Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти спорт тиббиёти фанидан маърузалар тўплами тошкент 2010 Муаллифлар


Тиббий педагогик назорат ўтказишда қўлланиладиган функционал синамалар



бет8/10
Дата03.07.2016
өлшемі0.79 Mb.
#174745
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10

Тиббий педагогик назорат ўтказишда қўлланиладиган функционал синамалар
Жисмоний машқларнинг спортчи организмига ва тайёр-гарлик даражасига таъсирини ҳар хил функционал синамалар ёрдамида аниқлаш мумкин.

Қўшимча юкламалар бериш синамалари.

Қўшимча юкламалар беришда ҳар қайси функционал синама (20 марта ўтириб туриш, бир жойда 15 сек давомида максимал темпда югуриш) қўлланиши мумкин. Бу синамалар ўтказишда фақат битта талаб бор – юкламалар миқдори тўғри бўлиши керак. Қўшимча жисмоний юкламалар кўпинча трени-ровкалар олдидан бажарилади ва тренировкалардан 10-20 минут ўтгач. Синамага бўлган жавоб реакциялар пулъс ва артериал қон босим ўзгариши ва тикланишига асосланиб баҳоланади.

Қўшимча юклама бериш тестига бўлган жавоб реакция-ларнинг учта варианти ажратилади.

Биринчи варианти: тренировкадан олдинги қўшимча юкла-мага бўлган жавоб риакцияси тренировкадан кейин ўтказилагн қўшимча юкламага жавобриакциясидан кам фарқланиши билан характерланади. Фақат пулъс ва артериал қон босим тикланиш даврида ўзгариш мумкин. Умуман олганда, бундай жавоб реакцияси спортчининг жисмоний машқлардан кейин функционал ҳолати ўзгармаганлигини ифодалайди.

Қўшимча юкламага жавоб риакциясини иккинчи варианти спортчиларни функционал ҳолатининг ёмонлашишини ифода-лайди. Тренировкадан кейин қўшимча юкламага бўлган пулъснинг жавоб реакциясига нисбатан анча ўзгаради, артериал қон босим эса унча ўзгармайди (қайчи феномени). Пулъс артериал қон босимнинг тикланиш даври чўзилади. Бундай жавоб риакцияси шуғулланувчининг тайёргарлиги паст бўлса, ҳаддан ташқари катта жисмоний машқдан сўнг ўта чарчаш ҳолида рўй бериши мумкин.

Учинчи вариантда қўшимча юкламага мосланиш яна ҳам ёмонлашади. Чидамлилик сифатини ривожлантирувчи спорт турларига гипотоник ва дистоник жавоб реакциялар рўй беради. Тезкор куч сифатларини ривожлантирувчи спорт турлари эса гипертоник, гипотоник, дистоник риакциялар рўй беради. Тикланиш даврлари анча чўзилади. Бундай жавоб реакция спортчи функционал ҳолатини ёмонлашганлиги ифодалайди. Сабаби – тайёргарлиги етарли даражада эмас. Шиддатли машқ бажаришда рўй берган учта чарчаш ҳолати деб баҳоланади.

Қўшимча юклама бериш функционал синамалардан бири тренд – анализдир.


ТРЕНД – АНАЛИЗ:

Тинч ҳолатдаги, тикланиш даврининг 1- ва 3 - минутлардаги пульслар ҳажмининг учдан бир қисми. Тренировкадан олдинги ва кейинги Трендларнинг айирмаси асосида тренировка даврида олинган машқларнинг таъсиротини аниқлашга имкон беради.

Синамани ўтказиш услуби: Тренировкадан ёки дарсдан олдин текширилувчининг тинч ҳолатда 10 сек давомида пульси саналади (f o). Бундан кейин 40 см босқичга 1 мин давомида 30 марта чиқиб тушиш машқи бажарилади. Машқ тугагач, шу захоти тикланиш даврининг биринчи минутасининг бошида 10 сек давомида (f 1) ва тикланиш даврининг 3-минутининг бошидан 10 сек давомида (f 3) пульс саналади. Олинган натижаларни бир-бирига қўшиб ҳажми 3га бўлинади – бу уч пульснинг тренди деб айтилади.

Бундан кейин ҳар кундаги тренировка ўтказилади. Тренировкадан 5-10 мин ўтгандан кейин 10 секунд давомида пульс саналади (fo) ва 1 минут давомида яна 30 марта 40 см босқичга чиқиб тушиш машқи бажарилади. Машқ тугагач, шу заҳоти тикланиш даврининг 1-минути бошидан 10 сек давомида пульс саналади (f 1). Олинган натижаларни бир-бирига қўшиб ҳаж учга бўлинади, бу ҳам 3 пульснинг тренди деб айтилади.



Тренировка мобайнида олинган юкламани баҳолаш учун Тренд Тo дан Тренд Tfо ни айириш керак. Олинган айирма тренировка даврида олинган жисмоний машқнинг таъсирини аниқлайди.

НМТ (юклама миқдорининг таъсири) = To – Tfo

БАҲОЛАШ:

Айирма 0 – 1,0 бўлса олинган юкламанинг миқдори жуда

1,1 – 2,0 бўлса, олинган юкламанинг миқдори кам

2,1 – 4,0 бўлса, олинган юкламанинг миқдори ўртача

4,1 – 6,0 бўлса, олинган юкламанинг миқдори ўртача

6,0 дан кўп бўлса – ҳаддан ташқари катта.

Махсус тайёргарликни баҳолаш учун ТПН да спортчи-ларнинг орган ва системаларни специфик (махсус) иш бажаришга мосланишини аниқловчи тестлар қўлланилади.

Энг кенг тарқалган тестлар – такрорий махсус юкламалар берувчи тестлар. Такрорий юкламалар бериш тестлар жадвалида кўрсатилган. Машқлар бажаришдан олдин тинч ҳолатда, ўтирган ҳолда текширишувчининг пульси, артериал қон босими, нафас олиш частотаси аниқланади.

Разминкадан кейин биринчи машқ бажарилади, машқ тугагач пульс, артериал қон босим ва нафас олиш частотаси яна аниқланади. Ҳар текширувдан сўнг спортчи яна машқларни такрорлайди.

Такрорий машқлар бажариш тестларни спорт натижаларини ва машқларга мосланишни солиштириб врач ва тренер биргаликда шуғулланувчининг тайёргарлик даражасини баҳолайди. Спорт натижалари вақт кўрсаткичлари ва махсус иш бажариш кўрсат-кичларини солиштириш асосида баҳоланади.

Машқларга мосланишини пульс, нафас олиш частотаси, артериал қон босимнинг ўзгаришларига ва тикланиш даврига асосланиб баҳоланади. Мосланиш яхши даражада бўлса, нормотоник жавоб реакция кузатилади, дам олиш даврида ҳамма кўрсаткичлар тез тикланади, махсус кўрсаткичлари галдан-галга мустахкамланади.

Ёмон мосланишда атипик реакция рўй бериши мумкин. Такрорий машқларга 5 вариант жавоб реакциялари кузатилади.

Биринчи вариант: спорт натижалари баланд ва турғун, машқларга мосланиш яхши дам олиш даврларда тез тикланади. Бундай жавоб реакция махсус тайёргарлиги баландлигини ифодалайди.

Иккинчи вариант: махсус натижалари ва мосланиши ўрта даражада. Бу вариант қониқарли чиниқишни ифодалайди.

Учинчи вариант: махсус натижалар дам кўтарилади, дам пасаяди. Юрак қон томир системасининг кўрсаткичлари шу билан бирга ўзгаради. Керакли вақт давомида спортчи организм функцияларини зўр гайрат билан тута олмайди. Бу ҳол жисмоний тайёргарлигининг етарли даражада эмаслигини ифодалайди.

Тўртинчи вариант: галдан-галга махсус натижалари ва машқларга мосланиши ёмонлашади. Дам олиш интервалларида тикланмайди. Бундай вариант жисмоний тайёргарлиги паст спортчиларда учрайди.

Бешинчи вариант: натижалари галдан-галга сақланади, мосланиш кўрсаткичлари ёмонлашади. Бундай вариант спорт-чининг етарли даражада чиниқмаганлигини ифодалайди.



Такрорий юкламалар синамалари тренировка процессининг тўғри уютирилишини баҳолашга ёрдам беради.
Ҳар хил спорт турларида такрорий юкламалар бериш синамалари

Спорт тури

Машқларнинг характери

Такрорланиш сони

Машқлараро интер-валлар.

Енгил атлетика

60 м югуриш.

4-5

3-4

Қисқа масофага югуриш.

Ўрта масофага югуриш.

100 м югуриш

4-5

3-5

Узун масофага югуриш.

400 мюгуриш

5-8

6-8


Марофонча югуриш.

1000-3000

3-4

7-10

Сакраш

сакрашлар

3 сериялар-нинг ҳар бири-да сакраш

4-5


Ирғиш

ирғиш

3 сериялар-нинг ҳар бири-да 3 ирғиш

6-5


Сузиш:










Қисқа масофа.

50 м сузиш

3-4

3-5

Узун масофа

200 м сузиш

3-4

3-5

Эшкак эшиш

500 м эшкак эшиш

3-4

3-5

Бокс










Соя билан жанг ўтказиш

3

2-3





Кураш










Тулумни орқага эгириб

3-4

2-3

30 сек давомида

Гимнастика

Мажрубий эркин машқ

3

3-4

Оғир атлетика

Максимал вазндан 75-80 Ташкил этувчи штангани кўтариш

3-4


3-4

Футбол

Серияли югуриш 5х30 м стартга ёнгил темпда қайтиш

3

2-3


Велоспорт

200 м йўл

4-5

3-5



Спортга танлаш ва саралашнинг тиббий муаммолари
Замонавий спортда бир неча йиллар давомида юқори малакали спортчиларни тайёрлашда қобилиятли болалар ва ўқувчиларни танлаш ва саралаш масалаларига катта аҳамият берилади. Спорт машғулотлари билан шуғулланиш 10-12 ёшдан ёки 5-6 ёшдан бошлаши кераклиги исботланган.

Замонавий спортни ривожлантириш даражаси юксакдирки, мусобақалардаги халқаро даражали натижаларни кам спортчилар кўрсатишлари мумкин. Айрим спортчилар мисли кўрилмаган натижага эришадилар, демак спорт истьедодлик ғояларига катта аҳамият берилиши лозим. Ҳар бир ўспиринга спорт фаолиятининг турини тавсия этиш спортга танлаш вазифасини ўтайди. Спорт турининг талаблари асосида энг яроқли ўспиринларни танлаш – спортга саралаш вазифасини ўтайди. Спортга танлаш ва саралаш педагогик, психологик ва тиббий биологик усуллари комплексли равишда қўлланилиши асосида ўтказилади.

Спорт маҳоратини ошириш жараёни - узоқ давомли, бир неча босқичларга бўлинади: дастлабки спорт тайёргарлик (7-10 ёш), спорт тури билан шуғулланишни бошланғич даражаси (10-12ёш), спорт тури йўналтирилиши (13-15 ёш) спорт маҳоратини эгаллаш (15-17 ёш) спорт малакасини ошириш (18 ва ундан катта ёш).

Замонавий маълумотларга кўра морфологик, физиологик ва психологик кўрсаткичлар наслдан-наслга ўтиши аниқланган. Спортга саралашда қуйидаги кўрсаткичлар тавсия этилди.

Морфологик кўрсаткичлар: 1 – бўй, 2 – тана массаси (тана оғирлиги), 3 – қўлларнинг нисбий узунлиги – қўллар узунлигининг индекси, 4 – Оёқларнинг нисбий узунлиги – оёқлар индекси, 5 – Тана оғирлигининг актив массаси (ТАМ).

Физиологик кўрсаткичлар 1) ЎТС, 2) пульс, 3) Купер тести, 4) Новакки тести, 5) РWС170 тести, 6) МКЎ, О2 етишмовчилигига турғунлик. Ҳаракат кўрсаткичлари: 1) Қўлнинг нисбий кучи (Кафт кучи кг х 100); 2) эгилувчанлик; З) тезкорлик; 4) мувозанатнинг турғунлиги; 5) Тана оғирлиги кг. Турмуш тарзида ҳаракат активлиги етарли баланд бўлганда 33 коэффициенти ишлатилади


Турли ёшдаги жисмоний тарбия ва спорт билан

шуғулланувчи шахсларда ТПН
Катталарда ёшига қараб қуйидаги гуруҳлар ажратилади:

Аёлларда балоғат ёши – 34 гача, ўрта ёшли – 35-54, қарилик 55-74, эркакларда балоғат ёши – 39 гача, ўрта 40-59, қарилик 60-74, мўйсафидлик аёллар ва эркаклар учун 75-89, узоқ умр кўрганлар – 90 ёш ва ундан катталар. Турли ёшдаги шахсларнинг жисмоний тарбия билан шуғулланишига рухсат этиш – тиббий назоратнинг бош вазифасидир.

Айрим касалликларда жисмоний тарбияни оммавий турлари билан шуғулланиш бутунлай ёки вақтинча ман этилади. Одамнинг ёши қанча катта бўлса организмни ички ва ташқи таассуротларга мослашиш қобилияти камаяди. Қарилик, қарилик касалликларини олдини олишда ва кексаларни мослашиш қобилиятини бир меёрда ушлаш ва оширишда жисмоний тарбия ва оммавий спорт турларининг аҳамияти каттадир.

Тиббий кўрикдан ўтказилишида умумий тиббий текши-ришлар қаторида жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш асосида ҳаракат режими белгиланади. Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчиларни ЮУС (томир уриш) тартибига катта аҳамият берилади. Катта спорт билан шуғулланувчи спортчиларни максимал юрак уришининг сони 220 ёшини айириш формула бўйича ҳисобланади. Масалан: спортчи 20 кирган бўлса максимал юракнинг уриш сони – 220-20=200 бўлади. Машғулот таъсирида ЮУС максимал даражасидан 60-80% ташкил қилса, шундагина жисмонан чиниқтириш вазифасини ўтайди. Шу билан бирга (220–ёш) х 0,85 формуласи ҳам ишлатиши мумкин. Оммавий спорт, жисмоний тарбия ва соғломлаштириш жисмоний тарбияда 180 - ёш ажратиш формуласи қўлланилади. Холдак формуласи: 170 – ёш ажратиш формуласи қўлланилади. Машғулотларнинг давомийлиги қуйидаги формула ёрдамида аниқланади: 70 – ёш ажратилади. Ҳар хил ёшдаги шуғулланувчиларни ўзига хос, зарар келтирмайдиган юрак уруш сони ва машғулотнинг давомийлиги ҳам аниқланади: Масалан 30 ёшга кирган шуғулланувчининг юрак уруш сони 170-30=140 га тенг бўлади, 70-30=40 дақиқа (машқни бажариш давомийлиги аниқланади). Бир дақиқада 140 юрак уриш сонида 40 дақиқа давомида жисмоний машғулотни ўз саломатлигига зарар келтирмасдан шуғулланиши мумкин.

Агар шуғулланувчи 60 ёшда бўлса: 170-60 110 юрак уруш зарбида қуйидаги формулалар бўйича 70-60=10 дақиқа давомида 110 ЮУЗда машғулот бажариш мумкин.

Аёлларнинг тиббий назорати.

Аёллар ва қизларни жисмоний тарбия билан шуғулланиши улар организмининг анатомик – физиологик хусусиятларини ва оналик биологик функцияларини ҳисобга олган ҳолда ўтказилиши лозим.

Мунтазам ва тўғри ташкил этилган жисмоний тарбия машқлари қизлар ва аёлларда ўсиш ва саломатлигига яхши таъсир кўрсатади. Одатда жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулла-надиган аёлларда шуғулланмайдиган аёлларга нисбатан ҳомила-дорлик ва туғиш анча енгил ва кам асоратли бўлади

Жисмоний машғулотлар билан шуғулланган онадан туғил-ган чақалоқ ўз тенгдошларидан бўй узунлиги ва тана оғирлиги кўрсаткичлари билан устунроқ турадилар.

Аёллар, эркакларда қўлланиладиган каби тиббий кўрикдан ўтишади. Шу билан бирга қиз ва аёллар гинекологик кўригидан мунтазам равишда йилда бир марта ўтишлари лозим. Айрим ҳолатларда (қориннинг пастки қисмида, тос соҳасида оғриқларда, ҳайз кўришнинг бузилишлари ва ҳ.к.) юқумли касалликларда, ёки қорин бўшлиғи яллиғланиш жараёнлари юз берганда, туғишдан кейин, аборт, гинекологик касалликлардан кейин мусобақаларга қатнашиш учун рухсатнома олишда қўшимча гинекологик кўригидан ўтиши лозим.

Жисмоний машғулотлар ва спорт билан шуғулланувчи қиз ва аёлларни ҳайз кўриш ва келажакда она бўлиш хусусиятларига путур келтирмаслик тиббий назоратининг асосий вазифаларидан биридир.

Ҳайз кўриш даври қизларнинг биологик етилишини исбот-лайди ва бу мураккаб биологик жараён 10-13 ёшдан бошланади. Соғлом қиз, аёллар ўзларини яхши ҳис этадилар ва ҳайз кўриш даврида бемалол машғулотларда ва мусобақаларда қатнашишлари мумкин.

Айримларда ҳайз кўришдан 1-2 кун олдин соғлигида бироз нохуш ҳолатлар пайдо бўлиши мумкин, бошқаларда эса ҳайз даврида ўта таъсирчанлик, диққат эътиборини пасайиши, бел қисмида ёки қорин соҳасида оғриқ иш қобилятини пасайиши билан кечиши мумкин.

Айрим ҳолатларда ҳайз кўриш даврида мусобақаларда иштирок этган қиз ва аёлларнинг яхши спорт кўрсаткичларни кўрсатиш қобилияти аниқланган. Демак, ҳар бир қиз ва аёлларни машғулотлар ва мусобақага қатнашишга рухсат бериш масалалари индивидуал равишда олиб борилиши лозим. Ҳайз кўриш даврида танани совуқланишдан ёки ҳаддан ташқари иссиқдан сақланлаш лозим (қуёш нурларининг бевосита таъсири, совуқ сувда чўмилиш, совуқ ёки иссиқ душ қабул қилиш ман этилган). Кўрсатилган тавсияларни бажарилишида аёлларнинг туғмаслик ва ҳайздан эрта қолиш вазиятга тушишлари мумкинлиги аниқланган.

Ҳомиладорлик ҳолатида спорт машғулотларини бажариш ва мусобақаларда қатнашиш ман этилади. Бундай ҳолатларда енгил жисмоний машғулотлар тавсия этилади. Жисмоний машғулотлар дастуридан кучли, кучаниш машғулотлар ва танани тебрантириш машқлари асосан 3-4 ҳафтали ҳомиладорликда. Қўлланилиши ман этилади. Ҳомиладорликнинг тўртинчи ойидан бошлаб спорт ўйинлари билан шуғулланиш ман этилади.

Махсус машқлар ёрдамида қорин, орқа, тос ости ва қовур-ғалараро мускулларини мустаҳкамлаш лозим. Ҳомиладорликни 7-8 ойларида бачадонни ҳаддан ташқари катталанишида кўпчилик машқларни ётган ҳолда бажарилиши тавсия этилади. Бунда тўғри нафас олишни ўргатиш қорин мускулларини қисқариш ва ёзилишини ўзлаштирилиши лозим.

Чақалоқ туғилгандан сўнг биринчи 4-6 ҳафта давомида бачадонни қисқартириш ва умумий тетиклантирувчи машқлар тавсия этилади, 4 ойнинг бошидан мунтазам равишда аста секин юкламани оширган ҳолда, жисмоний машғулотлар қўлланилади. Болани эмизиш даврида жадал спорт машғулотлари ва мусоба-қаларда қатнашиш ман этилади, чунки бундай ҳолатлар она сутини сифати ва миқдорига манфий таъсирот кўрсатиши мумкин. Болани кўкракдан ажратишдан 6 ой ўтгандан кейингина жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишига рухсат берилади.

Аёллар организми жисмоний ривожланиш, функционал ҳолати, жисмоний иш қобилияти билан эркаклардан кўзга кўринарли фарқланади масалан: аёллар юрагини оғирлиги эркакларга нисбатан 10-15% юрак ҳажми чиниққанларга кўра камроқ юракни уриш зарби тинч ҳолатида эркакларникига нисбатан 10-15 см3 га, қон айланишини дақиқали ҳажми – 0,5-0,8 л/дақ камроқ бўлади.

Максимал юклама бажарилиши юракдан қонни чиқиш ҳажми эркакларга қараганда аёлларда кўзга кўриниши камроқ бўлади. Аёлларни ЮУС эркакларга қараганда тинч ҳолатида дақиқасига 10-15 тага кўп бўлади. Булар аёлларни юрак-томир системасини функционал имкониятларини эркакларга нисбатан пастлигидан далолат беради. Ташқи нафас системасини текши-ришда аёлларда нафас олишни тезлиги, нафаснинг чуқурлиги ва дақиқали нафас ҳажми эркакларга нисбатан камлиги исботланган. ЎТС 1000-1500 см3, МКЎ 500-15 мл/дақ эркакларнинг кўрсатки-чига қараганда камроқ бўлади. Аёлларда асосан нафас олиш кўкрак шакли, эркакларда – қорин шакли бўлади. РСW170, Новакки тестлари бўйича ўлчанган жисмоний иш қобиляти эркакларни-кидан камроқ. Жисмоний юкламага аёлларни жавоб реакциясига ҳам фарқланишлар кўринади. Жисмоний юкламага аёлларни жавоб реакциясида ҳам фарқланишлар кўринади. Жисмоний юкламаларга аёлларни жавоб реакцияси кўзга кўринарли ЮУС ошиши, ҚБ кам даражада кўтарилиши ва уларни тикланиш даврларини узайиши билан характерланади. Замонавий спорт талаблари бўйича қизлар ва аёллар эркаклар спорт турлари билан ҳам шуғулланмоқдалар (футбол, курашни турлари ва ҳоказо), қиз ва аёлларни организмига путур келтирмаслик мақсадида бу спорт турларига танлашда, машғулотлар жараёнида пухта ва тўғри машғулотларни уюштирилиишига катта аҳамият берилиши керак. Спорт машғулотларни дунё миқёси кўламида ва жадаллиги кун сари ошиб борилиши туфайли устозларни асосий вазифаларидан бири. Спортга ўта соғлом қизларни танлаш ва машғулотлар жараёнида шуғулланувчиларни соғ-саломатлигига, келажакда она бўлиш фазилатига, болага салбий таъсирот кўрсатмаслигида машғулотларни замонавий талабларга риоя қилиб тўғри ташкил қилишга катта аҳамият берилиши керак. Афсуски, аёллар спортида ноҳуш ҳодисалар-биологик етилишининг кечикиши, 17 ёшда ҳам ҳайз кўрмаслик, тиббий-ходимларнинг рухсатисиз ҳар хил дори-дармонларни ва допинг моддаларни ўзбошимча истьемол қилиш, аёлни энг муҳим она бўлиш физилатига қайтарилмаса путур келтириш мумкин.

Жисмоний тарбия ва спортни соғломлаштириш усулида, қўлланилиши кенг тарқалган. Ҳар бир ёшда саломатликни сақлаш ва мустаҳкамлашда жисмоний тарбия ва спортни қўлланишининг аҳамияти ошиб бормоқда.
Жисмоний тарбия ва спортда ўз-ўзини назорат қилиш
Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари сиҳат-саломат-ликка ижобий таъсир кўрсатиш учун муайян гигиеник ва тиббий талабларга риоя қилмоқ керак. Охирги йилда мустақил мамла-катимизда катта спортни ва оммавий жисмоний тарбияни жадал ривожланишини назорат қилиш масалаларини аҳамияти ошиб бормоқда. Айниқса соғломлаштириш, югуриш,ҳар хил масофага юриш,сузиш, ритмик гимнастика ва хоказо ҳар бир шахс ўз-ўзини назорат қилишининг аҳамияти жуда муҳимдир. Умумий назорат-нинг кўрсаткичлари спортчиларни кундалик дафтари ёки оддий дафтарда белгиланади. Оммавий жисмоний тарбия гуруҳлари билан шуғулланувчилар ўз-ўзини назорат қилиш дафтарчасига тинч ҳолатидаги кўрсаткичлари билан бажарилган жисмоний машғулотлари ҳақида маьлумотларни, уларга нисбатан бўлган организмнинг жавоб реакциясини (оддий физиологик кўрсаткич-лар асосида) акс эттиришлари лозим.

Кундалик дафтарча жисмоний машғулотлар бажарилишида ўз-ўзининазорат қилиш: бажарилган машқлардан кейин чарчаш, толиқиш даражаси машқларни ўз хоҳиши билан бажариши, машғулотлардан кейинги таъсирот каби маълумотлар акс этти-рилади. Машғулотлар таъсирини шуғулланувчининг кайфиятига ва уйқунинг чуқурлик даражаси асосида баҳоланади.

Машғулотлардан сўнг шуғулланувчи ўзини ёмон ҳис қил-ганда жисмоний юкламаларни ҳаддан ташқари берилишидан далолат беради. Ўз-ўзини назорат қилинишида субъектив кўрсаткичлар билан объектив кўрсаткичларни ҳам қўллаш мум-кин. Буларнинг бири юрак уриш сони (ЮУС)дир. Маълумотларга кўра, эрталабки наҳордаги ЮУСнинг (уйқудан уйғониб, ётган ҳолдаги ЮУС) олдинги кунларга нисбатан ўзгармаслиги тайёргарликнинг яхши ҳолати хақида далолат беради. Тинч ётган ҳолатидаги ЮУС кўрсаткичига қараб тик тургандаги ЮУС кўрсаткичи 18 мартага ва ундан ҳам кўпроқка ошса, жавоб реакцияси қониқарсиз, деб баҳоланади.

Қон босимининг ўзгариши ва машғулотлардан кейин кўрсаткичларига ҳам катта аҳамият берилади. Ўз-ўзини назорат қилишда тана вазнига (оғирликка) ЎТСнинг ўзгаришларига ҳам катта аҳамият берилади. Функционал синамалардан кўпроқ ортостатик (ЮУС ётган ва тик турган ҳолда ўлчанади, таққослаш асосида баҳоланади) ва Руфье-Диксон синамалари қўлланилади. Чарчаш, толиқиш, саломатлигида ўзгаришлар бўлса, бу кўрсат-кичларни ўзаро фарқи ҳаддан ташқари бўлиши мумкин.



МАЪРУЗА № 7

Мавзу: Сурункали жисмоний зўриқиш оқибатида юзага келадиган патология олди ҳолатлари ва патологик ўзгаришлар.

Усул: Маъруза

Аудитория: №___

Белгиланган вақти 80 дақиқа

Жиҳозлар: ўқув жадваллар.

ДАРС РЕЖАСИ.




Дарс мазмуни

Вақти

1.

Спорт шикастланишлари..

20 дақиқа

2.

Спорт шикастланишлари сабаблари.

15 дақиқа

3.

Зўриқиш.

15 дақиқа

4.

Ўта зўриқиш.

15 дақиқа

5.

Ўткир ва сурункали ўта зўриқиш.

15дақиқа

ЖАМИ

80 дақиқа




Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет