Юқори салоҳиятли кадрлар тайёрлаш ва бандлигини оширишда таълим тизимининг ўрни



Pdf көрінісі
бет4/8
Дата01.02.2023
өлшемі0.68 Mb.
#468995
1   2   3   4   5   6   7   8
Mustafoyev t

Тадқиқот методологияси
 
Ўзбекистон Республикасида таълим тизимини ислоҳ қилишда хорижий 
мамлакатлар тажрибасини ўрганиш ва мослаштириш орқали юқори салоҳиятли 
кадрлар тайёрлашни ифода этиб, қиёсий таҳлил усули, Ўзбекистон Республикаси 
Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида Ўзбекистонга жорий этиш 
имкониятларини таҳлил қилиш, мақоланинг амалий жиҳатлари шакллантирилди. 
Мазкур тадқиқотни амалга оширишда қиёсий баҳолаш ва тизимли таҳлил 
усулларидан фойдаланилди. 
 


“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil 
 
 
 
166 
4/2019 
(№
 
00042)
  
http://iqtisodiyot.tsue.uz
 
Таҳлил ва натижалар 
Таълим тизимидаги ислоҳотларни олиб боришда хорижий давлатлар 
тажрибасидан фойдаланилди. Чунки, истиқлолга эришган ёш мамлакатимиз учун 
ҳали бозор иқтисодиётига ўтилаётган бир пайтда таълимни ислоҳ қилиш жараёнида
хориж тажрибасига эҳтиёж сезилди. Лекин бу тўғридан-тўғри нусха кўчириш 
бўлмасдан, халқимиз менталитети ва қадриятлари асосидаги ислоҳот, босқичма-
босқич шаклланиб бормоқда. Айни пайтда бу жараён 1997- йилда бошланганлиги 
“Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурини” қабул қилганлигимиз фикримизни 
тасдиқлайди. Ривожланган мамлакатлар Жанубий Корея ва Сингапур мамлакати, 
мамлакатни ривожлантиришда таълимни асосий локомотив деб билади. Хусусан, 
Жанубий Кореяда одамлар таълимга келажакда жамиятда ўз мавқеини эгаллаш 
воситаси сифатида қарашади. Инсон ўз шахсини намоён эта олиш лаёқати ёшликда 
эгаллаган билимига бевосита боғлиқ. 
Жанубий Кореянинг ҳозирги кўринишидаги ўрта таълим мактаблари 1880-йилда 
пайдо бўлган бўлса, Жанубий Корея Республикаси ташкил топиши билан ҳукумат 
таълим соҳасини қайта ислоҳ қилишга киришди. Таълим тўғрисидаги Қонун 1948-
йилда қабул қилинган.Таълим тизимига асос қилиб анъанавий ғарб модели олинган. 
Уларнинг таълим босқичлари қуйидагилардан иборат: 
 
6 йил — қуйи мактаб, 
 
3 йил — ўрта, 
 
3 йил — олий мактаб; 
 
4 йиллик коллеж ва бакалавр унвони берилади; 
 
2 йил чуқур ўрганилгандан сўнг магистр унвонини олиш мумкин. Фан 
доктори бўлиш учун яна 3 йил вақт сарфлаш лозим. 
Мамлакатда олий ўқув юртларининг ишлари яхши йўлга қўйилган. Кореяда 500 
та олий ўқув юрти бор, уларнинг 400 таси хусусийдир
1
. Бугунги кунда Корея 
саводхонлик даражаси юқори бўлган мамлакатлар қаторидан жой олган. 
Сингапур давлати нафақат Осиё қитъасида, балки дунё миқёсида сўнгги чорак 
аср мобайнида ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан юқори даражада ривожланган 
давлатлардан бўлиб ҳисобланади. Аҳоли жон бошига ҳар йили ишлаб чиқарилаётган 
ялпи маҳсулотнинг ўртача миқдори 2,728 минг АҚШ долларини ташкил этади. 
Сингапурда табиий ва ер ости бойликлари деярли йўқ. Истеъмол учун асосий озиқ-
овқат, мева-сабзавотлар хориждан келтирилади. Давлатнинг асосий бойлиги
унинг интеллектуал салоҳияти. Сингапур тарихан Буюк Британия мустамлакаси 
бўлгани учун, унинг таълим тизими кўп жиҳатлари билан Британия таълим тизимига 
ўхшаш. Ҳар йили ўрта мактабларни битирган ёшларнинг 40 % политехника 
институтларига, 40 % коллежларга, 20 % ишлаб чиқаришга боради
2

Компьютерда ишлашни ўрганиш асосан ўрта мактабда амалга оширилади. 
Компьютерда ишлашни билмаган мутахассис таълим муассасаларига ишга қабул 
қилинмайди. Шунинг учун олий ўқув юртларида компьютерда ишлашни ўрганиш 
муаммоси йўқ. Олий ўқув юртининг талабаси олийгоҳни битирув ишларини 
амалиётда қўлланиладиган натижа билан якунлаши шарт ва талаба битирув иши 
1
Ta`lim Menejmenti.Jurnal.//Janubiy Koreya ta`limi boshqaruvi: kun tartibidagi muammolar. T.: 2007 yil, 1-son, 78-bet.
2
Uzluksiz ta`lim. Ilmiy - uslubiy jurnal. // Xorijiy mamlakatlarda uzluksiz ta`lim tizimi - Singapurda ta`lim// T.: 
2013 yil, № 6, 122 bet. 




Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет