Хўжалик муомалаларининг мазмуни
|
Счётларнинг боғланиши
|
Дебет
|
Кредит
|
1
|
Хизмат кўрсатувчи хўжаликларда фойдаланилаётган асосий воситаларнинг эскириши
|
2710
|
0210-0299
|
2
|
Хизмат кўрсатувчи хўжаликларда банд бўлган ходимларга меҳнат ҳақи тўлаш харажатлари
|
2710
|
6710
|
3
|
Хизмат кўрсатувчи хўжаликларда фойдаланилаётган номоддий активлар амортизацияси
|
2710
|
0510-0590
|
4
|
Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар томонидан ёрдамчи ишлаб чиқаришга кўрсатилган ва уларнинг исътемол қилган хизматлари қиймати
|
2710
|
2310
|
5
|
Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар харажатларининг сотиш ва маъмурий харажатларга тақсимланиши
|
9410, 9420
|
2710
|
6
|
Ҳисобот даври охирида хизмат кўрсатувчи хўжаликлар зарарларининг давр харажатларига ҳисобдан чиқарилиши
|
9430
|
2710
|
7
|
Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар эҳтиёжлари учун материалларнинг сарфланиши
|
2710
|
1010-1090
|
8
|
Маҳсулот олиш учун ҳайвонларнинг сўйилиши
|
2710
|
1110, 1120
|
9
|
Тугалланмаган маҳсулотни қайта баҳолаш:
а) қийматининг оширилиши;
б) қийматининг камайтирилиши.
|
2710
3290
|
6230
2710
|
10
|
Материаллар қийматидаги фарқлар ҳисобланган улушда хизмат кўрсатувчи хўжаликлар счётига ҳисобдан чиқарилди
|
2710
|
1610
|
11
|
Ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотлар хизмат кўрсатувчи хўжаликлар эҳтиёжлари учун сарфланди
|
2710
|
2110
|
12
|
Келгуси даврлар харажатларининг улуши хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг маҳсулоти, иш ва хизматлари таннархига олиб борилди
|
2710
|
3110-3190
|
13
|
Асосий цехлар маҳсулотларининг бир қисми хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг эҳтиёжлари учун ишлатилди
|
2710
|
2810
|
14
|
Мол етказиб берувчилардан хизмат кўрсатувчи хўжаликларга келиб тушган моддий қийматликлар (сув, буғ, энергия ва хоказолар) ва хизматлар
|
2710
|
6010
|
15
|
Хизмат кўрсатувчи хўжаликларда суғурта бўйича харажатлар
|
2710
|
6510
|
16
|
Хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг харажатлари бўйича мақсадли давлат жамғармаларига ажратмалар
|
2710
|
6520
|
17
|
Хизмат кўрсатувчи хўжаликларга кўрсатган хизматлари учун турли корхоналарга бўлган қарзлар
|
2710
|
6990
|
18
|
Ҳисобдор шахсларга қарзлар
|
2710
|
6970
|
19
|
Хизмат кўрсатувчи хўжаликларга ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларнинг кўрсатган хизматлари
|
2710
|
6110, 6120
|
20
|
Хизмат кўрсатувчи хўжаликларда ортиқча тугалланмаган ишлаб чиқаришнинг кирим қилиниши
|
2710
|
9390
|
21
|
Хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг капитал қўйилмаларни амалга оширишдаги харажатлари ва хизматлари ҳисобдан чиқарилди
|
0810-0890
|
2710
|
22
|
Илгари хизмат кўрсатувчи хўжаликлар эҳтиёжлари учун ҳисобдан чиқарилган материалларнинг қайтарилиши
|
1010-1090
|
2710
|
23
|
Хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг харажатлари ўстиришдаги ва бўрдоқига боқилаётган хайвонларнинг таннархига киритилди
|
1110, 1120
|
2710
|
24
|
Хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг материалларни харид қилишда кўрсатган хизматлари ва харажатлари
|
1510
|
2710
|
25
|
Хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг харажатлари (мавсумий тармоқларда) келгуси давр харажатлари таркибига киритилди
|
3110-3190
|
2710
|
26
|
Хизмат кўрсатувчи хўжаликлардан тайёр маҳсулотлар кирим қилинди
|
2810
|
2710
|
27
|
Хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг маҳсулотларни етказиш ва сотишда кўрсатган хизматлари ҳисобдан чиқарилди
|
9410
|
2710
|
28
|
Хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг сотган маҳсулотлари, бажарган ишлари ва кўрсатган хизматларининг ҳақиқий таннархини ҳисобдан чиқариш
|
9110, 9130
|
2710
|
29
|
Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар томонидан бошқа корхоналарга инвестиция тариқасида маҳсулотлар берилди ва хизмалар кўрсатилди
|
9110, 9130
|
2710
|
30
|
Ажратилган бўлинмаларга хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг маҳсулотлари берилди ёки харажатлари ҳисобдан чиқарилди
|
4110
|
2710
|
31
|
Хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг табиий офат, ёнғин ва шу кабилар натижасида кўрган зарарлари ҳисобдан чиқарилди
|
9430, 9720
|
2710
|
11-§. Тайёр маҳсулотларни ҳисобга олувчи счётлар (2800)
136. Тайёр маҳсулотларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
2810 "Омбордаги тайёр маҳсулотлар";
2820 "Кўргазмадаги тайёр маҳсулотлар";
2830 "Комиссияга берилган тайёр маҳсулотлар".
137. Четга кўрсатилган хизматлар ва бажарилган ишларнинг қиймати тайёр маҳсулотларни ҳисобга олувчи счётларда (2800) акс эттирилмайди. Улар бўйича ҳақиқий харажатлар, харажатларни ҳисобга олувчи счётлардан 9130 "Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар таннархи" счётига ҳисобдан чиқарилади. Буюртмачиларга жойида топшириладиган ва қабул қилиш далолатномаси билан расмийлаштирилмаган маҳсулотлар тугалланмаган ишлаб чиқариш таркибида қолади.
138. 2810 "Омбордаги тайёр маҳсулотлар" счётида тайёр маҳсулотлар ҳақиқий ишлаб чиқариш таннархи бўйича ҳисобга олинади. Мазкур счётда сотишга мўлжалланган қурулиш объектларининг таннархи ҳам ҳисобга олинади. Қишлоқ хўжалиги корхоналари ўсимликчилик маҳсулотлари, чорвачилик ва қайта ишланган маҳсулотларининг ҳаракатини бизнес-режадан келиб чиқиб, йил давомида прогноз таннархи бўйича ҳисобга олади. Йил охирида тайёр маҳсулотнинг ҳақиқий ва прогноз таннархи ўртасида аниқланган фарқ маҳсулотлар счётига ҳисобот йили охиридаги келтирилган маҳсулотларнинг қолдиғига тааллуқли бўлган улушларда ўтказилади.
Сотиш учун тайёрланган (олинган) тайёр маҳсулотлар, шу жумладан, қисман корхонанинг ўз эҳтиёжлари учун мўлжалланган маҳсулотларнинг кирим қилиниши 2810 "Омбордаги тайёр маҳсулот" счётининг дебетида харажатларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Харидорлар (буюртмачилар)га ортиб жўнатилган тайёр маҳсулотлар ва улар учун ушбу харидор (буюртмачи)лар томонидан ҳисоб-китоб ҳужжатларининг тақдим этилиши 2810 "Омбордаги тайёр маҳсулотлар" счётининг кредитидан сотилиш тартибида 9110 "Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи" счётининг дебетига ҳисобдан чиқарилади.
2810 "Омбордаги тайёр маҳсулотлар" счётида ҳақиқий ишлаб чиқариш таннархида ҳисобга олинган тайёр маҳсулотлар, аналитик ҳисобда алоҳида турдагиларнинг ҳаракатини, маҳсулотнинг ҳақиқий ишлаб чиқариш таннархининг, унинг ҳисоб баҳоси қийматидан фарқини ажратган ҳолда уларни ҳисоб баҳо (режа таннархида, сотиш баҳосида ва бошқа)да акс эттириш мумкин. Бундай фарқлар тайёр маҳсулотнинг алоҳида гуруҳлари бўйича корхона томонидан шакллантириладиган ҳисоб баҳоси қийматидан ҳақиқий ишлаб чиқариш таннархининг фарқ даражасидан келиб чиққан ҳолда ҳисобга олинади.
Тайёр маҳсулотларни 2810 "Омбордаги тайёр маҳсулотлар" счётидан ҳисобдан чиқаришда ҳақиқий ишлаб чиқариш таннархи аналитик ҳисобда қабул қилинган баҳоси бўйича қийматидан фарқ суммаси, ҳисобот даври бошига тайёр маҳсулотлар қолдиғидаги фарқлар ва ҳисобот ойи мобайнида омборга келиб тушган тайёр маҳсулотлар бўйича фарқларнинг бу маҳсулотларнинг ҳисоб баҳосидаги қийматига нисбати сифатида аниқланадиган фоизлар бўйича топилади. Сотилган маҳсулотга тўғри келадиган тайёр маҳсулот ҳақиқий ишлаб чиқариш таннархининг унинг ҳисоб баҳоси бўйича қийматидан фарқ суммаси 2810 "Омбордаги тайёр маҳсулотлар" счётининг кредитида ва улар ортиқча харажат ёки тежалганликни кўрсатишидан келиб чиққан ҳолда қўшимча ёзув орқали тегишли счётларнинг дебетида акс эттирилади.
139. 2820 "Кўргазмадаги тайёр маҳсулотлар" счётида кўргазма, ярмарка, реклама ва кўрсатиш учун мўлжалланган тайёр маҳсулотлар ҳақиқий ишлаб чиқариш таннархи бўйича ҳисобга олинади. Бунда 2820 "Кўргазмадаги тайёр маҳсулотлар" счётининг дебети ва 2810 "Омбордаги тайёр маҳсулотлар" счётининг кредити бўйича ёзувлар амалга оширилади. Тайёр маҳсулотлар учун жавобгарлик вақтинча бир моддий жавобгар шахсдан бошқасига ўтади. Агар кўргазмага, ярмаркага ва ш.к.га қўйилган тайёр маҳсулотлар сотилса, у ҳолда 2810 "Омбордаги тайёр маҳсулот" счётидаги каби бухгалтерия ёзувлари амалга оширилади.
140. 2830 "Комиссияга берилган тайёр маҳсулотлар" счётида комиссия ва консигнация шартномалари бўйича ортиб жўнатилган тайёр маҳсулотлар акс эттирилади.
Бошқа корхоналарга комиссия ва консигнация шартлари асосида сотиш учун берилган тайёр маҳсулотлар 2810 "Омбордаги тайёр маҳсулотлар" счётидан 2830 "Комиссияга берилган тайёр маҳсулотлар" счётининг дебетига ҳисобдан чиқарилади. Комиссия ва консигнация шартлари асосида берилган тайёр маҳсулотларни сотишда 2810 "Омбордаги тайёр маҳсулотлар" счёти каби бухгалтерия ёзувлари амалга оширилади.
2810 "Омбордаги тайёр маҳсулотлар", 2820 "Кўргазмадаги тайёр маҳсулотлар", 2830 "Комиссияга берилган тайёр маҳсулотлар" счётлари бўйича аналитик ҳисоб жавобгар шахслар бўйича, турлари (сортлар, партиялар, киплар) бўйича ва тайёр маҳсулотни сақлаш жойлари бўйича юритилади.
141. Тайёр маҳсулотларни ҳисобга олувчи счётлар (2800)нинг боғланиши:
Достарыңызбен бөлісу: |