Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази р. Д. Дусмуратов, Ш. Н. Файзиев, А. А. Каримов аудит



бет65/127
Дата15.02.2024
өлшемі2 Mb.
#491751
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   127
«Аудит» номли дарслик Уз кирил

Такрорлаш учун саволлар:

  1. Аудиторлик ҳисоботи қандай тузилади?

  2. Аудиторлик ҳисоботининг кириш қисмида нималар акс еттирилади?

  3. Аудиторлик ҳисоботининг таҳлилий қисмида нималар акс еттирилади?

  4. Аудиторлик ҳисоботининг якуний қисмида нималар акс еттирилади?.

  5. Аудиторлик хулосасининг тузилиши кетма-кетлиги қандай?

  6. Аудиторлик хулосаларининг қандай турлари мавжуд?

  7. Аудиторлик хулосасини тузишдан бош тортиш деганда нима тушунилади?



13-БОБ. АСОСИЙ ВОСИТАЛАР АУДИТИ


1. Асосий воситалар аудитини ташкил этиш тартиби ва
ўтказиш кетма-кетлиги
Асосий воситаларни аудиторлик текширувидан ўтказиш мижоз-корхона фаолияти умумий аудитининг бир қисми ҳисобланади. Унинг мақсади бухгалтерия ҳисоботи асосий воситалар бўлимининг ишончлилиги тўғрисида фикр шакллантириш ва корхонада асосий воситалар билан боғлиқ муомалаларни ҳисобга олиш ҳамда солиққа тортиш услубиётини ташкил этишнинг Ўзбекистон Республикасида амал қилаётган меъёрий ҳужжатларга мувофиқлигини аниқлашдан иборат.
Асосий воситалар аудити аудиторлик текширувининг муҳим объектларидан бири бўлиб, ундаги ўрганиладиган масалалар кенг қамровли ва уларнинг барчасини қуйидагича умумлаштириш мумкин:

  • асосий воситалар мавжудлиги ва сақланиш ҳолати устидан назорат ўрнатишни таъминлаш (объектларни асосий воситалар қаторига киритишнинг тўғрилиги; асосий воситаларнинг тўғри туркумланиши; асосий воситалар аналитик ҳисоби ва асосий воситалар учун моддий жавобгарликни ташкил этиш; аналитик ва синтетик ҳисоб ҳамда ҳисобот маълумотларининг мослиги);

  • асосий воситалар кирими ва чиқимига доир муомалаларни дастлабки ҳужжатлаштириш ҳамда ҳисобда акс эттириш; асосий воситалар кирими ва чиқимига доир муомалаларни синтетик ҳисоб регистрларида акс эттириш; асосий воситалар кирими ва чиқимига доир муомалаларни солиққа тортиш;

  • асосий воситаларга амортизация ҳисоблаш ва ҳисобда акс эттириш (асосий воситаларнинг фойдали хизмат қилиш муддатини аниқлашнинг тўғрилиги); амортизация ҳисоблаш усулларини қўллашнинг қонунийлиги ва тўғрилиги; жадаллаштирилган амортизация усулини қўллашнинг қонунийлиги; амортизация ажратмалари ҳисоб-китобларининг тўғрилиги; амортизация ажратмаларини ҳисобда акс эттиришнинг тўғрилиги);

  • асосий воситаларни тиклашни - таъмирлаш, замонавийлаш-тириш ва қайта жиҳозлашни ҳисобда акс эттириш (муомалаларни ҳужжатларда расмийлаштириш; таъмирлаш усуллари; таъмирлаш харажатларини таннархга олиб боришнинг тўғрилиги; асосий воси-таларни қайта жиҳозлаш ва замонавийлаштиришга доир муома-лаларни ҳисобга олиш;

  • асосий воситалар корхона бухгалтериясидаги синтетик ва аналитик ҳисобининг ҳолатини баҳолаш; белгиланган қоидаларга мувофиқ корхонанинг ўзига қарашли (0110-0199 счётлар), жорий тартибда ижарага олинган (001-счёт) ва молиявий лизинг асосида олинган асосий воситаларни (0310-счёт) сақлаш жойларида моддий жавобгар шахслар бўйича ҳисобга олишнинг ташкил этилишини баҳолаш;

  • корхонанинг ўзига қарашли ва молияланадиган лизинг асосида олинган асосий воситалар бўйича ойлик эскириш ҳисоб-ланишининг тўғрилигини текшириш (0211-0299-счётлар). Чунки, бу маълумотлар реализация қилинадиган маҳсулот (иш, хизмат)лар таннархининг (2010, 2310, 2510, 2710 счётлар дебети) шаклланиши билан боғлиқ бўлиб, оқибатда корхонанинг молиявий натижалари (баланс фойдаси ёки зарари)га ва бюджетга тўланадиган фойда (даромад) солиғининг миқдорига таъсир этади;

  • асосий воситаларнинг сотиб олиниши ва ҳисобдан чиқарилиши ҳамда уларни юридик ва жисмоний шахслардан ижарага олиш билан боғлиқ муомалалар бўйича солиқ қонунчилигига риоя қилинишини текшириш;

  • асосий воситаларни хўжалик ва пудрат усулларида (капитал ёки жорий) таъмирлаш харажатларини ҳисобга олишнинг кор-хонада амал қилинаётган тартибини, корхонада бир йилга қабул қилинган ҳисоб юритиш сиёсатидан келиб чиққан ҳолда баҳолаш ва текшириш (асосий воситаларни таъмирлаш учун резервга маблағ ажратиш механизмидан фойдаланиб ёки фойдаланмасдан);

  • агар аудитор билан тузилган шартномада келишилган бўлса, корхонада асосий воситалардан фойдаланишни вақт оралиғи ва қуввати бўйича корхонанинг ишлаб чиқариш хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда таҳлил қилиш;

  • асосий воситаларни баҳолаш ва қайта баҳолаш натижаларини текшириш.





Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   127




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет