Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги халқ таълими вазирлиги



бет16/38
Дата24.07.2016
өлшемі4.1 Mb.
#219182
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   38

1. Қурилма ясаш. Айтайлик, деформация жараёнларини текширишга қурилма ясалди. Бу ерда тадқиқотчини қизиқтирган фикр, деформация жараёни кўргазмалилигини таъминлаш ва намуналарнинг неча хилига бу қурилма жавоб бера олишлигини билиш. Аслида бу соҳадаги илмий ишланмада қуйидаги кўрсаткич мавжуд эди. Улар: қурилма қандай ўлчамда бўлиши; қурилма қандай материаллардан ясалиш керак; қурилмаларнинг қандай намуналарини, синашдаги чидамлилиги даражаси ва ҳ.к.лар. Бу ерда биз фақат юқорида кўрсатилган иккита кўрсаткич билан қидирдик, холос. Кейинги ўлчамларини эса бемалол аниқлаш мумкин ва уларни бирини иккинчиси орқали ифодалаб қайд этилган иккита кўрсаткич мазмунига киритиш мумкин.

2. Қадриятларни ўзлаштириш. Ушбу муаммо ечимини топишда қатор оралиқ натижалар, яъни натижавий ечимлар керак бўлади. Улар: талабаларда қадриятлар тўғрисида фикр пайдо қилиш (қадриятлар йўналишларини қабул қилиш); танланган қадриятлар йўналишининг тадқиқот учун муҳимлигини аниқлаш; танланган қадрият йўналишига содиқликни баҳолаш; қадриятлар йўналишлари тизимини яратиш; қадриятларни ўзлаштиришга умумий тавсиялар тайёрлаш; қадриятлар йўналишларини тўла ўзлаштириш ва уларнинг талаба таълим-тарбиясида акс эттирилиши.

Бу мисолларда ҳам талабаларни қадриятлар йўналишининг тўла ўзлаштирилиши илмий ишланманинг асосий мақсади бўлса, қолган ишланмалар тадрижий тарзда бири иккинчисини яратиб келаверади.



Демак, илмий тадқиқот ишини амалиётга жорий этишда илмий ишланмалар ва уларни ифодаловчи кўрсаткичлар муҳим асос бўлиб хизмат қилар экан. Ундаги натижавий кўрсаткичларни тўплашда қуйидаги талабларни эътиборга олиш зарур:

    • натижавий кўрсаткичлар табиати (аниқлаш ва ўзгариш соҳалари) тадқиқот мақсадига мувофиқ келиш керак;

    • натижавий кўрсаткичларни илм-фан, таълим-тарбия, техника, технология ва шу кабиларни ривожлантиришга, такомиллаштиришга аҳамиятли бўлиши керак;

    • натижавий кўрсаткичларнинг илмийлиги аниқ кўрсатилган бўлиш керак;

    • натижавий кўрсаткичларнинг татбиқидан келиб чиқадиган самарадорлигини қўлга киритиш технологияси (таққослаш) аниқ кўрсатилган бўлиши керак.


Мавзуни ўзлаштиришни таминлашга оид саволлар:

      • илмий тадқиқот ишининг аҳамияти қандай баҳоланади?

      • қурилма ясашга қандай талаблар қўйилади?

      • қадриятлар, хусусан таълимий қадриятлар нима учун керак?

      • қадриятлар мониторинги деганда нима тушунасиз?


Мавзу бўйича мустақкам эсда сақлаб ҳолишга оид маълумотлар:

  • агарда режалаштирилган мақсад билан олинган натижа бир – бири билан устма – уст тушса, режалаштирилган илмий тадқиқот иши жараёни охирига етган ҳисобланади;

  • илмий тадқиқот ишини амалётда жорий этишда илмий ишланмалар ва уларни ифодаловчи кўрсаткичлар муҳим асос бўлиб хизмат қилади. Ундаги натижавий кўрсаткичларини тўплашда қуйидаги талабларни эътиборга олиш зарур: натижавий кўрсаткичлар табиати тадқиқот мақсадига мувофиқ келиш керак: натижавий кўрсаткичларни ваш у кабиларни ривожлантиришга, такомиллаштиришга аҳамиятли бўлиши керак; натижавий кўрсаткичларнинг илмийлиги аниқ кўрсатилган бўлиши керак; натижавий кўрсаткичларнинг тадбиқидан келиб чиқадиган самарадарлигини қўлга киритиш технологияси аниқ кўрсатилган бўлиши керак.


Мавзу бўйича муаммоли саволлар ва топшириқлар:

  • илмий тадқиқот ишининг ташкилий – тизилмавий модели деганда нимани тушунасиз?

  • асосий кўрсаткичлар ва иккинчи даражали кўрсаткичлар орасидаги боғланиш, умумийлик ва хусусийлик тўғрисида мулоҳаза юритиб, ёзма ахборот тайёрланг.


Тадқиқотчига мавзу материалларидан ижодий фаолиятда фойдаланишга тавсиялар:

  • кўрсаткичлар илмий тадқиқот ишининг ташкилий – тузилмавий моделини тўлиқ акс эттиришга яроқли бўлиши керак;

  • илмий тадқиқот иши натижалари илм – фан, таълим – тарбия, техника, технология ва шу кабиларни режалаштиришга, такомиллаштиришга хизмат қилмоғи лозим.




  • Мавзуни ўрганишда фойдаланиш мумкин бўлган адабиётлар рўйхати:

1. Муҳмедов Ғ.И., Тўрақулов Х.А. Замонавий педагогик тадқиқотларнинг илмий – назарий асослари. – Т.: «Фан», 2004. 230 б.

2. Тўрақулов Х.А. Илмий ижодиёт методологияси. – Т.: «Фан», 2007. – 252б.


4.8. ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИ НАТИЖАЛАРИ ТАҚЛИЛИ


  • Таянч иборалар ва атамалар: идентификациялашуви, адекват, адаптация, ижодий жараён самарадорлиги, ахборотлар, тахминлар, сабаб ва оқибат, тадқиқот жараёни, натижа, илмни ривожлантириш, билимни ривожлантириш, фанни ривожлантириш, техника – технологияни ривожлантириш, таълимни ривожлантириш, адаптивлик, хулосалаш, ташхислаш, прагнозлаш, тавсиянома.


Мавзу матни: Илмий тадқиқот ишлари натижалари таҳлили
Ҳар қандай илмий тадқиқот ишини олиб боришдан мақсад қўйилган муаммонинг ечимини самарали усуллур билан топиш ва улардан амалий фаолиятда фойдаланишдан иборат.

Мазкур монографиянинг дастлабки қисмларида илмий тадқиқот иши ва ундаги кечадиган жараёнлар ҳақида маълумот берилди. Энди илмий тадқиқот ишини олиб боришнинг қуйидаги муҳим жиҳатлари ҳақида тўхталмоқчимиз. Улар: ижодий жараённинг самарадорлигини аниқлаш, қўлга киритилган натижаларнинг режалаштирилган натижага (долзарблиги, муаммо мақсади ва вазифалари, ишчи фараз, тадқиқот методологияси ва шу кабиларга асосланган) мослигини (идентификациялашуви), текшириш натижасининг тадқиқот объекти кечишини адекват акс эттира олишлигини баҳолаш; ишлаб чиқарилган методология (модел, алгоритм, усул, услубият, технология ва ҳ.к.) нинг тадқиқот объекти ва предметини адаптация қила олишлигини асослаш. Буларнинг ҳаммасини ҳал қилиш илмий тадқиқот ишининг натижаларини чуқур (илмий-методологик жиқатдан) таҳлил қилиш орқали амалга оширилади.

Юқорида ифода этилган адаптация ва адекват терминларига изоҳ бериб ўтамиз.

Адаптация – лотинча сўз бўлиб adaptatio–мослашув маъносини англатади. Бу ерда илмий тадқиқот ишини олиб боришда қўлга киритилган натижани (методологик, усул, модел, алгоритм ва ҳ.к.ларнинг) тадқиқ этилаётган объект ёки предметни ифодалай олишлиги назарда тутилади.

«Адекват (лотинча adequatus – тенглашган, мос, айнан бир, ўхшаш) – билиш назариясида нарса ва ҳодисаларнинг хоссалари ва алоқаларини уларнинг объектив мазмунига тўғри келадиган аниқ ва мос қилиб олиш. Инсон онги объектив борлиқни ижтимоий амалиёт асосида адекват акс эттира боради» 2.

Юқорида қайд этилган жиҳатлар ҳам ўз навбатида ўзига хос тавсифларни талаб этади.



1. Ижодий жараён самарадорлиги. Бунда илмий тадқиқот ишини олиб бориш жараёни назарий тадқиқотлар қисмига кўпроқ эътибор берилади ва қуйидаги кетма-кетликда иш олиб борилади:

    • олиб борилган илмий тадқиқот иши бўйича фойдаланилган ахборотлар ва жорий хулосалар таққосланади;

    • тахминлар ва уларга мос далиллар таққосланади;

    • сабаб ва оқибат алоқалари ажратилиб кўрсатилади: «тадқиқот жараёни натижа илмни ривожлантириш»; «тадқиқот жараёни натижа билимни ривожлантириш»; «тадқиқот жараёни натижа фанни ривожлантириш»; «тадқиқот жараёни натижа техника - технологияни такомиллаштириш ва яратиш»; «тадқиқот жараёни натижа таълимни ривожлантириш» ва ҳ.к.;

    • натижалардаги хатоликларни аниқлаш ва уларни амалий фаолиятда баҳолаш нуқтаи назардан дастлабки бақолаш;

    • тадқиқот мазмун-моҳиятига боғлиқ ва боғлиқ бўлмаган натижаларни аниқлаш ҳамда уларнинг охирги натижага таъсирини эътиборга олиш;

    • натижадаги кўрсаткичлар (ўзгарувчилар, ўзгартирувчилар, омиллар, предметлар) чегарасини амалий фаолият нуқтаи назардан баҳолаш;

    • натижа бўйича хулоса (илмга, билимга, фанга, техникага, технологияга, таълим ва ҳаттоки айрим тушунчага ҳам) тайёрлаш;

    • хулосаларнинг ҳаққонийлигини баҳолайдиган мезон (критерий, тамойил) тайрлаш. Агарда бу илмий тадқиқот ишининг дастлабки босқичида олдиндан тайёрланган бўлса, унинг қайта текшириб кўриш;

    • натижанинг аҳамиятини (илмга, билимга ва ҳ.к.) бақолаш;

    • натижани амалий фаолиятга жорий этиш тавсиясини тайёрлаш ва ҳ.к.

2. Эришилган ва режалаштирилган натижаларнинг ўзаро мослиги. Улар қуйидагича тартиблар асосида баҳоланади: иккала натижаларининг ҳам тадқиқот мақсади ва вазифаларига мувофиқлиги; эришилган натижанинг тадқиқот соҳасидаги (мавзу бўйича) аҳамияти; илмийлиги; изчиллиги; назарий ва амалий аҳамияти; самарадорлиги; фойдаланишда ихчамлиги ва қулайлиги; шаклан ва мазмунан уйғунлик ва ҳ.к.

Бу қайд этилган талаблар режаларнинг аҳамиятлилигини яна бир бор далиллар асосида исботлаш имкониятини беради.



3. Адекватлик илмий тадқиқот иши нитижасининг тадқиқот объекти (нарса ва ҳодисалар)даги жараён кечиши, яъни объектнинг функционал вазифаларини (ўзгариш, ишлаш қонуниятларини ва ҳ.к.) айнан акс эттирилиши (адекватлиги) текширилади. Бунда объект модели билан тадқиқот натижаси модели ўртасидаги ўхшашлик, мослик ва улардаги қонуниятларнинг нечоғлик тенг акс эттирилиши муҳим аҳамият касб этади.

4. Адаптивлик. Бунда қўлга киритилган натижа илмий тадқиқот иши йўналишига қараб турлича бўлиши мумкин. Улар: қурилма, механизм, машина ва бошқа техникалар; буюм; метод, методология; макет, модел; технология ва ҳ.к. Тадқиқот олиб бориш жараёнида қўлга киритилган натижанинг тадқиқот объектини ва предметлари хосса ва хусусиятлари ҳамда улар орасидаги турли хил алоқадорликни тўлиқ акс эттира олишлиги текширилади. Булар тадқиқот мақсади ва вазифалари бўйича аниқ далиллар асосида текшириб кўрилади, яъни тажриба-синов ишлари олиб борилади.

Тажриба – синов ишини олиб бориш давомида ҳам тадқиқотнинг назарий қисмига айрим тузатишларни (талабларни) киритишга рухсат берилади.

Демак, илмий тадқиқот иши натижалари таҳлили ҳам ўзига хос ижодий жараён экан. Уни биз қуйидагича ташкилий-тузилмавий модел (ТТМ) кўринишда ифодалашни лозим топдик (4.8.1.-шакл).

Илмий тадқиқот иши натижаларини юқорида қайд қилинганидек таҳлил қилиш, комплекс таҳлил бўлиб, у тажриба – синов ишини олиб боришдаги ишни сезиларли даражада енгиллаштиради. Айниқса, илмий тадқиқот иши давомида бажариладиган хулосалаш, ташхислаш, прогнозлаш (башоратлаш), тавсиялаш жараёнлари тадқиқотчининг ортиқча меҳнат қилишининг олдини олади ва тадқиқотнинг мақсадига эришишини кафолатлайди ҳамда тадқиқотчининг ўз ижодий фаолияти натижасининг аҳамиятлилиги (ишончлилиги, аниқлилиги, самарадорлиги ва ҳ.к.)га ишончини мустақкамлайди.


Мавзуни ўзлаштиришни таъминлашга оид саволлар:

  • адаптация деганда нимани тушунасиз?

  • «адекват акс эттиради» деган жумла (фикр) қандай жараённи ифодалайди?

  • ижодий жараён самарадорлиги ва улардаги мантиқий кетма – кетлик қандай кўринишда ифодаланади?

  • ушбу мавзудаги маълумотлар асосида хулосалаш ва ташхислашларнинг ўзаро вобасталигини нимада деб ўйлайсиз?

  • тавсиянома прагнозлаш асосида шаклланадими ёки аксинча?





  1. Мавзу быйича:

  2. Йыналиш быйича:

  3. Фан быйича:

  4. Таълим быйича:

  5. Табиат тараққиёти быйича:

  6. Жамият тараққиёти быйича:


4.8.1 –шакл. ИТИ натижалари тақлилининг ТТМ4.8.1 –шакл. ИТИ натижалари тақлилининг ТТМ

Мавзу бўйича мустақкам эсда сақлаб қолишга оид маълумотлар:

  • адаптация – лотинча сўз бўлиб, adaptation – мослашув маъносини англатади. Бу ерда илмий тадқиқот ишини олиб боришда қўлга киритилган натижани тадқиқ этилаётган объект ёки предметни ифодалай олишлиги назарда тутилади;

  • адекват (лотинча adequatus – тенглашган, мос, айнан бир, ўхшаш)- билиш назариясида нарса ва ҳодисаларнинг хоссалари ва алоқаларини уларнинг объектив мазмунига тўғри келадиган аниқ ва мос қилиб олиш.

  • эришилган ва режалаштирилган натижаларнинг ўзаро мослиги. Улар қуйидагича тартиблар асосида баҳоланади: икала натижаларнинг ҳам тадқиқот мақсади ва вазифаларига мувофиқлиги; эришилган натижанинг тадқиқот соҳасидаги аҳамияти; илмийлиги; изчиллиги; назарий ва амалий аҳамияти; самарадорлиги; фойдаланишда ихчамлиги ва қулайлиги; шаклан ва мазмунан уйғунлик ва ҳ.к.


Мавзу бўйича муаммоли саволлар ва топшириқлар:

  • жараён кечиши учун тузилган ташкилий – тузилмавий ёки математик ёки физик ёки техник модел обьектини қачон адекват акс эттиради деймиз?

  • ижодий жараён самарадорлигини аниқлаш жараёнини таҳлил қилинг ва ўз ижодий ишингизни қайси жараёнига тўғри келишини аниқланг ҳамда шу асосда ҳисобат тайёрланг;

  • адекватлик ёрдамида илмий тадқиқот иши натижасининг тадқиқот объектидаги жараён кечиши, яъни объектнинг функционал вазифаларини айнан акс эттирилиши текширилади. Бунда объект модели билан тадқиқот натижаси модели ўртасидаги ўхшашлик, мослик ва улардаги қонуниятларнинг нечоғлиқ тенг акс эттирилиши муҳим. Буни қандай аниқлаймиз, аниқ мисоллар асосида тушунтиринг;

  • илмий тадқиқот иши давомида бажариладиган хулосалаш, ташсислаш, прагнозлаш (башоратлаш), тавсиялаш тадқиқотнинг ортиқча меҳнат қилишнинг олдини олади ва тадқиқотнинг мақсадига эришишни кафолатлайдиган жараёнлардир.

Қайд этилган илмий тадқиқот иши давомидаги ижодий ва натижавий операциялар қандай амалга оширилади. Уларнинг мазмун моҳияти тўғрисида таҳлилий маълумотнома тайёрланг.
Тадқиқотчига мавзу материалларидан ижодий фаолиятда фойдаланишга тавсиялар:

  • илмий тадқиқот иши ни олиб боришда ижодий жараён самарадорлиги кетма – кетлигига қатъий амал қилиш керак;

  • илмий тадқиқот иши ва унинг натижасига эришиш жараёнини аввало ташкилий – тузилмавий модел кўринишда ифодалаб олиш лозим бўлади. Бу орқали жараён кечишини оптимал режалаштириш ҳам мумкин, илмий тадқиқот ишини олиб боришнинг технологик харитасини ҳам тузиш мумкин бўлади.


Мавзуни ўрганишда фойдаланиш мумкин бўлган адабиётлар рўйхати:

1. Тўрақулов Х.А. Илмий ижодиёт методологияси. – Т.: «Фан», 2007. – 252 б.

2. Ўзбекистон миллий энциклопедияси. – 1 ж. – Т.: «ЎМЭ Давлат илмий нашриёти», 2000. – 703 б.
4.9. ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ИШИНИ ОЛИБ БОРИШДА МУАЛЛИФ

ФИКРИНИНГ РИВОЖИГА УСЛУБИЙ ТАВСИЯЛАР


  • Таянч иборалар ва атамалар: фикрлаш, ижтимоий – тарихий ривожланиш, анализ ва синтез, қадамида, назарий фикрлаш, илмий фикрлаш, илмий-услубий, тадқиқот методологияси, услубият, режа, индукция ва дедукция, сабаб ва оқибат, деалектик фикрлаш, техника, иқтисодиёт, тадқиқот методологияси, тадқиқот мақсади, тажрибавий (экспериментал) тадқиқотлар, назарий хулоса ва умумлаштириш.


Мавзунинг матни: Илмий тадқиқот ишини олиб боришда муаллиф фикрининг ривожига услубий тавсиялар
Фикрлашни ижтимоий-тарихий ривожланиш мақсули сифатида яъни инсон ақлий фаолиятининг махсус шакли тариқасида баҳолаш мумкин. Бу фаолият ижтимоий ҳаёт шароитлари асосида вужудга келади ва амалиёт маҳсули ҳисобланган сўзлар, тушунчаларнинг мантиқлари асосида амалга оширилади.

Фикрлаш таҳлил(анализ) ва синтез қилиш, таққослаш, абстракциялаш, умумлаштириш ҳамда хулосалаш каби хаёлий операциялар ёрдамида амалга оширилади ва у илмий тадқиқот ишининг мазмун-моҳиятини очиб беришда тадқиқот мақсади ва вазифаларида белгилаб берилган мақсадлар кетма-кетлигига (жорий мақсадларга эришишда) эришишнинг оптимал йўлини танлашда мустаҳкам методологик асосдир.

Фикрлаш операциялари ичида хулосалаш жараёни илмий тадқиқот ишининг ҳар бир босқичида («қадамида») ниманидир тасдиқлаш ёки тузатиш киритиш ёки инкор этиш орқали амалга оширилади. Бу операция фикрлаш турларида ҳам ўз долзарблигини йўқотмайди.

Маълумки, фикрлаш назарий ва эмпирик турларга бўлинади.



Назарий фикрлашда назарий тушунчалар фикрий моделларнинг фаразларини ва назарияларини яратиш тушунилади. Назарий фикрлашнинг дедукция тадқиқот усули бўйича хулоса чиқариш воситасида, умумий назарияга асосан янги ҳодисаларни, қонунларни назариянинг натижаси сифатида шакллантириб бориши мумкин. Илмий фикрлаш бу кўпроқ назарий тушунчали фикрлашдир.

Эмпирик фикрлаш эса бевосита қабул қилинади, ҳиссий образларга ва тасаввурларга, шунингдек хусусий тасдиқларга таяниб, улар чегарасидан чиқмайди ва умумий, муҳим тасаввурлар босқичи ҳамда эмпирик тушунчаларнинг ҳосил бўлишини аниқлаш билан чегараланади. Эмпирик фикрлашда хулосалаш индукция тадқиқот усулига таянади.

илмий тадқиқот ишини олиб боришда, айниқса самарадорликни аниқлашга йўналтирилган илмий-услубий ишланмалар яратишда назарий хулоса ва умумлаштиришларга таянадиган ҳам назарий, ҳам амалий фикрлаш тадқиқотчида ривожланган бўлиши керак. Бу борада тадқиқотчи илмий фикрлаш учун қуйидагиларга эътибор бериши керак:


        • тадқиқот мақсадини аниқ ифодалай билиш керак;

        • илгари бажарилган назарий ёки тажрибавий (экспериментал) тадқиқотларга таянадиган фарқни ишлаб чиққан бўлиши зарур;

        • тадқиқот методологиясини шакллантирган бўлиши лозим;

        • тадқиқот босқичларини аниқлаб чиқа олиш қобилиятига эга бўлиши керак;

        • ишлаб чиқилган услубият ва режага мос қўшимча хусусий тадқиқотлар ҳам ўтказа олиш кўникмасига эга бўлиши зарур;

        • олинган натижаларни илмий-услубий жиқатдан таҳлилқила олиш керак;

        • хулосаларни ифодалашнинг тавсифли эканлигини ёдда тутиш керак;

        • фан тарихидаги далиллар мисолида илмий текширишлар мантиқини очиб бериш, олимларнинг у ёки бу назарий ёки экспериментал кашфиётларга қандай келганликларини кўрсатиб бера олиш қобилиятига эга бўлган бўлиши керак.

Мазкур кетма-кетлик, қандай усуллар билан олимларни текширишлар билан шуғулланишга ундаганлигини, нима сабабдан фаннинг ривожланиши босқичида ушбу муаммо қал этилганлигини, бу текшириш техника ва иқтисодиётнинг ривожланиши билан қандай боғланганлигини очиб бериш имконини беради. Бу эса ўз навбатида тадқиқотчида деалектик фикрлаш усулини шакллантиришда зарур омил бўлиб ҳисобланади. Бу борада муҳокама қилиш, мантиқий-илмий фикрлаш ривожланишининг биринчи йўли ҳисобланади, иккинчи йўли тадқиқотчиларни тадқиқот муаммоларини ҳал этиш йўлларини қидиришга, тадқиқот режасини тузишга ва муаммо ечимини топиш методологиясини ишлаб чиқишга жалб этишдан иборатдир.

Учинчи йўл тадқиқотчиларни сабаб-оқибат боғланишларини аниқлашга, кузатилаётган ҳодисаларни ва нарсалар хоссаларини тушунтиришга, идеал, аниқ моделлар билан ишлашга жалб этишдан иборатдир.

Тўртинчи йўл – индукция ва дедукция тадқиқот методлари бўйича хулоса чиқаришда тадқиқотчиларнинг ижодий қобилиятларини шакллантириш ва уларни ривожлантириш.

Демак, илмий тадқиқот ишида муаллиф (тадқиқотчи) фикри доимо ривожланишда бўлиши керак экан, акс ҳолда муаллиф фикрлашида бирор жойда сусткашликка йўл қўйилади ва у ерда илмийлик йўқолади.


Мавзуни ўзлаштиришни таъминлашга оид саволлар:

  • фикрлашни инсон ақлий фаолиятининг қандай хусусиятига киритиш мумкин?

  • фикрлашга хаёлий операциялар қандай ёрдам бера олади?

  • тадқиқотчининг илмий фикрлашида нималар асосий ролни бажаради?

  • илмий фикрлашнинг тўртта йўлини санаб беринг?


Мавзу бўйича мустаҳкам эсда сақлаб қолишга оид маълумотлар:

  • инсоннинг фикрлаш фаолияти ижтимоий ҳаёт шароитлари асосида вужудга келади ва амалёт маҳсули ҳисобланган сўзлар, тушунчаларнинг мантииқлари асосида амалга оширилади;

  • фикрлаш анализ ва синтез қилиш, таққослаш, абстракциялаш, умумлаштириш ҳамда хулосалаш каби хаёлий операциялар ёрдамида амалга оширилади;

  • илмий фикрлаш бу кўпроқ назарий тушунчали фикрлашдир;

  • эмперик фикрлаш бевосита қабул қилинади;

  • сабаб ва оқибат боғланишларини аниқлашда кузатилаётган қадисларни ва нарсалар хоссаларини тушунтиришга, идеал, аниқ моделлар билан ишлашга жалб қилиниш муҳим ҳисобланади;

  • индукция ва дедукция тадқиқот методлари бўйича хулоса чиқаришда тадқиқотчиларнинг ижодий қобилиятларини шакллантириш ва уларни ривожлантириш самарали кечади.


Мавзу бўйича муаммоли саволлар ва топшириқлар;

  • фикр, ғоя, таълимот ва шу кабиларда фикрлаш, хусусан илмий фикрлашнинг аҳамияти нимада, деб ўйлайсиз?

  • илмий тадқиқот ишини олиб боришда муаллифга мунтазам равишда тавсия бериб бориш керакми ёки муаммонинг қўйилишини муҳокама қилишда бир марта тавсия бериш етарли деб ўйлайсизми?

  • умуман тадқиқотчининг фикрлашининг доимийлигини таъминлашга нималар керак, деб ўйлайсиз?


Тадқиқотчига мавзу материалларидан ижодий фаолиятда фойдаланишга тавсиялар:

  • тадқиқотчи фикр, илмий фикр ва уларнинг ғоя кўринишида ифодаланишга доимо эътибор бериш керак. Бунда илмий фикр истеъмолда кенг фойдаланишга ўтгандан кейин ўз ўрнини ўзидан кейин келган илмий фикрга бўшатиб беришлигини эсдан чиқармаслик лозим;

  • тадқиқотчи ижодидан тўхтамаслиги керак, акс ҳолда унинг фикрлашида бирор жойда сусткашликка йўл қўйилади ва у ерда илмийлик йўқолади.


Мавзуни ўрганишда фойдаланиш мумкин бўлган адабиётлар рўйхати:

  1. Тўрақулов Х.А. Илмий ижодиёт методологияси. – Тошкент: «Фан», 2007. – 252 б.

2. Тўрақулов Х.А., ҳамзаев Ҳ.Х., Тўрақулов О.Х. Математика дарсларида инновацион услублар – Жиззах, 2005. – 196 б.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   38




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет