифасини замонавий дарсликлар, ўқув қўлланмалари ва бошқа ўқув-услубий адабиётлар, диссертациялар, монографиялар, илмий мақолалар, амалий кўрсатмалар, электрон адабиётлар, интернет ва бошқа маълумотлар бажаради.


ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН ДАРСЛИК

ВА ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМАЛАР РЎЙХАТИ:
Асосий

  1. Костюк П.Г. и др. Биофизика. Киев.Изд-во «Выща школа». 1988.

  2. Котык А., Янычек Мембранный транспорт. Изд-во «Мир». М. 1980.

  3. Ивков В.Г. Берестовский Г.Н. Динамическая структура липидного бислоя. М.: Наука. 1981.

  4. Рубин А.Б. Биофизика .Москва «Высшая школа». 1987.

  5. Болдырев А.А. и др. Введение в биомембранологию. Изд-во МГУ. М. 1990.

Қўшимча

    1. Владимиров Ю.А.,Арчаков А.И. Перекисное окисление липидов в биологических мембранах. Москва. Наука. 1972.

    2. Владимиров Ю.А., Добрецов Г.Е. Флуоресцентнўе зонды в исследовании биологических мем­бран. Москва Изд-во. «Наука» 1980.

    3. Лаборатория қурилмаларидан фойдаланиш қўлланмалари.



Интернет ресурслари


  1. http://www.fbm.msu.ru/Academics/Manuals/BioPhys/Membran/index.htm

  2. http://www.fbm.msu.ru/Academics/Manuals/BioPhys/BPh01/membr/01_me00.html

  3. http://www.cultinfo.ru/fulltext/1/001/008/117/953.htm

  4. http://ru.wikipedia.org/wiki/Клеточные_мембраны

  5. http://www.booksite.ru/fulltext/1/001/008/093/371.htm

  6. http://skms.impb.psn.ru/ls04.php

  7. http://yanko.lib.ru/books/biolog/nagl_biochem/216.htm

  8. http://www.xumuk.ru/biologhim/136.html

  9. http://yanko.lib.ru/books/biolog/nagl_biochem/220.htm

  10. http://biochemistry.vov.ru/pages/materials.htm

  11. http://phys.protres.ru/lectures/protein_physics

  12. http://www.library.biophys.msu.ru/rubin

  13. www.ziyonet.uz

  14. www. referat. ru

  15. www. bankreferatov.ru


Докторлик диссертациялари:


  1. Ташмухамедов Б.А. «Активный транспорт ионов через биологические мембраны» 1971 й.

  2. Мирходжаев У.З. «Мембраноактивные свойства краун-эфиров» 1993 й.

  3. Сабиров Р.З. «Индуцированные ионные каналы в искусственных и природных мембранах: структура и функции» 1993 й.


Номзодлик диссертациялари:

  1. Левицкая Ю.В. «Влияние витамина В12 на кальциевый гомеостаз и энергетический статус животных клеток» 2001 й.

  2. Курбанназарова Р.Ш. «Исследование водной проницаемости регуляции объема клеток крови» 2004 й.

  3. Раджабова Г.Г. «Изучение механизма действия некоторых биологически активных соединений и электромагнитных полей на гомеостаз кальция в синаптосомах» 2009 й.



Монографиялар:

1.Под редакцией чл.кор.АН УзССР Б.А.Ташмухамедова «Биологические мембраны и мембраноактивные соединения»,Тошкент,»Фан» 1985 й.



2. О.В.Красильников Р.З.Сабиров, В.И.Терновский «Белки, ионнные каналы и регуляция транспорта ионов через мембраны», Тошкент,»Фан» 1991 й.




Достарыңызбен бөлісу:




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет