Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги халқ таълими вазирлиги


– шакл. Ахборотларни пайдо бўлиш босқичлари



бет13/38
Дата24.07.2016
өлшемі4.1 Mb.
#219182
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   38

4.2.1 – шакл. Ахборотларни пайдо бўлиш босқичлари.

Бугунги кунда ахборотлаштириш кишилик жамиятининг барча соҳаларини қамраб олмоқда. Таълим-тарбия соҳасида эса қуйидаги кетма-кетликда фикр юритишга тўғри келмоқда (4.2.2- шакл).



Демак, инсониятнинг ахборот ишлаб чиқиши бўйича имкониятларини кучайтирувчи замонавий технологиялар, ахборотлашган жамиятнинг интелектуал салоҳияти сифатини ҳам белгилар экан ва бу жараёнлар ахборотлаштириш саноатини мунтазам ривожлантиришнинг илмий-техник асоси ҳамдир.

Ахборот технологиялари жараёнларни бошҳаришдаги асосий манба бўлиб ҳисобланади. Улар кириш (бошланғич) маълумотларни ва бошқа мавжуд маълумотларни тизим (қисм тизимларга ва керак пайтда айрим тизим элементларигача) ларга ажратиш ва қайта ишлаш ҳамда керакли мақсадлар бўйича қайта ишланган маълумотларни узатиш алгоритмларини ўз ичига олади. Бу технологиядан жараёнларни бошқарув фаолиятида фойдаланилади. Шунинг учун ҳам ахборот технологияларидан оқилона (рационал) фойдаланиш илмий ходимлар фаолияти самарадорлигини оширади.

Ахборот технологиялари асосида фаолият кўрсатиш қуйидаги вазифаларни ҳал қилишнинг оптимал йўлини таъминлаб беради:

-манба ва унда кечаётган жараён тўғрисидаги маълумотларни қайта ишлаш;

-жараёнлар кечиши ҳақидаги даврий маълумотларни мунтазам равишда олиб туриш ва улар асосида оралиқ назоратлар олиб бориш;

-ихтиёрий жорий сўровларга ўша пайтнинг ўзида жавоб олиш, расмийлаштириш ва бошҳаришга керакли тузатишлар кирита олиш.

Демак, бугунги кун ахборотлаштирилган жамият сари дадил қадам қўйиб борилиши билан ўзига хос характерлидир. Бу борада ахборотлар, ахборот технологияларининг роли беқиёсдир.


4.2.2- шакл. Таълим-тарбия жараёнини ахборотлаштириш.

Тўққизинчи босқичнинг вазифаси тадқиқот йўналиши, муаммонинг қўйилиши, тадқиқот манбаи, мақсади, вазифаларини ва тадқиқотнинг методологик асослари ҳамда илмий фаразини эътиборга олиб илмий-назарий асосларини яратишдан иборатдир. Бунда мазкур йўналиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, Вазирлар Мақкамаси қарорлари, мутасадди вазирликлар буйруқлари ва мазкур йўналиш бўйича турли меъёрий ҳужжатлардаги талабларга риоя қилишга тўғри келади.

Бугунги таълим тизими, унинг мақсади ва вазифалари, республикамиз тараққиётига хизмат қилувчи таълим-тарбия олдига қўйилган муаммо ечимига мос келиши керак. Жаҳон миқёсида ҳукум сураётган фан–техника тараққиёти, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожланишини бошқариш ва унинг келажагини белгилаб боришдаги кишилар интеллектуал салоҳияти ҳақидаги ахборот ниҳоятда муҳимлигини кўрсатмоқда.

Жамиятнинг интеллектуал салоҳиятига мос бўлган келажак авлодни тарбиялаш ҳам бу борадаги муҳим муаммолардан иборат бўлиб, уларнинг ечимини топиш эса «XXI аср-интеллектуал аср»нинг фаол иштирокчисини тарбиялаш каби истиқболли натижаларини қўлга киритишни тақозо этади.

Ўз навбатида таълим жараёни ниҳоятда мураккаб манба бўлганлиги сабабли уни бошқариш етарли даражадаги ижодкорликни талаб этади. Бугунги кунда таълим методлари, усуллари ва технологиялари замон билан ҳамнафас бўлиб кенгайиб бормоқда. Бир вақтнинг ўзида таълим-тарбия жараёнининг турли жабҳаларини қамраб олувчи комплекс билимга эга бўлиш ҳар қандай халқ таълими тизими ходимининг ҳам қобилияти етарли бўлавермайди. Бундай ҳолларда, албатта, таълим-тарбия ҳақидаги маълумотлар, маълумотлар омбори, ахборотлар, ахборотлар банки, ахборотлаштириш технологиялари ҳақидаги билимлар банки катта имкониятларни қўлга киритишга шароит яратиб беради.

Келажакда нафақат билимлар банки, балки таълим тизимимиз эгаллаши керак бўлган билим, кўникма ва малакалар ҳам жаҳон таълими талабларига жавоб берадиган бўлиши лозим.

Халқ таълими тизими олдига қўйилаётган қатор вазифалар бугунги кунда давлат сиёсатига айланади. Шу сабабли ҳам самарали таълим технологияларини ишлаб чиқиш ва уларни амалиётда жорий этиш бугунги кундаги илмий–тадқиқот ишларимиз диққат марказида бўлмоғи лозим.

Тадқиқот илмий–назарий асосларида бой миллий маънавий меросимизга, умуминсоний қадриятлардан самарали фойдаланиш педагогик илмий тадқиқот ишларининг ҳаётийлигини таъминлашнинг асосий манбаларидан биридир. Айниқса, касбий фаолиятни такомиллаштириш борасидаги, баркамол авлод тарбиясидаги илмий ишларда муқаддас китобларимиз («Авесто», «Қуръони Карим», «ҳадиси Шаъриф» ва ҳ.к), қомусий ва ҳадисчи олимларимиз таълимотларидан, шоиру ёзувчиларимиз ижодларидан, тарихчи олимларимизнинг буюк асарларидан Ватан қаҳрамонларимиз (Спитамен, Муқанна, Широқ, Тўмарис, Нажмиддин Кубро, Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур, Темур Малик, Мадали Эшон, Номоз Примқулов ва ҳ.к.) жасоратларидан, давлат тузилиши назарияси ва амалиёти (Амир Темур, Мирзо Бобур ва бошқалар) ҳақидаги таълимотлари ҳақидаги бой манбалардан мақсадга мувофиқ фойдаланилса муаммонинг илмий–назарий асосларининг тарихий илдизларидан ҳам хабардорлиги таъминланади.

Муаммо илмий–назарий асосларини тайёрлашда қаралаётган мавзу бўйича жаҳонда қандай ишлар мавжудлигини билиш ва уларни таҳлил қилиб фойдали хулосаларни чиқариш ҳам муҳим роль ўйнайди. Улардаги ишланмалар қай даражада амалиётда ўз ўрнини топганлигини баҳолаш ҳам тадқиқотчидан катта интеллектуал салоҳиятни талаб этади. Мазкур масаланинг тўғри ҳал бўлиши тадқиқотчининг шуғулланаётган мавзуси бўйича назарий асосни тўғри ифодалаш имконини яратади. Бу қайд этилган таҳлиллардан тўғри хулоса чиқариш билан тадқиқот фаразини ифодалаб олинади ва натижада мавзу бўйича тадқиқот методологиясини яратишга киришилади. Бунда, албатта назарий асослар таълим-тарбия жараёнидаги бирор йўналишни такомиллаштиришга ёки ривожлантиришга хизмат қилмоғи лозим, акс ҳолда ўтказилаётган тадқиқотнинг назарий асослари ҳаётий эмаслиги келиб чиқади, яъни ишлаб чиқилган методологиядан педагогик самарадорликка эришиб бўлмайди ва демакки бу тадқиқотни инновацион технология деб бўлмайди.



Ўнинчи босқич вазифаси илмий-назарий асосларнинг амалий аҳамиятини қай даражадалигини баҳолашдан иборатдир. Бунда илмий-назарий асосларни эътиборга олиб таълим технологияларини яратишда қуйидагиларга эътибор бериш керак:

-режалаштирилган таълим технологиясига ижтимоий-педагогик асослар нималардан иборат эканлигини аниқлаш;

-таълим технологиясининг жараён сифатида босқичма-босқич амалга ошириладиган иерархик кетма-кетлиги мавжудми, уларнинг функционал тузилмаси нималардан иборатлигини белгилаш;

-бу технология бугунги кун талаби ва жаҳон таълими талабларига мос келишлигини ўрганиб чиқиш;

-агар қаралаётган таълим технологияси яхлит тизим сифатида қаралса, унинг тузилмасини ташкилий-функционал қисм тизимлар (элементлар) бўйича ифодалаш мумкинлигини ўрганиш;

-таълим технологиясининг мақсадини ўрганилаётган ўқув предметининг (муайян тарбия жараёнининг) мақсадлари билан мос келтириш.

Таълим технологияси, аниқ бир ўқув предметини ўқитишнинг илмий асосланган қонун-қоида, метод ва усулларидан иборат бўлиб, у таълимда кўзланган мақсадга эришиш БОСҚИЧларини ўзида акс эттирган ва таълим жараёнини мақсадга мувофиқ бошқаришга эришиш имконини берувчи жараёндир.

Мазкур босқичда ишлаб чиқилган илмий-назарий асосни ва тадқиқот мақсадини эътиборга олиб ўқитиш технологияси танланди ва амалиётга тадбиқ этиш технологиясини яратишга киришилди ва шу йўсинда таълим жараёни бошқарилди. Агар режалаштирилган мақсад билан олинган натижа бир-бирига мос тушса, режалаштирилган педагогик тадқиқот жараёни охирига етган ҳисобланади.

Бу кўрнишдаги тадқиқотларнинг кейинги қисми тугалланган педагогик тадқиқот натижаларига асосланиб мавжуд таълим-тарбия жараёнини такомиллаштиришга ёки ривожлантиришга, услубий тавсиялар тизимини яратишга киришилади.

Ўн биринчи босқичда тадқиқотчининг илмий фикрлаши катта роль ўйнайди. Фикрлашни ижтимоий-тарихий ривожланиш маҳсули сифатида яъни инсон фаолиятининг махсус шакли тариқасида қараш мумкин.

Фикрлаш–бу таҳлил ва синтез қилиш, таққослаш, абстракциялаш, умумлаштириш ва хулоса қилиш сингари ҳаёлий ҳаракатлар (операциялар) асосида амалга ошириладиган жараён.

Хулоса қилиш- бу ниманидир тасдиқлаш ёки инкор этиш орқали ҳукм чиқариш орқали амалга оширилади.

Педагогик тадқиқотларни олиб боришда, айниқса педагогик самаралар берадиган илмий-услубий ишланмалар яратишда назарий хулоса ва умумлаштиришларга таянадиган ҳам назарий, ҳам амалий фикрлаш тадқиқотчида ривожланган бўлиши керак. Бу борада тадқиқотчи илмий фикрлаш учун қуйидагиларга эътибор бериш керак:

- тадқиқот мақсадини аниқ ифодалай билиш керак;

-илгари бажарилган назарий ёки тажрибавий (экспериментал) тадқиқотларга таянадиган фарқни ишлаб чиққан бўлиши зарур;

- тадқиқот методологиясини шакллантирган бўлиши лозим;

- тадқиқот босқичларини аниқлаб чиқа олиш қобилиятига эга бўлиши керак;

-ишлаб чиқилган услубият ва режага мос қўшимча хусусий тадқиқотлар ҳам ўтказа олиш кўникмасига эга бўлиш зарур;

-олинган натижаларни илмий-услубий жиҳатдан таҳлил қила олиши керак;

-хулосаларни ифодалашнинг тавсифли эканлигини ёдда тутиш даркор.

Педагогик тадқиқот йўналиши бўйича фан тарихидаги далиллар мисолида илмий изланишнинг мантиқий кетма-кетлиги ҳақида илмий фикрлар тадқиқотчида шаклланган бўлади. Айниқса, бунда олимларнинг у ёки бу назарий ёки экспериментал кашфиётларга қандай эришилганликлари таҳлили ҳақидаги маълумотлар муҳим роль ўйнайди. Қандай усуллар олимларни тадқиқотлар билан шуғулланишга ундаганлигини, нима сабабдан фан ривожланиши босқичида ушбу муаммо ҳал этилганлигини, бу тадқиқот техника ва иқтисодиётнинг ривожланиши билан қандай боғланганлигини очиб бериши муҳим аҳамият касб этади. Бу эса ўз навбатида тадқиқотчида диалектик фикрлаш усулини шакллантиришда зарур омил бўлиб ҳисобланади. Буларни эътиборга олиб педагогик тадқиқотлар олиб боришда муайян йўналиш бўйича билимлар тизимини ишлаб чиқиш керакки, буларни бажариш давомида тадқиқотчи дедукция усулидан фойдаланиб, илмий-услубий ишланмалар ҳақида хулосалар чиқара олишга эришсинлар.



Ўн иккинчи босқичнинг вазифаси тажриба-синов ишларини ташкиллаштириш ва уюштириш ҳамда улар натижаларини тадқиқот мақсади нуқтаи назаридан таҳлил қилишдан иборат.

Маълумки, ҳар бир тадқиқотчи олдида инсоният яратган жами бойликларни ўрганиш, ўзлаштириш ва ривожлантириш вазифаси туради. Инсон камолати ва жамият ривожини шусиз тасаввур қилиб бўлмайди. Мазкур вазифани амалга ошириш учун таълим тизимини мунтазам равишда такомиллаштириб бориш, ёш авлодни илм-фан асослари билан чуқур қуроллантириш лозим. Зеро, илм олиш ва уни такомиллаштириш йўлидаги изланиш ҳамда заҳматлар инсоннинг эътиқоди ва дунёқарашини шакллантириб, уни маънавий-ахлоқий камолат сари етаклайди. Бу борада олиб борилаётган педагогик тадқиқотлар ва уларнинг амалий аҳамиятини роли беқиёсдир.

Шу ўринда бизни ташвишга солаётган бир муаммо бор, аксарият ўқитувчилар ўз фаолиятида дарснинг маълум бир қисмида бир дидактик ўйин ташкил қилиш ёки бир саҳна кўриниши тайёрлаш ёки конференция дарси ташкил қилиш ва шу кабилар орқади дарсда янги педагогик технологиялар (ЯПТ)ни қўлладим, деб даъво қиладилар. Ваҳоланки, ЯПТ бу ўқитувчининг ҳозирги замон фан-техника тараққиёти ютуқларидан олий даражада фойдаланиб, ёшларнинг ўрганиш жараёнини фаол иштирокчиси ҳамда ушбу жараённинг бажарувчисига айлантиришдир. Шунинг учун ҳам Президентимиз И.А.Каримов ёшларнинг мустақил фикрлаш, ижодий тафаккур малакаларига эга бўлишлари истиқболимизни таъминлашда ҳал қилувчи омиллардан бири эканлигини қайта-қайта таъкидлаб келдилар. Бу муаммо педагогик тадқиқотлар ичида энг долзарб ҳамда ўз ечимини кутиб турган масалалардан ҳисобланади.

Шу сабабли ҳам педагогик тадқиқотларнинг илмий-назарий асослари билан, уларнинг амалий аҳамияти ҳам эътиборга олинади. Амалий аҳамиятини илмий асосланганлигини баҳолашда бу борадаги илмий-назарий ишланмалар нечоғлик амалиётга фойдаси тегишлилигини тажриба-синов ишлари (ТСИ)да аниқланилади.

Одатда, ТСИ уч босқичда иборат бўлади. Бунда, аввало тадқиқот вазифаларини эътиборга олган ҳолда ТСИ предмети белгилаб олинади.

Биринчи–асословчи босқич: Бунда ТСИнинг предмети билан боғлиқ бўлган саволлар бўйича таълим олувчилар билан суҳбатлар ўтказилади, ўқитувчилар билан давра суҳбатлари ўтказилади ва мутахассис олимлардан интервьюлар олинади. Анкета саволлари тузилиб, улар таҳлил қилинади.

Ўтказилган суҳбатлар, интервьюлар, анкета ва тест саволлари натижалари бўйича қуйидагилар аниқланади:



  • таълим олувчиларнинг муайян таълим йўналишдан хабардорлиги аниқланади (йўналиш тарихи, ривожланиш босқичлари, улардаги фойдаланилган илғор технологиялар ва уларнинг назарий ва амалий аҳамиятлари);

  • таълим берувчиларнинг муайян йўналиш бўйича илмий-услубий салоҳияти (Бу соқа бўйича фан-техника ютуқлари, технологияларни эгаллаганлиги, мазкур йўналиш бўйича таълим-тарбия жараёнини оптимал бошқара олиш қобилияти, таянч тушунчалар билан қуролланганлиги ва илғор педагогик технологиялар билан танишлиги ҳамда улардан таълим-тарбия жараёнига мосларини танлай билиш қобилияти).

Олинган натижалар таҳлилига асосланиб, таълим олувчилар ва берувчилардаги бу билимлар «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» билан белгиланган миллий йўналтириш тамойилларини тўлиқ амалга ошириш имкони етарлилиги аниқланади. Бунда, асосан тажриба синов ишини амалга ошириш хусусиятларидан келиб чиқиб таълим олувчини тегишли ахборотлар билан теъминлашда янги ахборот технологияларидан фойдаланиш шакллари, усуллари, воситалари ва мазмуни ишлаб чиқилади.

Иккинчи-тасдиқловчи босқич: Бунда, педагогик фаолиятда муаммонинг ҳолати, оммавий ва илғор тажрибалар ўрганилади. Тажриба синов иши ишларининг режаси, дастури ва тажрибавий ишланмалар тайёрланади. Тажриба синов ишини амалга ошириш хусусиятидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган таълим мазмуни ва услублари бевосита таълим-тарбия жараёнида синаб кўриади.

Учинчи-шакллантирувчи босқич: Бунда тадқиқот мақсади ва уни амалга ошириш учун ишлаб чиқилган таълим (тарбия) технологияси бўйича тажриба синов иши олиб борилади, олинган натижалар таҳлил қилинади ва умумлаштирилади. Бу босқичда педагогик самарадорликни аниқлаш мезонларига эътиборни кучлироқ қаратиш зарур. Чунки бир хилдаги таълим-атрбия жараёнидаги педагогик самарадорликни аниқлаш мезони ҳамма йўналишдаги таълим-тарбия жараёнидаги педагогик самарадорликни аниқлашга етарли бўлавермайди. Бундай пайтларда тадқиқотчидан самарадорликни аниқлаш мезонлари ичидан тадқиқот йўналиши ва тажриба синов ишига мосини тиклаш учун юксак салоҳият талаб этилади ва бу орқали шуғулланаётган йўналишни такомиллаштириш ва ривожлантириш учун услубий тасвиялар тизимининг самарали вариантини тайёрлаш имкониятига эга бўлади.

Ўн учинчи босқич вазифаси бевосита ўн иккинчи босқичнинг узвий давоми бўлиб, унда асосан педагогик самарадорликни аниқлаш мезонлари билан тадқиқотчининг қандай даражада танишлиги, уларнинг мазмуни-моҳияти ҳамда қандай ҳодиса ва жараёнлар кечишини бақолашда қайси педагогик самарадорлик мезони самарали эканлигини бақолай билиши муҳим аҳамият касб этади.

Педагогик тадқиқотлар хусусий ўқитиш методикасига тегишли бўлганда, асосан натижаларни миқдорий таққослаш мезонлари ва уларнинг геометрик интерпритациясидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бунда, асосан яратилган таълим технологияси бўйича сифат кўрсаткичлари назорат гуруҳидаги сифат кўрсаткичлари таққосланади ва уларга миқдорий тавсияномалар берилади ва шулар асосида услубий тавсиялар ва кўрсатмалар ишлаб чиқилади.

Агарда педагогик тадқиқотлар педагогика назарияси ва тарихига оид бўлса, кириш-чиқиш анкета саволларидаги жавоблар натижалари таҳлили орқали педагогик самаралар баҳолангани маъқул.

Бунда кириш анкета саволлари муайян йўналиш ва тадқиқот мақсади ҳамда вазифаларини эътиборга олган ҳолда тузилади. Чиқиш анкета саволлари эса кириш анкета саволларидагисидан янада ривожлантириб, уларга тўлиқ жавоб бера оладиган шахсни тарбиялашни ҳал қилинади.

Кириш-чиқиш анкета саволларини таққослашда ҳам турли мезонлар бор. Бу ерда ҳам тадқиқотчидан тадқиқот мавзуси ва йўналишига мос педагогик самарадорликни аниқлаш мезонини тўғри танлай олиш қобилияти асосий вазифа бўлиб қолаверади.

Ўн тўртинчи босқичда аниқланган педагогик самарадорлик мезони бўйича тажриба синов иши натижаларини баҳолаш жараёни қараб чиқилади. Бунда, албатта илмий-назарий ишланмалар ва улар орқали ҳосил бўлган таълим технологиясини амалиётда қўллаш натижасида ҳосил бўлган ахборотларнинг аниқлик даражаси муҳим роль ўйнайди, чунки самарадорликни ҳисоблашлардаги фоизни белгилаш муаммоси ҳамда уларни кўргазмали тасвирлашларда аниқлик муҳим роль ўйнайди.

Бунда педагогик самарадорликни аниқлаш ва баҳолашда ишлаб чиқилган таълим технологиясини амалиётга қўллашдаги тажриба синов иши натижалари бўйича муаммога қўйилган мақсадга эришганликка аввало ташхис қўйилади. Бу жараён ҳам ўзига хос ижодий фаолият бўлиб, янги педагогик технология, янги ахборот технологиялари ва уларнинг самарадорлиги келажакда шуғулланилаётган йўналиш тараққиётига мазкур ишланмалар таъсири салмоғини баҳолай билишдан иборатдир. Кейин тадқиқот натижасининг мос соҳасини такомиллаштиришга ва ривожлантиришга башорат қилинади.

Бу ташхис ва башорат орқали илмий тадқиқот ишига хулоса чиҳарилиб, умумлаштирилиб, унда мақсадга эришгандик, тадқиқотнинг назарий ва амалий аҳамиятига расмийлаштирилиб, яратилган ишланмаларни амалиётга қўллашда йўриқнома кўрсатмалар тайёрланади.

Ўн бешинчи босқичда тадқиқот натижаларини сарҳисоб қилиб, уни амалий ҳаётга қўллашга тегишли бўлган барча ҳужжатлар: йўриқномалар, кўрсатмалар ва тавсияномалар тайёрланади.

Тадқиқотнинг амалий аҳамияти баҳосини расмийлаштирилади ва лозим топилганда улардан оммавий фойдаланиш учун рисолаллар тайёрланади.

Қайд этилган алгоритмик тизимдаги босқичлар доимо ўзаро алоқадорликда бўлиб, тўғри алоқадорлик даврида ҳамма босқич, албатта қатнашади. Тескари алоқа пайтида ўзига керакли босқичга мурожаат қилиш мумкин.

Бу яратилган алгоритмик тизимни жорий қилишда ўз навбатида тадқиқотчидан дастлабки маълумотларни йиғиш, қайта ишлашдан тортиб таълим модуллари ёки моделларни тузишга илмий тадқиқот ишларини юқори савияда олиб боришни талаб этади. Табиийки, бу билан ишлаб чиқилган таълим технологияларининг ҳаётийлиги ошади ва педагогик самарадорлигини таъминлаш кафолатланади.

Педагогик тадқиқотни бошҳаришнинг алгоритмик тизимини амалиётда жорий қилишда маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, сақлаш, узатиш ишларини бажарувчи саккиз алгоритмик блок қуйидаги функцияларни бажаради:


  • масаланинг (муаммосини) қўйилишини аниқлаш ва сақлаш;

  • ўрганиладиган жой ва жараённи аниқлаш;

  • маълумотларни йиғиш, тизимларга ажратиш ва тақсимлаш;

  • тузилган таълим модуллари ва моделлари тузилмасини муаммо қўйилишини эътиборга олиб синтез қилиш;

  • фойдаланиладиган мезонни аниқлаш ва асослаш;

  • фойдаланиши керак бўлган таълим технологиясини танлаш ва сақлаш;

  • бошқаришни жорий қилиш учун бошҳариш алгоритмини танлаш, сақлаш ва асослаш;

  • алгоритмик тизимни жорий қилишга тайёрлаш.

Педагогик тадқиқотларни бошҳаришнинг алгортмик тизими яратилиши мазкур соҳадаги илмий изланишларни оптимал вариантини танлашни кафолатлайди.

Яратилган алгортмик тизимнинг таълим-тарбия жараёнини илмий таҳлил қилишга, яъни мазкур соҳа бўйича ҳодиса ва жараёнлардаги қонуниятларни ечишга қўлланиши назарий ва амалий жиқатдан муҳим аҳамиятга эга. Педагогик амалиётларни бошқаришнинг алгортмик тизими таълим-тарбия соҳасидаги кўпгина муаммоларнинг оптимал ечимларини топиш учун универсал методология (услубиёт) бўлиб, ундан, озгина ўзгартиришлар қилиш орқали бошқа техник ва иқтисодий муаммолар ечимини топишда ҳам фойдаланиш мумкин.


Мавзуни ўзлаштиришни таъминлашга оид саволлар:

  • алгоритм деганда нимани тушунасиз ва бу термин қайси олим ижоди, фаолияти ва ҳаттоки номи билан боғлиқ ҳолда пайдо бўлган?

  • алгоритмик тизим қандай жараённи ифодалайди?

  • маълумот қачон ахборотга айланади?

  • ахборотлаштирилган жамият деганда нимани тушунасиз?

  • ахборот технологиялари асосида фаолият кўрсатишда нималарга эътибор бериш керак?

  • ижодий фаолиятда фикрлашнинг қандай ахамияти бор?

  • илмий тадқиқот ишида тажриба – синов ишларини олиб бориш шартми?

  • педагогик тадқиқотни бошқариш, деганда нимани тушунасиз?


Мавзу бўйича мустақкам эсда сақлаб ҳолишга оид маълумотлар:

  • алгоритмик тизимларни таълим – тарбия жараёнининг барча босқичларига қўллаш мумкин;

  • илмий тадқиқот натижасида ҳосил қилинган маълумотлар тури аниқланади. Улар сонли бўлганда тўғридан-тўғри ифодаланиш мумкин, сифатий бўлганда эса улар кодлаштирилади;

  • маълумот – бу киши сезги аъзолари, асбоблар ва шу кабилар ёрдамида қайд этиладиган, ташқи оламдан олинадиган белгилар тўпламидан иборатдир.

  • ахборот технологиялари асосида фаолият кўрсатиш қуйидаги вазифаларни ҳал қилишнинг оптимал йўлини таъминлаб беради: манба ва унда кечаётган жараён тўғрисидаги маълумотларни қайта ишлаш; жараёнлар кечиши ҳақидаги даврий маълумотларни мунтазам равишда олиб туриш ва улар асосида оралиқ назоратлар олиб бориш; ихтиёрий жорий сўровларга ўша пайтнинг ўзида жавоб олиш, расмийлаштириш ва бошқаришга керакли тузатишлар кирита олиш;

  • муаммо илмий-назарий асосларини тайёрлашда қаралаётган мавзу бўйича жаҳонда қандай ишлар мавжудлигини билиш ва уларни таҳлил қилиб фойдали хулосаларни чиқариш ҳам муҳим роль ўйнайди;

  • фикрлаш – бу таҳлил ва синтез қилиш, таққослаш, абстракциялаш, умумлаштириш ва хулоса қилиш сингари ҳаёлий ҳаракатлар (операциялар) орқали амалга оширилади;

  • хулоса қилиш – бу ниманидир тасдиқлаш ёки инкор этиш орқали ҳукм чиқариш асосида амалга ошириладиган жараён;

  • педагогик тадқиқотни бошқаришнинг алгоритмик тизимини амалиётда жорий қилишда функцияларини бажарилиши эътибога олинади: муаммонинг қўйилишини аниқлаш ва сақлаш; ўрганиладиган жой ва жараённи аниқлаш; маълумотларни йиғиш, тизимларига ажратиш ва тақсимлаш; тузилган таълим модуллари ва моделлари тузилмасини муаммо қўйилишини эътиборга олган ҳолда синтез қилиш; фойдаланиладиган мезонни аниқлаш ва асослаш; фойдаланиши керак бўлган таълим технологиясини танлаш ва сақлаш; бошҳаришни жорий қилиш учун бошҳариш алгоритмини танлаш, сақлаш ва асослаш; алгоритмик тизимни жорий қилишга тайёрлаш.




Мавзу бўйича муаммоли саволлар ва топшириқлар:

  • алгоритмик тизимдан ижодий фаолиятнинг қайси йўналишларида фойдаланиш самарадорроқ бўлади?

  • алгоритмик тизимни яратишнинг босқичлари сонини кўпайтириш ёки камайтириш ҳақида фикрингиз қандай? Иложи бўлса бирор мисол асосида фикрингизни ёзма равишда баён қилинг;

  • алгоритмик тизимни амалётда жорий этишда маълумот, ахборот ва уларни қайта ишлаш ҳамда тизимлаштиришнинг ахамиятини нималарда, деб ўйлайсиз?

  • ахборот технологиялари ҳар қандай алгоритмик тизимни амалётга жорий этишда фойдаланишни зарур деб ҳисоблайсизми? Буни мисоллар асосида тушунтиринг;

  • илмий тадқиқот ишини олиб боришда илмий фикрлашнинг аҳамиятини тушунтиринг;

  • педагогик тадқиқотларда тажриба – синов ишларини олиб бориш албатта шартми ёки уларнинг бир ёки икки босқични четлаб ўтиш мумкинми?

  • ташхис ва башорат қилиш илмий тадқиқот ишига хулоса қилишда қандай асослар вазифасини бажариш мумкин? Бу орқали ижодий фаолиятга нимани фойда қилиш мумкин? Умуман уларнинг роли ва ўрни тўғрисида фикрингиз қандай?


Тадқиқотчига мавзу материалларидан ижодий фаолиятда фойдаланишга тавсиялар:

  • илмий тадқиқот ишидаги алгоритмик тизим ижодий фаолиятнинг мукаммал режасини тузишга кенг имкониятлар яратади. Шу сабабли ҳар қандай ижодий ишда «Лойиқалаш →режалаштириш →технологик харита→ ишлар босқичларининг таснифи→ ишни бажариш жараёни» тузилма муҳим ҳисобланади;

  • ҳар қандай илмий тадқиқот ишида турли маълумотлар билан иш кўришга тўғри келади. Улар: эмперик (тажриба ва кузатувлар асосида ҳосил бўлади), анаматик (формулалар, қонуниятлар асосида ҳосил бўлади), физиологик (киши физиологик ҳолатларини ифодалашда ҳосил бўлади), функционал – тажрибавий (манба орқали олинаётган кўрсаткичлар орасидаги пропоционал боғланишларни ифодалаш орқали ҳосил бўлади) ва шу кабилар кўринишда бўлади. Бунда тадқиқот соқаси ва йўналишига эътибор берсангиз, унда қайси маълумотларга мурожат қилиш кераклигини билиб оласиз;

  • илмий тадқиқот ишингизда маълумот билан ахборотнинг фарқига боринг, акс ҳолда ижодий фаолият маънавиятига эътиборсиз бўлиб ҳоласиз;

  • илмий тадқиқот жараёнида яратаётган технологиянгиз инновационми, шунга эътибор беринг. Буни текшириш технологияси бор. Унга асосан инновационалликнинг ўнта шарти бор. Буларни бажарилишини текшириб кўринг;

  • ижодий фаолиятда синчковликка эътибор беринг. Акс ҳолда озгина эътиборсизлик илмий тадқиқотишингизнинг савиясини пасайтиришга ва айрим ҳолларда нотўғри йўлларга кириб ҳолишингизга сабаб бўлиши мумкин.


Мавзуни ўрганишда фойдаланиш мумкин бўлган адабиётлар рўйхати:

1. Мухаммедов Ғ.И., Тўрақулов Х.А. Замонавий педагогик тадқиқотларнинг илмий назарий асослари. – Тошкент: Фан; 2004. – 250 б.

2. Тўрақулов Х.А. Илмий ижодиёт метадологияси. – Тошкент: Фан, 2007. – 252 б.

3. Тўрақулов Х.А., ҳамзаев Ҳ.Х., Тўрақулов О.Х. Математика дарсларида инновацион услублар.–Жиззах. 2005.–196 б.



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   38




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет