Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази р. Д. Дусмуратов, Ш. Н. Файзиев, А. А. Каримов аудит



бет53/127
Дата15.02.2024
өлшемі2 Mb.
#491751
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   127
«Аудит» номли дарслик Уз кирил

Такрорлаш учун саволлар:

  1. Эксперт тушунчаси нима?

  2. Эксперт ишидан аудиторлик далил сифатида қандай фойдаланиш мумкин?

  3. Эксперт хулосаси нимани англатади?

  4. Бошқа аудиторларнинг иши натижаларидан қай тартибда фойдаланиш мумкин?

  5. Асосий аудитор қандай маънони англатади?

  6. Бошқа аудитор қандай маънони англатади?

10-БОБ. АУДИТОРЛИК ТАНЛАШ





  1. Аудиторлик танлаш тушунчаси.

Корхонадаги бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат аҳволи-нинг аудитор томонидан тўғри баҳоланиши унинг барча кейинги ишлари муваффақиятининг гаровидир. Чунки, аудиторда мижоз ҳисоботини ўрганиш ва ходимлар билан суҳбат ўтказиш натижасида, ҳисобот тўғри ва ишончли бирламчи маълумотлар асосида тузилганлигига мутлақо ишонч ҳосил бўлса, у дастлабки ҳужжатлар ва ҳисоб регистрларини танлаб текширувдан ўтказиши мумкин.
Акс ҳолда, аудитор бирламчи маълумотларнинг тўғри расмийлаштирилганлиги, бухгалтерия ходимларининг билим да-ражаси ва ички назоратнинг ташкил этилишига қониқиш ҳосил қилмаса, у жуда пухта, одатда, ёппасига текширув ўтказиши лозим.
Корхонанинг бутун молия-хўжалик фаолиятини ёппасига текшириш жуда сермеҳнат ишдир. Аммо, аудитор касб этикасининг меъёрларига мувофиқ мижоз-корхона молиявий ҳисоботининг ишончли (ишончсиз) лигига тўла ишонч ҳосил қи-лиши ёки у тўғрисида фикр билдиришдан бош тортиши лозим.
Агар текшириладиган объектларининг сони статистик танлаш усулларини талаб қилмайдиган даражада кам бўлса, ёки аудиторлик танлаш усулини қўллаш ёппасига текширув ўтказишга қараганда самарасиз бўлса, аудиторлик ташкилоти бухгалтерия ҳисобидаги қолдиқларни ва муомалаларнинг счётларда акс эттирилишини ёки назорат тизими воситаларини ёппасига текширувдан ўтказиши мумкин.
Аудитор кўп ҳолларда мижоз ҳисоботининг ишончлилигига ўртача даражада ишонч ҳосил қилади. Бу айрим ҳисоб бўлимлари бўйича ҳисоб яхши ташкил этилганлиги, малакали мутахассислар томонидан амалга оширилаётганлиги, автоматлаштирилаётганлиги бош бухгалтер ва ёндош ҳисоб бўлинма-лари томонидан ички назоратнинг яхши йўлга қўйилганлиги билан, бошқалари бўйича эса бунга тескари аҳвол вужудга келганлиги билан изоҳланиши мумкин.
Айнан ҳисобот кўрсаткичларига нисбатан ишонч ҳосил қилиш даражаси ўртача бўлганда аудиторлик танлаш усулларини қўллаш зарур.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   127




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет