Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази р. Д. Дусмуратов, Ш. Н. Файзиев, А. А. Каримов аудит



бет79/127
Дата15.02.2024
өлшемі2 Mb.
#491751
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   127
«Аудит» номли дарслик Уз кирил

Такрорлаш учун саволлар:



  1. Номоддий активлар ҳисоби қайси меъёрий ҳужжатлар асосида тартибга солиниб турилади?

  2. Номоддий активлар баҳоланишининг тўғрилиги қандай текширилади?

  3. Номоддий активларни ҳужжатларда расмийлаштиришни ва киримга олинишини тўғрилигини қандай текширилади?

  4. Номоддий активларни ҳисобдан чиқарилиши қандай текширилади?

  5. Номоддий активларга амортизация ҳисоблашни тўғрилигини қандай текширилади?

15-БОБ. МОЛИЯВИЙ ҚЎЙИЛМАЛАР (ИНВЕСТИЦИЯЛАР) АУДИТИ


1. Молиявий қўйилмалар тавсифи, аудитининг хусусияти, мақсади ва вазифалари.
Корхонанинг вақтинча бўш тўрган пул маблағларидан самарали фойдаланиш усулларидан бири – бу уларни қимматли қоғозлар сотиб олишга йўналтиришдир.
Маблағларни қимматли қоғозларга йўналтириш ўз тавсифига кўра юқори таваккалчилик фаолияти билан боғлиқ бўлиб, таваккалчилик даражасини имкони борича пасайтириш мақсадида эмитентнинг молиявий ҳолатини ва бозор конъюнктурасини билиш фонд биржаси маълумотларини мунтазам равишда мониторинг қилиб туришни тақазо этади.
Молиявий қўйилмалар инфляция шароитида пул маблағлари қадрсизланишининг олдини олиш, қўшимча даромад олиш ва бошқа корхона фаолияти устидан назорат ўрнатиш мақсадида амалга оширилади.
Молиявий қўйилмалар бухгалтерия ҳисоботидаги «Узоқ муддатли молиявий қўйилмалар» ва «Қисқа муддатли молиявий қўйилмалар» моддалари кўрсаткичларининг ишончлилиги ва молиявий қўйилмаларни ҳисобга олиш ҳамда солиққа тортиш бўйича қўлланилаётган услубиётнинг Ўзбекистон Республикасида амал қилаётган меъёрий ҳужжатларга мувофиқлиги тўғрисида хулоса шакллантириш мақсадида аудиторлик текширувидан ўтказилади.
Молиявий қўйилмаларни аудиторлик текширувидан ўтказишнинг мақсади бошқа активлар текширувидаги каби қуйидагиларни таъминлашдан иборат:

  1. тўлиқли - барча молиявий қўйилмаларнинг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида тўлиқ акс эттирилиши, ҳисобга олинмай қолган молиявий қўйилмалар йўқлиги;

  2. корхона томонидан сотиб олинган қимматли қоғозлар ва берилган қарзларнинг барчаси бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида тўлиқ акс эттирилиши;

  3. молиявий қўйилмалар ҳисобга олинадиган синтетик счётлар қолдиғи ва оборотларининг тегишли аналитик ҳисоб счётлари қолдиқ ва оборотларига мос келиши;

  4. счётлар бўйича қолдиқ ва оборотларнинг бухгалтерия ҳисоби регистрларидан Бош дафтарга ва бухгалтерия ҳисоботларига тўлиқ ҳажмда ўтказилиши;

  5. молиявий қўйилмалар кирими ва ҳисобдан ўчирилиш фактларининг барчаси бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида акс эттирилиши;

  6. молиявий қўйилмалар ҳаракатига доир барча муомалаларнинг бухгалтерия ҳисобида ўз вақтида рўйхатдан ўтказилиши;

  7. мавжудлиги - барча молиявий қўйилмалар кархона учун аҳамиятли бўлиб, баланс тузиш санасига мавжуд ва келажакда даромад келтиради;

  8. молиявий қўйилмалар мавжудлиги белгиланган тартибда ўтказилган инвентаризация ва зарур дастлабки ҳужжатлар билан тасдиқланган;

  9. ҳуқуқ ва мажбуриятлар - корхона молиявий қўйилмалар учун тегишли ҳуқуқларга эга ва ушбу ҳуқуқлар билан боғлиқ хавф-хатар учун масъулдир:

  10. бухгалтерия ҳисобида акс эттирилган молиявий қўйилмалар (қимматли қоғозлар ва берилган қарзлар) корхонага қонун асосида тегишлидир;

  11. бухгалтерия балансида акс эттирилган қимматли қоғозлар корхонага мулкий ҳуқуқ асосида тегишли бўлиб, тегишли ҳуқуқ талабларига мос шартномани амалга ошириш натижасида олган ҳамда корхона қимматли қоғозлар олинганлигини тасдиқловчи барча зарур гувоҳликларга эга;

  12. бухгалтерия ҳисоби счётларидаги барча ёзувлар амалдаги қонунчилик ва меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ расмийлаштирилган. Исботловчи ва дастлабки ҳужжатлар билан расмийлаштирилган;

  13. молиявий қўйилмаларга доир барча муомалалар амалдаги қонунчиликка зид бўлмаган муносабатлар шароитидан келиб чиқади;

  14. молиявий қўйилмалар билан боғлиқ муомалаларни амалга ошириш белгиланган тартибда ваколатли шахслар томонидан рухсат этилганлиги;

  15. баҳолашлар - моливий қўйилмалар (қимматли қоғозлар) бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ баҳоланган:

  16. чет эл валютасидаги қимматли қоғозларни сўмда баҳолаш амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ ўтказилган;

  17. қимматли қоғозларни сотиб олиш усулига кўра уларнинг ҳақиқий қиймати меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ шакллантирилган;

  18. қимматли қоғозлар қиймати бухгалтерия ҳисоботига киритиш учун меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ ва тўғри ҳисоблаб чиқарилган (бозор баҳоси пасайишини ҳисобга олган ҳолда);

  19. қимматли қоғозларни сотишдан олинган тушум бухгалтерия ҳисобида дастлабки ҳужжатлардаги маълумотларга мос баҳода акс эттирилган;

  20. аниқлиги - молиявий қўйилмаларга доир харажатлар бухгалтерия ҳисоби қоидаларига мувофиқ ҳисобга олинган, бухгалтерия ҳисоботи маълумотлари синтетик ҳисоб регистрларидаги ёзувларга мос келади:

  21. дастлабки ҳужжатларда, бухгалтерия ҳисоби регистрларида, маълумотларни бухгалтерия ҳисоботларига ўтказишда кўрсаткичларнинг арифметик аниқлигига риоя қилинган;

  22. чет эл валютасида ифодаланган қимматли қоғозларнинг сўмдаги қийматини аниқлашда Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки томонидан белгиланган ва муомала содир бўлган кунда амалда бўлган чет эл валютаси курсидан фойдаланилган; бухгалтерия ҳисоботида ҳақиқий маълумотлар асосида аниқланган молиявий натижалар акс эттирилганлиги;

  23. ҳисоб даврининг чекланганлиги -молиявий қўйилмаларни ҳисобга қабул қилиш ва ҳисобдан чиқаришга доир барча муомалалар тегишли ҳисоб даврида ҳисобга олинган;

  24. тақдим қилиш ва баён қилиш - барча молиявий қўйилмалар тўғри туркумланган ва бухгалтерия ҳисоботида моҳияти очиб берилган:

  25. молиявий қўйилмалар турлари ва қайтариш муддатларига кўра туркумланган;

  26. молиявий қўйилмаларни сотиш ва қайтариш билан боғлиқ даромадлар ва харажатлар молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда тўғри туркумланган;

  27. молиявий қўйилмалар тўғрисидаги ахборотлар бухгалтерия ҳисоботларига бериладиган тушунтиришларда очиб берилган;

Текшириладиган масалалар бўйича етарли далилларга эга бўлиш кўрсатилган фактларни мустақил баҳолаш, йўл қўйилган хато - камчиликларни ҳамда амалдаги меъёрий ҳужжатлар ва бухгалтерия ҳисоби қоидаларидан четга чиқишларни аниқлашга имкон беради.




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   127




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет