18-§. Ишлаб чиқариш таълими устаси
т/р
|
Лавозим номи
|
ММСК
бўйича коди
|
Ходимлар тоифаси
|
Таълимнинг энг паст даражаси
|
1651
|
Ишлаб чиқариш таълими устаси
|
1229
|
Бошқарув,
ишлаб чиқариш
|
О/М
|
Лавозим вазифалари:
бириктирилган гуруҳларда ўқув амалиёти машғулотларни ўтиш, ишлаб чиқариш амалиётига раҳбарлик қилиш;
ўқув устахоналарида, полигонларда ва ўқув хўжалигида жиҳозлар ва техника воситаларини амалий машғулотларга тайёрлаш;
керак бўладиган хом-ашё ва материалларни тайёрлаш, технологик хариталарни ишлаб чиқиш, машғулотга сарф бўладиган хом-ашё сарфини аниқлайш, ҳисобини юритиш;
ўқувчиларни оралиқ, битирув амалий имтиҳонларини топширишга тайёрлаш, бириктирилган гуруҳларда тарбиявий иш олиб бориш, ўқув машғулот журналларини юритиш ва сақлаш;
таълим-тарбия жараёни давомида ўқув-техника жиҳозлари ва воситаларидан, устахоналардан, касб-ҳунар мактабига қарашли жиҳозлардан эҳтиёткорлик билан фойдаланиш;
танлаб олинган касб-ҳунарни эгаллаш жараёнида ўқувчиларнинг касбий лаёқат, кўникма ва малакаларини шакллантириш;
касб-ҳунарга тайёрлаш тизими ва мазмунини жамият эҳтиёжларидан, фан, маданият ва замонавий инновацион техника ютуқларидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш;
иш ўринларини жиҳозлаш, ёнғинга қарши ҳимоя, ҳавфсизлик техникаси ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва меъёрларининг бажарилишини таъминлаш.
Билиши керак:
Таълимга оидЎзбекистон Республикаси қонунларини, касбий ва амалий фаолиятга тегишли масалалар бўйича меъёрий ва услубий ҳужжатларни, меҳнат қонунчилиги, меҳнат муҳофазасининг қоидалари ва меъёрларини, хавфсизлик техникаси қоидаларини.
Малака талаблари:
Педагогик, муҳандис-педагогик ёки бириктирилган гуруҳ тайёрлов йўналишига мос олий маълумот
Достарыңызбен бөлісу: |