60
6.2. Эконометрик моделлар ва уларни туризм ривожланишини
прогнозлашдаги ўрни
Прогнозлашда
экстраполяция
усули
ўрганиладиган
объектнинг
ривожланишига тааллуқли бўлган омилларнинг доиравийлик, ўзгармаслик
шартига асосланган бўлиб, объектнинг ўтмишдаги ва шунча асосланиб
келажакдаги ривожланиш қонуниятларини ўрганади.
Динамик қаторларнинг ўзгариш даражаларига қараб экстраполяция оддий
ва мураккаб бўлиши мумкин. Прогнозлашнинг
оддий экстраполяция усули
тенгламаларининг мутлоқ қийматлари, қаторларнинг ўрта қийматлари, ўртача
мутлоқ ўсиш ва ўсишнинг ўртача тезлигига нисбатан ўзгармас қийматларга эга
деган хулосага асосланган. Прогнознинг мураккаб экстраполяция усули,
трендни ифодаловчи статистик формулаларни қўллашга асосланган бўлиб, икки
турга: такомиллашган ва аналитик турларга бўлинади. Прогнознинг
такомиллашган усулида вақт бўйича
кетма-кет келадиган прогноз
қийматларини аввалдан мавжуд бўлган кўрсаткичлар асосида ҳисоблаб
топилади. Бунга ўзгарувчан ва экспоненциал ўрта қиймат, гармоник вазнлар
авторегрессион ўрта қиймат, гармоник вазнлар авторегрессион ўзгартириш
усуллари киради. Аналитик усул энг кичик квадрат усули ѐрдамида Y - нинг
детерминик таркибини аниқлашдан иборатдир.
Қисқа муддатга прогнозлашда кенг қўлланиладиган прогнозлаш усули -
экстраполяция усулидир. Экстрополяция усули прогнозлашни одатда бир
ўлчамли вақтли қатори асосида амалга оширади.
Маълумки, бир ўлчамли
вақтли қаторларни моделлаш усуллари иқтисодий кўрсаткичларнинг динамик
қаторларига асосланган бўлиб қуйидаги тўрт таркибий қисмлардан ташкил
топгандир: 1) таҳлил қилинадиган жараѐннинг узоқ даврда ривожланиш
қонуниятлари йўналиши тенденцияси, 2) таҳлил қилинадиган жараѐнда айрим
ҳолларда учрайдиган
мавсумий таркибий қисмлар; 3) даврий таркибий
61
қисмлар; 4) тасодифий омиллар сабабли юзага келадиган тасодифий таркибий
қисм.
Ривожланиш йўналиши (тенденцияси) ривожланишининг узоқ муддатли
эволюциясини билдиради. Динамик қаторларнинг ривожланиш йўналиши
силлиқ эгри чизиқ бўлиб, тренд деб аталувчи вақт функцияси билан
ифодаланади. Тренд – тасодифий таъсирлардан ҳоли ҳолда вақт бўйича ҳаракат
қонуниятидир. Тренд вақт бўйича регрессия бўлиб, доимий омиллар таъсирида
юзага келадиган ривожланишнинг детерминик таркибий қисмидир.
Трендлардаги четланишлар тасодифий омиллар сабабли юзага келади.
Юқоридагиларга асосланиб вақт қатори функциясини қуйидагича берамиз:
t
– жараѐнларнинг вақт бўйича йўналишининг доимий таркибий қисми;
t
– тасодифий таркибий қисми.
Вақтли қаторлар ривожланишида учта йўналиш: ўрта даражалар
йўналиши; дисперсия йўналиши; автокорреляция йўналиши мавжуддир.
Ўрта даража йўналиши
кўринишда функция бўлади.
Дисперсия
йўналиши - вақтли қаторларнинг эмпирик қийматларининг тренд тенгламалари
ѐрдамида аниқланган қийматларидан четланиш. Автокорреляция йўналиши -
вақтли қаторларнинг даражалари ўртасидаги боғлиқликларнинг ўзгариши.
Иқтисодий-ижтимоий жараѐнларни моделлашнинг кенг тарқалган усули -
вақтли қаторларни текислаш усулидир. Текислашган ҳар хил усуллар мавжуд
бўлиб, уларнинг энг асосийлари қаторларнинг амалдаги қийматларини
ҳисоблаб топилганлари билан алмаштиришдир.
У ѐки бу даражадаги барқарор иқтисодий тизимга эга кўпчилик
давлатларда иқтисодий ўсишни прогнозлашда қуйидаги турдаги кўп омилли
эконометрик моделлар кенг тарқалган:
Y = f(X
1
,X
2
,...,X
n
)
Бир омилли моделлар ҳам кенг қўлланилади. Масалан,
иқтисодий
ўсишнинг вақтга боғлиқлигини ифодаловчи моделлар ѐки ўтган даврга
нисбатан ишлаб чиқариш фондлари ѐки капитал (К) ўзгариши кам бўлган қисқа
муддатли даврда таҳлил ва прогнозлаштиришда иқтисодий ўсиш ва меҳнат
ресурслари (L) орасидаги боғлиқлик модели.
Ижтимоий-иқтисодий жараѐнлар ўртасидаги ўзаро боғланишларни
ўрганиш фаннинг муҳим вазифаларидан биридир. Бу жараѐнда икки хил
белгилар ѐки кўрсаткичлар иштирок этади, бири боғлиқ бўлмаган ўзгарувчилар,
иккинчиси боғлиқ ўзгарувчилар ҳисобланади. Биринчи турдаги белгилар
бошқаларига таъсир этади, уларнинг ўзгаришига сабабчи бўлади. шунинг учун
улар
омил белгилари деб юритилади, иккинчи тоифадагилар эса натижавий
белгилар дейилади. Масалан, истеъмолчининг даромади ортиб бориши
натижасида унинг товар ва хизматларга бўлган талаби ошади. Бу боғланишда
талабнинг ортиши натижавий белги, унга таъсир этувчи омил, яъни даромад эса
омил белгисидир.
Омилларнинг ҳар бир қийматига турли шароитларида натижавий
белгининг ҳар хил қийматлари мос келадиган боғланиш корреляцион боғланиш
62
ѐки муносабат дейилади. Корреляцион боғланишнинг характерли хусусияти
шундан иборатки, бунда омилларнинг тўлиқ сони номаълумдир. Шунинг учун
бундай боғланишлар тўлиқсиз ҳисобланади ва
уларни формулалар орқали
тақрибан ифодалаш мумкин, холос.
Корреляция сўзи лотинча
correlation сўзидан олинган бўлиб, ўзаро
муносабат, мувофиқлик, боғлиқлик деган маънога эга.
Икки ҳодиса ѐки омил ва натижавий белгилар орасидаги боғланиш
жуфт
Достарыңызбен бөлісу: