Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази р. Д. Дусмуратов, Ш. Н. Файзиев, А. А. Каримов аудит



бет108/127
Дата15.02.2024
өлшемі2 Mb.
#491751
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   127
«Аудит» номли дарслик Уз кирил

3. Дастлабки ҳужжатларни текшириш.
Таъсисчилар улушларининг устав капиталига қўшилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларга далолатномалар, накладнойлар, банк кўчирмалари, тўлов-топшириқномалари нусхалари, касса кирим ордерларининг квитанциялари ва бошқа дастлабки ҳужжатлар мисол бўла олади. Устав капиталига улуш сифатида қўшиладиган мулкларга эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларга кўчмас мулк, ер участкалари, транспорт воситалари, интеллектуал мулк ва шунга ўхшашларга эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳномалар киради.
Ташкилий ҳужжатлар:

  • давлат рўйхатига олинганлиги тўғрисида гувоҳнома;

  • буйруқлар ва фармойишлар;

  • акциядорлар ва таъсисчилар билан ёзишмалар;

  • акцияларга обуна бўлиш натижалари тўғрисидаги, савдо натижалари тўғрисидаги, таъсисчилар ёки акциядорлар мажлисининг баённомалари;

  • солиқ инспекцияда ҳисобга олинганлиги тўғрисида маълумотнома, давлат статистика органлари, тегишли суғурта ташкилотлари ва бошқа бюджетдан ташқари ташкилотларда рўйхатга олинганлиги тўғрисида гувоҳнома;

  • амалдаги қонунчиликка мувофиқ лицензияланиши лозим бўлган фаолият турлари учун берилган лицензиялар;

  • юритилаётган ҳисоб шаклидан қатъий назар очиқ турдаги акциядорлик жамиятлари акциядорлар реестрини ҳам текширувга тақдим қилади.

Устав капиталига таъсисчилар томонидан улушларни қўшиш муддатларига риоя қилинишини ва тўлиқлигини текширишда қуйидагиларга эътибор берилиши лозим:

  • устав капиталининг тўлиқ шаклланганлиги;

  • таъсисчилар ҳақиқатда қўшган улушларининг таъсис ҳужжатларида белгиланган шартларга мослиги;

  • таъсисчилар томонидан устав капиталига улушларни қўшишда қонунчилик ва таъсис ҳужжатларида белгиланган муддатларга риоя қилиниши.

Устав капиталининг шаклланишини текшириш чоғида текширилаётган корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини ҳам эътиборга олиш зарур. Чунончи, акциядорлик жамиятларида устав капитали акциядорлар томонидан сотиб олинадиган, жамият акцияларининг номинал қийматидан, маъсулияти чекланган жамиятларда эса унинг иштирокчилари томонидан қўшиладиган улушлар қийматидан ташкил топади. Давлат корхоналарида эса давлат мулки ҳисобланган устав фонди шакллантирилади.
Аудитор текширув чоғида барча таъсисчилар қонунчиликка мувофиқ ўз улушларини устав капиталига ўз вақтида ва тўғри ҳамда тўлиқ қўшганликларини аниқлаши керак.
Масалан, масъулияти чекланган жамият (МЧЖ) устав капиталига жамиятни рўйхатга олиш пайтида ҳар бир иштирокчи камида 30 % улушини қўшган бўлиши керак.
Корхона устав капиталига таъсисчилар томонидан улушлар қўшилмаган ёки тўлиқ қўшилмаган ҳолатларнинг аниқланиши, тегишли бошқарув органлари учун корхона таъсис этилмаган ва тугатилиши керак деб топилишига асос бўлади.
Таъкидлаш жоизки, таъсисчилар томонидан устав капиталига улуш сифатида қўшиладиган маблағлар Ўзбекистон Республикасида амалдаги қонунчиликка мувофиқ ҚҚС га тортилмайди. Шунингдек, корхоналарни тугатиш ёки қайта ташкил этиш чоғида пай (улуш) кўринишида натура ёки пул шаклида олинган маблағлар ҳам, уларнинг устав фондидан ҳамда юридик шахслар пай (улуши)дан ошиб кетмаган миқдорда, ҚҚС га тортилмайди.
Устав капиталига улушлар пул, қимматли қоғозлар, бошқа буюмлар ёки мулкий ҳуқуқлар ҳамда пулда баҳоланадиган бошқа ҳуқуқлар шаклида қўшилиши мумкин. Шу боисдан аудитор таъсисчилар улушларини пулда баҳолашнинг тўғрилигини текшириши муҳимдир. Хўжалик жамияти таъсисчисининг улушини пулда баҳолаш жамият таъсисчилар ўртасидаги келишувга мувофиқ амалга оширилади. Қонунда кўзда тутилган айрим ҳолларда эса мустақил эксперт томонидан баҳоланиши керак.




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   127




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет