Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази р. Д. Дусмуратов, Ш. Н. Файзиев, А. А. Каримов аудит



бет110/127
Дата15.02.2024
өлшемі2 Mb.
#491751
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   127
«Аудит» номли дарслик Уз кирил

Такрорлаш учун саволлар:



  1. Устав капиталини шакллантиришни текшириш қандай амалга оширилади?

  2. Аудитор таъсис ҳужжатлари билан таништиришида қандай маълумотларни текшириши лозим?

  3. Устав капитадлини аудит қилишда қандай ҳужжатлар ва бухгалтерия счетлари текшириши манбалари бўлиб хизмат қилади?

  4. Фондлар ва резервларни аудит қилишда қайси меъёрий ҳужжатлардан фойдаланилади?

  5. Келгуси давр харажатлари ва тўловлари резервини назорат қилиш қандай ташкил етилади?

  6. Фондлар ва резервлар муомалаларини аудит қилишда қайси ҳужжатлар ва бухгалтерия ҳисоби счетлари текшириш манбалари бўлиб ҳисобланади?



21-БОБ. МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАР АУДИТИ


1. Молиявий натижаларни текширишнинг асосий йўналишлари
Қоидага кўра, фойда (даромад) корхоналар томонидан қуйидаги мақсадлар учун ишлатилади: фойда (даромад) солиғини тўлаш; бошқарувнинг тегишли қарорига мувофиқ устав капиталига қўшиладиган, ўтган йилги фойда ҳисобидан устав капиталини кўпайтириш; дивидендлар тўлаш.
Қўшма корхоналар фойдасига келадиган бўлсак, у бюджетга тўланадиган суммалар ва заҳиралар яратиш ҳамда уларни тўлдиришга йуналтирилган суммалар чегириб ташланганидан сўнг, қўшма корхона иштирокчилари ўртасида, уларнинг устав капиталидаги ҳиссаларига мутаносиб равишда тақсимланади, агар таъсис ҳужжатларида бошқача тартиб кўзда тутил маган бўлса.
Қўшма корхонанинг хорижий иштирокчиларига корхона фаолиятидан олинган фойдани тақсимлаш натижасида тегишли бўлган, сўм ва чет эл валюталаридаги суммаларни, шунингдек, тақсимланган эркин муомаладаги валютада олинган даромаднинг тегишли улушини уларнинг мамлакатларига ўтказиб бериш кафолатланади.
Аудитор корхонанинг фойдаси (даромади)ни ва молиявий ҳолатини текширишда қуйидагиларни пухта ўрганиши лозим: тайёр маҳсулотлар, товарлар (ишлар, хизматлар) реализациясидан олинган фойдалар ёки кўрилган зарарлар; давр сарфлари, уларнинг асосланганлиги, тасдиқланган сметага мувофиқлиги ва молиявий натижага таъсири.
Бунда, жумладан, қуйидагиларни таҳлил қилиш зарур: асосий воситаларнинг ҳисобдан чиқарилиши (бино ва иншоотларни бузиш ва бўлаклаш, қўрилмаларни демонтаж қилиш ва шунга ўхшашлар), асосий воситаларни бошқа ташкилотлар ва корхоналарга сотиш ёки беришда пайдо бўлган зарарлар; номоддий активларни бошқа корхона ва ташкилотларга сотиш ёки беришда пайдо бўлган зарарлар; айбдорлари аниқланмаган ўғирликлардан кўрилган зарарлар; жарималар, пениялар ва неустойкалар тўлаш билан боғлиқ зарарлар; асосий фаолиятдан олинадиган фойда, бошқа даромадлар ва бошқа тушумлар ҳисобидан заҳира қилиниб, бошқа корхоналар ва ташкилотлар (чет элликларни ҳам қўшиб), шунингдек айрим шахслар билан ҳисоб-китобларга доир шубҳали қарзлар суммалари; «Бошқа даромадлар ва тушумлар» га қуйидагилар киради: корхонанинг асосий фондлари ва бошқа мулкларини сотишдан олинган даромадлар; даъво муддати ўтиб кетган, кредитор ва депонентга ўтказилган қарзларни ҳисобдан ўчиришдан олинган даромадлар; ундирилган жарималар, пениялар, неустойкалар ва хўжалик шартномасининг бошқа шартларини бузганлиги учун ундириладиган бошқа турдаги санкциялар; корхона ичидаги ошхоналар, ёрдамчи хўжаликлар ва бошқалардан олинадиган даромадлар ва тушумлар; молиявий фаолиятга доир даромадлар ва сарфлар. Бунда молиявий фаолиятдан олинадиган даромадларни ҳисобга оладиган счёлар (9500) гуруҳи бўйича 9510, 9520, 9530, 9540, 9550, 9560 ва 9590 счётлар очилиб, даромадлар тегишли тарзда ҳисобга олиб борилганлиги текширилади. Молиявий фаолиятдан кўрилган зарарларни текширишда аудитор молиявий фаолият бўйича харажатларни ҳисобга оладиган 9610, 9620, 9630 ва 9690 счётларнинг маълумотларини ҳам текширади.
Шунингдек, фавқулодда олинган фойдалар ва кўрилган зарарлар ҳам текширилиши лозим. Бунда аудитор 9710«Фавқулодда олинган фойда» ва 9720«Фавқулодда кўрилган зарар» счётларининг аналитик ҳисоби ва дастлабки ҳужжатлар маълумотларини текшириши зарур. «Маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) таннархига қўшиладиган, маҳсулот ишлаб чиқариш (иш бажариш, хизмат кўрсатиш) харажатларининг таркиби ва молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низом»нинг шарҳларида кўрсатилишича, хорижий давлатлар амалиётида фавқулодда зарарларга қуйидагилар киради: табиий офатдан кўрилган катта йўқотишлар; уруш ва бошқа сиёсий нотинчликлар натижасида кўрилган йўқотишлар; мамлакатда қонунчилигининг ўзгариши натижасида кўрилган йўқотишлар, масалан, хусусий мулкни давлат мулкига айлантириш (национализация) ҳақида қарор қабул қилиш, айрим фаолият турларини таъқиқлаш ва бошқалар. Бунда аудитор қуйидагиларни текшириши лозим: фавқулодда йўқотишлар метеорологик, сейсмик ва бошқа тегишли хизматларнинг содир бўлган табиий офатлар тўғрисидаги маълумотлари билан тасдиқланиши; корхона мулклари фавқулодда ҳодисалардан суғурта қилинганлиги ва бошқалар.
Аудитор молиявий натижаларни текширишда қуйидагиларни ҳам аниқлаши лозим: бюджетга солиқларнинг ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши; шубҳали қарзлар бўйича заҳиралар яратилишининг тўғрилиги; фойданинг корхона иштирокчилари ўртасида ўз вақтида ва тўғри тақсимланиши; акциядорларга дивидендлар тўлашнинг тўғрилиги.
Агар ҳисобот йилининг охирига келиб дебитор қарзларнинг инвентаризация материалларини таҳлил қилиш натижасида шубҳали дебитор қарзлар аниқланса, унда корхона шу миқдорда шубҳали қарзлар бўйича заҳира яратиши мумкин. Бунда қарздорнинг молиявий ҳолати, тўлов кобилияти ва қарзни тўлиқ ёки қисман суммада қоплай олиш эҳтимолига қараб заҳира ҳажми ҳар бир шубҳали қарз бўйича алоҳида аниқланади. Яратилаётган заҳиралар суммаси 9430«Бошқа операцион харажатлар» счёти(жорий йилнинг якуний ҳисоб-китоби бўйича) ёки 8710-«Ҳисобот йилининг тақсимланмаган фойдаси» счёти (олдинги йилдаги фойда ҳисобидан) дебети ва 4910 «Шубҳали қарзлар бўйича заҳиралар» счёти кредитида акс эттирилади.
Ушбу масалани кўриб чиқишда аудитор қуйидагиларни текшириши лозим: шубҳали қарзлар бўйича заҳира яратиш учун зарур ҳужжатларнинг мавжудлиги (корхона дебитор қарзларининг инвентаризация рўйхати, солиштириш далолатномалари, тўловга лаёқатсизлик ҳақида маълумотнома ва б); шубҳали деб тан олинган қарзларни ҳисобдан ўчиришнинг тўғрилиги; ишлатилмаган шубҳали қарзлар бўйича заҳира суммаларининг тегишли йил фойдасига қўшилиши.
Айрим тармоқларнинг корхоналари Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги рухсати билан таъмирлаш ишлари ўтказиш учун маблағлар заҳираси яратадилар. Агар таъмирланадиган асосий воситалар ишлаб чиқариш учун тайинланган ва шу жараёнда ишлатиладиган бўлса, бу заҳирага қилинадиган ажратмалар маҳсулот ишлаб чиқариш (иш бажариш, хизмат кўрсатиш) харажатлари таркибига «бошқа харажатлар» элементи бўйича қўшилади. Заҳира ҳажми таъмирлаш ишлари учун кутилаётган харажатлар қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Аудитор таъмирлаш ишлари учун заҳираларнинг тўғри ташкил этилиши ва ишлатилишини текшириши зарур. Бунда қуйидагилар текширилади: Заҳира яратиш учун Молия Вазирлигининг рухсати борлиги; таъмирлаш ўтказиш учун смета ва титул рўйхати; заҳиралардан фойдаланишни ҳисобда акс эттиришнинг тўғрилиги; тўлалиги ва ўз вақтидалиги; фойдаланилмаган заҳира қолдиғи қолганда «стороно»қилиш йўли билан заҳираларни ёпиш; дебет 2010, 2310, 2510 кредит 8910«Келгуси давр харажатлари ва тўловлар заҳираси» («Асосий воситларни таъмирлашга доир келгусидаги харажатлар заҳираси» аналитик счёти).




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   127




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет