Узкоммунхизмат” Агентлигининг 2014 й. «26» декабрдаги


§ 8. Ноорганик материаллардан ишлаиган пардеворлар



бет3/13
Дата12.07.2016
өлшемі1.52 Mb.
#193371
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
§ 8. Ноорганик материаллардан ишлаиган пардеворлар

132. Пардеворлар кўздан кечирилганда уларда энг кўп тарқалган қуйидаги: уларнинг ўзида, чокларида ва қўшни конструкциялар билан туташган жойларида қимирлаб, кўтарилиб қолган қисмлар, ёриқлар; пардеворлар тагида ҳамда тепасида тирқишлар пайдо бўлиши; пардеворларни кесиб ўтган қувурлар атрофида нозичлик ҳосил бўлиши; қоплама кошинларининг тушиб кетиши ва кўчиб қолиши; сувоқнинг ёрилиши ва емирилиши; қувурлар ва асбоблар жойлашган қисмларининг нам тортиши; товуш ўтказувчанлигининг ошиб кетиши каби нуқсонлар учрайди.

133. Пардеворларнинг қимирлашиб, бўшашиб қолган жойларини мустаҳкамлаш ва қўшимча маҳкамлаш деталлари ўрнатиш йўли билан бартараф этилади. Кичик-кичик қисмлардан иборат пардеворлар қисмлари оғиб қолган, дўнг жойлар ва ётиқ чокларида ёриқлар бўлса, уларни бошқатдан ўрнатиш ёки янгиси билан алмаштириш лозим.

134. Пардеворлардаги паррон ёриқлар, шунннгдек пардеворларнинг қувурлар жойлашган қисмларидаги нозичликлар аввал кенгайтирилади, махсус зичлаш материаллари билан яхшилаб зичланади, гипс эритмаснда ҳўлланган каноп лоси билан беркитилади, кейин эса иккала томонидан охак-гипс қоришмаси билан сувалади.

135. Йирик панелли пардеворларда улар билан шифт оралиғидаги бўшлиқ гипс эритмасида хўлланган каноп лоси билан беркнтилиши керак

136. Иситиш панели атрофидаги ёриқлар ҳамда марказий иситкич гилзаси билан қувури ўртасидаги бўшлиқ асбест чилвири билан беркитилади ҳамда сирти 10—15 фоиз миқдорида асбест гарди қўшилган цемент-оҳак қоришмаси билан сувалади.

137. Пардеворлар деворлар билан ёки бир-бири билан туташган жойларда ёриқлар қайта пайдо бўлганда конструкция бурчаклари сим тўр устидан сувалади.

138. Пардевор билан эшик кесакиси оралиғидаги катта ёриқлар тозаланнб, гипс эритмаси шимдирилган каноп лоси билан ёки эгилувчан қистирмалар билан беркитилади ва сувалади. Энг катта ёриқлар эса кенгайтирилиб, уларга серпянка ёпиштирилади ва сувалади.

139. Бурчак остида туташган иккита пардеворнинг ташқи бурчаклари шикастланганда бурчакларидаги сувоқни бутун қалинлигида кесиб олиб, бу ерга тахта ёки пластмассадан устқуйма ўрнатилади, шундан кейин пардеворларнинг бурчаклари мос рангга буялади

140. Қуруқ сувоқ плитали қопламанннг шикастланган қисмлари худди шундай материалдан кесиб олинган ямоқ билан беркитилади. Агар қопламанинг каттагина қисми шикастланган бўлса, у тахтадан ёки ёғоч толали плитадан қилинган қоплама билан алмаштирилиб, кейин пардозланади.

141. Қуруқ сувоқ плиталари учма-уч бирикиш жойларида ёриқлар пайдо бўлганда, картонн кўчиб қолганда ва бошқа нуқсонлар юзага келганда бу жойлар бўёқдан тозаланиб, дока ёпиштирилади ва пардоз қатламқ қайта тикланади. Бинода кўтариб турувчи кўндаланг девор сифатида ишловчи пардеворлар бўлса, уларда эшик ёки дераза ўринлари очиш мумкин эмас

142. Кўздан кечириш жараёнида пардеворларда аниқланган нуқсонлар бинони қишги ёки баҳор-ёзги мавсумда фойдаланишга тайёрлаш чоғида бартараф этилмоғи керак.



Ёғоч пардеворлар

143. Ёғоч пардеворларда, 129 бандда кўрсатилган нуқсонлардан ташқари, қуйидаги нуқсонлар ҳам учрайди: ёғочнинг (айниқса пастки қисмининг) чириши; синч уйларда синчлар оралиғига тўлдирилган материалнинг чўкиши; қуруқ сувоқ қопламанинг шикастланиши. Пардеворлар омонат бўлиб қолишига уларнинг деворлар ва ораёпмага ёмон маҳкамланганлиги, шунингдек пастки қисмларинннг чириши ва пардеворлар тагидаги асоснинг чўкиши сабаб бўлади. Пардеворлар сувоғидаги ёриқлар деворлар чўкиши, ёғоч қуриши (агар пардеворлар ҳўл ёғочдан қилинган бўлса), ораёпмалар силкиниши оқибатида юзага келади. Пардеворларнинг кўтарилиб қолиши уларга ораёпмалар таяниши ёки ораёпма ва деворларга пухта маҳкамланмаганлиги оқибатида содир бўлади.

144. Ёғоч пардеворларни уй замбуруғлари ёки ёғочни емирувчи ҳашаротлар шикастлайди. Пардеворларнинг товуш ўтказмаслик ҳусусияти пасайишига улар массасининг камлиги, қўшни конструкциялар билан туташган жойларда ёриқлар юзага келиши, қурилиш жараёнида ҳаво қатламининг тегишли қалинлигига риоя этмаслик ва унинг ифлосланиши сабаб бўлади

145. Заводда тайёрланган санитария техникаси хоналарининг асбест-цемент пардеворлари ва металл синчларига деворга осиладиган жиҳозларини маҳкамлаш ман этилади.

146. Кўздан кечириш жараёнида пардеворларда аниқланган нуқсонлар биноларни қишда ёки баҳор-ёз даврида фойдаланишга ҳозирлаш пайтида бартараф этилиши зарур

9-§. Томлар

147. Томларни текширишда кўтариб турувчи конструкциялар узелларига, томнинг бутунлигига, томнинг том орқали ўтувчи сув четлатиш қурилмалари, қурилиш конструкциялари ва жиҳозлари билан туташиш жойларига, томнинг устки ҳимоя қатламлари аҳволига аҳамият берилиши лозим.

148. Кўтариб турувчи конструкцияларнинг асосий камчиликлари қуйидагилардир:

Ёғоч конструкцияларда — стропилолар туташган жойларда брикмаларнинг бузилиши; ғиштин ва ёғоч конструкциялар ўртасидаги нам ўтказмайдиган қатламнинг ёмонлиги; стропилолар оёқчаларининг эгилиши; мауэрлат, стропилолар оёқчалари, тоқилар ва ҳоказоларнинг чириши;

темир-бетон конструкцияларда — қисмлар сиртидаги бетоннинг емирилиши; арматурада ҳимоя қатламининг йўқлиги; арматуранинг занглаши.

Томларнинг камчиликлари қуйидагилардан нборат:

тунука томларда — қирра ва чокларнинг очилиб қолиши; новларда бир ёқлама чоклар бўлиши; тунуканннг тешилиши;

донали элементлар (асбест-цемент плиталар ва листлар, черепицалар ва бошқалар)дан ёпилган томларда — айрим том элементларининг шикастланиши ҳамда силжиб қолиши; элементлар туташган жойларда уларнинг бир-бирини яхши қопламаслиги, зич турмаслиги; элементлар ва тоқиларнннг маҳкамланиши бўшашиб қолиши;

рулон материаллардан (рубероид, толь) ёпилган томларда — ораларига сув ва ҳаво кириб қолиши; узилиши ва тешилиши; айрим жойларининг киришиб кетиши; чокларининг ажралиши; рулон тўшаманинг кўчиши; устки қоплама қатламнинг ёрилиши.

149. Кўтариб турувчи темир-бетон конструкциялар барвақт эскиришига бетон буюмлар маркасининг пастлиги ва конструктив қисмлар,мҳимоя қатламининг юпқалиги сабаб бўлади. Бундан ташқари, чордоқхоналарда ҳаво ҳароратн режими қониқарли даражада бўлмаслиги том конструкциялари емирилишининг асосий сабабларидан биридир. Бунда тўсиқлар сиртида ҳаво буғлари сувга айланиши ва улар ҳаддан ташқари намланиши туфайли сув четлатувчи қурилмалар ҳамда томнинг ўзи музлаб қолади. Куп холларда томда нуқсонлар юзага келишига уни қop ва ифлосликлардан ўз вақтида тозаламаслик, том устида юрганда ва тозалашда томнинг шикастланиши, томнинг ҳимоя қатламларини ўз вақтида тикламаслик, сув четлатувчи қурилмаларнинг носозлиги, томни у орқали ўтувчи конструкциялар ва жиҳозлар билан яхши туташтирмаслик, сув четлатилишига халақит берувчи меъморлик қисмлари ҳам сабаб бўлади.

150. Томнинг кўтариб турувчи конструкциялари ва том қопламаси барвақт эскиришига йул қўймаслик учун стропило оёқчалари, мауэрлатлар ҳамда тоқининг шикастланган қисмларини алмаштириш, томлар темир-бетон қисмларинннг тешилган, ўйилган жойлари ва бошқа нуқсонларини бартараф этиш, олдиндан томнинг оддий қопламасидаги ҳамда томнинг қурилиш конструкциялари ва жиҳозлар билан бирикиш жойларидаги нуқсонларни йуқотган ҳолда томнинг ҳимоя қопламасини вақт-вақтида тиклаб туриш, чордоқхоналарнинг ҳарорат-намлик режимини яхшилаш зарур.

151. Чордоқхонага чакка ўтиши стропилолар чиришига, совуқ ўтказмайдиган қатламнинг намиқишига олиб келади. Чакка ўтиши шамоллатилмайдиган чордоқсиз томлар учун айниқса хавфлидир, чунки бунда томларда совуқ ўтказмайдиган қатлам ҳаддан ташқари нам тортиши, чордоқ ораёпмаларининг арматураси занглаши ва шифт музлаши учун шарт-шароит пайдо бўлади.

152. Томнинг стропило конструкцияларида, айниқса янги биноларда, нуқсонлар ёғоч қуриганда тортишиб кичикроқ бўлиб қолиши натижасида юзага келади. Шу боис қисмлар то яхши туташгунча болтлар. хомутлар ва бошқа металл маҳкамлагичларни тортиб маҳкамлаш керак.

153. Темир-бетон конструкцияларнинг кўтариб туриш хусусиятини пасайтирмайдиган майда нуқсонлари (томнинг кўтариб турувчи қисмлари арматурасининг ёрилган, ўйилган, очилиб қолган жойлари) цемент-қум қоришмаси билан беркитилади, катта нуқсонлари эса мукаммал таъмирлаш лойиҳасидаги кўрсатмалар асосида бартараф этилади.

154 Тунука томларда вақт-вақтида тунуканинг чоклари парчинлаб зичланади, тешилган жойлари сурикли замазка билан беркитилади, шикастланган қисмлари ямалади ёки янгиланади, зарур бўлса, бу жойларга янги тунука қопланиб, том янгитдан бўялади. Баъзи ҳолларда тешиклар қoпмато, шишамато (стеклоткань) ва бошқа зйчловчи материал билан беркитилади. Кейинги вақтда бу мақсадда эпоксид смолалар асосидаги мастика ишлатилмоқда

155. Тунука томлар 6 йилда бир марта табиий алифмойли бўёқ билан (икки карра) ёки камида 3—4 йилда бошқа ҳимояловчи бўёқлар билан бўялади. Томнинг бўёқ қатлами бузилган қисмлари навбатдаги умумий бўяшни кутиб ўтирмасдан дарҳол бўялади. Занг пайдо бўлганда рухланган тунука ёпилган томлар ва сув четлатиш қурилмалари ҳам бўялади.

156. Асбест-цемент ва черепица томлардаги шикастланган плита ҳамда черепицалар янгиланади, чокларига чордоқхона томонидан (яъни ичкаридан) толали материаллар қўшилган оҳак қоришмаси суртилади. Юмшоқ томларнннг ҳимоя қатлами мастикани йирик қум ёки битум мастикасига ботириб юборилган майда шағал тош билан тикланади.

157. Том қопламаси кўтарилиб, шишиб, кўчиб қолганда ва зичлиги бузилганда ёки нам ўтказмайдиган тўшамаси ҳамда томнинг бошқа қисмлари шикастланганда томнинг фойдаланиш сифатлари тикланади. Томнинг қурилиш конструкциялари ва жиҳозлар қисмлари билан ёмон туташтирилган жойлари намунавий конструктив ечимларга мувофиқ равишда таъмирланади. Бунда нам ўтказмайдигаи материаллар қурилиш конструкцияларннинг қистириш жойларига, қувурларнинг махсус ўрнатилган патрубокларига киргизиб қўйилади ва рухланган тунукадан қирқиб олинган тўсиқлар билан ҳимояланади. Парапет блоклари нам тортиб қолаётган бўлса, улар тунука ёки сувга чидамли плёнка билан қопланади.

158. Чордоқхоналарга жойлаштирилган металл боғламаларнинг занглашдан ҳимояловчи қопламаси ҳар 3—4 йилда тикланиши керак. Бу, металл боғламалар бутун бинонинг фазовий букирлиги ва турғунлигини таъминлайдиган йирик блокли ҳамда йирик панелли уйлар учун айнивқса муҳимдир.

159. Чордоқли томларда совуқ ҳаво киришинннг олдини олиш учун совуқ ўтказмайдиган қатлам устидан оҳак қоришмаси ёки лой билан суваб қўйилади ва фойдаланиш жараёнида бу қатламнинг бузилишига йўл қўйилмайди.

160. Беш қаватли ва бундан баланд биноларда суви ташқарига четлатиладиган томнинг гир атрофига панжарали тусиқлар ўрнатнлиши керак. Бунинг имкони бўлмаган жойларда эса мўри-шамоллатиш блоклари ёки томга чиқиш блокларининг арматурасига қувур бўлаклари пайвандлаб қўйилиши лозим. Таъмирлаш ишларини бажараётган ишчи ÿзи боғланган арқонни ана шу қувур бÿлaклapигa маҳкамлаб қўяди.

161. Одамлар томни таъмирлаш ёки кўздан кечириш, теле- ва радиоантенналарни тузатиш, томни қop, муз, ифлосликлардан тозалаш учунгина томга чиқишлари мумкин.



10-§. Чордоксиз томлар

162. Чордоқнинг бўлмаслиги ва шу туфайли чордоқсиз томдаги айрим шикастланишларни ўз вақтида аниқлаш имкони йўқлиги ундан эҳтиётлик ҳамда диққат билан фойдаланишни тақозо этади. Томнинг нишаби етарли бўлмacлиги том тўшамаси бузилганда бевосита тўшама остида жойлашган совуқ ўтказмайдиган қатлам ва сувоқнинг ўта намиқишига олиб келади. Даврий равишда музлаш ва музнинг эриши тўшаманинг ортиқча нам тортиши ҳамда кўтарилишига сабаб бўлади. Намиққан совуқ ўтказмайдиган қатлам қишда ўзининг иссиқ тутатиш хусусиятларини йуқотади.

163. Бундай томларни кўздан кечиришда чордоқсиз томларнинг ташқи деворларга, том тўшамасининг чиқиб турувчи конструкциялар ва жиҳозларга, сув четлатувчи қурилмаларга туташиш жойлари текширилади, шифт сиртидаги ҳўл ҳамда қopa доғлар белгилаб қўйилади. Том ҳамда шифт ва деворларнинг туташиш жойлари, шунингдек ғиштдан ёки бетондан қилинган таянч устунчалар синчиклаб кўздан кечирилади.

164. Чордоқсиз томлар аҳволини текшираётганда совуқ ўтказмайдиган қатламнинг намлик даражасини, шамоллатиладиган қатламчаларида ёки каналларида ҳавонинг харакатланиш тезлигини ва сув четлатувчи тизимлар нуқсонларини аниқлаш ҳам тавсия этилади. Буғ ўтказмайдиган қатлам бўлмаганда (айниқса чордоқсиз томларда) буғ ўтказмайдиган қатламлар ётқизиш ва томни тиклаш даркор. Агар совуқ ўтказмайдиган қатлам қониқарсиз аҳволда бўлса, унинг қалинлигини лойиҳада талаб этилган даражага етказиш, мабодо бу қатлам емирилган ва жуда тортиб кетган бўлса, уни алмаштириш ҳамда томни тиклаш керак.

Тўшаманинг нам ўтказмаслик хусусиятларини пасайтирувчи нуқсонлар зудлик билан бартараф қилинади.

165. Чордоқсиз томнинг ташқии девор бўйлаб кетган қисми зах тортган тақдирда бу қисмни хона томонидан совуқ ўтказмайдиган қилиш, айрим ҳолларда эса шифт тагидан иситиш қувури ўтказиш ёки нам тортиш сабабини лойиҳалаш ташкилоти таклиф этган усул билан бартараф этиш лозим.

166. Шамоллатилмайдиган чордоқсиз томнинг иссиқ ўтказмайдиган қатлами буғ сувга айланиши натижасида нам тортганда олдиндан ишлаб чиқилган лойиҳа асосида томда қуритиш туйнукларини очиш даркор.

167. Қуйма пўлат деталларнннг, аниқса арақи (карниз) қисмларини деворлар ёки ораёпмага маҳкамлаш имконини берувчи деталларнннг аҳволи уларнинг занглаш аломатлари топилган ҳолларда узелларни танлаб очиб кўриш йўли билан аниқланади.

168. Чордоқли ва чордоқсиз томларнинг шамоллатиш туйнуклари уларнинг ичига сув, қор ва қушлар киришидан рухланган тунука ёки пластмассадан ишланган панжаралар ёрдамида ҳимояланади

11-§. Сув четлатувчи қурилмалар

169. Уй конструкциялари ўта намиқишига олиб келувчи сув четлатувчи қурилмаларнинг носозликлари дарҳол бартараф қилинади.

170. Қора тунукадан ясалган сув четлатиш қувурлари ва бошқа деталлар ҳар 3 йилда мойли бўёқ билан бўялади.

171. Новлар, ички сув четлатиш новлари ва сув четлатиш қувурларида ифлосликлар тўпланиб қолишига йўл қўймаслик лозим, чунки улар сув оқиб кетишини қийинлаштиради ҳамда қувурларда тиқилиб қолади. Айрим холларда чанглар таркибида том ва сув четлатиш қурилмалари эскиришини тезлаштирувчи моддалар бўлади. Баҳорда қор эриб бўлгач, том ифлосликлардан тозаланиб, том ҳимояловчи қатламининг сирти кўздан кечирилади, сув четлатиш қурилмалари тозаланади ва шикастланганлиги аниқланганда дарҳол бартараф этилади. Плита тўшаманинг чокларида ўсаётган бегона ўтлар илдизи билан суғуриб ташланадн, негаки улар томнинг нам ўтказмайдиган қатламини бузиб юбориши мумкин

172. Ички сув четлатиш қурилмалари ифлосланган бўлса, улар томда туриб диаметри тик қувурлар диаметрига тенг бўлган симчўтка билан махсус қолдирилган тешиклар орқали тозаланади. Сув қабул қилиш воронкаларини чанг, лой ва кирдан тозалаш учун қабул қилиш панжаралари, стаканлари олинади ва тозаланади

173. Ички сув четлатиш қурилмаларининг сув қабул қилиш воронкаларини ифлосланишдан сақлаш учун мажбурий тарзда уларнинг тепасига махсус ҳимоя қалпоқлари ўрнатилади.

174. Нам ўтказмайдиган тушаманинг воронкага туташиш зичлиги, тик сув четлатиш қувурининг тепасидаги оғзи кенг қисмининг созлиги, тик қувур алоҳида бўғинларининг бирикиш зичлиги, гидравлик эшикча (затвор), тозалаш тешикларининг яхши ишлаши ўқтин-ўқтин текширилади. «Компенсатор» носоз бўлса, нам ўтказмайдиган тушаманинг сув қабул қилиш воронкасига бириктирилган жойлари узилиб кетади.

175. Ички сув четлатиш қурилмаларининг чиқиш жойи очиқ бўлган уйларда қиш даврида эриган қор сувларини канализацияга ўтказиб юборадиган мосламалар ўрнатилиши керак.

176. Цокол девори панели орқали ўтказилган қувурларнииг очиқ чиқиш жойлари совуқ ўтмайдиган қилинади, уларнинг бош қисми рўпарасига эса бетондан сув четлатиш ариқчалари қилинади.

12-§. Томларни қордан тозалаш

177. Сув бинонинг ташқари томонидан четлатиладиган томлар, қишда қор қатлами 30 сm дан ошиб кетишига йўл қўймаслнк мақсадида вақт-ваьқтида қордан тозалаб турилади. Бунда томдаги ҳамма қор бир вақтда ва бир текис кураб туширилади. Том қопламаси шикастланмаслиги учун ундаги қор тамомила эмас, балки 5 сm қалинликда қолдирган ҳолда тозаланади. Шу мулоҳазаларга кўра, томдан юпқа муз қатлами ҳам олинмайди. Аммо томнинг муз қатқалоги ва сумалаклар ҳосил бўлиши мумкин бўлган пастки қисмлари (свеслар) бундан мустасно. Кам қаватли бннолар муз қатқалоғи ва сумалаклардан нарвонда туриб, кўп қаватли бинолар эса осма кажавалар, телескопик автовишкалар ҳамда ўт учирувчилар нарвонида туриб тозаланади.

178. Нишаби 45 ҳарорат бўлган томларда қор туриб қолмайди. Шунинг учун бундай томларнинг фақат новлари, шамоллатиш ҳудудлари ва қор тўпланадиган бошқа чиқиб турувчи қисмлари қордан тозаланади.

179. Томларни қордан фақат ёғоч курак билан тозалашга рухсат этилади.

180. Қор эрийдиган даврда деворга маҳкамланган тарнов, нов ва воронкаларни қор ҳамда муз қатқалоғидан тозалашга алоҳида эътибор бериш керак. Эриган қор суви ўтадиган жойларни ўз вақтида тозаламаслик унинг томнинг бирикиш жойларидан ўтиб конструкцияларни намлашига ва меъёрий режим бузилишига олиб келади. Катта ўлчамли сумалаклар ва муз қатқалоқлари томнинг пастки қисмлари ҳамда сув четлатиш қувурларини шикастлаб, пиёдаларнинг ҳаракатланиш хавфсизлигига таҳдид солади, шунинг учу ҳам улар зудлик билан олиб ташланади. Сумалаклар ва муз қатқалоғини олиб ташлаш вақтида улар тагидаги иш жойи тўсиб ҳамда пиёдалар ўтадиган йўллар беркитиб қўйилади.

181. Қор тозалашдан олдин ишчиларга ишларни бажариш тартиби, хавфсизлик техникаси юзасидан муфассал йўл- йўриқлар берилиши шарт. Тозалаш вақтида ишчилар осилиб турадиган арқон стропилолар ёки махсус тирговучларга богғлаб қуйилиши керак. Кўтариб турувчи конструкциялар бир текис юкланиши учун томдан қор бир текис туширилиши лозим. Қорни симларга ва дов-дарахтлар устига ташлаш тақиқланади.

182. Сув ичкаридан четлатиладиган ётиқ нишабли темир- бетон томларни қордан тозалаш тавсия этилмайди, бундай томлар етарли даражада мустаҳкам бўлиб, уларни тозалаш эса нам ўтказмайдиган тушамаси барвақт ишдан чиқишга олиб келиши мумкин.

13-§. Деразалар, эшиклар ва ойнабанд туйнуклар

183. Деразалар ва айвон эшикларини кўздан кечиришда кесакиларнинг деворларга ҳамда токчалардаги сув четлати­ладиган пўлат қопламанинг дераза откоси ва кесакисига тутатиш жойларига, унинг нишаби ва девордан чиқиб туришига, шунингдек дераза ҳамда эшиклар (айвондаги) аҳволига эътибор бериш лозим.

184. Дераза ва эшикларнинг асосий нуқсонлари: кесакиси, токча тахтаси ва тавақаларининг дераза ва эшикларнинг ўзи чириши, бирикиш жойлари, бурчакларининг қимирлаб қолиши, дераза, эшик тавақалари зичлигининг бузилиши, асбобларнинг носозлиги, эшиклардаги зичловчи қистирмаларнииг зичлашиб қолиши ва ейилиб кетиши, эшик ва деразалар бўёғининг емирилиши ҳамда замазкасининг кўчиб қолиши, токчалардаги сув четлатиладиган пўлат қопламанинг кесаки ҳамда откосларга зич тегиб турмаслиги ва унинг девордан кам чиқиб туриши, айвон эшикларидаги дилаларнинг (филенка) музлаб қолиши, ҳаво ўтказувчанлигининг юқорилиги, деразалардаги нозичликлар орқали девор панеллари ҳамда хоналарга сув кириши, ички ва ташқи тавақаларнинг бир- бирига зич тегиб турмаслиги, тавақалар қистирмалари, махкамлаш винтлари, стопорлари ёки тешикли металл рейкаларнинг носозлиги (тешиклар уларни тегишли ҳолатда махкамлаш учун хизмат қилади), ойналарининг қимирлаб қолиши, ромлар орасида ҳосил бўладиган конденсат ташқарига чиқиб кетадиган тешикларнинг йуқлиги ёки бекилиб қолиши ва бошқалар.

185. Эшик ва деразаларнинг чиришига уларни тайёрлашда ҳўл тахта ишлатиш, деворлардан уларга нам ўтказмайдиган қатламнинг ёмонлиги, сув четлатиш қурилмалари йўқлиги ёки нотўғри ўрнатилгани туфайли намқиши, кесаки билан девор ўртасидаги тешикларга сув кириб қолиши, шунингдек ромлар орасидаги бушлиқда буғнинг сувга айланиши ва бошқалар сабаб бўлади.

186. Дераза ва эшиклар ҳўл тахталардан ясалганда ёки қурилиш жараёнида улар нам тортиб қолганда кейинчалик улар қуриб тоб ташлайди, натижада уларнинг зичлиги бузилади. Эшик ва деразалар бўёғининг ҳамда ойналар замазкасининг емирилиши ҳам уларнинг нам тортиши ва чиришига олиб келади.

187. Ҳаво ўтказувчанлик юқори бўлганда ва девор билан кесаки оралиғига сув кирадиган бўлиб қолганда (айниқса юпқа деворли йирик панелли уйларда) бу жойлар цементли сувда ҳўлланган каноп лоси билан зичланиб, кейин қоришма ёки зичловчи махсус материаллар билан сувалади.

188. Сув томчилари чиқадиган тешиклар вақт-вақтида тозалаб турилади; ойналарга текис қилиб замазка суртилади; қотиб ва ифлосланиб қолган зичловчи қистирмалар алмаштирилади, агар йўқ бўлса, ўрнатилади. Кесаки билан импост оралиғидаги турумли бирикмалардаги тирқишлар яхшилаб беркитилиб, шпаклёвкаланади ва бўялади. Дераза ва эшикларнинг қимирлаб қолган бурчакли бирикиш жойлари қимирламайдиган қилинади, яхши ёпилмаётган тавақалари рандаланиб яхши ёпилиши таъминланади, чала ёпилаётганлари тўлиқ ёпиладиган қилинади.

189. Бетондан ишланган ёки нақшинкор деразатокча тахталаридаги ёриқлар ва уйиқлар қоришма билан беркитилади. Деразатокча тахтаси билан девор ўртасидаги тирқишлар ка­нон лоси билан беркитиладн

190. Эшик ва дераза бўеғини фойдаланиш шароитига ва аҳволига қараб ички томондан ҳар 8—10 йилда, танқи томондан эса ҳар 5-8 йилда тиклаш лозим.

191. Қўш қават ромлар ва айвон эшикларининг гир атрофидаги эскирган зичловчи қистирмалар ҳар 6—9 йилда янгиланиши зарур. Бундай қистирмалар эгилувчан, пухта ва совуққа чидамли бўлиши даркор. Кистирмаларни буяш мумкин эмас.

192. Кесакининг пастки қисмидаги сув чиқиб кетадиган тешик ёки уйиқлар ўқтин-ўқтин қор, кир ва чангдан тозалаб турилиши зарур. Айни чоғда дераза ва айвоннинг ташқи ёмғирдан сақловчи қопламаси (отлив) ҳам тозаланиши керак. Агар тешиклар беркилиб қолса, ёмғир ёғганда хонага сув кириши мумкин. Башарти сув оқиб кетадиган ўйиқлар бўлмаса, ташқи томонга нишаб қилиб, бир-бирндан 50—100 сm оралиқда 10 сmкенгликда ўйиқлар кесиб очиш лозим.

193. Қўш қават айвон эшикларининг дилалари (филен­ка) музлаб қолаётган ҳолларда ташқи ва ички тавақалар орасидаги бўшлиқда антисептикланган оргалит ёки минерал намат тиқиб совуқ ўтмайдиган қилинади

194. Деразанинг ромлараро бўшлиғини форточкадан ажратиш учун кесаки ўрнатилади. У деразанинг харорат- ҳаво режимини яхшилайди.

195. Сершовқин йўл бўйига қурилиб, эшиги кўчага қараган бинолардаги жуфт тавақали деразалар (айвон эшиклари) орқали товуш ўтишини камайтириш мақсадида таъмирлаш вақтида бундай деразаларга ичкаридан ташқаридан ўрнатилган ойнадан қалинроқ (4—5 mm) ойна ўрнатиш тавсия қилинади.

196. Уйда яшовчилар деразалар ва айвон эшикларининг ички ва ташқи ойналарини камида йилига икки марта (баҳор ҳамда кузда) тозалаб туришлари шарт. Мойли бўеқ би­лан бўялган дераза ва эшикларни ювиб тозалашда совун ёки сода ишлатиш тавсия этилмайди, чунки уларнинг таркибидаги ишқорлар буёғни емиради.

197. Агар қўш қават деразалар ва айвон эшикларида форточка ёки фрамугалар бўлмаса, қишда уларни замазкалаш ва қоғоз ёпиштириш, тавақалари алоҳида-алоҳида бўлган деразаларнинг ромлараро бўшлиқларини қуритиш учун сулфат кислота, хлорли оҳак ва бошқа нам тортадиган материаллардан фойдаланиш тақиқланади.

198. Эшик тавақалари қийшайиб ва тахталари қуриши натижасида оралари очилиб қолганда, улар жойига мослаш йўли билан тўғирланади, устидан юпқа тахтачалар қоқилади, дилалари бошқатдан ёпиштирилади ёки тирқишлари рейкалар ёпиштириб беркитилади. Эшик кесакиси билан девор оралиғидаги тирқишлар минерал намат ёки бошқа эгилувчан материал билан беркитилиб, қоришма билан сувалади, эшик рахларидаги кўчиб тушган сувоқ эса қоқиб қуйилган пўлат тўр устидан суваб тикланади.

199. Кириш эшиги оҳиста очилиб-ёпилиши учун пневмтик қурилма ўрнатилади, ёпилиш жойларга эса резина қистирмалар қоқилади. Эшик очилганда деворга урилмаслиги учун полга тахта бўлаги қоқиб қўйилади. Эшик тавақаларининг пастки қисмини зарбалардан сақлаш учун уларга мис ёки алюмин пластинкалар ўрнатилади

200. Эшикларнннг аҳволига ва фойдаланиш шароитларига қараб уларнннг ташқарисини камида ҳар 5—8 йилда, ичкарисини ҳар 8—10 йилда мойли бўёц билан бўяш зарур.

201. Эшиклардаги ойналар зарб таъсирида синишининг олдини олиш учун улар П-симон резина қистирмаларда ўр­натилади. Ойналарни ҳимоялаш учун иккала томонидан муҳофазаловчи металл турлар ёки юпқа тахтачалар қоқиб қўйилади

202. Қиш киришидан олдин кўчадан кириш эшикларида ўз-ўзидан ёпилувчи қурилмалар (пружиналар ва ҳоказо) мавжудлиги, борларининг эса қай аҳволдалиги текширилади ва зарур бўлса, улар тузатилади ёки янгиси билан алмаштирилади; иситилмайдиган зинапояларда жойлашган квартирага кириш эшиклари совуқ ўтказмайдиган қилинади

203. Уй-жой биноларидаги подъездлар эшикларига масофадан бошқариладиган кодли қулфлар ўрнатиш тавсия қилинади



14-§. Ойнабанд туйнуклар (фонарлар)

204. Ойнабанд туйнукларнинг асосий нуқсонлари қуйидагилар бўлиши мумкин: ёғеч(металл) тавақаларининг эскириши; ойналарининг шикастланиши ва ифлосланиши; ойнани тутиб турувчи қисқичлар (кляммерлар) сони камлиги; ойналар бир-бирига зич тегиб турмаслиги; фалцлари ва учма-уч бирикиш жойлари яхши замазкаланмаганлиги; туйнук­лар бўёғининг кўчиши ва емирилиши.

205. Уйдан фойдаланиш жараёнида ойнабанд туйнукларни ўз вақтида таъмирлаш, синган ойналарини алмаштириш фалцларни замазкалаш ёки зичловчи қистирмалар ва етишмаётган кляммерларни қўйиш йўли билан зичлаш, уларни тоза сақлаш, ички ҳамда ташқи томонидан мунтазам бўяб туриш лозим

15-



Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет