Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази р. Д. Дусмуратов, Ш. Н. Файзиев, А. А. Каримов аудит



бет81/127
Дата15.02.2024
өлшемі2 Mb.
#491751
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   127
«Аудит» номли дарслик Уз кирил

Молиявий қўйилмалар аудитининг кетма кетлиги:
А. Умумий муолажалар. Тестлар назорат қуроли.

  1. Ички назорат тизими бўйича тест ўтказиш (ИНТ)

  2. Бухгалтерия ҳисоби тизими бўйича тест ўтказиш (БҲТ)

  3. Бухгалтерия ҳисоби мақсади учун тузилган ҳисоб сиёсатининг таҳлили

  4. Солиқ ҳисоби мақсади учун тузилган ҳисоб сиёсатининг таҳлили

  5. Ишчи счетлар режасини таҳлил қилиш

  6. Бухгалтерия баланси ва бухгалтерия ҳисоб регистрларидаги кўрсаткичларнинг бир хиллигини текшириш

  7. Хужжатли текширишда танлаб олиш миқдори ва тузилиши аниқлаш

Б. Моҳияти бўйича муолажалар

  1. Мавжудлиги, ҳуқуқлари, тўлалигини текшириш

  2. Молиявий қўйилмаларни ҳақиқатда мавжудлигини текшириш

  3. Молиявий қўйилмаларга ҳуқуқий тегишли еканлигини тўғри ҳужжатлаштирилганлигини текшириш

  4. Молиявий қўйилмаларни активларга киритилиш мезонларига мослигини текшириш

  5. Молиявий қўйилмалардан олинган даромадлар ва унинг ҳисобини тўғрилигини текшириш

  6. Молиявий қўйилмалар бўйича муомилаларни тўлалигича ҳисобда акс еттирилишини текшириш

  7. Молиявий қўйилмаларни ҳисоботда баҳоланишини ҳисоб сиёсатига мослигини текшириш

  8. Молиявий қўйилмаларни узоқ муддатли ва қисқа муддатли еканлигини таснифини тўғрилигини текшириш

  9. Ҳисоботлардаги мавжуд ахборотларни ошкор қилинишини текшириш

  10. Хато ва камчиликларни тахминий рўйхати

  11. Тизимли (системали) камчиликлар тўғрисида маълумот

  12. Танлаб текшириш натижаларини таҳлили

  13. Меъёрий ҳужжатлар бўйича аниқланган камчиликлар рўйхати

  14. Молиявий қўйилмалар аудити бўйича хулоса

Корхонанинг ҳисоб сиёсати тўғрисидаги буйруғи бўйича аудитор қуйидагилар билан танишиши мумкин:



  1. бошқа корхоналарнинг устав капиталида иштирок этишдан олинган даромадларни оддий ёки операцион фаолиятдан олинган даромадлар қаторида тан олиш;

  2. молиявий қўйилмаларни акс эттириш учун фойдаланиладиган ишчи счётлар режаси;

  3. қўлланиладиган бухгалтерия ҳисоби шакли ва корхона бухгалтериясида тузиладиган ҳисоб регистрлари рўйхати;

  4. молиявий қўйилмаларни ҳисобга олиш билан боғлиқ дастлабки ҳужжатларнинг ҳужжатлар айланиши (ҳужжатлар айланиш графиги) билан;

  5. корхонанинг молиявий қўйилмалари, қарз шартномаларини расмийлаштиришга рухсат этилган шахслар рўйхати; молиявий қўйилмаларни ҳисобга олиш учун корхона томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган дастлабки ҳужжатлар шакллари;

Бухгалтерия ҳисобининг ягона журнал-ордер шаклидан фойдаланадиган корхоналарда журнал-ордерлар қўлланилиб, уларда ҳисобга қабул қилинган дастлабки ҳужжатлардаги ахборотлар тўпланади ва муомалалар акс эттирилади.
Молиявий қўйилмаларни ҳисобга олишда компьютер дастурларидан фойдаланилганда счётлар бўйича дебет ва кредит оборотларининг босмадан чиқарилган ёзма нусхасининг маълумоти тузилади.
Молиявий қўйилмаларнинг аналитик ҳисоб регистри сифатида «Қимматли қоғозларни ҳисобга олиш дафтари» тавсия этилади.
Қимматли қоғозлар бўйича муомалалар қуйидаги ҳужжатларга асосан амалга оширилади: таъсис шартномаси (бошқа корхоналар устав капиталига инвестициялар қилишда), қимматли қоғозлар олди-сотти шартномаси, қарз шартномаси, депозит жамғарма учун шартнома, қимматли қоғозларни гаровга қўйиш шартномаси, оддий ширкат шартномаси (ҳамкорликдаги фаолият шартномаси) ва бошқалар. Аудитор ушбу кўрсатилган шартномалар қоидаларининг қимматли қоғозлар билан боғлиқ муомалаларни тартибга соладиган бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мос келишини текшириши лозим.
Молиявий қўйилмалар аудитида маълумот манбаси сифатида фойдаланиладиган дастлабки ҳужжатларга қуйидагилар киради: қимматли қоғозларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси, ҳамкорликдаги фаолиятга қўшиладиган улушни қабул қилиш-топшириш далолатномаси, умумий ишни юритувчи ҳамкор томонидан мулкларни қабул қилиш тўғрисидаги авизо, пул шаклидаги улушларни ўтказиш тўғрисидаги тўлов-топшириқномаси ва банк кўчирмаси (нақд пулсиз ҳисоб-китобларда) ёки касса чиқим ордери ва касса кирим ордерининг квитанцияси (нақд пуллик ҳисоб-китобларда), қимматли қоғозлар қийматини тўлаш учун бериладиган мулклар (активлар)ни расмийлаштириш счет-фактураси ва накладнойи, қимматли қоғозлар ва қатъий ҳисобда турадиган бланкаларнинг инвентаризация рўйхати ва бошқа ҳужжатлар.




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   127




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет