7.7. ТАЛАБАЛАРНИНГ АЛГОРИТМИК МАДАНИЯТИ– АМОНАВИЙ ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯДА РЕПРОДУКТИВ МЕТОДНИ ЖОРИЙ ЭТИШ АСОСИ СИФАТИДА
Таянч иборалар ва атамалар: алгоритмик таълим, формулалар, математик ҳарфий ифодалар, компьютерли ўйинлар, содда алгоритм тузиш, натижа олиш, алгоритмни ўзгартириш.
Мавзуни матни: Талабаларнинг алгоритмик маданияти – замонавий педагогик технологияда репродуктив методни жорий этиш асоси сифатида.
Жамиятимиз тараққиёти, замонавий компьютерларни халқ хўжалигининг турли соҳаларида ишлатишлари ҳақида билим ва кўникмаларни эгаллаш зарурлигини асосий вазифа қилиб қўйди.
Ҳозирги кунда ҳеч кимга сир эмаски, ёшларимизга мунтазам равишда компьютер саводхонлигини сингдириб бориш керак. Ушбу муаммони ҳал қилишни амалга оширувчи миллий кадрларни тайёрлаш шу куннинг долзарб масаласидир.
Ўқув қўлланманинг ушбу бобида касб таълими ўқитувчилари тайёрлашда алгоритмик маданиятни шакллантиришнинг мақсади ва шу асосда компьютерлардан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш муаммосини ҳал қилишни мақсад қилиб қўйдик.
Мустақил давлатимизнинг бугунги кундаги тараққиёти даражаси ёшларни компьютер билан мулоқат қилишни ва улар иштирокида муаммолар ечимини излаш алгоритмларини яратишни ўргатиш зарурлигини кўрсатмоқда.
Бўлажак касб таълимиўқитувчиларига алгоритмик маданиятни шакллантиришда шундай иш олиб бориш керакки, келажакда турли таълим муаммоларини ҳал қилиш имкониятига эга бўлсин:
-
касб таълими фанини ўқитишда алгоритмик таълим жараёнини йўлга қўйиш;
-
информатика асослари ва ҳисоблаш техникасини ўрганиш учун маълумотларни талабалар онгига сингдириш.
Ҳар қандай муаммо ечимини топишгача бўлган жараёнда жажариладиган амаллар кетма – кетлиги аниқланган бўлса, бундай муаммо ечимини топишнинг алгоритми яратилган деб юритилади.
Алгоритм тушунчаси турли жараёнларни ўрганишда кенг қўлланилади. Умуман олганда алгоритм жараёнининг тўла берилишидир. У муаммо ҳал қилишдаги дастлабки маълумотларни шакллантиришдан бошлаб муаммо ечимини топишгача бўлган жараённи ўз ичига олади.
Ҳамма вақт ҳам алгоритмлар, формулалар (математик ҳарфий ифодалар) ёрдамида берилавермасдан, балки жараёнлар кечишини сўзлар билан ифодаланган ҳоллар ҳам учрайди. Бу эса алгоритм тушунчасини кенг қамровдаги тадбиқий эгалигини кўрсатади.
Умуман инсон ақлий ва амалий фаолиятларининг аксарият қисми алгоритмлар билан тавсифланади. Алгоритм ҳақида тушунчалар таълим жараёнида компьютерли ўйинлар орқали ҳам амалга оширилиши мумкин. Бунда услубиятнинг қиммати шундаки, у талаба фаолиятида таълим берувчи ва тарбияланувчи вазифалар ўзаро узвий боғланган бўлади.
Компьютер ўйинлари ва ўргатувчи дастурлар кенгайтирилган характерга эга бўлиши керак, шунингдек, бу танлаб олинган жараёнлар талабанинг қизиқишига яқин бўлиши ва уни ўзлаштиришга ҳаракат қилдира керак. Шу билан бирга атроф муҳитни кузатишга, таққослашга, фикрлашга, математик тил билан сўзлашга ўрганишлари ҳам зарур.
Айниқса, талабалар клавиатура тугмачалари (клавишлар) билан ишлаш кўникмаларини мустаҳкам, эгаллашлари керак ва булар орқали матн ва сонлар кетма – кетлиги, экрандаги қўзғалмас шаклларни бошқариш, иш режимини танлаш ва ҳаказоларни пухта билиш керак, шунингдек, умумий (ахборот, тил, билим, модель, алгоритм ва ҳаказо) ҳолдаги тушунчалар билан таниш бўлишлари керак. Булардан ташқари улар ахборотларни маълум танланган йўналишдаги системага келтириш ва ахборотларни сақлаш (компьютер чизган расмни, ҳисобланган сонларни, ёзган ёзувларни ва ҳ.к.), узатиш (инсондан компьютерга, компьютердан компьютерга, компьютердан инсонга) ҳақидаги билимлар ҳам талабалар алгоритмик маданиятни шакллантиришда муҳим роль ўйнайди.
Энди алгоритмик маданиятни шакллантириш босқичлари тўғрисида тўхтайлик. Алгоритмлаштириш бу компьютер саводхонлигини амалга оширишнинг асосий тушунчаси ҳисобланиб, уни талаба аниқ ва тўлиқ бажара билиши керак. Алгоритм тушунчаси билан бола мактабгача бўлган даврда ҳам танишади. Жумладан, боғчада болага йўл ҳаракати қоидаларини ўргатиш жараёнида «қизил чироқ» ёнганда йўл йўқ, «сариқ чироқ» ёнганда кут ва «яшил чироқ» ёнганда юр каби саволларга дуч келиб, мактаб ёшида бу нарсаларни ўйинлар орқали ўрганади (светафор, метрога кираверишдаги назоратчи қурилмалар, автомат рўзнома соткич, автомат газли сув соткич ва шунга ўхшашлар энг содда кибернетик қурилмалар ҳисобланади).
Компьютер ёрдамида амалга ошириладиган алгоритмик маданиятни шакллантириш жараёни, нисбатан мураккаблашб бораверади, яъни берилган муаммода нима (бошланғич маълумотлар) ни топиш керак деган саволларга жавоб беришга тўғри келади. Масалан, «Ечиш» дастурини олайлик. Бу дастур содда электрон жадвал кўринишда исмни, бошланғич маълумотни, натижани ёзиш майдони ҳамда муаммо ечимини топиш алгоритми асосида жорий қилинади. Бу ерда талабалар энди нафақат оддий сонлар устида амаллар бажармасдан, балки исмли миқдорлар билан ишлашга, уларнинг сонли тавсифларини беришни ўрганадилар. Электрон жадвалда бошланғич қийматларини ўзгартириб турли ҳисоб ишларини олиб бориш мумкин. Умуман «Ечиш» дастурни қуйидагича тасаввур қилиш мумкин;
-
муаммода нима берилганлигини аниқланг;
-
ҳар бир аниқ қийматга исм қўйиш;
-
муаммо ечими бўйичанимани топиш кераклигини аниқлаш;
-
барча берилган миқдорлар ўртасида алоқадорликни ўрганиш ва масала шарти асосида қисқа ёзувни ўрнатиш;
-
масалани ечиш алгоритмини ёзиб чиқиш.
Бу ерда ҳам талабаларга компьютер ёрдамида содда график чизиқлар орқали анча мураккаб шакллар чиздириш мумкин.
Умуман олганда, алгоритм тушунчасини шакллантиришда қуйидагиларга эътибор бериш керак:
-
алгоритмнинг умумий тушунчасини киритишга;
-
талабалар компьютердан фойдаланувчи сифатида эмас, балки дастурлаш асослари билан таништиришга;
-
мантиқий фикрлашни ривожлантиришга.
Шундай қилиб талабалар қуйидагиларни ўзларида шакллантирган бўлиши керак:
-
атрофимиздаги табиат ҳодисалари алгоритмларини тузиш;
-
алгоритмни ўзгартириш;
-
алгоритмни тузиш ва уни ишлатиб натижа олиш;
-
алгоритм хатоларини аниқ кўрсата билиш;
-
содда алгоритм тузиш ва уни ишлата олиш;
-
ҳар хил фанлар масаласини ечишнинг алгоритмини тузиб, компьютерда жорий этиш мумкинлигини кўрсатиш.
Булар эса ўз навбатида талабалар мунтазам равишда информатика фанини ўқитиш услубини ва уларнинг мазмунини аниқлашни яратишни тақоза этади. Шу нуқтаи назардан ишлаб чиқилган мазкур қўлланма қуйидаги хулосаларни келтириб чиқаришга асос бўлди:
-
талабаларнинг мустақил фикр юритиш қобилиятини оширишда ҳисоблаш техникасидан фойдаланишни;
-
талабаларга компьютер ўқитишнинг унверсал техник воситаси деган тушунчани беришни (расм чизиш, мусиқа эшитиш, ҳисоблаш, ўйин ўйнатиш ва ҳаказо);
-
талабаларга компьютерлардан фойдаланишнинг жўшқин муносабатини оширишни ва қизиқишни уйғотишни;
-
талабаларга компьютерда ишлаш билим ва кўникмаларини шакллантиришни.
Албатта, бундай дарсни ташкил этишга ўқитувчи пухта тайёргарлик кўриши ва доимо ўз устида ишлаши керак, яъни қайси дарсда қандай компьютерли ўйинларни, мисол ва масалаларни танлаши, мавзуни бу услубда ўтганда дарс жараёнида қандай ўзгаришлар қилиш кераклигини, дарсни компьютер билан жиҳозланган авдиторияда ўтганда, унинг кўргазмалилиги ва ҳисоблаш воситаси эканлигини, дарс ўтишнинг кўргазмалилиги ошишини талабаларни бир хил зерикарли ҳисоблаш ишларидан озод бўлишини доим эътиборга олиш керак.
Мавзуни ўзлаштиришни таъминлашга оид саволлар:
-
талабаларнинг алгоритмик маданиятни асосан нималарга боғлиқ бўлади?
-
алгоритм тушунчасининг таърифини айтинг;
-
компьютерда касбий ўйинларни бажариш талабалар алгоритмик маданияти шаклланишига таъсир қиладими?
-
«Ечиш» дастури қандай кетма – кетликда олиб борилади;
-
алгоритм тушунчасининг амалий аҳамияти ҳақида қандай фикрдасиз?
Мавзу бўйича мустаҳкам эсда сақлаб қолишга оид маълумотлар:
-
ҳар қандай муаммо ечимини топишгача бўлган жараёнда бажариладиган амаллар кетма – кетлиги аниқланган бўлса, бундай муаммо ечимини топишнинг алгоритми яратилган деб юритилади;
-
ҳамма вақт ҳам жараёнлар ёки ҳодисалар алгоритмлар, формулалар (математик ҳарфий ифодалар) ёрдамида берилавермасдан, балки сўзлар билан ифодаланган ҳоллар ҳам учрайди. Бу эса алгоритм тушунчасини кенг қамровдаги тадбиқига эгалигини кўрсатади;
-
умуман олганда «Ечиш» дастурини қуйидагича тасаввур қилиш мумкин:
- муаммо шартини аниқлаш;
- ҳар бир аниқ қийматга исм қўйиш;
- муаммо ечими бўйича нимани топиш кераклигини аниқлаш;
- барча берилган миқдорлар ўртасида алоқадорликни ўрнатиш ва масала шарти асосида қисқа ёзувни ўрнатиш;
- масалани ечиш алгоритмини ёзиб чиқиш.
-
талабалар компьютер ёрдамида содда график чизиқларидан фойдаланиб анча мураккаб шакллар чизиш мумкин. Умуман олганда, алгоритм тушунчасини шакллантиришда қуйидагиларга эътибор бериш керак:
- талабалар компьютердан фойдаланувчи сифатида эмас, балки дастурлаш асослари билан таништиришга;
- мантиқий фикрлашни ривожлантиришга.
Мавзу бўйича саволлар ва топшириқлар:
-
талабалар алгоритмик маданиятни шакллантиришда касбий ва компьютер саводхонлиги талабалари қандай шакллантириши лозим;
-
талабалар алгоритмик маданиятини шакллантиришда касбий компьютерли ўйинларнинг аҳамияти ҳақида ёзма маълумотнома тайёрланг;
-
талабалар алгоритмик маданиятни шакллантиришда компютерли ўйинлар ва ўргатувчи дастурлар қандай ҳарактерда булиши керак;
-
алгоритмик маданиятни шакллантириш босқичлари тўғрисида ёзма ахборот тайёрланг;
-
талабаларнинг ўз амалий фаолиятида компьютерлардан кенг фойдаланишига эришиш учун нималарга эътибор бериш керак деб ўйлайсиз.
Тадқиқотчига мавзу материалларидан ижодий фаолиятда фойдаланишга тавсиялар:
-
талабалар алгоритмик маданиятини шакллантиришда қуйидагиларга эътибор бериш керак;
- атрофимиздаги табиат ҳодисалари алгоритмларини тузишга;
- алгоритмни тадқиқот мақсад – вазифасига мос ўзгартира олишга;
- алгоритмни тузиш ва уни ишлатиб натижа олишга;
- алгоритм тузиш ва униишлата олишга;
- талабаларнинг мустақил фикр юритиш қобилиятини оширишда компьютерлардан кенг фойдаланишга;
- талабаларга компьютер ўқитишнинг унверсал дидактик воситаси деган душунчани беришга;
- талабаларга компьютерлардан фойдаланишнинг жўшқин муносабатини оширишни ва қизиқишини уйғотишга;
- талабаларнинг компьютерда ишлаш билим ва кўникмаларни шакллантиришга.
Мавзуни ўрганишда фойдаланиш мумкин бўлган адабиётлар рўйхати:
1. Тўрақулов Х.А., Файзиматов Б.Н., Убайдуллаев С., Тўрақулов О.Х., Ҳамидов Ж.А. Техника фанларини ўқитишга янги педагогик технологияларни қўллашнинг илмий – педагогик асослари. – Фарғона: Техника, 2002. – 184 б.
2. Тўрақулов Х.А. Илмий ижодиёт методологияси. – Тошкент: Фан, 2006. – 252 б.
7.8. ТАЪЛИМНИ ТЕХНОЛОГИЯЛАШТИРИШ ВА
САМАРАДОРЛИКНИ АНИҚЛАШГА ҚЎЙИЛГАН ТАЛАБЛАР
Таянч иборалар ва атамалар: параметрли (кўрсаткичли), илмий техник даража, лойиҳалаш, тизимий ёндашув, муаммоли ва ахборотли таълим, дастурий таъминот, замонавий ахборот технологияси, дарс блоклари, илмий ғоя, таълим мазмун – моҳияти, таълимни технологиялаштириш, таълим жараёнини хулосалаш, ахборот маданият, ахборотли - ўқув муҳити, ахборотлашган жамият, тизимий таҳлил, комплекс ёндашув.
Мавзунинг матни: Таълимни технологиялаштириш ва самарадорликни аниқлашга қўйилган талаблар.
Ёш авлодни билимли, маърифатли шахс сифатида камол топдиришда янги педагогик технологияларнинг роли беқиёсдир.
Таълим жараёнида эгалланган билим, кўникма ва малакалар жаҳон таълими андозалари талабларига жавоб беришини таъминлаш бугунги куннинг долзарб муаммоларидан бўлиб ҳисобланади. Бунда шахсни Ватан ва миллий мустақиллик ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, режалаштирилган натижаларга эришишни кафолатлаш ўта муҳимдир.
Маълумки, ишлаб чиқаришда режалаштирилган натижага эришишни кафолатлаш қаралаётган жараёнларни технологиялаштириш орқали амалга оширилади. Айни бир вақтда ишлаб чиқаришнинг истиқболи мавжуд технологияларнинг замонавийлиги, илмий-техник даражаси билан белгиланади. Бундай пайтларда илм-фан ютуқлари ҳам ишлаб чиқаришдаги технологиялаштириш талаблари асосида бўлиб бораверади ва таълим соҳасига технократик фикрлаш, стандартлаштириш, тизимий ёндашув, тизимий таҳлил, комплекс ёндашув ва ҳакозо таълим жараёнларини технологиялаштириш талаби қўйилиши муқаррардир.
Лекин ишлаб чиқариш жараёнларидан фарқли ўлароқ таълимни технологиялаштириш ўзига хос ёндашувларни талаб қилади, чунки таълим тизими ўзига хос мураккаб, кўп кўрсаткичли (параметрли) динамик тизимлардан иборат. Унинг бу хусусияти техникавий ва бошқа мураккаб тизимларга тааллуқли бўлган ишлаб чиқариш жараёнларидан анча юқори туради.
Бугунги кунда Давлат сиёсатига айланган таълим жараёнини технологиялаштириш ва компьютерлаштириш ғояси педагогик технологиянинг қуйидаги концепциясида ўз аксини топган:
-
Ўзбекистон Республикаси халқ таълим тизими мураккаб - ташкилий динамик тизим эканлигини англаш;
-
Халқ таълими тизими ва унинг барча бўғинлари ҳамда ундаги жараёнлар тизимли ёндашув, тизимли таҳлил ва комплекс ёндашув тадқиқот объекти (манбаи) бўлиш зарурлигини англаш;
-
тизимий ёндашув, тизимли таҳлил ва комплекс ёндашув тадқиқот усуллари зарурати билан боғлиқ бўлган муаммоларни бартараф қилиш асосида таълим жараёнини илмий асосда лойиҳалаштириш;
-
таълим беришни қатъий илмий асосланган ва режалаштирилган лойиҳа асосида олиб бориш;
-
таълим бериш самарадорлигини илмий-услубий асослаш.
Умуман олганда, педагогик технология- бу ўқитиш ва уни такомиллаштириш (ривожлантириш) вазифасини ўз олдига қўювчи ташкилий техникавий ва шахс ресурслари, уларнинг ўзаро алоқасини ҳисобга олган ҳолда яратиш ва жорий этиш тизимидир. Бундан кўринадики, педагогик технология ўзига хос "Тизимий ёндашув" тадқиқот усулидир. Айнан "Тизимий ёндашув" педагогик технологияни ўқитишда бошқа ёндашувлардан фарқловчи асосий белги ҳисобланади. Таълим мақсадлари, унинг мазмуни, таълим бериш методлари, назорат ва унинг натижаларини баҳолаш ўзаро алоқада бир - бири билан боғлиқликда лойиҳалаш - кўпинча анъанавий ўқув ҳолларидаги таълим асосан ахборотни эслаб қолишига йўналтирилган бўлади:
Лойиҳалаш – таълимнинг мазмуний қисмини ишлаб чиқишдан иборат бўлиб, таълимнинг умумий ва аниқ мақсадлари, ўқитиладиган маълумотлар (фанлар) мажмуасини аниқлаш, ҳар-бир фаннинг мазмуни, соатлар ҳажми ва бошқаларни режалаштиришдир.
Таълим олувчининг бўлажак фаолияти эса муайян ишларни бажариш ёки ташкилий бошқарув ва касбий қарорларни қабул қилиш билан боғлиқ бўлади. Бунда ўқитувчи ишининг услуб ва шакллари чегараланмайди, бироқ давлат таълим стандарти талаблари орқали ўқитувчининг таълим жараёнини ташхис қиилшга ва умуман ўқитиш жараёнини бошқариш самарадорлигини оширишга қаратилган фаолияти жадаллашда.
Биз яшаётган бугунги давр эса таълим ва тарбияда илғор педагогик технологиялар элементлари ҳамда тажрибаларини жорий этиш билан характерлонмоқда. Бунда ўқитувчилар матбуотда чоп этилаётган маълумотлар хорижий адабиётлардан фойдаланиб, ўз билимини ошириб, педагогик технология методларини ўзлаштириб олмоқдалар ва улардан ўз касбий фаолиятида фойдаланмоқдалар. Бу борада ўқитувчилар олдида қуйидаги вазифалар туради:
-
таълим мақсадини аниқлаш;
-
таълим вазифасини аниқлаш;
-
таълим бериш предметини ишлаб чиқиш;
-
таълим мазмунини аниқлаш;
-
ўқув юкламасининг таълим олувчининг интелектуал салоҳиятига, ёшига мослик даражасини ва ўзлаштириш савиясини лойиҳалаш;
-
таълим - тарбиянинг самарадор шакллари ва воситалари (ўқув қўлланмалар, электрон ўқув қўлланмалар, таълимнинг техник воситалари-ахборот техникалари)ни тайёрлаб олиш;
-
ўқув жараёнининг мослашув омилларини жорий этишда, ўрганилаётган фаннинг мазмунига киритиш учун мўлжалланган қўшимча равишда вазиятли матнлар, фан ва техника ютуқлари ҳамда ўрганилаётган фанга тегишли замонавий ишлаб чиқаришдаги маълумотлар ва тестлар тайёрлаш;
-
шахсда шакллантириш назарда тутилган касбий хислатлар ва маънавий-аҳлоқий фазилатларни ўзлаштиришга йўналтирилган тавсиялар ва машқлар тизимини ишлаб чиқиш;
-
таълим бериш натижаси ва унинг самародорлигини аниқлаш мезонларини ишлаб чиқиш;
-
таълим олувчиларнинг ўзлаштириш даражасини баҳолаш мезонларига мос равишда билим, кўникма ва малакаларни эгаллаш сифатини холисона баҳолаш учун тест вазифаларини тайёрлаш;
-
дарсда ва дарсдан ташқари вақтларда бериладиган мустақил таълим, мустақил иш топшириқларини режалаштириш, уларнинг тизими ва мазмунини ишлаб чиқиш;
-
ўрганиладиган фан бўйича маълумотларни модулли блокларга ажратиш;
-
ўрганиладиган фан мавзуси, мақсади, предмети ва модулли блокларини эътиборга олган ҳолда ўқитишни бошқариш алгоритмини ишлаб чиқиш;
-
ўқитишни бошқариш алгоритмини жорий этишга "тизимий ёндашув" тадқиқот услубини ишлаб чиқиш;
-
ўқитишни такомиллаштиришга таълимнинг фаол усулларини танлаш;
-
муаммоли ва ахборотли таълим элементларидан фойдаланиш ва ҳакозо.
Маълумки, дарсни ўтишда, айниқса унга ижодий ёндашувда таълимий, тарбиявий, ахборотли, ривожлантирувчи мақсадлар амалга оширилади. Ҳар бир дарс олиб бораётган ўқитувчи дарс машғулотларини олиб боришда ўз фаолиятини таҳлил қила олиш ва шу асосда тегишли хулоса чиқара олишга эришиш керак. Агарда ўқитувчи ўз машғулотларининг самарадорлигини баҳолай олмаса, у ҳолда ўзи йўл қўйган камчиликларни сезмайди ва бу фаолиятда ижодий ёндашув ҳам бўлмайди.
Замонавий ўқитувчи учун педагогик технологиялар асосида дарс ўтиш, улар фаолиятининг ижодий фаолиятларига йўналтирилгалигини ифодалайди. Айни пайтда педагогик технологияларни қандай амалга ошириш лозимлиги тўғрисида жуда кўп илмий-услубий ишланмалар матбуотда эълон қилинмоқда. Буларда муайян бир мавзуни ўзлаштиришга бағишланган педагогик технологиялар баён қилинмоқда. Таълим тизимига педагогик технологияларни қўллашнинг илмий-назарий асосларини баён қилишга бағишланган ишлар кам. Бу борада [1] да техника фанларини ўқитишга педагогик технологияларни қўллашнинг илмий-назарий асослари баён қилинган бўлиб, унда ўқитишни бошқаришнинг методологик асослари ҳам ёратилган.
Педагогик технологияларнинг муҳим бир жиҳати-уларда замонавий ахборот технологияларининг қўлланилишидир.
Ахборот технологияси деганда инсон ҳаётининг барча жабҳаларида ахборотларни йиғиш, сақлаш, қайта ишлаш ва узатиш жараёнлари тушунилади. Ахборотни қайта ишлаш жараёнларини кенг компьютерлаштириш замонавий ахборот технологияси (ЗАТ)нинг мазмунини ташкил қилади. Шунинг учун компьютер ва унинг периферияси барча ЗАТларининг марказида туради ва уларнинг техник таъминоти (ТТ)ни ташкил қилади. ТТ муҳим бўлсада, ЗАТ таъминотининг ягона тури эмас. Бу оснода дастурий таъминот (ДТ), ахборот таъминот (АТ), ташкилий таъминот ва бошқаларни келтириш мумкин. Келтирилган тўрт таъминот турларининг мужассам мавжудлиги ахборотни қайта ишлаш бўйича АТ вазифаларини бажариш имкониятини беради.
"Кадрлар тайёрлаш миллий дастури"ни амалга ошириш шароитида таълим сифати ва мўлжалланган натижаларга эришишни кафолатлаш вазифаси илгари сурилган.Бугунги кунда:
-ўқувчи нимани билиши (ахборот компоненти), бажара олиши (фаолиятли компоненти) ва у қандай шахсий хусусиятларга эга бўлиши зарур эканлиги (шахсий компоненти) ҳақида таълим тизими ахборотга эга бўлиши зарур;
-ўқувчи мавжуд фан билимлари билан хотирасини нафақат бойитиш, балки шу асосида тафаккурни тизимли равишда ривожлантириши зарур;
-ижодий ўқув фаолияти муҳитини яратиш зарур: ушбу фаолиятга фақат маъруза асосида эмас, балки ҳаракат, мақсадли йўналтирилган жараён ва уларнинг натижасида олинадиган маҳсулотга эга бўлиш орқали эришилади;
-таълим тизими ишончли ташхис, ўқувчининг билимини объектив назорат қилиш ва баҳолаш мезонларига эга бўлишимиз зарур: бу ўринда таълим тизимида юқори технологияга (натижаларни қайта текшириш зарурияти йўқ бўлган) эришиш мумкин эмаслигини билиш аҳамиятга молик; айнан шу сабабли ўқувчилар билимини поғонали назорат қилишга (жумладан, рейтинг ва компьютер тестлари) мажбурмиз" [2].
Бу ҳолатлар таълимни янги имконият ва талаблар асосида технологиялаштириш, Ўзбекистон Республикаси таълим жараёнига ҳозирги ЗАТ асосида яратилган педагогик технологияни тадбиқ қилишни тақозо қилади.
Ўқитувчининг дарс жараёнида педагогик технологияларни қўллашдаги таълим самарадорлигини аниқлаш таълимни тўғри олиб бораётганлигини баҳолашда муҳим омил бўлиб ҳисобланади. Шу сабабли мазкур тадқиқот ишимизнинг ушбу қисмида ўқитишнинг педагогик технологияни қўллашнинг самарадорлигини аниқлаш мезонларини келтириб ўтамиз.
Бунда биринчи навбатда қуйидагича дарс блокларининг мақсади ва вазифалари қаралади.
1. Дарс блоклари мақсади ва вазифаларининг тўғри аниқланганлиги. Бунда асосан гуманитар ва ижтимоий фанлар блоки, математик ва табиий-илмий фанлар блоки, умумкасбий фанлар блоки, махсус фанлар блоки ва қўшимча фанлар блокларидаги ўқув фанлари мазмунига қўйилган умумий талабларга эътибор берилади.
2. Дарс блокларига қўйилган мақсад ва вазифаларни танлаб олинган ўқитиш методларига мослиги аниқланади. Бунда мавжуд педагогик технология ва яратилиши лозим бўлган педагогик технологиялар ўрганиладиган фанлар блокларига қўйилган мақсад ва вазифаларга мос бўлиб, тайёрланаётган мутахассисларнинг касбий фаолиятини такомиллаштиришга мўлжалланган бўлмоғи керак.
3.Таълим бериш жараёнида тарбиянинг ҳам амалга оширилиши кўзда тутилади. Бунда таълим ва тарбия уйғунлигига эътибор берилади. Айниқса, бўлажак мутахассисларнинг касбий фазилатларини шакллантириш ҳамда амалий фаолиятга тайёрлаш таълим бериш жараёнининг асосий омилларидан бири бўлмоғи лозим, акс ҳолда таълимда ҳам тарбияда ҳам юқори самарадорликка эришиб бўлмайди.
4.Мавзуни ёритишда маънавий-ахлоқий тарбияга эътибор бериш. Бунда ҳар қандай фанни ўқитишда миллий-маънавий қадриятларни талабалар онгига сингдиришга эътибор бериш лозим. Миллий-маънавий қадриятларни талабалар онгига сингдиришга бугунги кунда кенг имкониятлар яратилган. Бу борада ўқув-илмий, илмий-оммабоп ва тарихий адабиётлардан ташқари электрон ўқув қўлланмалар ҳам тайёрланмоқда. Фарғона Политехника институти "Фалсафа" кафедраси мудири томонидан тайёрланган "Миллий истиқлол ғояси: тушунчалар ва тамойиллар" номли электрон ўқув қўлланма, Тўрақулов Х.А. , Кушвактов Н.Х. лар томонидан тайёрланган "Қадрият" - номли компьютерли тизим ва Тўрақулов Х.А. , Равшанов О.А. лар томонидан тайёрланаётган "БУНЁДКОР" номли копьютерли тизимлар шулар жумласидандир.
5. Дарсда ЯПТ ни қўллаш жараёнида фойдаланиладиган метод ва воситаларнинг хилма-хиллиги ҳамда улар ичидан самаралисини танлаш. Бунда ўрганилаётган фан (мавзу) хусусияти асосий ролни ўйнайди. Фан (мавзу) мазмуни ва ўқитиш жараёнига мос педагогик технологиялар тўпланади ва улар ичидан педагогик самарани кафолатловчиси танлаб олинади. Танлаш муаммоси ўрганилаётган фан (мавзу) ва таълим олувчиларга мос қилиб танланади. Акс ҳолда энг самарали ҳисобланган педагогик технология ҳам таълим олувчининг интеллектуал салоҳиятига мос келмаса аҳамиятсиз бўлиб қолаверади.
6.Таълим олувчиларни мустақил равишда билим олишга ўргатиш. Бунда ўқув режасидаги мустақил таълим ва мустақил ишларга ҳамда уларнинг ўқув услубий таъминотига қатъий эътибор берилиши лозим. Айниқса мустақил таълим олишда талабаларга таълимнинг ўқув-ахборотли таъминоти қўл келади. Ўқув-ахборотли таъминотни ҳар бир фан (мавзуга мос ҳолда тайёрлаш мумкин ва улардан фойдаланишга талабаларнинг ЭҲМ билан мулоқоти таъминланади.
7. Таълимнинг фаол усулларини танлаш кўникмасига эгалик даражаси. Бунда таълимнинг фаол- самарали усуллари тадқиқот манбаи ва мақсадига мос танланади ҳамда шу асосдаги педагогик технология жорий этилиб, режалаштирилган натижага эришишнинг оптимал варианти кафолатланади.
8. Таълим жараёнида дунёвий билим асосларини татбиқ қила олиши. Бунда ҳар қандай фанни ўқитишда ҳам дунёвий ва диний илм натижаларидан фойдаланиш мумкин. Улар таълимда ижобий сифат ўзгаришлари қилиб, юқори самарадорликка эришишни кафолатлайди. Айниқса Марказий Осиёда яшаб ижод этган қомусий олимларимиз бугунги кунда Ер куррасидан тортиб Самогача маълум ва машҳурдир, яъни улуғ алломаларимиз Ал-Фарғоний ва Мирзо Улуғбеклар номига Осмондаги юлдузлардан иккитасининг номи қўйилган.
Математика фани Ал-Хоразмий ва унинг шогирдлари ижоди орқали юқори поғонага кўтарилди, Ибн Сино туфайли тиббиёт илмига улкан пойдевор қўйилди, Абу Райҳон Беруний орқали қомусий илмлар юксак тараққий этди, Ал-Фарғоний асарлари яқингача Европада дарслик сифатида ўқитилди ва ҳоказо, дунёвий илмларнинг барча соҳалари бўйича улуғ аждодларимиз бизга бой миллий - маънавий мерос қолдирган. Улардан самарали фойдаланиш дарсни юксак савияда олиб боришга муҳим асос бўлиши шубҳасиз. Бу орқали миллий ғурур юксалади, ўтмишимизга ҳурмат кучаяди ва айниқса, талабаларда ўтмиш олдида, Ватан олдидаги қарздорлик ҳисси таркиб топади.
Иккинчи навбатда талабаларнинг мустақил ва ижодий фикрлашида билимнинг шаклланганлиги қуйидаги тартибда аниқланади:
1. Дарс машғулотларини бошлашда талабаларнинг фанни ўрганишга иштиёқини қўзғатиш ва дарс мақсади ҳамда вазифаларнинг талабалар билан ҳамкорликда ифодалаш. Бунда ўрганилаётган манба бўйича қисқача қизиқарли ва амалий аҳамиятли маълумот бериш. Бунга асосланган ҳолда таълим мақсади ва бу мақсадга эришиш учун бажариладиган вазифаларни асослаш керак. Бу жараённинг қизиқарли кечишининг асоси ҳам шунда, акс ҳолда машғулот зерикарли бўлиб, мақсадга етишдаги вазифалар кетма-кетлигига аҳамият берилмай қолади.
Бу ерда охирги вазифани ҳал қилиш мақсадга эришишнинг ниҳояси эканлигини таъминлаши муҳим аҳамиятга эга бўлиб, таълимдаги узвийлик ҳамда узлуксизлик тамойилларининг амалга ошишини ҳам таъминлайди.
2. Ўқитувчининг мавзуни ўргатишда таянч тушунчалар оддийдан мураккабга, хусусийликдан умумийликка қараб ривожланиб боради. Таянч тушунчалар бўйича тўлиқ маълумотлар берилиб бўлганда мавзу тўлалигича ёритилган бўлиши лозим.
3. Таълим беришда манбага хос умумий маълумот эмас, балки илмий асосланган ахборотлар бериш. Бунда ўрганилаётган манба негизи илмий нуқтаи-назардан таҳлил қилиниб, манба бўйича ихчам-мукаммал маълумотлар мажмуаси (тизим) ифодаланиши лозим.
4. Билим беришда илмий ғояни ўртага ташлай олиш. Бунда таълим беришда муаммоли вазиятлар ва уларга мос фан-техниканинг замонавий ютуқлари уйғунлигида иш олиб бориш юқори самараларни беради ва улар таълим-тарбия жараёнини олиб боришнинг илмий-услубий асосларини таъминлашили-гини таълим олувчилар онгига етказиш лозим.
5. Таълим машғулотлари жараёнида талабаларни ахборот йиға олишга ўргатиш. Бу дарс машғулотларига тайёрланиш жараёнида амалга оширилиб, мавзуни матнини тайёрлаш, мавзу бўйича тезислар тайёрлаш ва ҳар хил справочник маълумотлар тайёрланади. Улар ичидан таҳлил ва хулосалаш асосида мавзу учун асосийлари танланади.
6. Таълим мазмуни-моҳиятини тушунишга кириб бориш. Бунга асосан ўрганилаётган фан (мавзу) бўйича маълумотларни таҳлил қилиш ва улар асосида шаклланган хулосалар ҳамда мазкур соҳадаги билимларни такомиллаштириш орқали эришилади. Хулоса чиқаришга ўрганилганилиги эса таққослаш, муҳокама қилиш ва умумий хулосалаш орқали амалга оширилади.
7. Таълим жараёнини хулосалаш. Умуман олганда, хулосалаш малакаси жараён ва ҳодисалар тўғрисида маълумотлар йиғиш, уларни ахборотларга айлантириш ҳамда маълум тартибга солиш, мантиқий фикрлаш таҳлили натижалари орқали амалга оширилиб, таълимни технологиялаштиришдаги мустаҳкам пойдевор ҳисобланади.
8.Таълимни технологиялаштиришда қўшимча ахборотлардан фойдаланиш. Бунда асосан талаба дарсда олган билимларини махсус курс, фан тўгараклари, илмий-услубий семинарлар ва фан-техниканинг энг сўнги ютуқлари ҳамда замонавий ишлаб чиқаришдаги илғор технологиялар ҳақидаги ахборотлар билан боғлай олиши зарур. Булардан ташқари қўшимча ахборотлар манбаига дарслик, энциклопедиялардаги маълумотлар, луғатлар, ўқув қўлланмалар, илмий - услубий адабиётлар, илмий - оммабоп матбуот ва қизиқарли адабиётлар ҳам киради.
Хуллас, бу қайд этилганлар талабаларнинг мустақил ва ижодий фикрлашида билимнинг шаклланганлиги яъни дарс мақсади, мазмун - моҳиятини ифодалашдан тортиб, то таълимни технологиялаштириш жараёнигача бўлган кетма-кетлик ҳақида хулоса чиқарадиган бўлсак, улар манба (жараён ёки ҳодиса) ҳақидаги маълумотлар, улар асосида ахборотлар асосида, фараз қилиш орқали хусусий ечимлардан умумий ечимга қараб ҳаракат қилиш жараёнидир.
Бунда таълим жараёнида фан техниканинг мос ютуқларидан, тарихий биографик маълумотлардан фойдаланиш таълим самарадорлигини оширишнинг асосий омилларидан биридир. Айниқса, дарс самарадорлигини оширишда миллий - маънавий қадриятлар, фан тараққиёти босқичлари соҳа олимлари ҳаёти, фаолиятидан ибрат-намуна сифатида фойдаланиш, даврга тавсифнома бериш, биринчи кашфиёт ёки ихтирочилар ҳақидаги ахборотлардан фойдаланишнинг аҳамияти беқиёсдир.
Энди педагогик технологияларни қўллашда таълим самарадорлигини аниқлашнинг учинчи босқичи яъни ўқитувчиларнинг тайёргарлик даражасига қўйилган талаблар ҳақида тўхталамиз:
1. Кўп қиррали динамик таълим жараёнига дидактик материалларни тайёрлаш. Бунинг учун тайёрланган материал ва кўргазмалар таълим воситалари таълим олувчиларнинг мустақил ижодий ишларга ёрдам бериши ва фанни (мавзуни) ўзлаштиришини ривожлантиришга мўлжалланмоғи лозим.
2. Ўқитувчининг таълим олувчиларига мураббийлиги, улар олдидаги маъсулияти. Бунда ўқитувчи "Устозу - шогирд" тизимидаги тамойилларга қатъий амал қилиши лозим. Айниқса бугунги кунда талабаларга таълимнинг самарали усул ва воситаларидан фойдаланиб дарс машғулотларини олиб боришни талаб этади, чунки ахборотлашган жамиятнинг фаол иштирокчиларини тайёрлашни фақатгина замонавий илм сирлари орқали амалга ошириш мумкин. Бу эса ўқитувчидан замонавий илмий ходим даражасидаги билимга эга бўлишни талаб этади, акс ҳолда дарс машғулотларига мос ЯАТ ёки ЯПТ ларни ишлаб чиқа олмайди ва табиийки, жорий эта олмайди ҳам.
3. Ўқитувчининг ҳар бир дарсдаги самарадорлигини баҳолай билиши ва бу боради ўқитувчининг шахсий ижодий улушини сеза билиши. Бунда ўқитувчининг маълум маънода ижодкорлиги ва самарадорликни баҳолаш мезонлари билан танишлиги ҳамда улардан дарс машғулотига мосларини танлаш имкониятига эгалиги муҳим аҳамият касб этади. Таълимда самарадорликка эришиш ҳам инновацион таълимга кириб, унда ўқитувчининг таълим усуллари ва воситаларига қўшган ижодий улуши аниқ сезилмоғи лозим.
4. Ўқитувчининг таълим олувчилардаги ютуқларга муносабати ижобий ва истиқболли бўлиши керак. Бунда талабаларнинг ўзлаштириш мониторинги муҳим аҳамият касб этади. Бундаги динамик жараённинг ўзгаришини башорат қилиш (прогнозлаш) орқали таълимда ижобий сифат ўзгаришлари қилиб, юқори самарадорликка эришиш мумкин.
5. Ўқитувчининг гуруҳлар билан ишлашида талабалар билан мулоқоти мақсадли ва самарали бўлиши лозим. Бунда мулоқот-назорат дарслари, конференция дарслари, ролни саҳналаштириш, топоғонлик дарси, аукцион дарс, кўргазмали дарс, тренинг дарси, ақлий ҳужум орқали уюштириладиган дарслар ва шу кабилар таълим жараёнида педагогик самараларни бериши шубҳасиз. Бундай дарслар бевосита ўқитувчи ва талаба ўртасидаги эркин мулоқот орқали олиб бориши ҳеч кимга сир эмас.
6. Ўқитувчи томонидан таълим олувчиларнинг дарс жараёнидаги фаолиятини мунтазам назорат қила олиши ва ўз вақтида баҳолай билиш қобилиятига (кузатувчанликка) эга бўлилиши лозим. Бунга мавзунинг ҳаммасини сўраш, таянч тушунчалар бўйича сўраш, режалаштирилган тест саволлари орқали сўраш, сўрашда алгоритмлардан фойдаланиш, муаммони ечиш, ижодий топшириқларни бажариш ва шу кабилар орқали эришилади. Бундай жараёнда жорий назорат ва оралиқ назоратларидан кенгроқ фойдаланилади.
7.Ўқитувчи томонидан дарсни якунлаш ва лозим топилганда талабаларни якка тартибда дарс машғулотларига жалб қилишнинг оптимал вариантларини танлай олиши лозим. Бунда ўқитувчи томонидан дарснинг мақсади, мазмун - моҳияти аниқ белгиланганлиги ва уни режалаштириш, моделлаштириш, алгоритмлаш, хулосалаш каби тамойилларнинг пухта бўлишлиги алоҳида касб этади. Уюштирилган дарсни хулосалаш гуруҳ талабаларига индивидуал (табақалашган) ҳолда ёндашувни талаб этади ва унда айрим талабаларни (дарс мақсадига эришишга улгура олмаган талабаларни) аниқлаб, якка тартибдаги машғулотларига жалб этиш ҳам ўқитувчининг таълим жараёнига ижодий ёндашувининг бир кўринишидир. Бу жараёнда аълочи ва илғор талабалар учун ҳам якка тартибда уларга мос дарс машғулотларини уюштириш фойдадан холи бўлмайди.
8. Ўқитувчи ҳар бир дарс машғулотларига ижодий ёндашмоғи лозим. Бунда илғор педагогик технология бўйича ўтиладиган дарсни ўқитувчининг ўзи ва касбдошлари томонидан таҳлил қилиши бўйича фикр ва мулоҳозалар муҳим роль ўйнайди. Бундай дарс машғулотларини уюштиришда фақат билим баён қилиниб қолмай, балки унинг мазмуни ёритилади, талабаларнинг шахсий- касбий қобилиятлари шакллантирилади. Демак, ҳар бир дарс қизиқарли, ижодий изланувчанлик ва мустақиллик асосида қурилиши лозим. Бунда дарсни тўғри таҳлил қилиш ўқитувчини юксакликка эришишга ва ўз устида ишлашга ундайди, истиқболли натижаларни илғай олишни ўргатади ҳамда дарс самарадорлигини оширади.
Ва ниҳоят тўртинчидан, таълим олувчиларнинг қуйидагича ахборот маданиятининг шаклланганлик даражасини аниқлаш мезонлари ҳақида тўхталамиз:
1.Талабаларнинг ахборот маданияти бўйича бошланғич тушунчаларга эгалиги аниқланади. Бунда 4 та кўрсаткич эътиборга олинади. Улар: маълумот; маълумотлар омбори; маълумотнинг ахборотга айланиши ва ахборотлар банки. Булар орқали талабаларда ахборот маданиятининг дастлабки босқичи шакллана бошлайди.
2.Талабаларда маълумотларни қайта ишлаш кўникмаларининг шаклланганлиги даражаси. Бунда талабалар маълумотларни тўплаш ва муаммо мақсадига мос равишда уларни синфларга ажратишни билиши лозим. Шунда таълимни бошқаришга дастлабки босқич яратилади.
3. Талабаларнинг таълимга "Тизимий ёндашув" тадқиқот услуби билан танишлиги. Бу талабалардаги таълим жараёни ўзига хос мураккаб динамик жараёнлигини ва уларни элементлар ҳамда қисм тизимларнинг ўзаро боғлиқ жараён эканлигини билишлиги орқали аниқланади.
4. Талабаларнинг маълумотларни қайта ишлаш воситалари билан танишлиги. Бу талабаларнинг замонавий ҳисоблаш техникалари ва уларнинг имкониятларини билишлигини текшириш орқали амалга оширилади. Бу таълим жараёнини бошқаришни алгоритмлашда қўл келади.
5.Талабаларнинг ахборот маданиятини таъминловчи омиллар ва воситалар билан танишлиги. Бу талабанинг ЯАТ, ЯПТ, инновацион таълим турлари ва улардаги қатнашаётган компьютерлар универсал дидактик қурилма эканликлари билан аниқланади.
6. Талабаларда ахборотли - ўқув муҳити ҳақидаги билимлар шаклланганлигини. Бунда асосан талабанинг компьютердан хабардорлиги, компьютер саводхонлиги, таълимни ахборотлаштириш, ЯАТларини амалиётга жорий этиш ҳамда уларнинг касбий фаолиятни такомиллаштиришга таъсирлари ҳақида керакли хулосалар чиқарилади.
7.Талабадаги ахборотли - ўқув муҳитнинг касбий фаолиятга таъсирини баҳолай билишлиги. Буни олий ўқув юрти битирувчисини замонавий рақобатбордош мутахассисни тайёрлашга эришилганлик даражаси талабларига жавоб беришлигини аниқлаш орқали ҳал этилади.
8.Талабанинг ахборотлашган жамиятнинг фаол иштирокчисига қўйилган талабларни билишлиги. Буни ахборотлашган жамият сари ҳаракатларнинг асосий тамойилларини ўзлаштирганлигини ва бу барада Давлат қонун - қоидаларини билишлигини ва айниқса, таълимни технологиялаштиришнинг самараларини онгли равишда сезишликларини аниқлаш орқали ҳал этилади.
Демак, таълимни технологиялаштириш ва унинг самарадорлигини мақсадга мувофиқ равишда аниқлаш, таълим жараёнини ташкиллаштириш ва уюштиришнинг оптимал вариантларини танлашни кафолатлайди.
Мавзуни ўзлаштиришни таъминлашга оид саволлар:
-
«Тизимий ёндашув» қандай тадқиқот усули?
-
«комплекс ёндашув» қандай ҳолларда қўлланилади?
-
лойиҳалаш нима учун керак?
-
таълим мақсади қандай аниқланади?
-
таълим жараёнида хулосалаш қандай амалга оширилади?
Мавзу бўйича мустаҳкам эсда сақлаб қолишга оид маълумотлар:
-
лойиҳалаш – таълимнинг мазмуний қисмини ишлаб чиқишдан иборат бўлиб, таълимнинг умумий ва аниқ мақсадлари, ўқитиладиган маълумотлар (фанлар) мажмуасини аниқлаш, ҳар бир фаннинг мазмунини, соатлар ҳажми ва бошқаришни режалаштиришдир;
-
дарс блокларининг мақсади ва вазифалари қуйидагилардан иборат:
- дарс блокларига қўйилган мақсад ва вазифаларнинг тўғри аниқланганлиги;
- дарс блокларига қўйилган мақсад ва вазифаларни танлаб олинган ўқитиш материалларига мослиги аниқланади;
- таълим бериш жараёнида тарбиянинг ҳам амалга оширилиши кўзда тутилади;
- мавзуни ёритишда маънавий – ахлоқий тарбияга эътибор бериш;
- дарсда замонавий педагогик технологияларни қўллаш жараёнида фойдаланиладиган метод ва воситаларнинг хилма – хиллиги ҳамда улар ишидан самарасини танлаш;
- таълим олувчиларни мустақил равишда билим олишга ўргатиш;
- таълимнинг фаол усулларини танлаш кўникмасига эгалик даражаси;
- таълим жараёнида дунёвий билим асосларини тадбиқ қила олиш.
-
ўқувчиларнинг тайёргарлик даражасига қйилган талаблар:
- кўп қиррали динамик таълим жараёнига дидактик материалларни тайёрлаш;
- ўқитувчининг таълим олувчиларга мураббийлиги, улар олдидаги масъуляти;
- ўқитувчининг ҳар бир дарсдаги самарадорлигини баҳолай билиши ва бу борада ўқитувчининг шахсий ижодий улушини сеза билиши;
- ўқитувчининг таълим олувчилардаги ютуқларга муносабати ижобий ва истиқболли бўлиши керак;
- ўқитувчининг гуруҳлар билан ишлашда талабалар мулоқати мақсадли ва самарали бўлиши лозим;
- ўқитувчи томонидан таълим олувчиларнинг дарс жараёнидаги фаолиятини мунтазам назорат қила олиши ва ўз вақтида баҳолай билиш қобилиятига (кузатувчанликка) эга бўлишлиги лозими;
- ўқитувчи томонидан дарсни якунлаш ва лозим топганда талабаларни якка тартибда дарс машғулотларига жалб қилишнинг оптимал вариантларини танлай олиш лозим;
- ўқитувчи ҳар бир дарс машғулотларига ижодий ёндашиши лозим.
Мавзу бўйича муаммоли саволлар ва топшириқлар:
-
лойиҳалашнинг таълим сифатини оширишдаги аҳамияти нимада?
-
замонавий педагогик технологияларни жорий этишда самарадорликни қандай мезон асосида баҳолаш мумкин?
-
талабалар мустақил ва ижодий фикри шаклланганлигини қайси тартибда аниқлаш мумкин?
-
ўқитувчининг тайёргарлик даражасига қўйилган талаблар нималардан иборат;
-
талабаларнинг ахборот маданиятининг шаклланганлиги қандай аниқланади?
Тадқиқотчига мавзу материалларидан ижодий фаолиятда фойдаланишга тавсиялар:
-
фаол таълим методларини ўзлаштиришда ва улардан ўз касбий фаолиятларида фойдаланишда ўқитувчилар қуйидаги вазифаларга эътибор бериш керак:
- таълим мақсадини аниқлаш;
- таълим вазифасини аниқлаш;
- таълим бериш предметни аниқлаш;
- таълим мазмунини аниқлаш;
- таълим бериш натижаси ва унинг самарадорлигини аниқлаш мезонларини ишлаб чиқиш;
- муаммоли ва ахборотли таълим элементларидан фойдаланиш ва шу кабилар.
-
Маълумки, дарсни ўқитишда, айниқса унга ижодий ёндашувда таълимий, тарбиявий, ахборотли, ривожлантирувчи мақсадлар амалга оширилади. Ҳар бир дарс олиб борилаётган ўқитувчи дарс машғулотларини олиб борида ўз фаолиятини таҳлил қила олиш ва шу асосида тегишли хулоса чиқара олишга эришиш керак.
Мавзуни ўрганишда фойдаланиш мумкин бўлган адабиётлар рўйхати:
1. Тўрақулов Х.А. ва бошқалар. Таълимни бошқаришга тизимли ёндашув ҒҒ Халқ таълими. – Тошкент: 2003. - №4. Б. 14 – 20.
2. Тўрақулов Х.А. Илмий ижодиёт методологияси. – Тошкент: Фан, 2006. – 252 б.
3. Қодиров Б.Ғ., Юлдашев У.Ю. Таълимни технологиялаштиришга оид ҒҒ Педагогик таълим. – Тошкент: 2000. - №3. – Б. 5-8.
7.9. ПЕДАГОГИК ТАДҚИҚОТЛАРНИ КОМПЬЮТЕРЛАШТИРИШ ВА УЛАРНИНГ ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ДАРАЖАСИ
Таянч иборалар ва атамалар: унверсал – дидактик, жамиятни ахборотлаштириш, таълимни компьютерлаштириш, педагогик тадқиқотларни компьютерлаштириш, педагогик тадқиқотнинг предмети, тадқиқот мақсади, педагогик дастур воситалари, дастурий – услубий таъминот, интеллектуал, салоҳият, хусусий ўқитиш методикаси, инновацион таълим, илмий – педагогик ходимлар, ўқув адабиётларининг янги авлоди, индукция, дедукция, умумлаштириш, аниқлаштириш, анализ, синтез, таснифлаш, тизимлаштириш, абстракциялаш ва ўхшатиш.
Мавзуни матни: Педагогик тадқиқотларни компьютерлаштириш ва унинг интеллектуал даражаси.
Бугунги "Интеллектуал аср" нинг педагогик илмий ходимлари таълим тизимининг тамойиллари, мазмуни, таълим - тарбия жараёнининг шакл ва услубларини чуқур ўзлаштирган бўлмоғи керак. Таълим-тарбия жараёнининг шакл ва усулларини такомиллаштиришда универсал-дидактик воситалар (қурилмалар) роли беқиёсдир. Универсал-дидактик воситалар ичида компьютерлар хизмати ниҳоятда катта. Юқорида қайд этилган таълим тизимидаги муаммолар ечимларини топишда таълимни ва педагогик тадқиқотларни олиб боришни компьютерлаштириш қўл келмоқда.
Таълимни, шунингдек, тадқиқотларни олиб боришни компьютерлаштириш "ИснонЭҲМ" тизимини жамият ҳаётининг барча соҳаларига жадал олиб кириш билан белгиланади. Демак, таълимни компьютерлаштириш учун бу жараённи амалга оширувчи илмий ходимларни тайёрлашни талаб этади. Бу эса ўз навбатида педагогик тадқиқотлар олиб бориш жараёнига ахборот техникаси ва технологияларини кенг жорий этишни тақозо этади. Шунингдек, педагогик тадқиқотларни олиб боришда компьютерлаштиришга эришиш, таълим тизимини, қолаверса жамиятни ахборотлаштиришнинг негизини ташкил этади.
Жамиятни ахборотлаштириш - бу инсон ҳаётининг барча жабҳаларида интелектуал салоҳиятни ривожлантириш турлари ва воситалари билан боғлиқ динамик жараёндир.
Жамиятни ахборотлаштиришга бугунги кунда барча имкониятлар бор ва ҳаттоки бу муаммо давлат сиёсати даражасигача етиб борган бўлиб, бу Республикамиз халқи турмуш даражасининг ўсиши, ижтимоий эҳтиёжларнинг қондирилиши, иқтисоднинг ўсиши, фан-техника тараққиётининг кенг ривожи учун хизмат қилади.
Жамиятни ахборотлаштиришнинг асосларидан бири таълим тизимига замонавий ахборот технологияларидан кенг жорий этишга эришишдир. Бу жараён таълимни такомиллаштириш ва ривожлантиришни амалга ошириш мақсадида замонавий ахборот технологияларни қўллашни, унинг метод ва воситаларидан фойдаланишни, таълим - тарбия жараёнининг барча бўғинларини жадаллаштиришни, унда ижобий сифат ўзгаришлари қилиб, юқори самарадорликка эришишни яъни мутахассисларни, илмий ходимларни ахборотлашган жамият шароитида фаолият кўрсатишга тайёрлашни тақозо этади.
"Таълимни компьютерлаштиришнинг амалий аҳамияти шундаки, унинг ёрдамида нафақат табиат ёки жамиятдаги, балки таълим жараёнидаги ҳодиса ва жараёнлар ҳам моделлаштирилади, бошқарилади, ўрганилади ва ташкил қилинади. Жамиятда инсон фаолиятининг барча соҳалари компьютерлаштирилаётган ҳозирги шароитда ёш авлодни компьютер билан эркин мулоқот қилишга ўргатиш ҳам муҳим ҳисобланади. Зеро, ёшларнинг компьютердан кенг фойдалана олиши жамиятда фан- техника тараққиётининг жадаллашишини ва шу асосда ижтимоий-иқтисодий ривожланишига эришиш учун хизмат қилади.
Таълимни компьютерлаштириш инсоннинг ақлий ривожланишига улкан ҳисса қўшади. Чунки, компьютер ёрдамида ўқитиш жараёнида инсон фикрлаш усул ва методлари қаторидан индукция ва дедукция, умумлаштириш ва аниқлаштириш, таҳлил ва синтез, таснифлаш ва тизимлаштириш, абстраклаштириш ва ўхшатиш кабилар табиий равишда ўрин олади. Булар эса мантиқий хулоса чиқариш учун фикрларни ифодалаш, асослаш ва исботлашга, шу асосда мантиқий фикрлашнинг ўсишига асос бўлиб хизмат қилади.
Компьютер шундай кенг имкониятли қурилмаки, мукаммал ишланган дастурлардан фойдаланганда жуда катта педагогик самародорликка эришиш мумкин. Америка Қўшма Штатлари маълумотларига қараганда, компьютерни таълимда қўллаш ўқитиш муддатини учдан бир қисмига қисқартириш имконини берар экан [1].
Демак, жамиятни ахборотлаштириш ҳар бир ўқитувчининг ҳар томонлама етук, интеллектуал салоҳиятли бўлиши, илмий педагогик ходим бўлишида зарурий асос экан. Шу маънода янги ахборот ва педагогик технологиялар улар асосида таълимни ривожлантиришдаги фаол иштирокчиларни тайёрлаш педагогик тадқиқотларни компьютерлаштиришни талаб этади.
Педагогик тадқиқотларни компьютерлаштиришнинг асосий босқичлари қуйидагилардан иборат:
-
қаралаётган жараённи компьютерлаштиришнинг имкониятларини ва жараённи ташкил этувчи кўрсаткичлар (параметрлар) ҳамда улар орасидаги боғлиқларни таҳлил қилиш;
-
таълим-тарбия жараёнини компьютерлаштиришнинг шарт-шароитларини аниқлаб чиқиш ва улардан янги ахборот технологияларни ишлаб чиқиш учун фойдаланиш имкониятларини аниқлаш;
-
тадқиқотларни олиб боришда компьютерлардан фойдаланишнинг тадқиқот мақсадига мослаш;
-
педагогик тадқиқотларни олиб боришда ҳисоблаш техникаси воситаларидан фойдаланиб, таълимни технологиялаштиришнинг шакл ва усулларини аниқлаш;
-
педагогик тадқиқотнинг предмети ва унинг компьютерлаштирилган вариантининг режасини ишлаб чиқиш (тадқиқотни лойиҳалаштириш);
-
тадқиқотларни компьютерлаштиришга "Тизимий ёндашув" тадқиқот услубини ишлаб чиқиш ва уни жорий этиш тамойилларини тайёрлаш;
-
педагогик тадқиқотларни компьютерлаштиришда айнан компьютер билан боғлиқ техник воситалар, тадқиқот материалининг ўзгарган шакллари сифатида қўлланиладиган воситалар ва дастурий воситаларини алоқадорликда (уйғунликда) ифодалашда корреляцион боғланиш мезонларидан фойдаланиш;
-
тадқиқот мақсади ва предметига мос тадқиқот мазмунининг шакллари, холатлари, кўринишлари (ташкиилй - тузилмавий модели) ни аниқлаш ва улардаги элемент, қисм тизим ҳамда тизимларни иерархиясини лойиҳалаш;
-
тадқиқотни олиб боришнинг алгоритмик тизимини ишлаб чиқиш ва шу асосда тадқиқот ишларини олиб бориш;
-
тадқиқотни компьютерлаштиришнинг ахборотли- бошқарув тизимини яратиш;
-
педагогик тадқиқотлар педагогик дастур воситалари билан узвий боғлиқлигига доимо эътибор бериб бориш;
-
тадқиқот самарадорлигини кафолатлаш мақсадида педагогик дастур воситаларига қўйиладиган талабларда дидактик, психофизиологик ва техник талабларга алоҳида эътибор бериш лозим;
-
компьютерлаштирилган педагогик тадқиқот олиб боришда тадқиқотчининг илмий салоҳияти етакчи роль ўйнашлигини эътиборга олиб, педагогик тадқиқот воситалари ролини бажарувчи ва тадқиқотнинг алгоритмик тизимини жорий этувчи ўқув- ахборотли таъминот ишлаб чиқилмоғи лозим;
-
тадқиқот босқичларини тўғри амалга ошаётганини назорат қилиш ва баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш ҳамда улардан компьютерли тизим ишлаб чиқишда фойдаланиш;
-
тадқиқотчи компьютерли таълимни ташкил қилиш, бошқариш ва назорат қилишда фаол иштирокчи бўлиши керак. Бунда асосан тадқиқотчи фаолияти, биринчидан, компьютерли таълимни ташкил қилгунча педагогик дастур воситаларини лойиҳалаш ва яратиш жараёнида намоён бўлади ва иккинчидан, тайёр дастурга эга бўлган ва унинг воситасида таълим - тарбия жараёнини оптимал ташкил этишда билинади;
-
компьютер ёрдамида ташкил этиладиган ЯПТ, ЯАТ, аввало. онгда лойиҳалаштирилади ва бунда тадқиқотчининг барча бажарадиган ишлари фаолияти инобатга олиниши шарт, чунки таълим олувчи таълим - тарбия жараёнидаги дастурли таълимда ўқув материалини компьютер экранида ўқиб ўрганади, машқлар бажаради, саволларга жавоб беради ва ҳ.к.;
-
моделли таълимда ва тадқиқотда унинг моделлаштириш жараёнини компьютерлаштириш имкониятларини ўрганиш ҳамда уларнинг тадқиқот мақсадига мослигини аниқлаш. Чунки тадқиқот ишларини компьютерлаштиришга эришиш компьютерли таълим самарадорлигини кафолатлайди;
-
тадқиқотчи изоҳли - кўргазмали, муоммоли, моделли, модулли, табақалашган, дастурлаштирилган, алгоритмик тизимга солинган ва шу каби таълим шаклларидан қаралаётган муаммога мосини танлай олиши керак, чунки бундай таълим моделларини компьютерлаштириш имкониятларини ўрганиш муҳим вазифалардан бири бўлиб ҳисобланади;
-
дастурий-услубий таъминотни тадқиқот манбаи ва мақсадини ҳисобга олган ҳолда тайёрлаш керак ва бунда уларнинг кетма-кетлигини аниқлаш ва ҳар бир босқичида бажариладиган ишлар мазмунини лойиҳалаштириш (режалаштириш) тадқиқотни компьютерлаштириш жараёнини жадаллаштиришга имкон беради;
-
педагогик тадқиқот олиб боришда компьютернинг дастурий-услубий таъминотида дастурлаш тиллари, амалий дастурлар мажмуаси борлигини ҳисобга олиш керак ва улардан тадқиқотнинг алгоритмик тизимини жорий этишда самарали фойдаланишга эришиш керак;
-
педагогик тадқиқотларни компьютерлаштириш таълим- тарбия жараёнининг самарали восита ва усулларини яратишни кафолатлайди ҳамда ўқитиш методикасининг оптимал варианти ишлаб чиқилганлиги тўла маънодаги мукаммалликка эришади.
Бу қайд этилган педагогик тадқиқотларни компьютерлаштириш босқичлари тадқиқот тури, йўналиши, манбаи, мақсади ва шу кабиларга мос равишда ўзгариб туриши мумкин. Бу босқичлар кетма - кетлигига амал қилиш олимлар. амалиётчилар, мутахассисларга ва айниқса, педагогик йўналишдаги илмий тадқиқотчилар учун чуқур ва кенг режа вазифасини ҳам бажаради.
Бу борада илғор педагогик ва информацион технологияларни ишлаб чиқиш, жумладан ўқув жараёнининг дастурий- услубий таъминотини ҳамда, замонавий ўқув - ахборотли муҳитни яратиш бўйича фундаментал илмий - тадқиқот ишларини олиб бориш ҳали етарли эмас. "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури", унинг мазмуни ва ғоялари, кўрсаткичлари шу пайтгача етарли даражадаги илмий тадқиқотлар мавзусига айланмаганлиги фикримизнинг далилидир. Бу борада "Миллий модел" ва унинг ҳаракатда бўлишдаги кўрсаткичлари, омиллари бўйича чуқур илмий тадқиқот ишларини олиб бориш узлуксиз таълим тизимининг ривожланишига сифат жиҳатдан ҳам, миқдор жиҳатдан ҳам янги босқичга тезроқ ўтишга имкон яратади.
Бу борада олиб борган кўп йиллик илмий изланишларимиз натижалари кўрсатишича, мазкур соҳани ривожлантиришда устивор, долзарб йўналишларни қуйидагича кетма - кетликда ифодалаш мумкин:
-
замонавий шароитларда миллий - маънавий, маданий - маърифий хусусиятлар, халқ педагогикаси услублари, умумбашарий қадриятларга асосланган тарбия услубиятини ишлаб чиқиш ва уларга мос ахборотли муҳитни яратиш;
-
узлуксиз таълим тизими фаолиятининг илмий-назарий асосларини ва уларни такомиллаштиришнинг ахборотли таъминотини ишлаб чиқиш ва жорий этиш ҳамда улар натижалари асосида узлуксиз таълим тизимини такомиллаштиришга услубий тавсиялар тизимини ишлаб чиқиш;
-
узлуксиз таълим тизими босқичлари орасидаги узвийлик ва узлуксизликка оид илмий-тадқиқот ишларини янада ривожлантириш ва уларнинг амалий ҳаёт биалн интеграциясини яратиш;
-
ўқув-тарбия жараёнининг оптимал вариантларини танлашга янги информацион ва педагогик технологияларни яратиш орқали инновацион таълим-тарбияни амалга ошириш;
-
педагогик илмий-тадқиқотлар самародорлигини башорат қилиш методларини ишлаб чиқиш;
-
педагогик самародорликни аниқлаш учун эссперт тизимлар ишлаб чиқиш ва уларнинг натижалари бўйича илмий - педагогик тадқиқотларда ростлаш ишларини амалга ошириш.
Демак, илмий-педагогик кадрлар тайёрлашда юқоридаги кетма - кетликка амал қилинса бу соҳада ўз ечимини кутаётган муаммоларни ҳал этиш имконияти яратилади. Бу борада кўпгина соҳа олимларининг биргаликда фаолият кўрсатиши талаб этилади. Бунда асосан "Педагогика", "Хусусий ўқитиш методикаси", Информатика соҳаси бўйича мутахассис - олимларнинг ҳамкорликда ишлаши талаб этилади.
Мазкур талабни амалга оширишда миллий педагогик мутахассисларнинг роли ниҳоятда муҳим бўлиб, уларнинг шахсий ва касбий билими ҳамда ижтимоий билимдонлиги, илмий - назарий ва илмий-услубий салоҳиятидан самарали фойдаланишни тақозо этади. Миллий-педагогик мутахассисларни тайёрлашнинг Давлат сиёсати ўзига хос интеллектуал даражалар тарзида қуйидаги тавсияларни бериш кераклигини таъкидлайди:
1. Илмий педагогик ходимнинг маданий-маърифий, миллий -маънавий ва интеллектуал салоҳиятини ҳар томонлама рўёбга чиқариш учун шарт-шароитлар яратиш ва уларнинг бу соҳадаги муваффақиятларини эътиборга олиш лозим.
2. «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури" асосида бўлажак илмий-педагогик ходимлар онгида миллий истиқлол ғояси ва мустақиллик мафкурасини шакллантириш ишларини узлуксиз тарзда олиб бориш ва бунда бу муаммоларнинг оптимал ечимларини топиш мақсадида мулоқотли ишчи дастурлар, ўргатувчи дастурлар, компьютерли тизимлар ҳамда интеллектуал автоматлаштирилган тизимлар ишлаб чиқиб, ҳаётга жорий этиш лозим.
3.Ўқув адабиётларининг янги авлодини яратишда илғор педагогик ва ахборот технологияларни кенг дастурлашишга эришиш.
4. Илмий-педагогик ходимларнинг мафкуравий дунёқарашини ривожлантиришга эришиш.
5. Олий ўқув юртлари педагогик ходимларининг илмий изланишларини, уларнинг натижаларига қараб рағбатлантириш, ЯАТ ва ЯПТларини яратишга қараб уларни юқори илмий даража ва унвонларга тавсия қилиш.
6. Инновацион таълим борасидаги фундаментал ва амалий изланишларни ривожлантирувчи истиқболли дастурларни ишлаб чиқиш ва шу кабилар.
Демак, Ўзбекистонда илмий-педагогик мутахассислар тайёрлаш-"Кадрлар тайёрлаш миллий дастури" нинг асосий вазифаларидан бири бўлиб, бу Давлат сиёсати даражасига айланган. Шу сабабли ҳам илмий -педагогик мутахассислар тайёрлашда уларнинг интеллектуал салоҳияти : илмий, илмий -услубий; касбий ва умумметодологик билимдонлиги етарли бўлишлигини давр тақозо этмоқда.
Интеллектуал салоҳиятли илмий-педагогик ходимларда таълим-тарбия жараёнининг оптимал вариантларини топиш ҳам енгил кечади ва айниқса, ишимизнинг мазкур қисмидаги педагогик тадқиқотларни компьютерлаштириш муаммоси ҳам осон ҳал этилади.
Компьютерлар универсал-дидактик қурилма бўлганлиги сабабли ҳам ундан ҳаётнинг турли жабҳаларда фойдаланиш мумкин. Бу йўналишда А.Қодирий номли ЖДПИда техника фанларини ўқитишга ЯПТларни қўллашнинг ва таълимни бошқаришнинг илмий-назарий асослари яратилди. Шунингдек, миллий-маънавий қадриятларни ва бунёдкор ғояларни талабалар онгига сингдиришнинг компьютерли тизимлари ишлаб чиқилди. Улар таълим-тарбия жараёнига қўлланилиб, муҳим педагогик самараларни бермоқда.
Мавзуни ўзлаштиришни таъминлашга оид саволлар:
-
«инсон - ЭҲМ» тизими деганда қандай жараён тушунилади?
-
жамиятни ахборотлаштириш қандай жараён?
-
педагогик тадқиқотларни компьютерлаштиришнинг асосий босқичларини айтиб беринг;
-
моделли таълимга мисоллар келтиринг;
-
интеллектуал салоҳият қандай аниқланади?
Мавзу бўйича мустаҳкам эсда сақлаб қолишга оид маълумотлар:
-
жамиятни ахборотлаштириш – бу инсон ҳаётининг барча жабҳаларида интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш турлари ва воситалари билан боғлиқ динамик жараёндир;
-
жамиятда инсон фаолиятининг барча соҳалари компьютерлаштирилаётган ҳозирги шароитда ёш авлодни компьютер билан эркин мулоқат қилишга ўргатиш ҳам муҳим ҳисобланади. Зеро, ёшларнинг компьютердан кенг фойдалана олиш жамиятда фан – техника тараққиётининг жадаллашишини ва шу асосида ижтимоий – иқтисодий ривожланишга эришиш учун қизмат қилади;
-
компбютер шундай кенг имкониятли қурилмаки, мукаммал ишланган дастурлардан фойдаланганда жуда катта педагогик самарадорликка эришиш мумкин;
-
тадқиқотчи (ижодкор ўқитувчи) компьютерли таълимни ташкил қилиш, бошқариш ва назорат қилиш да фаол иштирокчи бўлиши керак. Бунда асосан уларнинг фаолияти, биринчидан, компьютерли таълимни ташкил қилгунча педагогик дастур воситаларини лойиҳалаш ва яратиш жараёнида намаён бўлади ва иккинчидан, тайёр дастурга эга бўлган ва унинг воситасида таълим – тарбия жараёнини оптимал ташкил этишда билинади.
Мавзу бўйича муаммоли саволлар ва топшириқлар:
-
моделли таълимда компютерлардан унверсаль – дидактик восита сифатида фойдаланиши қандай афзалликларни қўлга киритишга имконият яратади?
-
хусусий ўқитиш методикаси бўйича олиб борилган фаолиятида компьютерлардан фойдаланиш қандай асосларга қурилади?
-
Ўқув адабиётларининг янги авлодни яратишда компьютерлардан фойдаланиш яна бошқа янги авлод ўқув адабиётлари авлодни яратишга асос бўла оладими?
-
Педагогик илмий тадқиқотлар самарадорлигини башорат қилишда компьютерлардан фойдаланиш қандай амалга оширилади?
Тадқиқотчига мавзу материалларидан ижодий фаолиятда фойдаланишга тавсиялар:
-
Педагогик тадқиқотни компьютерлаштириш асосида бўлажак мутахассисларнинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш борасидаги ижодий ишларга қуйидагиларни тавсия қилган маъқул:
- илмий – педагогик ходимнинг маданий – маърифий, илмий – маънавий ва интеллектуал салоҳиятини ҳар томонлама рўёбга чиқариш учун шарт – шароитлар яратиш ва уларнинг бу соҳадаги муваффақиятларини эътиборга олиш лозим;
- «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» асосида бўлажак илмий – педагогик ходимлар онгида миллий мафкурани шакллантириш ишларини узлуксиз таризда олиб бориш ва бу муаммоларнинг оптимал ечимларини топиш мақсадида мулоқатли ишчи дастурлар, ўргатувчи дастурлар, компьютерли тизимлар ҳамда интеллектуал автоматлаштирилган тизимлар ишлаб чиқиб, ҳаётга жорий этиш лозим;
- ўқув адабиётларининг янги авлодни яратишда илғор педагогик ва ахборот технолагияларидан кенг фойдаланишга эришиш;
- инновацион таълим борасидаги фундаментал ва амалий изланишларни ривожлантирувчи истиқболли дастурни ишлаб чиқиш.
Мавзуни ўрганишда фойдаланиш мумкин бўлган адабиётлар рўйхати:
1. Хайитов А. Ўрта умумтаълимни компьютерлаштириш конуцепцияси ҒҒ Халқ таълими, - №2. – Б. 93-96.
2. Тўрақулов Х.А. Илмий ижодиёт методологияси. – Тошкент: Фан, 2006. – 252 б.
3. Тўрақулов Х.А. Педагогик тадқиқотларда ахборот тизимлари ва технологиялари. – Тошкент: Фан, 2007. – 248 б.
7.10. ИЛМИЙ – ПЕДАГОГИК КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШДА ИЛМИЙ – ТЕХНИК АХБОРОТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ
Таянч иборалар ва атамалар: интеллектуал аср, бошқариш воситалари ва тизимлари, махсус шакл, мувофиқлаштириш, оммавий ахборот тизимлари, информацион технологиялар, тадқиқот методологияси, маълумотлар, маълумотлар базалари, ахборотлар, ахборотлар банки, илмий тадқиқот ишлари жараёнидаги ишланмалар, миллий ахборот инфраструктураси, ташкилий тузилмалар ва илмий ходимлар.
Мавзу матни: Илмий – педагогик кадрлар тайёрлашдаилмий – техник ахборотлардан фойдаланиш.
Жамиятнинг интеллектуал салоҳиятига мос илмий– педагогик кадрларни тарбиялаш муҳим муаммолардан бири бўлиб, уларнинг ечимини топиш эса «XXI аср –интеллектуал аср»нинг фаол иштирокчисини тарбиялаш каби истиқболли натижаларни қўлга киритишни тақозо этади.
Республикамиздаги олиб борилаётган илмий тадқиқотларнинг самарадорлигини ва бу борадаги ходимлар тайёрлаш савиясини ошириш мақсадида мазкур жараёнларни мувофиқлаштириш ва бошқаришнинг ахборотли технологясини куйидагича ифодаламоқчимиз (1- шакл). Бу эса қўйилган муаммо ечимини топишнинг самарали услубиятини яратиш имконини беради.
Илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш ва илмий – педагогик ходимлар тайёрлаш жараёнини бошқаришнинг ахборотли таъминоти ўз ичига қуйидагиларни олади:
-
тадқиқот манбалари ҳолати ва тузилиши тўғрисида маълумотлар;
-
қаралаётган муаммо бўйича манбалардан маълумотлар базасини йиғиш ва мос тизимларга ажратиш;
-
тадқиқот методологияси ва алгоритмини эътиборга олган ҳолда маълумотлар базасини ахборот кўринишига келтириш;
-
худудий давлат компьютер тармоқлари, телеком-муникацион тармоқлар ва махсус хизмат кўрсатувчи тизимлар, тармоқлар, маълумотларни узатиш каналлари ва ахборот тизимларни бошқариш воситалари ва алгоритмларини ишлаб чиқиш;
-
информацион технологиялар ва тадқиқот методологиясига қараб, уларни йўналишларга ажратиш;
-
информацион технологияларни қўллаш имкониятига эга бўлган мутахассислар билан таъминланганлик;
-
оммавий ахборот тизимлари ва миллий ахборот инфраструктураси фаолиятини ташкил қилувчи ташкилий тузилмалар ва илмий ходимлар, мутахассислар;
-
ахборотлаштириш қонунлари ва уларнинг тадқиқот манбаи ҳамда услубиятига мос тизимларни ҳосил қилиш жараёни;
-
«маълумотлар Халқ таълими вазирлиги фан ва ахборот технологиялари бошқармаси ёки ЎзРПФИТИ илмий ишлар бўлимидан бугунги кундаги педагогик тадқиқотларнинг долзарб муаммолари аниқланади ва уларнинг тахминий-намунавий рўйхати тегишли Олий ўқув юртлари ҳамда педагогик ходимлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институт (ПХМОҚТИ)ларига юборилди;
-
олий ўқув юртларидаги илмий тадқиқот ишларидаги ахборотли тизим. Бунда ҳар бир илмий ходим бўйича ахборот (Ф.И.О., мавзу, оралиқ натижа, таҳлил ва кейинги босқич ҳақида изоҳ);
-
ПХМОҚТИдаги илмий тадқиқот иши ҳақидаги ахборотли тизим. Бунда ҳар бир илмий ходим бўйича ахборот (Ф.И.О., мавзу, оралиқ натижа, таҳлил ва кейинги босқич ҳақида изоҳ);
-
охирги 2 пунктдан ахборотли тизим режалаштирилган ва вазирлик қошидаги рўйхатдан ўтказилган бош мавзу бўйича умумлаштирилади ва бунда бош мавзу бўйича олиб борилган илмий-тадқиқотлар дастлабки натижалар бўйича таҳлил қилинади ва махсус шакл орқали ХТВ қошидаги мувофиқлаштириш кенгашига юборилади;
-
ХТВ қошидаги мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан илмий тадқиқот ишларининг жорий йилдаги таҳлил ий ахборотномаси тайёрланди ва улар ичидан амалиётда бевосита фойдаланишга тавсия этилганлари ҳақидаги кўрсатмавий маълумотни ҳар йили бир марта «Халқ таълими», «Узлуксиз таълим», «Таълим ва ҳаёт» ва «Касб-ҳунар таълими» каби илмий-методик журналларга илова сифатида чоп эттирилади;
-
маълумотлар базалари ахборотлар ахборотлар банки илмий тадқиқот ишлари жараёнидаги ишланмалар» тизими ва алоқа воситалари;
-
юқоридаги тизим ва алоқа воситаларидан амалиётда фойдаланишга мос кўрсатмалар тизими.
Республикамиздаги олиб борилаётган илмий тадқиқотларнинг самарадорлигини ва бу борадаги илмий ходимлар тайёрлаш савиясини ошириш мақсадида мазкур жараёнларни мувофиклаштириш ва бошқаришнинг ахборотли технологиясини куйидагича ифодалашни таклиф этмоқчимиз (бу ерда Халқ таълими вазирлиги (ХТВ) миқиёсидаги педагогик тадқиқотларни олиб бориш бўйича фикр юритилади):
-
олинган натижалар бўйича республикадаги салоҳиятли олим-мутахассислар ишлаётган олийгоҳ аниқланди ва булар асосида ўша жойларда тегишли соҳалар бўйича илмий-амалий конференциялар уюштирилди;
-
қўлга киритилган натижалардан педагогик самаралари юқоридагиларини амалиётга жорий этишга тавсиялар берилади ва илғор илмий ходимлар илмий иш самараларига қараб рағбатлантирилади;
-
тадқиқотлар самарадорлигини ва илмий-педагогик ходимлар тайёрлаш сифатини ривожлантиришга бағишланган салмоқли ишлар натижаларини илмий-методик журналларда ва ҳаттоки ўша муаллифнинг ишини алоҳида рисола кўрнишида чоп эттиришга кўмаклашилади.
Илмий тадкикот ишларини ва шу асосдаги илмий-педагогик ходимлар тайёрлаш жараёнини бошкариш методикаси илмий-педагогик ходимлар тайёрлаш тизимининг оптимал вариантларидан бирини топишнинг имконини беради. Бунда илмий ходимлар тайёрлаш жараёнидаги илмий мавзулар бир хил бўлиб қолишнинг олди олинади ва илмий ходимнинг илмий тадқиқот ишини олиб боришга сарфланадиган вақти сезилари даражада тежалади. Айниқса, салоҳиятли олимлар ишлари алоҳида рисола кўринишида чоп этилиши республикамизда мазкур соҳа билан шуғулланувчи ижодкор оммани ўз илмий тадқиқот иши қандай савиядалигини аниқлаб олишга катта ёрдам беради.
7.10.1.-шакл. Педагогик тадқиқотлар олиб бориш ва илмий ходимлар тайёрлаш жараёнини бошкаришнинг ахборотли таъминоти.
Мавзуни ўзлаштиришга оид саволлар:
-
педагогик илмий хордимлар тайёрлаш жараёни қандай кетма – кетликда амалга оширилади;
-
педагогик илмий ходимлар тайёрлашнинг ахборотли таъминоти қандай ташкилий қисмлардан иборат;
-
илмий ходимларни тайёрлашда илмий – техник ахборотларнинг ўрни қандай?
Мавзу бўйича мустаҳкам эсда сақлаб қолишга оид маълумотлар:
-
илмий – педагогик ходимлар тайёрлаш жараёнини бошқаришнинг ахборотли таъминоти қуйидагиларни ўз ичига олади:
- тадқиқот манбалари ҳолати ва тузилиши тўғрисида маълумотлар;
- қаралаётган муаммо бўйича манбалардан маълумотлар базасини йиғиш ва мос тизимларга ажратиш;
- тадқиқот методологияси ва алгоритмини эътиборга олган ҳолда маълумотлар базасини ахборот кўринишига келтириш;
- ҳудудий давлат компьютер тармоқлари, телекоммуникацион тармоқлар ва махсус хизмат кўрсатувчи тизимлар, тармоқлар, маълумотларни узатиш каналлари ва ахборот тизимларини бошқариш воситалари ва алгоритмларини ишлаб чиқиш;
- информацион технологиялавр ва тадқиқот методологиясига қараб, уларни йўналишларга ажратиш.
Мавзу бўйича муаммоли саволлар ва топшириқлар:
-
илмий педагогик ходимлар тайёрлашнинг «маълумотлармаълумотлар базалариахборотларахборотлар банки» тизимининг билимлар банки билан қандай алоқаси бўлиши мумкин;
-
илмий педагогик ходимлар тайёрлашда мувофиқлаштирувчи кенгаш фоалиятининг аҳамияти қандай?
Тадқиқотчига мавзу материалларидан ижодий фаолиятда фойдаланишга тавсиялар:
-
тадқиқотчилар самарадорлигини ва илмий – педагогик хордимлар тайёрлаш сифатини ривожлантиришга бағишланган салмоқли ишлар натижаларини илмий – методик журналларда ва ҳаттоки ўша муаллифнинг ишини алоҳида рисола кўринишда чоп эттирган маъқул;
-
илмий – педагогик ходимлар тайёрлашда ахборотлаштириш воситалари ва илмий техник ахборотлардан фойдаланиш тизими яратилса мақсадга мувофиқ бўлади;
-
илмий – педагогик ходимлар тайёрлашнинг методологияси ва алгоритмини доимо такомиллаштириб боришга эришиш ушбу соҳа истиқболини таъминлайди.
Мавзуни ўрганишда фойдаланиш мумкин бўлган адабиётлар рўйхати:
1. Тўрақулов Х.А. Илмий ижодиёт методологияси. Тошкент: Фан, 2006. – 252 б.
2. Тўрақулов Х.А. Педагогик тадқиқотларда ахборот тизимлари ва технологиялари. – Тошкент: Фан, 2007. – 248 б.
VIII БОБ. ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ЖАРАЁНИНИ МОДЕЛЛАШ
8.1. ИЛМИЙ МОДЕЛЛАШ ТАСНИФИ
Таянч иборалар ва атамалар: модель, илм – фан, аксиомалар тизими, тилшунослик, марфологик, граматик, мунажжимлик, жараён ва ҳодиса кечиши, таълим, моҳият, моделлаш, физик моделлаш, математик моделлаш, электр моделлаш, кибернетик моделлаш, аналог моделлаш, кимё реакторларини моделлаш, стохастик моделлаш, ахборотли моделлаш.
Мавзу матни: Илмий моделлаш таснифи.
Достарыңызбен бөлісу: |