Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги



бет1/2
Дата19.07.2016
өлшемі395.39 Kb.
  1   2
Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта

махсус таълим вазирлиги

Алишер Навоий номидаги Самарқанд

давлат Университети




Ижтимоий – иқтисодиёт факультети, ижтимоий сиёсий фанлар бўлими, миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими йўналиши 304-гуруҳ талабаси Эшдавлатов Ҳамидулланинг ғоялар фалсафаси ва аксиология фанидан ёзган




Mавзу: Фридрих Нитшенинг зардушт таволоси саридаги гоялари.

Tекширди: Самадов A.

Бажарди: Эшдавлатов Х


Самарқанд – 2012.

Режа:

Kириш.
Aсосий қисим:
I.Боб. Зардуштийликнинг мукаддас китоби “Авестода” илк ахлокий кадриятлар ва маданий маънавий мезонлар.
1. Зардуштийликнинг пайдо бўлиши ва Авестонинг муқаддас ёзуви
2. Авестодаги реал, дунёвий қадриятлар. Авесто" ва қадимий деҳқончилик анъаналари хусусида айрим мулоҳазалар.
II.Боб Фридрих Нитшенинг зардушт таволоси асаридаги гоялари.

1. Фридрих Вилгелм Нитшенинг хаёти ва ижоди


2.Абу Райҳон Берунийнинг «Ўтмиш халқлардан қол­ган ёдгорликлар» асарида Зардуштилик дини.

Xулоса.
Aдабиётлар.

“Авесто” айни замонда бу қадим ўлкада буюк

давлат, буюк маънавият, буюк маданият бўлганлигидан

гувоҳлик берувчи тарихий ҳужжатдирки, уни ҳеч ким инкор

эта олмайди1.

Ислом Каримов

КИРИШ

"Авесто" – жаҳон маданиятининг, жумладан, Марказий Осиё ва Эрон халқлари тарихининг қадимги ноёб ёдгорлигидир. Зардуштлик эътиқодига амал қилувчиларнинг муқаддас китоби сифатида Ягона Тангрига топиниш шу таълимотдан бошланган. Бу китоб таркиби, ифода услуби ва тимсоллар тизими билан адабий манбаларга яқин туради. "Авесто"да тилга олинган жой номлари (Варахша, Вахш)дан келиб чиқиб, унинг Амударё соҳилларида яратилгани аниқланган. Шу асосда унинг ватани Хоразмдир деган қараш мавжуд.


"Авесто" оромий ва паҳлавий ёзувлари асосида яратилган махсус алифбода дацлаб тўққиз ҳўкиз терисига ёзилган. Илк нушалари асосида сосонийлар (мил. ол. 7-3 аср) даврида 21 китоб ҳолида йиғилган, бизгача уларнинг чорак қисми етиб келган. Тикланган матнга "Занд" номи билан шарҳлар битилган. "Авесто" тўрт қисмдан иборат: Ясна ("Диний маросимлар"), Яшт (ма’но жиҳатдан Яснага яқин), Виспарад ("Барча илоҳлар ҳақидаги китоб"), Вендидад ("Ёвуз руҳларга қарши қонунлар мажмуаси"). Ясна таркибига кирган мадҳлар "Гатлар" (айрим манбаларда "гоҳлар") деб номланиб, уларни Зардуцнинг ўзи ёзган деб тахмин қилинади. Гатлар таркибида Жамшид (Йима), Гершасп, Афросиёб (Алп Эр Тўнга) каби афсонавий қаҳрамонлар ҳаёти лавҳалари учрайди. "Авесто" инсоният цивилизатция тарихининг илк саҳифаларини ташкил этгани учун жаҳон олимларининг э’тиборини тортган. У ҳақда Ф.Нитцше, Ф. Шпигел, А. Майллет, В. Бартолд, Э. Бертелс, Ян Рипка, О.Маковелский, И. Брагинский в.б. хорижий олимларнинг тадқиқотлари мавжуд.Ўзбекистонда "Авесто"ни ўрганиш қадимдан бошланган. Абу Райҳон Беруний, Абу Жафар Табарий, Абу Бахр Наршахий асарларида "Авесто" таълимотига ва унда тилга олинган тимсолларга мурожаат мавжуд. Бу нодир илмий асарларнинг қўлёзма ва босма нушалари ЎР ФА ШИ жамғармасида сақланади. Ҳозирги ўзбек олимлари А.Қаюмов, Ҳ. Ҳомидов, М. Исоқов, Н. Раҳмонов в.б.нинг илмий тадқиқот ва мақолалари эътиборли. Ўзбекистон Республикаси ҳукуматнинг қарори билан 2001 йилда "Авесто"нинг 2700 йиллиги нишонланди. "Авесто" ватани Хоразмда боғ барпо қилинди, асарнинг ўзбек тилидаги таржималари чоп этилди, у ҳақда янги тадқиқотлар юзага чиқди.
I.Боб. Зардуштийликнинг мукаддас китоби “Авестода” илк ахлокий кадриятлар ва маданий маънавий мезонлар.
1. Зардуштийликнинг пайдо бўлиши ва Авестонинг муқаддас ёзуви

Зардуштийлик энг қадимги динлардан бўлиб, бу дин эр.аввал VII-VI асрларда даставвал Ўрта Осиёда-Хоразм воҳасида пайдо бўлган. Унинг пайғамбари Зардушт тарихий шахс эди. У маздакийлик динини ислоҳ қилиб, унинг асосида янги якка худолик динини ижод этган.

Зардуштийлик пайдо бўлган давр биринчи синфий жамият, яъни қулдорлик даври энди пайдо бўлаётган давр эди. У уруғ-қабилачилик тузуми емирилиб аҳоли қуллар ва қулдорларга, золим ва мазлумларга бўлинаётган давр бўлган. Бу дин энг аввал Ўрта Осиё, сўнг Эрон, Озарбайжонда қарор топган эди.

И.А.Каримов «Ўз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурмоқдамиз» деган асарида биз ўзбек халқи мансуб бўлган халқнинг тарихи ғоят узун, беқиёс, бетакрор эканини таъкидлаб. бундай деган эдилар: «Биз жаҳон майдонида куни кеча пайдо бўлган халқ эмасмиз, бизнинг миллатимиз халқимиз кўҳна Хоразм заминида «Авесто» пайдо бўлган замонлардан бери ўз ҳаёти, ўз маданияти, ўз тарихи билан яшаб келади»2

Бутун Ўрта Осиё моддий ва маънавий маданиятининг бешиги Хоразм воҳаси ва у ерда яшаган туркий элатлар бўлган, шулардан ўзбек элати ташкил топган.

И.А.Каримов жуда ўринли қайд қилганидек, «Хоразм давлати тарихини биз 2700 йиллик тарих деб биламиз». Бу ўринда биринчи давлат ташкил топгандан кейинги «ёзма тарих» назарда тутилган. Юнон, Хитой тарихчи сайёҳлари ўз хотираларида ёзиб қолдирган кейин Зардуштийлик ёзувларида берилган тарих назарда тутилган.

Хоразмда ўтроқ ҳаёт ундан ҳам бирмунча олдин юзага келган, давлат унинг маҳсули тарзида ташкил топган. Бу ҳақда бундан таҳминан 3 минг йил аввал яратилган «Авесто»нинг қўлёзмаси бинобарин ёзма тарихнинг илк дебочаси ишончли далолат берган. «Бу нодир китоб, деб ёзган эдилар, И.А.Каримов, бундан ХХХ асрлар муқаддам иккидарё оралиғида мана шу муқаддас замин умргузорлик қилган аждодларимизни биз авлодларга қолдирган маънавий, тарихий меросидир»3. Юртбошимиз «Авесто» Хоразмдек қадимий ўлкада буюк давлат, бой маънавият қимматли маданият бўлганлигини ҳеч ким инкор эта олмаслигини ҳам таъкидлаган.

Хулоса шуки, Зардуштийлик эрадан аввалги 7-6 асрларга хос бўлган дин сифатида ундан олдинги уруғ қабилачилик динлари негизида пайдо бўлган якка худолик дини бўлган. У то 7-9 асрларгача турли шаклда давом этиб, сўнг ўрнини ислом эгаллади. У даставвал Хоразм воҳасида шаклланиб, яқин ва ўрта Шарққача тарқалиб, айрим қолдиқлари ҳалигача сақланиб келмоқда.



Вужудга келиши. Зардуштийлик мил. ав. III-II минг йилликларда Марказий Осиёда вужудга келган диндир. Зардуштийлик ваҳй орқали эълон қилинган жаҳон динларининг энг қадимийсидир. У инсониятга бошқа барча динларга нисбатан бевосита ва билвосита энг кўп таъсир ўтказган диндир. Инсоният тарихида ҳар бир киши уцидан илоҳий ҳукм амалга оширилиши, жаннат ва жаҳаннам, қиёмат-қойим, унда таналарнинг қайта тирилиши, тана ва руҳ қайта бирлашиб мангу яшаши ҳақида биринчи бор шу дин доирасида фикр юритилди. Кейинги асрларда бу ғоялар яҳудийлик, хрицианлик ва бошқа динлар тарафидан ўзлаштирилди. Айтиб ўтиш жоизки, ушбу дин пайдо бўлган давр ва унинг ватани – ҳали фанда охиригача тўлиқ ечилган масалалар эмас. Зардуштийлик дини пайғамбар Зардушт номига нисбат берилиб, шартли равишда шундай атаб келинади. Аслида эса у мазкур диннинг муқаддас китоби ҳисобланмиш Авестода «Маздаясна» дини деб аталган. Бу сўзни «Маздага сиғинмоқ» деб таржима қилиш мумкин. «Мазда» сўзи «дониш, донишманд, оқил» каби талқин этилади. Зардуштийлик яна «Беҳдин», яъни «Энг яхши дин» деб ҳам улуғланган. Унинг таълимотига кўра, барча эзгу борлиқ Мазданинг иродаси билан яратилган. «Мазда» сўзи олдига улуғлаш маъносини англатувчи «Ахура» қўшилиб, зардуштийликнинг илоҳияти – Ахура-Мазда номи пайдо бўлган. Бу – «Жаноб Мазда» ёки «Илоҳ» демакдир. Зардушт номи тадқиқотларда Заратуштра, Зардуц, Зороацр кўринишларида ҳам ишлатилади. Тадқиқотчилар ўртасида Зардуштнинг тарихда бўлган ёки бўлмаганлиги борасида турли фикрлар мавжуд. Баъзилар уни тарихий шахс деб билсалар, бошқалар афсонавий шахс деб ҳисоблайдилар. Манбаларнинг хабар беришича, у тахминан мил. ав. 1200-570 йиллар орасида яшаган илоҳиётчи, файласуф, шоирдир. Тадқиқотчи М. Бойс таъкидлашича, у мил. ав. 1500-1200 йиллар орасида яшаган. Зардушт Марказий Осиё ҳудудида мавжуд бўлган кўпхудоликка негизланган қадимий диний тасаввур ва эътиқодларни ислоҳ қилиб, янги динга асос солди. Зардуштнинг туғилган ва илк диний фаолиятини бошлаган жойи хусусида икки хил қараш бор. Биринчиси – «Ғарб назарияси» бўлиб, унга кўра Мидия (ҳозирги Эрон ҳудудида) Зардуштнинг ватани ва зардуштийликнинг илк тарқалган жойи ҳисобланади. Бу фикр тарафдорларининг далили шуки, биринчидан, зардуштийликнинг қадимий Эрон ҳудудларида кенг тарқалганлиги бўлса, иккинчидан, зардуштийликнинг муқаддас китоби саналмиш Авестога кейин ёзилган шарҳларнинг қадимий эрон-паҳлавий тилида бўлганлигидир. Эътибордан чиқармаслик керакки, зардуштийлик уч буюк Эрон империяси – Аҳамонийлар, Аршакийлар ва Сосонийлар даврларида, яъни мил. ав. XI асрдан то мил. XII асригача кетма-кет айнан Яқин ва Ўрта Шарқда давлат дини мақомида бўлган. Иккинчиси, «Шарқ назарияси» бўлиб, унга кўра, Зардушт ватани ва зардуштийликнинг илк тарқалган жойи Хоразм ҳисобланади. Кўпчилик манбашунослар иккинчи назария тарафдорларидирлар. Хоразм зардуштийликнинг муқаддас олови Озархурра биринчи бор ёқилган ва энг буюк худо – Ахура-Мазданинг Зардушт билан боғланган жойи ҳисобланади. Зардуштийликнинг асосий манбаси Авестода: «Биринчи бор муқаддас олов – «Озархурра» «Аирянем-Ваежа» (баъзи манбаларда – «Еран-веж»)да ёқилди», ­ дейилади. «Аирянем-Ваежа»нинг географик ва иқлимий тавсифи Хоразмникига тўғри келади. Авестода Ахура-Мазда томонидан яратилган «Баракот ва нажот» соҳиби бўлган бир қатор мамлакатлар зикр этилади ва уларнинг энг биринчиси, «дунёда ҳеч нарса чиройига тенг кела олмас Аирянем-Ваежа», кейин эса «одамлар ва чорва подаларига мўл» Суғд (Сўғд), «қудратли ва муқаддас» Моуру (Марв), «баланд кўтарилган байроқлар мамлакати» Бахди (Бақтрия) зикр этилади.

Зардуштийлик таълимоти. Зардуштийлик таълимоти Марказий Осиёда ибтидоий даврда мавжуд бўлган табиат кучларини илоҳийлаштирувчи эътиқодларга (Марказий Осиё қадимги аҳолисининг «ески дини»га) нисбатан монотеицик таълимотдир. У беҳуда қон тўкувчи қурбонликлар, ҳарбий тўқнашувлар, босқинчилик урушларини қоралаб, ўтроқ, осойишта ҳаёт кечиришга, меҳнатга, деҳқончилик, чорвачилик билан шуғулланишга даъват этади. Моддий ҳаётни яхшилашга уринишни ёвузликка қарши кураш деб ҳисоблайди. Зардуштийлик динида қўриқ ер очиб, уни боғу роғга айлантирган одам илоҳиёт раҳматига учрайди. Аксинча, боғлар, экинзорларни, суғориш иншоотларини бузганлар катта гуноҳга қоладилар. Зардушт инсонларга тинч-тотув яшашни, ҳалол меҳнат қилишни ўргатмоқчи бўлади. Бунга кўра инсоннинг бу дунёдаги ҳаётига яраша нариги дунёдаги тақдири ҳам бўлажак, ҳар бир инсон ўлгандан сўнг ўзининг бу дунёдаги қилмишига яраша абадий роҳат – жаннатга, ёки ёмон ишлари кўп бўлса на хурсандлик ва на хафалик кўрмайдиган аросат жой – мисвонгатуга тушади. Зардуштийлик негизида оламнинг қарама-қаршиликлар кураши асосига қурилгани туради: яхшилик ва ёмонлик, ёруғлик ва қоронғулик, ҳаёт ва ўлим ўртасида абадий кураш давом этади. Барча яхшиликларни Ахура-Мазда ва барча ёмонликларни Анхрамайнью (ёки Ахриман) ифодалайди. Ахура-Мазда инсонларга эзгу ишларни баён этиб уларга амал қилишни буюради, ёмон ишлардан сақланишга чақиради. Зардуштийликда имон учта нарсага асосланади: фикрлар софлиги, сўзнинг собитлиги, амалларнинг инсонийлиги. Ҳар бир зардуштий кунига беш марта ювиниб, покланиб, қуёшга қараб, уни олқишлаб, сиғиниши шарт. Зардуштийлик ибодатхоналарида доимий равишда олов ёниб туради. Уларда дунёдаги тўрт унсур – сув, олов, ер ва ҳаво улуғланади. Зардуштийлик дафн маросими ўзига хос бўлиб, ўлганлар бир неча пац, баланд «сукут миноралари» – дахмаларга солинади, у ерда мурдаларнинг гўштларини қушлар еб, суякларини тозалайди. Гўштдан тозаланган суяклар махсус сопол идишларга солиниб минора ўртасидаги қудуққа сочиб юборилади. Бунда поклик билан нопокликнинг бир-бирига яқинлашмаслигига эришилади. Зардуштийлик дини дунёдаги энг қадимий динлардан бири ҳисобланиб, мил. ав. ХII-XI асрларда Марказий Осиё, Озарбайжон, Эрон ва Кичик Осиё халқлари унга эътиқод қилганлар. Эронда Сосонийлар сулоласи ҳукмронлиги даврида унинг муқаддас китоби Авесто руҳонийлар томонидан оғзаки ривоятдан йиғилиб, биринчи марта китоб шаклига келтирилган. Айрим қисмларига, айниқса «Видевдат» бўлимига ўзгартиришлар киритилиб, қайта ишланган. VIII асрда Ўрта Осиёга ислом дини кириб келиб, кенг тарқалгунига қадар зардуштийлик маҳаллий халқларнинг асосий дини ҳисобланган. Буни, жумладан, археологик тадқиқотлар исботлайди. Ҳозирги кунда зардуштийликка эътиқод қилувчи диний жамоалар мавжуд. Улар Ҳиндицоннинг Мумбай (Бомбей, Ғужарот штатларида; 115 минг кишига яқин), Покицон, Шри Ланка, Буюк Британия, Канада, АҚШ, Авцралия ва Эроннинг (Теҳронда 19 минг кишидан ортиқ) баъзи чекка вилоятларида сақланиб қолган. Эрон Ислом Республикасида зардуштийлик динига эътиқод қилиш қонун томонидан рухсат этилган. Мумбайда зардуштийларнинг маданий маркази Кома номидаги инцитут фаолият олиб боради. Ундан ташқари Мумбайда ҳомий Дхалла раислигида дунё зардуштийлари маданияти фонди ишлаб турибди. 1960 йилда зардуштийларнинг И умумжаҳон конгресси Теҳронда ўтказилди. Кейинги конгресслар Бойбейда ўтказилди.

2. АВЕСТОНИНГ МУҚАДДАС ЁЗУВИ.

Авесто дингина эмас, дунёвий билимлар, тарихий воқеалар, ўзи тарқалган ўлкалар, элатларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти, маданий ва маънавий қарашлари, диний эътиқодлари, урф-одатлари ҳақидаги манбалардандир. Унда баён этилган асосий ғоя диний эътиқоднинг илк содда билимлари Зардушт номли пайғамбар номи билан боғланган. У Авестонинг энг қадимий қисми «Гат» (хат – нома)ни ижод этган. Авесто таркибига кирган билим, маълумотлар қарийиб 2000 йил милоддан аввал 3000 йиллик оҳирлари 2000 йиллик бошларидан то милоднинг бошларигача ўтган даврда юзага келиб, авлоддан-авлодга оғзаки кўчириб олинган, унинг кўп қисми йўқолган, еттидан бир қисми сақланган. Милоддан аввалги 3 асрда Аршакийлар сулоласи даврида тўпланган.

Диншуносликда Авесто уч тарихий қатламга ажратилган: 1. Энг қадимий қисми милоддан аввалги 3 минг йилликда вужудга келган Яштлардир; уларда уруғчилик тузумидаги эътиқодлар, кўп худолик тасаввурлари тасвирланган; 2. Гатлар деб аталган қисмидир. Бунда Аҳурамазда номли худо ҳақида уйдирмалар ёзилган. Уни зардушт ёзган деб таҳмин қилинади. 3. Қадимий кўпхудолик ва кейинги яккахудолик ғоялари орасидаги кураш шароитларида эрамиздан аввалги V-асрда ҳар иккисини келиштирган Маздакийлик дини шаклланган. Авесто бу диннинг охирги ва асосий қисмини ташкил этди.

Ҳозирги диншуносликка хос бўлган Авестонинг 6 асрларда Эронда ҳукмронлик қилган Сосонийлар сулоласи шоҳи Хисрав I ҳукмронлиги даврида ёзиб тугатилган, кейинчалик паҳлавий тилига таржима қилиниб асосий текстига кўплаб шарҳлар берилган. Булар «Зенд» номи билан маълум.

Авесто олдин 12 минг мол терисига ёзилиб, хажми ғоят катта бўлгани учун ундан фойдаланиш осонлаштириш ниятида «кичик авесто» яратилди. (Беруний).

7 асрда Сосонийлар давлати парчаланиб, араб босқинчилари, Эрон ва Ўрта Осиёни босиб олгач, Зардуштийлик ҳам зарбаларга учраб, унга ишонувчилар қувғин ва таъқиб остига олингач Авестонинг аксарият бешдан уч қисми йўқолган ва унитилган. Авестода бу диннинг диний- фалсафий тизимининг қоида дастурлари баён этилган. У қадимий аждодларимизни дунёқараш, ҳуқуқий, ахлоқий, тамойил қоидаларини ўз доирасига олган. Унда табиат фалсафаси, космогония, тарих, этика, медиöинага доир материаллар, билимлар ёзилган. Яна унда шоҳ, олий табақа, қулдор, қул, диндорлар ва диний урф-одатлар катта ўрин олган. Ҳоким ва золимлар улуғланган; руҳонийлар муқаддас одамларни ҳамма ҳурмат қилиши керак деб даъво қилинган.



Хулоса шуки, Авесто Зардуштийликнинг муқаддас ёзуви ҳисобланган, 2000 йил давомида яратилган 5 дан 3 қисми йўқолиб кетган у якка ҳудоликни тарғиб этган, оловга сиғинмаслик, фақат уни асраш ва эъзозлашни тавсия этган.

Авесто зардуштийликнинг асосий манбаси ва муқаддас китоби ҳисобланади. У Апацак, Овицо, Овуцо, Авесто, Авацо каби шаклларда ҳам ишлатиб келинган. Авесто Ўрта Осиё, Эрон, Озарбайжон халқларининг исломгача даврдаги ижтимоий-иқтисодий ҳаёти, диний қарашлари, олам тўғрисидаги тасаввурлари, урф-одатлари, маънавий маданиятини ўрганишда муҳим ва ягона манбадир. Унинг таркибидаги материаллар қарийб икки минг йил давомида вужудга келиб, авлоддан-авлодга оғзаки тарзда узатилиб келинган. Зардуштийлик дини расмий тус олгунига қадар Авестонинг бўлаклари Турон ва Эрон замини халқлари орасида тарқалган. Ушбу – Ахура-Мазданинг Зардушт орқали юборилган илоҳий хабарлари деб ҳисобланган бўлаклар турли диний дуолар, мадҳиялар сифатида йиғила бошланган. Булар Зардуштнинг ўлимидан кейин китоб ҳолида жамланган ва «Авесто» – «Ўрнатилган, қатъий қилиб белгиланган қонун-қоидалар» деб ном олган. Бу қадимий ёзма манба бизгача тўлиқ ҳолда етиб келмаган. Авесто ҳақида Абу Райҳон Беруний (в. 1048 й.) шундай ёзади: «Йилнома китобларида бундай дейилган: подшоҳ Доро ибн Доро хазинасида [Авестонинг] 12 минг қорамол терисига тилло билан битилган бир нушаси бор эди. Искандар оташхоналарни вайрон қилиб, уларда хизмат этувчиларни ўлдирган вақтда уни куйдириб юборди. Шунинг учун ўша вақтда Авестонинг бешдан учи ёъқолиб кетди». Авестонинг Александр Македонский томонидан Гретсияга олиб кетилгани, зарур жойларини таржима эттириб, қолганини куйдиртириб юборгани, 12 минг қорамол терисидаги тилло матн ҳақида (ат-Табарийда – 12000 пергамент) кейинги даврларда яратилган зардуштийлик адабиётида («Бундаҳишн», «Шаҳриҳои Эрон», «Динкард»; ИХ аср, «Арда Вираф-намак»; ИХ аср, «Тансар хатлари», ал-Масъудийнинг «Муруж аз-заҳаб», «Форс-нома» ва бошқаларда) маълумотлар бор. Бу асарларда юнонлар оташхоналарни вайрон қилганлари, ибодатхоналар бойликларини талон-тарож этганлари, дин арбобларини ўлдириб, асир олиб кетганликлари ҳақида ёзилади. Ҳозир бизгача етиб келган Авесто, Берунийнинг ёзишича, аслининг бешдан икки қисми холос. У «Авесто 30 «наск» эди, мажусийлар (зардуштийлар) қўлида 12 наск чамаси қолди» деб ёзган. Ёзма манбаларга кўра, ҳақиқатан ҳам Авестони мўбадлар авлоддан-авлодга, оғиздан-оғизга олиб ўтиб, асрлар оша сақлаганлар. Бунинг сабаби мўбадлар мағлуб халқлар (Яқин ва Шарқ халқлари) ёзувини ҳаром ҳисоблаб, муқаддашабарни унда ифодалашга узоқ вақт журъат этмаганлар. Даставвал (мил. II ёки III асрларида), Аршакийлар даврида Авесто қисмларини тўплаш бошланган. Кейинчалик, Сосоний Ардашер Попакон (227-243) даврида, айниқса, Шопур (243-273) даврида ацрология, табобат, риёзиёт ва фалсафага оид қисмлари ёзиб олиниб, ҳамма қисмлари тартибга келтирилган, сўнг бу асосий матн тўлдириб борилган. Авестонинг ана шу тўлдирилган нушасининг икки тўлиқ қўлёзмаси Ҳиндицонда сақланади – бири Мумбайда, зардуштийларнинг маданий маркази бўлмиш Кома номидаги инцитутда, иккинчиси – Калькуттадаги давлат кутубхонасида. Авестонинг энг қадимий қисмларида Зардушт туғилган ва ўз фаолиятини бошлаган юрт ҳақида маълумот берилган. Унда айтилишича, «бу мамлакатнинг кўп сонли лашкарларини ботир саркардалар бошқарадилар, баланд тоғлари бор, яйлов ва сувлари билан гўзал, чорвачилик учун барча нарса муҳайё, сувга мўл, чуқур кўллари, кенг қирғоқли ва кема юрар дарёлари ўз тўлқинларини Иската (Скифия), Паурута, Моуру (Марв), Харайва (Арея), Гава (сўғдлар яшайдиган юрт), Хваразм (Хоразм) мамлакатлари томон элтувчи дарёлари бор». Шубҳасиз, «кенг қирғоқли, кема юрар дарёлар» бу Амударё ва Сирдарё бўлиб, Авесто тасвирлаган мазкур шаҳарлар Ўрта Осиё шаҳарларининг бу икки дарё қирғоқларида жойлашганларидир. Шунга асосланиб, биз Зардуштнинг ватани, зардуштийликнинг илк макони ва Авестонинг келиб чиқиш жойи деб – Хоразм, тарқалиш ёъналиши деб – Хоразм-Марғиёна-Бақтрияни айта оламиз. Авестонинг «Ясна» китобида баён этилишича, Зардуштнинг ватандошлари унга ишонмай, унинг таълимотини қабул қилмаганлар. Зардушт ватанни тарк этиб, қўшни давлатга кетади, у ернинг маликаси Хутаоса ва шоҳ Кави Виштаспанинг хайрихоҳлигига эришади. Улар Зардушт таълимотини қабул қиладилар. Натижада қўшни давлат билан уруш бошланиб, Виштаспа ғалаба қозонади. Шундан сўнг бу таълимот халқлар ўртасида кенг тарқала бошлаган. Кейинги давр ривоятига кўра, Шоҳ Кави Виштаспа фармонига билан Авесто китоби ўн икки минг мол терисига ёзиб олиниб, оташкадага топширилган.

Авестонинг таркибий қисмлари. Авесто зардуштийлик муқаддас китобларининг мажмуидир. У – мураккаб тўплам. Авестонинг сақланиб қолган тўртта китобидан биринчисининг номи «Видевдат» (ви-даеводатам – «Девларга қарши қонун») деб аталади. Ушбу китоб Авестонинг сақланиб қолган китоблари орасида энг мукаммали ҳисобланади. У йигирма икки боб бўлиб, боблари фрагард деб номланган. Фрагардларнинг маъноси, вазифаси, услубий тузилиши турлича: биринчи фрагард – одамлар яшайдиган барча юртларни Ахура-Мазда қандай яратгани тўғрисида бўлиб, улар орасида Хоразм, Сўғд, Марғиёна, Бахди (Балх) ва бошқалар бор; иккинчи фрагардда Жамшид подшолиги – касаллик, ўлим, азоб-уқубатлар бўлмаган замон ҳақида, яъни инсониятнинг олтин асри ҳақида гап боради; учинчи фрагард деҳқончиликнинг савобли шарофатлари ва ҳ.к. ҳақида. Шунингдек, Видевдатнинг бошқа фрагардларидан Зардушт билан Ахура-Мазданинг савол-жавоблари ва мулоқотлари ҳам ўрин олган. Иккинчи китоб «Ясна» деб аталиб, Авестонинг эътиборли бўлими саналади. Ясна – яз ўзагидан бўлиб, «сажда, топинч, намоз» маъноларини ифодалайди. Ясна 72 бобдан иборат бўлган. Боблари ҳа, ҳаитий деб аталган. Ҳар бир ҳа зарур ўрнига қараб маросимларда, ибодатларда коҳинлар томонидан ўқилган, қавмлар унга эргашиб ибодат қилганлар. Ясна китоби (наск) таркибига Зардушт ўзи ижод қилган тарғибот шеърлари ҳам кирган. Улар Яснанинг 28-34, 43-46, 47-50, 51, 53 – жами бўлиб, 17 та ҳасини ташкил қилади. Зардушт шеърлари илмий адабиётда гаталар деб атаб келинади. Ҳа «башорат» демакдир. Яснанинг 35-42-ҳалари айниқса, юксак қадрланган. Бу етти ҳаҲаптанхати Ясна – «Етти боб Ясна» деб номланган. Улар орасида оловнинг муқаддаслиги ҳақида боб бўлиб, зардуштийлик урф-одатлари орасида оловга эътиқод қилиш, диннинг эса «оташпарацлик» деб аталиши шунга боғлиқ. Бинобарин, олов Ахура-Мазда нурининг қуёшда намоёнлиги ва унинг ердаги зарраси деб ҳисобланган. Олий ҳақиқат Арта ҳам оловда ўз ифодасини топган. Олов ҳақни ноҳақдан, энг олий гуноҳ ҳисобланмиш ёлғонни роцдан ажратиб берган. Ёлғон эса чин эътиқодга хиёнат деб қораланган. Арта сўзи фонетик ўзгариб, дацлаб атар, ҳозир эса оташ шаклида ишлатилиб келмоқда. Учинчи китоб «Висперед» деб номланган. У 24 бобдан ташкил топган ва ҳар бир боб алоҳида карде деб аталиб, маъбудлар шаънига ўқилган дуолар ва ибодат уцида уларга мурожаатлар ҳамда оламни билишга доир панд-насиҳатлардан иборатдир. Уни ибодат намозлари йиғиндиси ҳам дейишади. Айни пайтда у Яснага қўшимча ҳисобланади. Тўртинчи китоб «Яшт» (гимн) деб аталади. У Авестонинг энг қадимий қатлами бўлиб, 22 бобдан иборат. Ҳар бир боб Ахура-Маздадан бошлаб, у яратган ва унинг маълум вазифаларини бажарувчи маъбудлар шаънига айтилган мадҳиялардан иборат. Авестонинг бизгача етиб келмаган китобларидан баъзи қисмлари унинг йиғма парчалар тўплами «Хўрдак Авесто» китобида жамланган. Масалан, Эхрпатацан китобидан мўбадлар (коҳинлар) учун қонун-қоидалар, диний бошқарув тизимига хос маълумотларга оид қисмлари, Нирангацан – диний-мавсумий, ижтимоий маросимлар тартиб-қоидалари қисми, 20-наскда жоннинг у дунёдаги аҳволи ҳақидаги қисми ва бошқалар шу китобда сақланган. Авесто ҳақида энг муҳим манба ИХ асрга оид «Динкард» (дин амаллари) асаридир. Унда Авестонинг 21 китоби тўла таърифлаб берилган. Бу таърифлар савобли ишлар ёъриқномаси, диний маросимлар ва расм-русумлар қоидаси; зардуштийлик таълимоти асослари; дунёнинг Ахура-Мазда томонидан яратилиши; охират куни ва ундаги ҳисоб-китоб; фалакиёт; ижтимоий-ҳуқуқий қонун-қоидалар; Зардуштнинг туғилиши ва болалиги; ҳақ ёълини тутиш; жамият аъзоларининг ҳақ-ҳуқуқлари; девлар, жинлар каби ёвуз кучларга қарши ўқиладиган дуолар, амаллар ва бошқалардан иборатдир. Зардуштийлик дини ҳақида франтсуз олими Анкетиль-Дюперрон жуда қимматли маълумотлар қолдирган. Масалан, Анкетиль-Дюперрон 1755 йилда Ҳиндицонга илмий сафар қилиб, у ердаги зардуштийлар орасида уч йил яшаган, уларнинг ибодатлари, урф-одатларини яхши ўрганган ва Авестони франтсуз тилига таржима қилган. Уч жилдлик таржима 1771 йилда нашр этилган. Айни пайтда, шуни ҳам таъкидлаш жоизки, олимларимизнинг фикрича, Авесто Ғарбий Европа, Эрон ва Ҳиндицон тиллари орқали бизга етиб келгани учун ундаги номлар, атамалар аксарият ҳолларда аслига тўғри келмайди. Авестода туркона жиҳатлар кам қолган. Зартуштийликни ўрганиш ҳозирги кунларда ҳам фаол олиб борилаяпти. Таъкидлаш керакки, бу соҳадаги тадқиқотлар Ўзбекистон учун алоҳида аҳамият касб этади. Чунки миллий қадриятлар ва кўп қатламли диний тажрибада мазкур диннинг тутган ўрни беқиёсдир.

Каталог: uploads -> books -> 3602
3602 -> «Қазақ тілі және әдебиеті» кафедрасы Тақырып: Ғабиттің өмірі туралы мәлімет Орындаушы: Өтегенова Асима
3602 -> Литературные связи
3602 -> Өзбекстан республикасы халықҚа білім беру министрлігі науайы мемлекеттік педагогика институты табиғаттану факультеті «география оқыту методикасы»
3602 -> Өзбекстан республикасы халықҚа білім беру уәзірлігі науаи мемлекеттік педагогика институты физика – математика факультеті
3602 -> Министерство высшего и среднего специального образования республики узбекистан
3602 -> Математик анализ ва алгебра кафедраси


Достарыңызбен бөлісу:
  1   2


©dereksiz.org 2019
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет