Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги халқ таълими вазирлиги



бет21/38
Дата24.07.2016
өлшемі4.1 Mb.
#219182
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   38

педагогик инновация – бўлажак мутахассисларни янгича шароитларда ишлашга тайёрловчи жараён бўлиб, у олдинги эгаллаган билимлар асосида таълимда сифатий ўзгаришлар янгича ёндашув қилишдан иборатдир;

  • педагогик инновация имкониятлари қуйидагилар:

    - «фан таълим амалиёт» узвийлигини таъминлайди;

    - назария билан амалиётдаги уйғунликни ва бу орқали талабалар онгида илмий – назарий тадқиқотлар ёрдамида инсон ҳаётининг турли жабҳаларидаги амалий масалалар ечимини топиш мумкинлиги ҳақидаги тафаккур шаклланади;

    - педагогик инновация бўйича тажриба – синов ишларини бажариб бўлгандан кейин, уларни амалиётда жорий этишга тавсия этиш мумкин, айниқса ўз соҳасидаги сифатий ўзгаришларни ва самарадорлик натижаларини тарғиб этиш мумкин;

    - педагогик инновациянинг мақсади, мазмун – моҳияти, муҳим белгилари, уларнинг услубий ва ахборотли таъминотлари ҳамда имкониятлари бўйича батафсил маълумот беришга асослар етарли бўлади;

    - педагогик инновациядан фойдаланишда ўрганилаётган манбага қараб уни такомиллаштириш ёки кераксиз қисмларини эътиборга олмаслик мумкин;

    - педагогик инновациядан фойдаланишда озгина ўзгартиришлар киритиш орқали ўхшаш манбаларни ўрганишда ҳам фойдаланиш мумкин ва шу кабилар.


    Мавзу бўйича муаммоли саволлар ва топшириқлар:

    • педагогик инновацияларни яратиш ва жорий этишдан кўзланган мақсад истиқболли бўлиши шартми? Агар шарт бўлса уни муайян мисоллар асосида тушунтириб беринг;

    • инновацион жараённи ҳосил қилишда унга мос тамойилларни зарур деб ўйлайсизми?

    • педагогик инновацияларни амалиётга жорий этишдан кўзланган асосий мақсад нимадан иборат?

    • инновацион хислатлар деганда нимани эътиборга олиш мумкин?

    • ташкилий – педагогик фаолиятда инновацион жараённи ҳосил қилиш мумкинми?


    Тадқиқотчига мавзу материалларидан ижодий фаолиятда фойдаланишга тавсиялар:

    • таълим – тарбия соҳасидаги давлат меъёрий ҳужжатлардаги қонун, қоида, низомлар ва шу кабиларга эътибор бериш керак;

    • педагогик инновация соҳасидаги маълумотларни тўплаш, сақлаш, қайта ишлаш ва узатишга тайёрлаш орқали ахборот ҳолатига келтириш керак;

    • ахборотларни муайян соҳа (муаммо) бўйича тартибга (тизимга) солиш керак;

    • ахборотларни уларнинг турли кўринишларига бўлган эҳтиёжларни режалаштириш ва башорат қилиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш керак;

    • педагогик инновациянинг жорий этилиши бўйича ахборот тизимини яратиш ва ундан кенг мутахассислар оммасини таништиришга эришишнинг тезкор усулларидан фойдаланиш лозим;

    • педагогик инновация учун телекоммуникациялар ва ахборотлар базасини яратиш;

    • педагогик инновациялар бўйича компьютер тармоғида сайдлар очиш ва ундан фойдаланиш кўламини кенгайтириш.

    Мавзуни ўрганишда фойдаланиш мумкин бўлган адабиётлар рўйхати:

    1. Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. – Тошкент: Ўзбекистон, 1997. – 196 б.

    2. Мухамедов Ғ.И., Тўрақулов Х.А. Замонавий педагогик тадқиқотларнинг илмий – назарий асослари (Ўқув қўлланма). – Тошкент: Фан, 2004. – 194 б.

    3. Мухамедов Ғ.И., Тўрақулов Х.А. таълимда инновацион услубларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш: муаммолар, ечимлар ҒҒ «Педагогика фанининг баркамол авлодни шакллантиришдаги ўрни. – Тошкент: Сангзор, 2003. – Б. 4-14.


    5.5. ТАЪЛИМНИ БОШҚАРИШГА ТИЗИМИЙ ЁНДАШУВ
    Таянч иборалар ва атамалар: таълимда бошқариш, оптимал бошқариш, технология, тизимий ёндашув, бошқарувчи, бошқарилувчи, ростлаб бориш, ахборотлар оқими, оммавий фойдаланиш, компьютерли тизим, йўриқномалар, тавсиялар, маслаҳатлар, мултидиолог, ҳаракатчан модель, эгалик, кузатиш, қўллаш, сезиш, танлаш, яратиш, тузатиш, параметрлар.
    Мавзунинг матни: Таълимни бошқаришга тизимий ёндашув.

    Жамият ривожланишининг асосий кўрсаткичларидан бири таълим – тарбия жараёни жамият тараққиётида бош муаммо ҳисобланади. Жамият равнақига қараб ушбу жараён ва уни бошқариш ривожланиб ҳамда мураккаблашиб боради. Мустақил давлатимизнинг ижтимоий – иқтисодий қонунлари ва эҳтиёжларига мос равишда таълимни бошқариш амалга оширилади.

    Мазкур параграфда таълимнинг ҳаракатчан моделини яратиш ва уни бошқариш услубиятини баён қиламиз. Маълумки бошқариш – мавжуд имконият ва воситалар орқали режалаштирилган мақсадга эришиш демакдир. Кўзланган режани амалга оширишда тез ва қулай вариантдан фойдаланиш ижрочини албатта қизиқтиради. Энг қулай (оптимал) бошқариш деганда кичик имкониятлардан фойдаланиб юқори натижага эришиш жараёни тушунилади.

    Таълимда бошқариш – бу бошқарувчининг – ўқитувчининг мавжуд имкониятлари (фан юзасидан мавжуд билимлари, эгаллаган турли ўқитиш услублари, ўқув восита ва ўуроллари, педагогик маҳорати) асосида талаба – ўқувчида керакли (зарур бўлган) билим, кўникма, ва малакаларни қўйилган мақсадга мос шакллантириш жараёнидир.

    Албатта таълимни бошқаришни турли йўллар билан амалга ошириш мумкин. Айниқса ҳозирги пайтда таълим – тарбия жараёнини бошқаришга турли илғор педагогик технологиялар қўлланилиб келинмоқда. Ушбу соҳадаги кўп йиллик илмий – тадқиқот ишларимиз натижаси таълимнинг ҳаракатчан моделини тузиш орқали бошқариш ўзининг самараларини беришлигини кўрсатмоқда. Мўлжалланаётган технология тизимий ёндашув услубиятига асосланган бўлиб, қуйидаги кетма – кетлик бўйича амалга оширилоади:



    • ўрганилаётган фан бўйича маълумотлар (назарий ва амалий) ни тайёрлаш;

    • тайёрланган маълумотларни ўқитиш услуби ва мақсадини эътиборга олган ҳолда тизимларга ажратиш;

    • ўрганилаётган фан мазмунини ўқитишнинг қўлламоқчи бўлган илғор педагогик усуллари нуқтаи назардан таҳлил қилиш;

    • илғор педагогик технология яратилишининг дастлабки босқичига оид мақсадни аниқлаш;

    • илғор педагогик технологияга ўқитишнинг вазифаларини ишлаб чиқиш;

    • илғор педагогик технологияни қўллаш жараёни кетма – кетлигини ишлаб чиқиш;

    • илғор педагогик технология асосида ўқитиш дастурини экспертиза қилиш;

    • илғор педагогик технологиядан фойдаланишга турли услубий тавсиялар тайёрлаш;

    • илғор педагогик технологияни қўллаш ва эришилган натижаларни билим, кўникма, ва малака тизимларига ажратиш;

    • олинган натижалар бўйича сифат кўрсаткичларини аниқлаш;

    • кўзланган мақсадга эришганлик даражасини баҳолаш;

    • таълимни бошқариш жараёни тўғрисида хулоса чиқариш.

    Қайд этилган кетма – кетликни эътиборга олган ҳолда ўқитишнинг янги технологиясининг ташкилий – тузилмавий тарихи 5.5.1 – шаклда келтирилган.

    Чизмадаги белгилар қуйидагича ифодаланади:

    1.1 – бошқарувчи билиш керак бўлган, ушбу соҳага тегишли фан – техника янгиликлари (ютуқлари);

    1.2 - қаралаётган фанни ўрганишга тегишли компьютерли дастурлар;

    1.3 - қаралаётган фанни ўрганишга тааллуқли автоматлаштирилган тизимлар;

    1.4 – ушбу соҳага тегишли бошқарувчига ёрдам берадиган бошқа восита ва ўқув қуроллари;

    2.1 - қаралаётган таълим йўналиши бўйича ўқитувчидаги назарий маълумотлар бўйича имкониятлари;

    2.2 - қаралаётган таълим йўналиши бўйича ўқитувчидаги амалий маълумотлар бўйича имкониятлар;

    2.3 - қаралаётган таълим йўналиши бўйича ўқитувчи учун мавжуд справочник маълумотлар;

    2.4 - қаралаётган таълим йўналиши бўйича ўқитувчи учун мавжуд таянч маълумотлар мажмуи;

    2.5 - қаралаётган таълим йўналиши бўйича ўқитувчи учун мавжуд таянч маълумотлар мажмуи;

    3.1 – ўқитувчида ушбу соҳа бўйича шаклланган назарий маълумотлар;

    3.2 ўқитувчида ушбу соҳа бўйича шаклланган амалий аҳамиятга эга бўлган маълумотлар;

    3.3 – ўқитувчида назарий ва амалий маълумотлар асосида ҳосил бўлган билим, кўникма ва малакаларнинг шаклланганлиги;

    3.4 – ўқитувчининг ўзида ҳосил бўлган билим, кўникма ва малакаларнинг жорий қилиш қобилияти шаклланганлиги;

    4.1 – электрон – дарсликлар ҳақидаги маълумотлар борлиги;

    4.2 – компьютерли – мулоқатли дастурлар (таълим берувчи дастурлар) ҳақидаги маълумотлари борлиги;

    4.3 – ўқитишга автоматлаштирилган тизимларни қўллаш ҳақидаги маълумотлари борлиги;

    4.4 – узоқ масофадан туриб ўқитиш ҳақидаги услублардан хабордорлиги;

    4.5 – бошқа илғор педагогик технологиялардан хабардорлиги ва уларни қаралаётган таълим жараёнига қўллай олиш мумкинлиги ҳақидаги маълумотларга эгалиги;

    6.1 – бошқарувчининг таълим жараёнини бошқаришни мунтазам равишда ростлаб бориш имконияти борлиги;

    6.2 – бошқарувчининг таълимни бошқариш жараёни мақсадлар тизими асосида олиб бора олиш қобилияти;

    6.3 – бошқарувчининг таълим жараёни мақсаддан четлашган пайтга бошқаришни таълимга қўйилган мақсадга йўллай олиш қобилияти;

    6.4 – бошқарувчининг таълим жараёнини қаралаётган соҳанинг Давлат таълим стандарт (андозаларга) лари даражасигача етказиб бора олиш қобилияти;

    6.5 – бошқарувчининг илғор педагогик технологиялар ичидан зудлик билан мақсадга мувофиқ турини танлай олиш қобилияти;

    6.6 – бошқарувчининг бошқарилувчи эхтиёдларини зудлик билан эътиборга ола билиш қобилияти;

    6.7 – бошқарувчининг қўйилган мақсадга етиши учун зудлик билан бошқарилувчига қўшимча чора – тадбирлар белгилай олиш қобилияти;

    6.8 – бошқарувчининг суст ўзлаштирувчи бошқарилувчиларга қўшимча машғулотлар ўтказишга шарт – шароит яратиш қобилияти;

    8.1 – ахборотларни йиғиш, сақлаш, қайта ишлаш ва узатиш услубларидан фойдаланиш бўйича тавсиялар;

    8.2 – ахборотлар оқими, ҳажми, йўналтирилганлиги, даврийлиги ва тезкорлигини аниқлаш ва баҳолашга тавсиялар;

    8.3 – ахборотларга бўлган эхтиёжларини режалаштириш ва башорат қилиш бўйича тавсиялар;

    8.4 – ишнинг жорий натижалари тўғрисидаги тезкор ахборотлар тизимини тайёрлашга тавсиялар;

    8.5 – ахборотлар оқимини қисқартиришга тавсиялар;

    8.6 – маълумотлар мажмуини (банкини) тайёрлаш;

    8.7 – маълумотлар тизимида оммавий фойдаланишга тавсиялар;

    8.8 – компьютерли тизим яратиш ва уни мунтазам равишда ривожлантириб боришга тавсиялар;





    5.5.1 – Ўқитишнинг янги педагогик технологиясини ташкилий – тузилмавий тархи

    9.1 – бошқарилувчида шаклланган тушунчалар;

    9.2 – бошқарилувчида шаклланган билимлар;

    9.3 – бошқарилувчида шакилланган кўникмалар;

    9.4 – бошқарилувчида шаклланган малакалар;

    10.1 – жорий назорат натижалари;

    10.2 – оралиқ (марравий) назорат натижалари;

    10.3 – якуний назорат натижалари;


    10.4 – назорат натижалари асосида бошқарилувчидаги ҳосил бўлган маълумотлар мажмуини аниқлаш;

    МБШМ – бошқарилувчидан шаклланган маълумотлар;

    МДТС – Давлат таълим стандартидаги маълумотлар.

    Таълимни бошқаришнинг қаралаётган услуби қуйидаги кетма – кетликда амал қилинадиган бўлиб, у яхлит кибирнетик тизимдир:



    5.5.2 – шакл. Таълимни бошқариш жараёни кетма – кетлиги.
    Бунда (тўғри ва тескари) алоқа таълимни бошқариш жараёнида бош имкониятдир. Чунки, бошқарувчи тўғри ва тескари алоқасиз жараён кечишини назорат қила олмайди ва мақсадга мувофиқ бошқара олмайди. Оптимал бошқариш учун фикр алмашиниш керак яъни бошқарувчи мазкур жараённинг ҳар бир қадами ҳақида маълумотга эга бўлиб бориш керак. Бу жараёнда алоқа айни бир пайтда битта шахс билан ёки гурухлар билан бўлиши мумкин. Унда қуйидаги алоқа шаклларидан фойдаланилади:

    • йўриқномалар (тавсиялар, маслаҳатлар ва хакозо) бериш – бир томонлама алоқа;

    • мулоқат (компьютерларга тайёрланган мулоқатли ишчи дастурлар орқали, бошқарувчидан чиққан таълим натижалари кўрсаткичлари таҳлили бўйича ва шунга ўхшашлар) икки томонлама алоқа;

    • мултидиалог (гуруҳдаги айни бир фан бўйича ўзлаштиришнинг натижалари таҳлили натижаси орқали, мулоқатли ишчи дастурдан компьютерли синфда ўтказилаётган дарс машғулотлари натижаси орқали ва шунга ўхшашлар) ўрнатилиш – икки томонлама гуруҳ мулоқатли алоқаси.

    Алоқалар ичида икки томонлама мулоқат ўзининг ижобий натижаларини беради. Бошқарувчи билан бирга ишловчи талаба (талабалар гуруҳи) ва унинг билимини мунтазам равишда баҳолаб боришда ҳам ўзаро ҳамкорлик асосида ижобий натижаларга эришиш мумкин ва бу ҳар қандай талаба ёки талабалар гурухи асосий мақсади бўлиши керак. Аниқ мақсадларга эришиш бу ўз навбатида ўқитишнинг 5.5.1 – шаклдаги кўрсатилган янги педагогик технологиясини жорий қилиш тарихидаги ҳар бир қадамга ижобий ишлашни тақоза этади. Бундан ташқари ўқитувчи ўзида унга ёрдам берувчи ташқи имкониятлар (назарий, амалий, ўқув – воситалари ва қуроллари ва ҳаказо) мавжудлиги ҳақида маълумотлар ва имкониятлар асосида қаралаётган таълим йўналиши бўйича маълумотлар ва имкониятлар асосида қаралаётган таълим йўналиши бўйича маълумотлар ва илғор ўқитиш услубларини кўзлаган мақсадга йўналтириш қобилиятига эга бўлиши лозим.

    Ўқитувчида шаклланган билим, кўникма, малака, ўқитиш воситалари ва қуроллари, илғор педагогик технология, мавжуд имкониятларни мақсадга мувофиқ йўналтира олиш қобилиятлари ҳамда Давлат таълим стандартлари талаблари асосида таълим олувчига нисбатан яъни таълимнинг аниқ мақсадини белгилаб олиш мумкин. Бу ўз навбатида илғор педагогик технологияни қўллаш жараёни режасини ишлаб чиқишга яъни вазифаларни белгилаб олишга олиб келади. Белгиланган мақсад ва вазифаларни эътиборга олган ҳолда таълимнинг ҳаракатчан модели яратилади. Ҳаракатчан моделни ишлаб чиқиш асосан тизимий ёндашув услубига, мақсадлар тизимини яратиш ва унга эришиш кетма – кетлигига асосланган ҳолда олиб борилади. Таълимнинг ҳаракатчан моделини яратиш таълим технологиясининг асосий талаблардан биридир. Таълимнинг ҳаракатчан модели таълимни бошқаришнинг 5.5.1 – шаклдаги мазмунини ўзида тўлиқ акс эттириш лозим ва ишлаб чиқилган таълимни бошқариш тизимининг асосий ростлагичи ҳисобланади, яъни таълим тизими бошқаришнинг сифат кўрсаткичи, ҳаракатчан модель кўриниш, йўналиши ва функциясига қараб ўзгариб ростланиб боради. Таълимнинг ҳаракатчан модели параметрлари қуйидаги тамойиллар асосида ўз вазифаларини бажарадилар:



    1.Эгалик (Э)

    2.Кузатиш (К)

    3. +ыллаш (+)

    4. Сезиш (С)

    5. Танлаш (Т)

    6. Яратиш (Я)

    7. Ростлаш (Р)

    8. Тузатиш (Т)


    ТХМП:

    Бу ерда ТХМП – таълимни бошқаришдаги ҳаракатчан модель параметрлар вазифалари (функциялари).
    Ҳаракатчан модель умумий кўриниши қуйидагича:

    /1 (Э): - Бош=арувчининг фан юзасидан маълум тизимга асосланган маълумотлар мажмуига (назарий, амалий маълумотлар асосида билим, кыникма ва малакага) эга эканлиги щамда ил\ор педагогик технологияларни таълим жараёнига =ыллай олиш функцияси

    /2 (К): - Бош=арувчининг таълимнинг щар бир =адамида (бос=ичида) жараён кечишини мунтазам равишда кузата билиш функцияси

    /3 (К): - Бош=арувчининг бош=арувчига щар бир мавзуни мунтазам равишда тыли= ызлаштиришга етаклай олиш функцияси

    /6 (Я): - бош=арувчининг бош=арувчи =обилияти, эхтиёжи ва =изи=ишларига мос келадиган воситалар тизимини, керакли мос муаммоларни яратиш функцияси.



    /4 (С): - Бош=арувчининг таълим йыналиши быйича Давлат тахлим стандартлари талаблари даражасида ызлаштиришга эришиш ва ДТС талабидан паст ызлаштирган бош=арилувчини ажратиб ола билиш функцияси.

    ТХМП:




    /5 (Т): - Бош=арувчининг щар бир гурущга мос келадиган иш услубини (ил\ор педагогик технология турларини) зудлик билан танлай олиш функцияси.



    /7 (Р): - бош=арувчининг суст ызлаштирувчи бош=арилувчи билан =ышимча маш\улот, =ышимча топшири=ларни бажариш учун шарт – шароитларни яратиш быйича ташкилотчилик функцияси.

    /8 (У): - бош=арувчининг таълим беришга ызгартиришлар, =ышимчалар ва тузатишлар кирита олиш функцияси.


    Ҳаракатчан моделнинг ҳар бир функцияси таълим жараёнининг қўйилган мақсадларига қараб ўзгариб туриш имкониятларига ва ўзгартирилган вариантида ҳам улар ўз вазифаларини бажаришда аўамиятларини йўқотмайдиган хусусиятга эга бўлади. Ўаракатчан моделдаги у қ Ғ1 (Э) функция асосий тадқиқот манбаи бўлиб ҳисобланади, моделнинг қолган функциялари кетма – кет биринчи функцияга таянган ҳолда ўз вазифаларини бажаради. у қ Ғ1 (Э) функция турли кўринишларда тайёрланиш мумкин. Айниқса кейинги пайтларда замонавий компьютерлар таълим жараёнига кенг қўлланилиши билан у қ Ғ1 (Э) функция вазифалари компьютерларга юкланмоқда у вазифалар компьютерли мулоқатли дастур, мулоқатли таълим берувчи дастур, электрон дарсликлар ва шунга ўхшаш кўринишларда юзага келмоқдалар. Албатта бундай ҳолларда ҳаракатчан модель параметрларининг оптимал қийматларини топиш орқали таълим жараёнини бошқаришнинг оптимал вариантларини топиш имконияти яратилади.

    Бундай яратилган моделларни таълим жараёнини бошқаришга қўллаш учун қатор услубий тавсиялар ишлаб чиқилди.

    Юқорида қайд этилган барча мавжуд маълумотлар ва воситалар бошқарилувчига таъсир этиш натижасида унда муаян таълим йўналишидан маълум маънодаги билим, кўникма ва малака ҳосил бўлади, ҳосил бўлган билим, кўникма ва малакалардан хулосалар чиқарилиб, бошқарилувчининг мазкур соҳа бўйича мақсадга эришганлик даражаси аниқланади. Агарда мақсадга эришиб бўлинса, у ҳолда ушбу соҳа бўйича белгиланган таълим жараёни тўхтатилиб, кейинги мақсадга ўтилади. Бу эса бошқарилувчи билими билан Давлат таълим стандарт талаблари асосида қўйилган мақсад билан устма – уст тушиши орқали текширилади.

    5.5.1 – шаклда ифодаланган жараён бошқарилувчига қўйилган мақсадга эришгунга қадар давом эттирилаверади ва натижада биз учун энг зарур бўлган бошқарилувчимиз жаҳон таълими талабларигав жавоб бера оладиган шахс бўлиб етишади.

    Ушбу услуб ҳар қандай фан ва таълим йўналиши учун ҳам ўринли бўлиб, ундаги баён қилинган кетма – кетликда ихтиёрий таълим йўналишида фойдаланиш мумкин.


    Мавзуни ўзлаштиришга оид саволлар:

    • таълимни бошқариш деганда нимани тушунасиз?

    • таълимни оптимал бошқариш қандай амалга оширилади?

    • тизимий ёндашув қандай кетма – кетлик асосида олиб борилади?

    • ҳаракатчан модель пораметрларини санаб беринг ва уларнинг функционал вазифалари нималардан иборат?

    • ҳаракатчан моделлардан таълим жараёнида қандай фойдаланиш мумкин?


    Мавзу бўйича мустаҳкам эсда сақлаб қолишга оид маълумотлар:

    • оптимал бошқариш – бу кам имкониятлар асосида максимал самарадорликка эришишдир;

    • таълимда бошқариш – бу бошқарувчининг мавжуд имкониятлари асосида талабада керакли билим, кўникма ва малакаларни қўйилган мақсадга мос шакллантириш жараёнидир;

    • оптимал бошқариш – учун фикр алмашиниш керак, яъни бошқарувчи мазкур жараённинг ҳар бир қадами ҳақида маълумотга эга бўлиб бориш керак. Бу жараёнда алоқа айни бир пайтда битта шахс билан ёки груҳлар билан бўлиши мумкин. Унда қуйидаги алоқа шаклларидан фойдаланилади:

    - йўриқномалар (тавсиялар, маслаҳатлар ва ҳ.к.)бериш – бир томонлама алоқа;

    - мулоқат (компьютерларга тайёрланган мулоқатли ишчи дастурлар орқали, бошқарувчидан чиққан таълим натижалари кўрсаткичлари таҳлили бўйича ва шунга ўхшашлар – икки томонлама алоқа;

    - мултидиолог (гуруҳдаги айни бир фан бўйича ўзлаштиришнинг натижалари таҳлили натижаси орқали, мулоқатли ишчи дастурдан компьютерли синфда ўтказиладиган дарс машғулотлари натижаси орқали ва ҳ.к.) ўрнатиш – икки томонлама груҳ мулоқати алоқаси.


    Мавзу бўйича муаммоли саволлар ва топшириқлар:

    • таълимни оптимал бошқариш таълим сифати ва самарадорлигини оширишда қандай аҳамият касб этади;

    • олинган натижалар бўйича сифат кўрсаткичлари қандай аниқланади?

    • таълимни бошқариш жараёни кетма – кетлигига (5.5.2 - шаклга) яна нималарни қўйиш мумкин?

    • ҳаракатчан модел парометрларидан ўз илмий тадқиқот ишингизда фойдаланишга ҳаракат қилинг;

    • таълимни бошқаришга тегишли фикрлар сизда пайдо бўлган бўлса, уни санаб ўтинг ва уларни ёзма равишда асосланг.




    • Тадқиқотчига мавзу материалларидан ижодий фаолиятда фойдаланишга тавсиялар:




    • тадқиқотчи тадқиқот мақсадига эришиб бўлса, у ҳолда ушбу соҳа бўйича белгиланган таълим жараёни тўхталиб, кейинги мақсадга ўтилади. Бу бошқарилувчи (таълим олувчи) билими билан давлат таълим стандартлари талаблари асосида қўйилган мақсад билан устма – уст тушиши орқали текширилади;

    • таълимни бошқариш кетма – кетлигини яхлит кетма – кетлик тизим сифатида қараш лозим бўлади. Бунга сабаб ушбу жараёндаги тўғри ва тескари алоқани ҳисобга олишга имконият борлигидир. Чунки, бошқарувчи тўғри ва тескари алоқасиз жараён кечишини назорат қила олмайди ва мақсадга мувофиқ бошқара олмайди, айниқса таълимни оптимал бошқариш учун фикр алмашиниш керак (бошқарувчи муайян жараённинг ҳар бир қадами ҳақида маълумотга эга бўлиб бориш керак);

    • алоқалар ичида икки томонлама груҳ мулоқати ўзининг ижобий натижаларини беради. Бошқарувчи билан ишловчи талаба (талабалар гуруҳи) ва унинг билимини мунтазам равишда баҳолаб боришда ҳам ўзаро ҳамкорлик асосида ижобий натижаларга эришиш мумкин ва бу ҳар қандай талаба ёки талабалар гуруҳининг асосий мақсади бўлиши керак;

    • ҳар қандай илмий тадқиқот ишида кўзланган мақсадга эришганлик даражасини баҳолаш мезони бўлиши керак;

    • илмий тадқиқот ишини амалётга жорий этгандан сўнг таълимни бошқариш ва шу асосида услубий тавсиянома тайёрлаш шарт.


    Мавзуни ўрганишда фойдаланиш мумкин бўлган адабиётлар рўйхати:

    1. Мухамедов Ғ.И., Тўрақулов Х.А. Замонавий педагогик тадқиқотларнинг илмий – назарий асослари. – Тошкент: Фан, 2004. – 194 б.

    2. Тўрақулов Х.А. Педагогик тадқиқотларда ахборот тизимлари ва технологиялари. – Тошкент: Фан, 2006. – 248 б.
    5.6. ИННОВАЦИОН ДАСТУРИЙ ДИДАКТИК МАЖМУАНИ

    ЯРАТИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ

    Таянч иборалар ва атамалар: инновацион, таълим технологияси, дастурий дидактик мажмуа, билимлар банки, маълумотлар базалари, илм – фан, техника – технологиялар, махсус ўқув – дидактик таъминот, мультимедиали информацион технологиялар, ахборотлар банки, электрон ўқув адабиётлар, видаотека, масофавий таълим технологиялари, интеллектуал китоблар, мультимедияли китоблар, дарсликлар, дастурлар, ўқув режалари, қомусий луғатлар, интерфаол рипететорлар, тренажерлар, ахборотли бошқарув блоки, ўқув – методик блок, қонун, қоида, мезон, тамойил, ўқув жараёнининг ахборотли муҳити, касбий билимдонлик.
    Мавзу матни: Инновацион дастурий дидактик мажмуани яратиш технологияси.

    Маълумки, замонавий илмий – педагогик ходимнинг ижодий фаолияти муайян бир таъсирлар остида ривожланади, такомиллашади ва шулар асосида унинг интеллектуал салоҳияти ҳам юксалиб боради. Бундай юксалиш муайян соҳага тегишли илм – фан ва техника – технологияларни энг сўнги ютуқларидан, шунингдек, амалий фаолиятини амалга оширишда ташқи таъсир воситалари, усуллар ва шакллардан самарали фойдаланишга боғлиқ бўлади. Бу эса бевосита таълимдаги сифат ўзгаришлари қилиб, юқори самарадорликни қўлга киритиш орқали амалга оширилади ва у мазкур соҳа инновацион технологияларни киритиш билан белгиланади.

    Бугунги кундаги таълим тизими янги стандартлар ва дастурлар доирасидаги таълим жараёнини эскирган услубга олиб боришга йўл қўймайди. Шу сабабли ҳам ҳозирда педагогик инновацион яхлит мураккаб жараён сифатида қаралиб, унинг интерфаол сифатлар, тарбиявий қисмлари, функционал тавсифи ва узвийлиги изчил тадқиқ қилинмоқда. Шу сабабли ҳам инновацион таълим технологиялари таркибига кирувчи инновацион дастурий дидактик мажмуани яратиш методологияси ҳақида фикр юритиш мақсадга мувофиқ деб ўйлаймиз. Бундан кўзланган мақсад бўлажак мутахассисларни янгича шароитларда ишлашга тайёрлашдан иборат бўлиб, у олдинги эгалланган билимлари асосида ижобий педагогик самараларни берувчи янгича ёндашув технологиясини яратиш ва жорий этишдан иборат.

    Тажрибаларнинг кўрсатишича, мазкур йўналишдаги комплекс ёндашувни ўқув режасидаги фанлар блоклари асосида олиб бориш мақсадга мувофиқ экани ва унда касбий билимдонликка жаҳон таълими стандартларидаги талаблари бўйича иш юритиш ижобий педагогик самараларни беради. Бунинг учун бўлажак мутахассис касбий фаолиятига тегишли маълумотларни йиғиб, улар асосида маълумотлар баъзасини яратиш ва уларни ўқув режасидаги фанлар блоклари (ижтимоий – иқтисодий фанлар, математика ва табиий – илмий фанлар, умуммутахассислик фанлар, қўшимча фанлар блоклари ва амалиётлар блоки) бўйича тизимларга ажратилиб, улар бўйича билимлар банки ташкил этилиб, ахборотлар кўринишга келтирилиши лозим. Ана шундагина бўлажак мутахассислар тайёрлашда фанлар бўйича ўқув – дастурий дидактик таъминотдан самарали фойдалана олиш мумкин. Ушбу комплекс ёндашув технологиясидан бўлажак мутахассисларни янгича шароитларда тайёрлашда фойдаланилса ижобий педагогик самаралар бериши шубҳасиз. Биз бу технология бўйича мутахассисликлар тайёрлашни қуйидаги кетма – кетлик олиб боришни мақсадга мувофиқ деб ҳисобладик (5.6.1 - шакл) ва у муайян ўқув предметини инновацион таълим технологиялари асосида ўқитиш мақсадида яратилади. Яъни, бу муайян предметни ўзлаштириш жараёнида таълим олувчиларнинг фаоллигини оширишга қаратилган. Ушбу инновацион дастурий дидактик мажмуани таълим жараёнида янги услубиятга асосланган таълим бўлиб, у ўқув материалини махсус дастурий таъминот ва мультимедиали информацион технологиялар ёрдамида дидактик ишлаб чиқариш натижасига асосланиб яратилади. Уни биз шартли равишда ўқув жараёнининг топтимал вариантини кафолатловчи кўп функцияли дастурий воситалар мажмуи – инновацион дастурий дидактик мажмуа, деб атадик.

    Маълумки, билиш фаолиятининг самарадорлиги кўп жиҳатдан фойдаланилаётган илғор технологиялар ва ўқув воситаларнинг хусусиятларига ҳам боғлиқ бўлади. Бу маънода янги ахборот технологияларнинг дидактик хоссалари таълим амалиётида юқори самарадорликка элитувчи омилдир.



    Достарыңызбен бөлісу:
  • 1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   38




    ©dereksiz.org 2024
    әкімшілігінің қараңыз

        Басты бет