Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги халқ таълими вазирлиги



бет32/38
Дата24.07.2016
өлшемі4.1 Mb.
#219182
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   38

математик модель фақат обьектнинг ўзини эмас, балки улар амал қиладиган қоидаларнинг маълум мажмуани тавсифлайдиган аксиомалар тизимини ҳам қамраб олади;

  • математик моделнинг ўрганилаётган жараёнга айнан мос келишини тест, тажриба ёки бошқа усуллар ёрдамида амалиётда текширилиб кўрилади. Бу эса мослик даражасини белгилайди ва зарур бўлса моделни янада аниқлаштириш имконини беради.


    Мавзу бўйича муаммоли саволлар ва топшириқлар:

    • модель ёрдамида қандай жараёнлар тасвирланади?

    • қачон модель ёрдамида эксперимент ўтказиш амалга оширилади?

    • моделлаштиришда ҳисоблаш техникаси воситалари ва дастурчилар иштироки шартми, агар шарт бўлса аниқ мисоллар келтиринг.

    • формаллаштирилган моделлардан қандай жараёнларни бошқаришда фойдаланилади?


    Тадқиқотчига мавзу материаллардан ижодий амалётда фойдаланишга тавсиялар:

    • илмий тадқиқот ишини олиб боришда моделлаш тадқиқот усулидан фойдаланиш тадқиқот объекти ва унинг ташкилий – тузилмавий кўринишини ифодалаш тили асосида ифодаланишига имконият яратади ва ундай жараённи бошқаришни кафолатлайди;

    • моделлаш ёрдамида кузатиш ва кўриш ҳамда амалда бажариш мумкин бўлмаган ҳолатлар устида эксперимент ўтказишни амалга ошириш мумкин. Таълим жараёнида моделлашнинг имкониятларидан самарали фойдаланилса ижобий педагогик самараларга эришилади.


    Мавзуни ўрганишда фойдаланиш мумкин бўлган адабиётлар рўйхати:

    1. Камилов Х.М., Туракулов Х.А. Системнўй подоход при иследовании зрительной системў. – Тошкент: Фан, 1990. – 104 с.

    2. Тўрақулов Х.А. Математика (ўқув қўлланма). – Жиззах, 2004. – 125 б.
    8.5. ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИ САМАРАДОРЛИГИНИ

    БАҲОЛАШ

    Таянч иборалар ва атамалар: жараён, тизим, элементлар, соҳалар, қисмтизимлар, ўхшашлик мезонлари, ўқитишнинг ҳаракатчан модели, эгалик, кузатиш, қўллаш, сезги, танлаш, яратиш, ростлаш, ўзлаштириш, бошқарувчи, ташкилий – тузилмавий модель, натижалар, хулосалар, тавсиялар, офтальмология, кўрсаткичлар динамикаси.
    Мавзу матни:Илмий тадқиқот ишлари самарадорлигини баҳолаш

    Агар ўрганилаётган ҳодисалар (жараён ва тизимлар)да барча мезонлар эмас, балки уларнинг баъзилари ўринли бўлса, бундай ўхшашлик нотўлиқ ёки қисман (айрим элементлари, соҳалари, йўналишлари, қисмлари бўйича) ўхшашлик дейилади.

    Бундай ўхшашликлар амалий фаолиятда кўп учрайди ва тадқиқот пайтида улар бўйича керакли жорий хулоса чиқарилади ҳамда тадқиқот давомидаги жорий назорат амалга оширилади. Одатда бундай ҳоллардаги жорий назорат таққослашлар ва умумлаштиришлар орқали амалга оширилади. Масалан, педагогик тадқиқотларда тадқиқот мақсади ва вазифалари ҳамда ишчи гипотеза билан ТСИдаги жорий ва оралиқ натижалар солиштирилиб борилади.

    Тенглиги сақланмайдиган ўхшашлик мезонларининг ўрганилаётган жараёнга кўрсатадиган таъсири бўлмасада ёки иккинчи даражали бўлсада, улар ёрдамида тадқиқот стратегиясини белгилаб олиш имконини беради.

    Ўхшашлик мезонини ифодаловчи ўлчамли кўрсаткичлар (параметрлар) ўхшаш жараёнлар (тизимлар, фигуралар, ҳодисалар ва ҳ.к.) учун бир-биридан катта фарқ қилувчи қийматларни қабул қилиши мумкин. Бундай ҳолларда жараёнларни ўрганишда ўхшашлик коэффициентини аниқ билиш ва шу асосда хулоса чиқариш мақсадга мувофиқ бўлади.

    Ўхшашликнинг ушбу методи моделлаш методига асос қилиб олинган. Бу борада «Илмий моделлаш» (8.1.) ва «Моделлаш ёрдамида баҳолаш» (8.4.) номли мавзуларда етарлича маълумот берилди. Ушбу ишимизнинг мазкур қисмида уларга мисол келтириш билан кифояланамиз.

    1. Ўқитишни ҳаракатчан модель ёрдамида бошқариш 2.

    Ўқитувчида шаклланган билим, кўникма ва малака (БКМ), ўқитиш воситалари ҳамда қуроллари, илғор педагогик технологиялар (ИПТ) ва бошқа мавжуд имкониятларини мақсадга мувофиқ йўналтира олиш қобилиятлари ҳамда Давлат таълим стандартлари (ДТС) талаблари асосида таълим олувчига нисбатан таълимнинг аниқ мақсадини белгилаб олиш мумкин. Бу ўз навбатида ИПТни қўллаш жараёни режасини ишлаб чиқишга, яъни тадқиқот вазифаларини белгилаб олишга олиб келади. Белгиланган мақсад ва вазифаларни эътиборга олган ҳолда ўқитишнинг ҳаракатчан модели (ЎҲМ) яратилади. ЎҲМни яратиш таълим технологиясининг асосий талабларидан биридир. ЎҲМ ўқитишни бошқариш тизимининг асосий ростлагичи ҳисобланади, яъни ўқитиш тизимини бошқаришнинг сифат кўрсаткичи, ҳаракатчан модель кўриниши, йўналиши ва функциясига қараб ўзгариб, ростланиб боради. ЎҲМ кўрсаткичлари (параметрлари) қуйидаги тамойиллар асосида ўз вазифаларини бажаради:



    f1 (э) – эгалик,

    f2 (к) – кузатиш,

    f3 (қ) - қўллаш,

    FЎҲМ (Х) қ f4 (с) – сезиш,

    f5 (т) – танлаш,

    f6 (я) – яратиш,

    f7 (р) – ростлаш,

    f8 (ў) – ўзлаштириш.

    Бу ерда FЎҲМ(Х) – ўқитишни бошқаришдаги ЎҲМ кўрсаткичларининг асосий вазифалари (функциялари).

    fi () – ЎҲМнинг кўрсаткичлари ().

    ЎҲМнинг умумий кўриниши эса қуйидагича бўлади:

    f1 (Э) – бошқарувчининг (ўқитувчининг) муайян фан юзасидан маълум тизимга солинган маълумотлар мажмуига эгалик ва ИПТларни ўқитишга қўллай олиш функцияси;

    f2 (К) – Ўқитувчининг ўқитишнинг ҳар бир қадамида (босқичида) жараён кечишини мунтазам равишда кузата билиш функцияси;

    f3 (Қ) – Ўқитувчининг таълим олувчини ҳар бир мавзуни мунтазам равишда тўлиқ ўзлаштиришга етаклай олиш функцияси;

    f
    FЫЩМ=
    4 (С) – Ўқитувчининг таълим йўналиши бўйича ДТС талаблари даражасидаги ўзлаштиришига эриша олиш ва ДТС талабидан паст ўзлаштирган таълим олувчини ажратиб ола билиш функцияси;

    f5 (Т) – Ўқитувчининг ҳар бир гуруҳга мос келадиган иш услубини зудлик билан танлай олиш функцияси;

    f6 (Я) – Ўқитувчининг таълим олувчининг қобилияти, эҳтиёжи ва қизиқишларига мос келадиган воситалар тизимини, керакли мос муаммолар тизимини яратиш функцияси;

    f7 (Р) – Ўқитувчининг суст ўзлаштирувчи таълим олувчи билан қўшимча машғулот, қўшимча топшириқларни бажариш учун шарт-шароитларни яратиш бўйича ташкилотчилик функцияси;

    f8 (Ў) – Ўқитувчининг таълим беришга ўзгартиришлар, қўшимчалар ва тузатишлар кирита олиш функцияси.

    ЎҲМнинг ҳар бир функцияси таълим жараёнининг қўйилган мақсадларига қараб ўзгариб туриш имкониятига ва ўзгартирилиган вариантда ҳам улар ўз вазифаларини бажаришда аҳамиятини йўқотмайдиган хусусиятга эга бўлади. ЎҲМдаги f1(э) – кўрсаткич асосий тадқиқот манбаии бўлиб ҳисобланади. ЎҲМнинг қолган кўрсаткичлари эволюцион тарзда f1(э) кўрсаткичга таянган ҳолда фаолият кўрсатади. f1(э) – кўрсаткич турли кўринишларда учраши мумкин. Айниқса, кейинги пайтларда замонавий компьютерларнинг ҳаётга кенг жорий этилиши билан, унинг вазифаси компьютерларга юкланмоқда. Бундай вазифалар компьютер учун тайёрланган мулоқотли ишчи дастур (МИД)лар, мулоқотли таълим берувчи дастурлар, электрон дарслик ва шунга ўхшаш кўринишларда юзага келмоқда.

    Юқорида қайд қилинган барча мавжуд маълумотлар ва воситалар таълим олувчига таъсир этиш натижасида унда муайян таълим йўналишидан маълум маънодаги БКМ ҳосил бўлади. Ҳосил бўлган БКМлардан хулосалар чиқарилиб, таълим олувчининг мазкур соҳа бўйича мақсадга эришганлик даражаси аниқланади. Агарда у мақсадга эришган бўлса, ушбу соҳа бўйича белгиланган таълим жараёни тўхтатилиб, кейинги мақсадга ўтилади. Мазкур жараённи қуйидагича ташкилий-тузилмавий модель кўринишида ҳам ифодалаш мумкин (8.5.1. – шаклга қаранг).





    8.5.1. – ЎҲМ натижаларини ҳисобга олишнинг ташкилий-тузилмавий модели.

    Шаклдаги, таълимнинг анъанавий усулида ўқитиладиган ҳолати;



    таълимнинг инновацион усулда ўқитиладиган ҳолати;

    Fўҳм –анъанавий дарс билан инновацион таълим технологиясини солиштириш мезони;

    fHi() – анъанавий усулдаги ўқитиш натижаси ();

    fТi() – инновацион усулдаги ўқитиш натижаси ();

    fi()- анъанавий ва инновацион таълимнинг фарқи ();

    FИ(БКМ) – инновацион талаб бўйича олинган билим, кўникма ва малака;

    FДТС(БКМ) – таълим олувчида ДТС бўйича шаклланиши лозим бўлган билим, кўникма ва малака.

    Бунда ЎҲМдаги ҳар бир кўрсаткич бўйича иш олиб бориш ҳам ўзига хос ижодий жараённи ифодалайди. Тадқиқотчининг илмий салоҳиятига қараб, уларни турлича аниқлаш мумкин. Масалан, ҳар бир кўрсаткичга тест саволлари тузиш мумкин, ёзма иш олиш мумкин, лаборатория муҳитида аниқлаш мумкин, тайёр жавобларни бериб суҳбат ўтказиш мумкин ва ҳ.к.

    Ушбу ўқитиш технологияси ҳар қандай фан ва таълим йўналиши учун ўринлидир. Ундаги баён қилинган кетма-кетликдан ихтиёрий таълим йўналишида фойдаланиш мумкин.

    Бу таълим технологиясида самарадорликни аниқлаш мезони анъанавий таълим технологияси билан ЎҲМ таълим технологияси солиштирилади ва натижалар уч хил кўринишда хулосаланади ва тавсиялар берилади.

    Самарадорликни аниқлаш ҳамма соҳа учун ҳам муҳимлигини кўрсатиш маҳсадида қуйида бир мисолни келтиришни лозим топдик. Самарадорликни аниқлашда ўхшашлик назариясининг кенг қамровли эканлигини кўрсатиш учун ҳам тиббиётдан мисол келтирмоқдамиз.

    2.Офтальмологияда кўрсаткичлар динамикасини аниқлаш 1.

    Офтальмологияда глаукома касалликларини даволашда шифокор учун кўз ички босими (P1(t)) ва кўриш майдони ҳолати (S(t))ларининг сон қийматларини билиш ниҳоятда муҳим, чунки беморга ташхис қўйишда улар асосий кўрсаткичлар ҳисобланади.

    Маълумки, динамик жараёнлар кўпинча дифферинциал тенгламалар тизими (ДТТ) ёрдамида ўрганилади. Биз ҳам қуйида ифодаланганидек ДТТдан фойдаландик, яъни уни

    бошланғич шартларга эга бўлган

    d P1(t) dt қ a11 P1(t) Қ a12 S(t)

    d S(t) dt қ a21 P1(t) Қ a22 S(t)
    Кўринишдаги ДТТдек, ифодаладек. Бу ерда:

    t – вақт;

    P1 – кўзнинг ички босими;

    S – кўриш майдонининг бурун томондаги меридианлари;

    aij (i, j қ) – номаълум коэффициенлар.

    Бу ДТТнинг ечимини топиш «Диффиринциал тенгламалар» фанидан маълум.

    Ушбу ДТТнинг айнан кўриш тизими кўрсаткичлари динамикасини акс эттира олишлигини кўрсатиш мақсадида аниқ бемордан юқорида ифодаланган кўрсаткичлар бўйича дастлабки маълумотларни ҳар ярим соатда, яъни tқ01; tқ301; tқ601; tқ901 (минут)ларда ўлчаб оламиз. Ўлчаш жараёни ҳар ярим соатда бемор кўзига, унинг умумий оғирлигига пропорционал миқдорда дори томизилади ва кўрсаткичлар ўлчанади. Бунда мос равишда P1(01)қ31; P2(301)қ26; P3(601)қ23; P4(901)қ22; ва S1(01)қ900; S2(301)қ1000; S3(601)қ1100; ва S4(901)қ1100 ларга эга бўламиз. (Булар шифокорнинг бевосита бемордан аниқлаб олган дастлабки маълумотлари).

    Дастлабки маълумотларни қайта ишлаш натижасида P1(t)tқ0қ31 ва S(t) tқ0қ90 бошланғич шартларга эга бўлган

    P1(t) dt қ - 4,28059 P1(t) Қ 0,714285 S(t)

     S(t) dt қ 6,25 P1(t) – 0,6249 S(t)


    кўринишдаги ДТТни ҳосил қиламиз.
    Ушбу ДТТни ечиб,

    P1(t) қ 16, 8043 0,34tҚ14,1480 -5,25t

    S(t) қ 109,119 0,34t – 19,119 -5,25t ни ҳосил қиламиз.

    Энди математик модел ва шифохонадаги бемордан олинган маълумотларни солиштирамиз (8.2-шаклга қаранг).




    8.2-шакл. Тажриба ва модель натижаларини солиштириш.
    Математик модель (1.1) ва шифохонада бемордан олинган маълумотлар(2.2.)ни таққослаш графиклари.

    8.2-шаклдан шундай хулосани чиқариш мумкин, яъни ишлаб чиқилган математик модель тадқиқот манбаини адекват акс эттиради.

    ИТИнинг самарадорлигини аниқлашда ўхшашлик назарияси методларидан бири моделлашнинг натижаларини солиштириш ҳам оптимал вариантларни танлаш имконини беради. Ана шу имкониятни кўрсатиш мақсадида биз юқоридаги жараённи бир неча беморлар учун такрорлаймиз ва модель натижаси билан шифохона натижасини солиштирамиз. Бу ҳақда маълумотлар 8.5.1.-жадвалда келтирилган.

    Юқоридаги жадвалга эътибор берилса, шифохонадаги беморлардан олинган маълумот билан моделлаш натижаси оралиғида деярли фарқ йўқ ҳисоб.

    Бундан шундай хулосаларни келтириб чиқариш мумкин:

    -бемордан олинадиган дастлабки ўлчашларни бир мартага келтириш мумкин, чунки бошланғич шарт маълум бўлса, унга мос ДТТини яратиб қолган 3 та қийматларини ҳисоблаш мумкин. Бунда бу ҳисоблаш орасидаги дастлабки ва охирги ҳисоблаш оралиғи(фарқни)ни ҳисоблаш даволаш услубини ҳам танлаш мумкин. Улар: дори-дармон билан даволаш; жарроҳлик йўли билан даволаш ва бошқа мутахассислар билан маслаҳатлашиш (улар учун алоҳида тажрибадан ўтказилган мезон бор);

    - беморларга 3 марта қўядиган дори-дармонга ҳожат қолмайди;

    - беморни энди 4 марта безовта қилмасдан, фақатгина бир марта шифохонага тушганда безовта қилинади;

    - бемор ёки даволовчи шифокор агар даволаш жараёнини қандай кетаётганлиги билан қизиқса, у хоҳлаган пайтда ДТТ ечимларидан фойдаланиш мумкин;

    -агарда шу жараён бўйича компьютерли тизим яратилса, мунтазам равишда бемор ҳолати назорат қилиб турилишига имконият яратилади ва демак, даволашдаги хатоликларга йўл қўйишнинг олди олинади;

    -энг асосийси даволаш сифати кафолатланади ва беморнинг даволаниш муддати қисқаради ва шу кабилар.

    Демак, ИТИни самарадорлигини ўхшашлик мезони ва шу асосдаги моделлаш орқали баҳолаш ишончли, кўргазмали, далилий йўллардан бири экан. Улардан ҳар қандай ИТИда ва улардаги жорий ва оралиқ жараёнларни назорат қилишда фойдаланиш ҳам тадқиқот мақсади ва вазифаларида белгиланган «манзил»га етиб боришнинг оптимал вариантини топишни кафолатлайди.



    Мавзуни ўзлаштиришга оид саволлар:

    • нотиқлик ўхшашлик таърифини айтинг;

    • ўхшашлик коэффиценти қандай аниқланади?

    • ўқитишнинг ҳаракатчан моделининг параметирларини санаб беринг;

    • кўрсаткичлар динамик ўзгаришни қандай билиш мумкин?

    • моделлаш ёрдамида жараёнлар кечишини башорат қилиш мумкинми?





    Мавзу бўйича мустаҳкам эсда сақлаб қолишга оид маълумотлар:

    • агар ўрганилаётган ҳодисалар (жараён ёки тизимлар)да барча мезонлар эмас, балки уларнинг баъзилари ўринли бўлса, бундай ўхшашлик нотўлиқ ёки қисман (айрим элементлари, соҳалари, йўналишлари, қисмлари бўйича) ўхшашлик дейилади;

    • ўқитишнинг ҳаракатчан моделига тегишли мавжуд маълумотлар ва воситалар таълим олувчига таъсир этиш натижасида унда муайян таълим йўналишидан маълум маънодаги билим, кўникма ва малака ҳосил бўлади. Улардан хулосалар чиқариб, таълим олувчининг мазкур соҳа бўйича мақсадга эришганлик даражаси аниқланади. Агарда у мақсадга эришган бўлса, ўша соҳа бўйича белгиланган таълим жараёни тўхталиб, кейинги мақсадга ўтилади;

    • ўқитишнинг ҳаракатчан модели технологияси ҳар қандай фан ва таълим йўналиши учун ўринлидир. Ундаги баён қилинган кетма – кетликдан ихтиёрий таълим йўналишида фойдаланиш мумкин.


    Мавзу бўйича муаммоли саволлар ва топшириқлар:

    • ўқитишнинг ҳаракатчан модели технологиясида қайси кўрсаткич асосий ҳисобланади?

    • ўқитувчининг таълим беришда қаралаётган жараёнга ўзгартиришлар, қўшимчалар ва тузатишлар кирита олиши таълимни оптимал бошқаришни кафолатлай оладими?

    • офтальмологиядаги динамик равишда ўзгариб турувчи кўрсаткичларни моделлаш ёрдамида бошқариш мумкинми?

    • моделлашнинг афзалликлари тўғрисидаги фикрларингизни ёзма равишда тайёрланг;

    • илмий тадқиқот ишининг самарадорлигини аниқлашга моделлаш натижаларини солиштириш орқали эришиш мумкинми?


    Тадқиқотчига мавзу материалларидан ижодий фаолиятида фойдаланишга тавсиялар:

    • ўхшашлик мезонини ифодаловчи ўлчамли кўрсаткичлар (параметрлар) ўхшаш жараёнлар (тизимлар, фигуралар, ҳодисалар, ва ҳ.к.) учун бир – биридан катта фарқ қилувчи қийматларни қабул қилиш мумкин. Бундай холларда жараёнларни ўрганишда ўхшашлик коэффицентини аниқ билиш ва шу асосда хулоса чиқариш мақсадга мувофиқ бўлади;

    • ўқитишнинг ҳаракатчан моделига асосланган таълим технологияси солиштирилади ва натижалар уч хил кўринишда хулосаланади ва уларга мос тавсиялар берилади;

    • илмий тадқиқот ишини самарадорлигини ўхшашлик мезони ва моделлаш орқали баҳолаш ишончли, кўргазмали, далилий йўллардан иборат. Шу асбабли уларни илмий тадқиқот ишида ва улардаги жорий ва оралиқ жараёнларни назорат қилишда фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлиб, у тадқиқот мақсади ва вазифаларида белгиланган «манзил»га етиб боришнинг оптимал вариантини топишни кафолатлайда.


    Мавзуни ўрганишда фойдаланиш мумкин бўлган адабиётлар рўйхати:

    1. Камилов Х.М., Туракулов Х.А. Системнўй подоход при иследовании зрительной системў. – Тошкент: Фан, 1990. – 104 с.

    2. Тўрақулов Х.А. ва б. Таълимни бошқаришга тизимий ёндашув ҒҒ Халқ таълими. – Тошкент: 2003. - №4. – Б. 14-20.

    IX боб. Тажриба-синов ишлари ва самарадорликни аниқлаш

    мезонлари
    9.1. тажриба-синов ишларининг мақсад- вазифалари, предмети ва босқичлари

    Таянч иборалар ва атамалар: самарадорликни аниқлаш, тадқиқотчи, тажриба-синов ишлари, инновацион таълим, идентификация, оптималлаштириш, иерархик кетма-кетлик, таълим технологияси, асословчи босқич, тасдиқловчи босқич, шакллантирувчи босқич, илмий-назарий асос.
    Мавзунинг матни: Тажриба–синов ишларининг мақсад вазифалари, предмети ва босқичлари.
    ИТИ бўйича ТСИ ни шакллантириш ва уюштириш ҳамда улар натижаларини тадқиқот мақсади нуқтаи назаридан таҳлил қилиб чиқишни ИТИнинг самарадорлигини аниқлаш жараёни деб қараймиз.

    Маълумки, ҳар бир тадқиқотчи олдида инсоният яратган жамики бойликларни ўрганиш, ўзлаштириш ва ривожлантириш вазифаси туради. Инсон камолоти ва жамият ривожини бусиз тасаввур қилиб бўлмайди. Мазкур вазифани амалга ошириш учун таълим тизимини мунтазам равишда такомиллаштириб бориш, ёш авлодни илм-фан асослари билан чуқур қуроллантириш лозим. Зеро, илм олиш ва уни такомиллаштириш йўлидаги изланиш ҳамда заҳматлар инсоннинг эътиқоди ва дунёқарашини шакллантириб, уни маънавий-ахлоқий камолат сари етаклайди. Бу борада олиб борилаётган педагогик тадқиқотлар ва уларнинг амалий аҳамиятининг роли беқиёсдир.

    Шу ўринда бизни ташвишга солаётган бир муаммо бор: аксарият ўқитувчилар ўз фаолиятида дарснинг маълум бир қисмида бир дидактик ўйин ташкил қилиш ва шу кабилар орқали дарсда ЯПТни қўлладим, деб даъво қиладилар. Ваҳоланки, ЯПТ бу ўқитувчининг ҳозирги замон фан-техника тараққиёти ютуқларидан олий даражада фойдаланиб, ёшларнинг ўрганиш жараёнининг фаол иштирокчиси ҳамда ушбу жараённинг бажарувчисига айлантиришдир. Шу сабабли ҳам тадқиқотчининг мустақил фикрлаш, ижодий тафаккур малакаларига эга бўлишлари истиқлолимиз истиқболини таъминлашда ҳал қилувчи омиллардан бири эканлигини унутмаслигимиз керак. Бу муаммо педагогик тадқиқотлар ичида энг долзарб ҳамда ўз ечимини кутиб турган масалалардан ҳисобланади.

    Шунинг учун ҳам педагогик тадқиқотларнинг илмий-назарий асослари билан, биргаликда уларнинг амалий аҳамияти ҳам эътиборга олиниши лозим. Амалий аҳамиятни илмий асослаш илмий-назарий ишланмаларнинг нечоғлик амалиётга фойдаси тегишлигини ТСИ билан аниқланади.



    ТСИ нинг мақсади: яратилган амалий фаолият нуқтаи назаридан таълим технологияси натижаларини таҳлил қилиш, илмий ишланмалар натижалари кўрсаткичларини баҳолаш ва улардан амалиётга жорий этишга қулай ҳолга келтириш, яратилган инновацион таълим услубияти билан таълим олувчиларни қуроллантириш, таълим олувчиларда ўрганилаётган мавзуни яратилиши ва уни ўрганиш босқичлари ҳамда ривожланиш даражаларида ҳақидаги билим ва тасаввурларни шакллантириш ҳамда улар шахсининг маънавий-ахлоқий тамойиллари тўғрисида, уларнинг бўлажак мутахассисларни тайёрлашдаги аҳамияти тўғрисида БКМ ва тасаввурларни ҳосил қилишдан иборатдир.

    ТСИ мақсадини белгилашда тажриба масаласининг қўйилиши, энг аввало тадқиқот олиб боришнинг самара-дорлигига ижобий таъсир этади.

    Тажриба масаласини аниқ қўйиш бу-тадқиқот объектининг моделини (математик, физик, ташкилий-тузилмавий ва ҳ.к.)ни тузиш, у энг аввал тажрибанинг тадқиқот ишчи фаразига асосан аниқ мақсад ва вазифани кўрсатишдир. Бунда тадқиқотчи тажрибаси, унинг илмий салоҳияти муҳим роль ўйнайди.

    ТСИ одатда илмий ишланманинг объектга ўхшашлигини текшириш ва шу жараённи оптималлаштириш қилиш учун ўтказилади.




    Достарыңызбен бөлісу:
  • 1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   38




    ©dereksiz.org 2024
    әкімшілігінің қараңыз

        Басты бет