Ўзбекистон республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги



бет10/18
Дата12.07.2016
өлшемі1.71 Mb.
#192886
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   18

11.7- жадвал Спортнинг ҳар хил турлари билан шуғулланганда эиергия ва асосий нутриентларга бўлган эҳтиёж

Спорт тури

Оғирлик ккал/кг, энергия

Оғирлик

г/кг оксиллари

Оғирлик г/кг ёғлари

Оғирлик

г/кг

углеводлар

Гимнастика

66

2,5

1,9

9.75

Еигил атлетика. спринт. сакраш

67

2,5

2,0

0,80

Марафон

84

2.9

2,2

13,00

Сузиш, сув полоси

72

2.5

2,4

10,00

Огир атлетика.

кулггуризм. боскоп.

ядро, найза

улоқтириш



77

2.9

2,0

11,80

Кураш, бокс

75

2.8 2,2

11.00

Спортнинг ўйин гурлари

72

2,6 2.2

10.60

Велоспорт

87

2,7 2,!

14.30

Қуйида озиқ-овқат маҳсулотларидаги калориялар даражаси

кўрсатилган

11.8- жадвал Қаймоғи олинмаган маҳсулотлар(1порцняда 8 г ёғ ва 150 ккал)

Қаймоғи олинмаган сут

^

250г


Қаймоғи олинмаган куйилтирилган сут

275г

Қаймоғи олинмаган оддий йогурт

204г

Эчки сути

200г

Қатиқ

250г

1 1.9- жадвал Ёғлилик даражаси ўртача бўлган маҳсулотлар

(1 порцияда 5г ёғ ва 75 ккал )



Маҳсулотлар

Энергия сарфи, ккал/с

Мол гўшти

25,5г

Қўзи гўшти

25,5г

Бузоқ гўшти(котлет)

25,5г

Уй паррандаси

25,5г

Еғи олинган сутдан пишлок

25,5 г

Тухум

1 дона

Жигар, юрак, буйрак

25,5г

11.10-жадвал Нон, буғдой маҳсулотлари, хамирли овқатлар

Кепаклар

150г

Бошоқли ғалла ўсимликлари ; ёрмалари

200г

Тайёрланган нон ёрмалари

150г

Ем-хашак донлари

2,5 ош кошиқ

Макаронлар

150г

Гуруч

ЮОг

Ундирилган буғдой

3 ош кошик

11.11 -жадвал Крахмалли сабзавотлар

Маккажўхори

175г

Яшил нўхат

150г

Пиширилган картошка

76,5г

Картошка пюреси

170г

Ширин картошка

100г

11.12-жадвал Еғда пиширилган крахмалли озиқ-овқат маҳсулотлари (1 порция нон+1 порция ёғ)

Лапша

200г

Донли нон

51г

Ёгли думалок крекер(печенғе)

6 дона

Кичик ёғ. сут, тухумли ширинлик 1

1 дона

Блин

2 дона

Вафли

1 дона

Спортчилар учун юкорида кўрсатилган озиқ-овқат нормалари умумий характерга эга. Рационни тузаётганда спорт турининг спицификаси. тайёргарлик босқичи, саломатликнинг холати, спортчи организмининг физиологик-биокимёвий ўзига хос хусусиятлари. шунингдек. унинг овкатланишдаги диди ва одатларини эътиборга олиш лозим.

11.5. Йилнинг совук даврида спортчиларининг овқатланиши

Спортчиларнинг қишда бўлиб ўтадиган машғулотларида ўзининг иммунтет тизимини қўллаб туринлари жуда мухим.

Бу ерда организм иммунитетини таъминлаб туришда муҳим вазис|)а бажарувчи, керакли моддалар ва минераллар етишмовчилигини олдини олиш мухим омил ҳисобланади. Одатда каттик машғулот даврлари иммунитет тизимига кучли босим ўтказиш билан киёсланади. сифатсиз овқатланиш билан эса вазият фақатгина ёмонлашади. Тананинг респиратор касалликларга

таъсирчанлиги жиддий машғулотдан кейин 24 соатгача сакланиб колади. Машғулот жараёнини ўкиш/иш билан бирга олиб бориш эса организмга ортикча юк бўлади ва инфекцияларга каршилик килишини кескин пасайтириб юборади. Кучли иммунитет тизимининг эса, касалликларни олдини олиш эҳтимоли юқори бўлиб, касалликка чалинган такдирда ҳам согайишни тезлаштиради.

11.6. Кундалик парҳез ва фойдали моддалар

Машғулот давомида кислород истеъмол қилиш ортганлиги сабаб, озод радикаллар ( мушак тўкималарини ҳужайра даражасида зарарлантириши мумкин бўлган муҳим бўлмаган малекулалар) сони ортади, овкатланишнинг ортикча рациони ва оксидланган моддаларнинг қўшилиши иммунитет тизими ресурсини ортириши мумкин. Одатда шамоллашнинг олдини олиш билан ассоциациалаштирилувчи моддалардан бири С витамини (аскорбин кислотаси) бўлиб, у иммунитет тизимининг ''бустери'1 сифатида донг таратган. Мультивитаминлар осонлик билан ушбу моддага бўлган кунлик эҳтиёжни кондирган холда, бу витаминнинг озиқ-овқат манбаини ёддан чикармаслик лозим. "Чидамлилик"* спорт турлари билан шуғулланувчи спортчилар, аскорбин кислотасининг (бошк бирикмалар ҳам бўлиши мумкин) керакли дозасини олиш учун бир кунда уч порциягача янги узилган мевалар ва икки порциягача иссиқ билан ишлов берилган сабзавотлар истеъмол килишлари мумкин.

С витаминининг энг яхши табиий манбалари қалампир. цитрус мевалар (ва уларнинг шарбатлари). қулупнай, киви ва брокколлилар ҳисобланади

Кучли иммун тиаимининг бошка муқим компонентлари -цинк, темир ва В6 ҳамда В!2 микроэлементларидир. Ўзида ушбу компонентлар мавжуд бўлган маҳсулотларни ҳар куни гўгри ва меъёрида истеъмол килиш. организмни учлбу моддаларга бўлган тапабини қондиради. Шу билан бирга витаминлар ва минералларнинг меъёридан ортиғи, айниқса темир моддасини кўп истеъмол қилиниши, иммунитет тизимини хавф остида қолдириши мумкин. Темир - чидамлиликка ишлаётган спортчилар учун муҳим минерал, бироқ темир кўшимчаларини дозалаб кабул килиш ва

мунтазам равишда организмдаги темир даражаси мониторинги ўтказилиши лозим.

Цинкнинг организмнинг инфекцияларга каршилик қилиш ҳусусиятига таъсир кўрсатиши билан боғлиқ тадқиқотлар натижалари бўйича карама-карши фикрлар мавжуд бўлиб, уларнинг (Ьоизи тахминан 50/50.

Е витамини - яна бир таникли антиоксидант. Шуни назардан кочирмаслик керакки, антиокеидантларнимг жуда катта миқдори зарарли эффектга олиб келиши ва иммун тизими катта хавф туғдириши мумкин. Экспертларнинг аксарияти кисми хавфсиз дозанинг микдори 200 III бўлиши керак деб ҳисоблайдилир.

11.13-жадвал Тавсия қилинаётган антиоксидантлар қабул қилиш меъёрлари



Внтаминлар ва минераллар

Антиоксидант Одатдаги меъёр сифатида кабул қилиш меъёри, мг

С витамини

80-100 160

Е витамини

10-12 15-20

Селен

50-70 100

Цинк

15 15-25

Асосий озик-овқат антиоксидантлари:

» С витамини,

в Е витамини,

» бета-каротинлар,

» цинк,

» флавоноидлаэ.



Озод радикаллар каришни гезлаштиради, шикастланишлар ҳамда касалликларнинг келиб чиқишига сабабчи бўлади. Антиок-сиданглар ҳужайра компонентларини озод радикаллардан ҳимоя килувчи вазис})ани бажаради.

11.7. Машгулотларга тадбик қилганда овқатланиш етратегияси

Спортчи учун машғулот ва мусобакалар даврида энг мувофиқ рационни тузишда спсрт тури спецификаси. тайёргарлик босқичи,

саломатлиги холати ва спортчи организмининг индивидуал физиологик - биокимевий холатини, шунингдек унинг овқатланишдаги шахсий таъби ва одатларини ҳисобга олиш лозим. Буларнинг барчаси спортда юқорирок натижаларга эришишга хиз.мат қилади.

Витаминлар ва микролементларни Чарур миқдорда истеъмол қилиш ватўғри овқатланиш режимини ишлаб чиқишда овқатланиш стратегиясини пухталик билан асослаш муҳим ахамиятга эга. Машғулотларнинг иммунитет тизимига салбий гаъсири стресс гормонларининг ошиб кетиши билан боғлик. Шу сабабли, машғулот цикли давридаги овкатланиш стратегияси. ўз диккатини бу гормонлар концентрацияси ва оксидлар фаолиятини пасайтиришга каратиши лозим.

Оғир машғулотдан кейин, қайта тикланиш жараёнини бошлаш учун 50-75г углевод билан бирга 10-15г сифатли оқсил истеъмол қилиб, "ёнилғи" заҳирасини тўлдириш керак. Бу айниқса жуда муҳим, чунки одатда оғир машғулотдан кейин хеч бўлмаган тақдирда бир неча соатга иммун функцияси пасаяди. Шунинг учун бу пайтда, шамоллаш аломатлари бўлган одамлар билан мулоқатда бўлмаган маъқул.

Иммунитет тизимини меъёрда ушлаб туриш учун, бир маромда соғлом ухлаш, стресс вазиятлар устидан назорат қилиш .|\ ,1 муҳим.

12. Спортда допиш

Допинг спорт рухига зид. жамиятнинг унга бўлган ишончини йўкотади ва спортчилар саломатлигига хавф солади.

Умумжаҳон антидопинг(допингга қарши) агентлиги(УАДА) 1999-йилнинг ноябрида спорт ташкилотлари ва ҳукуматларнинг биргаликдаги ташаббуси билан, допингдан холи бўлган спортнинг ривожланишини қўллаб-қувватлаш максадида барпо этилди.

УАДА миллий ва халқаро микёсда спортда допингга қарши курашдаги саъй-ҳаракатларини маьрифий ҳамда ахборот дастурларида. шунингдек илмий гадкикотлар ўтказиш орқали мувофиқлаштиради.

УАДА турли илмий дастурларни мувофиқлаштиради, спортда таъкиқланган моддапар ва услубларни тадкик этишга

миллионлаб долларлар ажратади. Шунингдек, УАДА дунёнинг турли мамлакатларида оарча ёшдаги спортчилар учун допингга карши кураш материалларини тайёрлаш ва таркатиш билан шугулланади.

Бундан ташқари, УАДА мусобақадан ташқари тестлаштириш дастурларини ўтказади. Ушбу дастурлар халқаро спорт федерация-лари ва миллий антидопинг ташкилотлари амалга оширган тестлаштириш дастурларини тўлдиришга хизмат килади.

2004-йилнинг 1-январидан УАДА дунё бўйича лаборатория-ларни аккредитацияси, таъкикланган заситалар рўйхатини тайёрлаш ва нашр этиш билан шугулланмокда.



12.1. Умумжаҳон антидопинг кодекси

Умумжаҳон антидопинг кодекси 2003-йили Копенгаген шаҳрида бўлиб ўтган сгюртда допингга карши кураш бўйича Умумжаҳон конференциясида бир овоздан қабул қилинди. Кодекс Халкаро спорт федерациялари. миллий олимпия қўмиталари, Халкаро олимпия қўматаси, Халқаро параолимпия қўмитаси ва бошқа спорт ташкилотлари томонидан 2004-йили Афинада бўлиб ўтган Олимпиада арафасида қабул килинди. УАДАнинг допингга қарши қоидалари дунёнинг барча спортчилари томонидан бажариши мажбурий ва шартдир.

12,2. Тақикланган рўйхат

Тақикланган рўйхат - халқаро стандарт бўлиб, спортда қайси субстанциялар ва услублар таъкиқланганини белгилайди. Рўйхатда шунингдек, спортнинг алоҳида турлари учун таъқикланган моддалар рўйхати хам кўрсатилган. Ҳар йили УАДА таъқиқланган рўйхатнинг янги версияларини чоп этади. Янги версия рўйхатнинг кучга киришдан уч ой олдин чоп килинади.



12.3. Таъқикланган рўйхат тизими

Рўйхат уч қисмдан иборат:



ЬСпортдан донмий таъқиқланган субстанция ва услублар (хам мусобака, хам мусобақалардан гашқари даврларда).

5 1. Анаболик агентлар

8 2. Гормонлар ва улар билан боғлиқ субстанциялар

3 3. Бета-2 агонистлар

8 4. Антиэстроген фаолликли агентлар

85. Диуретик ва бошка ниқобловчи агентлар

М1. Кислород кўчишини кучайтириш

М2. Кимёвий ва физик манипуляциялар

МЗ. Ген допинги 2.Факат мусобақаларда таъқиқланган субстанция ва услублар. Биринчи бўлимдаги барча тоифалар киритилган, шунингдек:

36. Стимуляторлар

87. Гиёҳванд моддалар


  1. Каннабиноидлар (наша, гашиш)

  2. Глюкокортикостероидлар

3. Спортнинг алоҳида турларида таъқиқланган субстанциялар.

Р1. Алкогол

Р2. Бета-блокаторлар Сизнинг спорт турингизда қайси субстанция ва услублар таъқиқланганлигини билиш учун, ҳар доим ўз халқаро федерациянгиз билан маслахатлашинг, чунки айрим субстанциялар таъқиқланган рўйхатнинг учинчи бўлимига кўшилган бўлиши мумкин. Врачингиз сизнинг юкори малакали спортчи эканлигизни, барча спорт коидаларини бажараётганингизни билиши зарур. Агар ОИЭ, кайси субстанциялар у ёки бу препарат таркибига киришини шшқ билмасангиз, унинг таркибида таъқиқланган субстанция йўқлигига ишонч ҳосил қилмагунча ундан фойдаланманг. Ҳеч качои билмаслик билан допинг кабил қилишни оқлаб бўлмайди. Мусобақа давридан ташқарида кабул қилишга руҳсат берилган субстанцияларии қабул қилаётганда эҳтиёткор бўлиш лозим. Уларни мусобақалар арафасида истеъмол қилиш, мусобақа пайтидаги допинг-назоратда ижобий натижага олиб келиши мумкин.

12.4. Озиқ-овқат қўшимчалари

УАДА спортчилар томонидан фойдаланиладиган озиқ-овқат қўшимчаларига эътибор беради. чунки кўплаб мамлакатларда хукумат уларни ишлаб чикишни керакли даражада тартибга солмаган. Бу препарат гаркибига кирувчи ингредиентлар, упаковкада кўрсатилган моддалар билан мос келмаслиги

мумкинлигини англатади. Баъзи холларда упаковкада кўрсатилмаган субстанциялар орасида антидопинг қоидалари билан тақиқланган субстанциялар бўлиши мумкин. Допинг-назоратда аниқланган ижобий натижаларнинг аксарият қисми, сифатсиз озиқ-овқат кўшимчаларидан фойдаланиш натижасида рўй беради.

Озиқ-овқат кўшимчаларидан фойдаланиш юзасидан УАДА нуқтаи назари шундан иборатки, халқаро микёсдаги спортчилар учун улар зарур. УАДАни кўплаб спортчилар у ёки бу озиқ-овқат қўшимчаларининг фойдаси ҳамда уларнинг таркибида таъқиқлан-ган субстанциялар бор-йўклиги ҳақида етарлича маълумотга эга бўлмай, қабул қилишга карор килаётганликлари ташвишлантир-моқда. Допинг аниқланганлиги ҳақидаги ишда сифатсиз озиқ-овқат кўшимчаларидан фойдаланганлик ўзини окламайди ва инобатга олинмайди. Озиқ-овкат қўшимчалари таркибида хавфли ва зарарли моддалар мавжуд бўлиши. шунингдек спортчининг тўлиқ масъулияти тамойилини ёдда тутиш лозим.

Агар сиз озиқ-овкат қўшимчаларини қабул қилишни зарур деб хисобласангиз, биринчи навбатда малакали мутахассис билан, яъни диетолог (спорт овқатланиши бўйича мутахассис) ёки спорт врачи билан гаплашинг, улар сизга одатий овкатлардан қандай қилиб, организм учун зарур бўлган моддаларни олиш мумкинлиги хақида маслаҳат берадилар. Агар мутахассислар озиқ-овкат қўшимчаларини қабул қилишни тавсия килсалар, кўшимчалар сизнинг саломатлигингизга зиён етказмаслигига ишонч ҳосил қилинг. Қўшимчаларни қабул килишга қарор қилгач, сифатли асбоб-ускунадардан фойдаланувчи, жаҳонга машҳур халқаро фармацевтик компаниялар каби ишончли ва обрўли ишлаб чиқарувчилар томонидан чиқарилган препаратлардан фойдаланиш керак.



12.5. Таъкиқланган субстанциялардан терапевтик фойдаланиш

Спортчилар, спорт билан шуғулланмаган одамлар каби, даволанишга мухтож бўлишлари мумкин. Баъзан даволаниш жараёнида ишлатиладиган субстанциялар таъкикларган рўйхатда қайд этилган бўлиши мумкин. Шундай бўлсада, сиз керакли дори-

лармонлардан ўзингизнинг халқаро федерациянгиз ёки терапеядан <|юйдаланиш Қўмитаси (ТФҚ)дан рухсат олиб фойдаланишингиз мумкин. Агар тестнинг ижобий натижаси терапевтик фойдаланиш окибатида юзага чиқканлиги исботланса, спортчига нисбатан жазо чоралари қўлланилмайди.

Терапевтик фойдаланишга рухсат бериш жараёни 4 босқичдан иборат:

1. Қоидаларга мувофик, миллий даражадаги спортчилар терапевтик фойдаланишга расмий сўрокни ТФҚга, халкаро тоифа- даги спортчилар эса, халқаро федерацияга мурожаат қилишлар керак. Одатда, халқаро федерацияга мурожаатни миллий спорт федерацияси амалга оширади.

2. Даволовчи врачингиз махсус формуляр (хизмат дафтарчаси) ни тўлдириши лозим.

3. Формулярни кўриб чиқиш учун халқаро федерациянгиз ёки ТФҚга юборинг.

4. Ушбу ариза бериш жараёнини иложи борича тезроқ бажаришга харакат килииг. чунки унинг энг мақбул муддати мусобақалар бошланишидан 21 кун олдин хисобланади.

Тестлаштиришни кайд килиш пулига кирмаган, бироқ халқаро мусобақаларда иштирок этувчи спортчилар, агар терапевтик фойдаланиш ТФҚ томонидан берилган бўлса, у мусобақалардан олдин халкаро федерация томонидан тасдиқланишига амин бўлишлари керак.

Расмий сўроғингиз кабул қилингандан сўнг, сизга терапевтик фойдаланишга руҳсат берилганлиги хакида билдириш хати, шунингдек таъқиқланган субстанцияни қанча муддат қабул қилишингиз ва унинг меъёри хақида сертификат оласиз.

Терапевтик фойдаланишга рухсат қатъий белгиланган муддатга берилишини ёддан чиқарманг. Сиз врачингиз кўрсатмаларига риоя килиб, кўрсатилган меъёрда ва айтилган услублардан фойдаланишингиз лозим. Терапевтик фойдаланишга рухсат фақат саломатликни тиклаш учун берилишини ва у спортчи кўрсаткичларини яхшиланишига олиб келмаслиги лозимлигини ҳам ёдда тутишингиз керак.

Сизга терапевтик фойдаланишга рухсат берилмаган тақдирда, ишни қайта кўриб чикишга УАДАга қарорни кайта кўриб чиқишга сўров юборишингиз мумкин. Агар УАДА сизнинг



антидопинг ташкилотингиз ёки халқаро федерация қарорини тасдиқласа, миллий даражадаги спортчилар бундай карорга қарши миллий аппеляцион органга аппеляция бериши мумкин, халқаро миқёсдаги спортчилар эса - Халқаро спорт арбитражига. УАДАнинг федерация ёки антидопинг ташкилоти томонидан берилган барча терапевтик рухсатномаларни кўриб ёки қайта кўриб чиқишга ваколати бор.

Астмани даволаш учун мўжалланган баъзи тиббий препаратлар (ингаляция кўринишидаги формотерол, салъбутамол, салъметерол, тербутолин каби), шунингдек маҳаллий кўллаш учун глюкортикостероидлар учун ТЕ1Е - АТУЕнинг қисқартирилган шакли мавжуд. Сиз рухсат олиш учун миллий антидопинг агентлигига (миллий тоифадаги спортчилар учун), ёки халқаро федерацияга (халқаро тоифадаги спортчилар учун) махсус шаклни тўлдиришингиз керак. Шакл сизнинг даволовчи врачингиз томонидан тўлдирилади ва антидопинг ташкилотига ёки халкаро федерацияга юборилади. АТ1!Е сўров олинган захоти антидопинг ташкилоти ёки халкаро федерация томонидан жўнатилади, яъни рухсат ҳақида махсус билдириш хатини кутиш керак эмас. Сизнинг АТЕ(Егиз ҳар қачон тегишли антидопинг ташкилоти томонидан кайта кўрилиши ва бекор қилиниши мумкин. Агар яна қўшимча маълумотлар керак бўлса сизга хабар берадилар.

12.6. Допинг-назорат дастурлари

Кодексда. антидопинг ташкилотлари пулдан рўйхртдан ўтган спортчиларни, мусобақа ва мусобакадан ташкари тестдан ўтказиш-лари ҳакида айтилган. Гап халкаро миқёсдаги спортчиларни халқаро федерациялар ва УАДА томонидан тестдан ўтказиш ҳақида, шунингдек халқаро ва миллий миқёсдаги спортчиларни миллий антидопинг ташкилотлари, ёки. баъзи холларда, давлат спорт муассасалари томонидан тестлаштирилиши ҳақида бормоқда.

Антидопинг ташкилотлари тестдан ўтказишни, ҳар бир спорт тури бўйича олинадиган намуналар миқдорини режалаштиради. Режада мусобақадан ташқари, хамда мусобақа пайтидаги тестлаштириш, унга кон ва сийдик намуналарини олиш кўрса-тилади.



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   18




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет