Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


 Инфляция жараѐнининг суръатини прогнозлаш



Pdf көрінісі
бет45/91
Дата10.06.2022
өлшемі2.19 Mb.
#459101
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   91
1660-Текст статьи-3443-1-10-20200625

 
 6.6. Инфляция жараѐнининг суръатини прогнозлаш 
Инфляция - бу миллий валютанинг қадрсизланиши. Бунинг натижасида 
товар ва хизматлар нархининг ѐппасига ўсиши рўй беради (очиқ инфляция). 
Аммо давлат нархларини «музлатиб» қўйса ва шу билан бирга инфляцион 
омиллар амал қилса, инфляция потенциали ўсади (сиқилган инфляция) ва агар 
нархлар «қўйиб юборилса», нархларнинг кўчкисимон ўсиши рўй беради. 
Инфляцияга нархларнинг ўсиши олиб келади, лекин ҳар қандай на рхнинг 
ўсиши инфляция билан боғланмаган. 
Агар аналогик усуллар билан инвестицияларни молиялаштириш амалга 
оширилса, нархларнинг инфляцион ўсиши рўй бериши мумкин. Айниқса, 
иқтисодиѐтни милитаризациялаш билан боғлиқ инвестициялар инфляцион 
хавфли ҳисобланади. МДни ҳарбий мақсадларга ноишлаб чиқариш истеъмоли 
нафақат миллий бойликни йўқотишини англатади, бир вақтнинг ўзида ҳарбий 
ассигнация қўшимча тўловга қобил талабни шакллантиради, бу эса пул 
массасининг товар таъминотисиз осилишига олиб келади. Ҳарбий 
харажатларнинг ўсиши давлат бюджети сурункали дефицитининг ва 
давлатнинг бошқа давлатлардаги қарзлари кўпайишининг сабабларидан бири ва 
у давлатни пул массасини кўпайтиришга мажбур қилади. 
Инфляция ва унинг омиллари орасидаги вақтли боғланишни белгилаш 
муҳим, бу инфляцион жараѐнларни прогнозлаш ва бошқаришга имкон беради. 
Инфляциянинг янги куртаги чиқиши – бу, омилларнинг вақт орасидаги 


72 
динамикаси билан боғлиқ. Пул массасининг ўсиши ва унинг товар билан 
таъминланиши ўртасидаги нисбатни топиш учун ишлаб чиқариш ва нархлар 
даражаси динамикасини таҳлил қилиш зарур. Айнан индекс инфляциядан дарак 
беради. Нархлар индексини ҳисоблаш учун маълум вақтдаги «бозор савати» 
товар ва хизматларнинг жами нархлари ўртасидаги муносабат олинади. Одатда, 
«бозор савати» товарлари таркибига барча аҳоли харид қиладиган кўпроқ 
товарлар киритилади. Индекс, одатда, %да ифодаланади: 
%
100


C
S
Z
Бу ерда: Z-берилган даврдаги нархлар индекси, %; 
S-берилган даврдаги «бозор савати» нархи; 
С-базис даврдаги «бозор савати» нархи. 
Бироқ, бу индекс қуйидаги қатор сабабларга кўра, инфляциянинг реал 
даражасидан паст бўлиб чиқади: 
1. Аввало, одатда, «сават» таркибига кирмайдиган, янги турдаги 
маҳсулотларнинг нархи оширилади. Шунинг учун «сават» бўйича ҳисобланган 
нархларнинг ўсиш индекси савдодаги барча товарлар гуруҳи бўйича 
ҳисобланган индексдан анча паст чиқади.
2. Халқ истеъмоли товарларининг чакана нархи тушиши ўрнига уларнинг 
сифати пасайиши мумкин. Сифатнинг пасайиши бу товарнинг истеъмол 
хусусияти, фойдалилиги пасайишига олиб келади, шу билан боғлиқ ҳолда у 
фойдалилик хусусияти бирлигидан анча юқори нархда сотилади. Шундай 
қилиб, сифат пасайишини нархлар индексининг адекват ўсиши сифатида 
кўришга барча асос мавжуд. 
3. Кўрсатилган 2 омил қаторида учинчи, етарлича қудратли, иқтисодиѐт 
дефицитида намоѐн бўлувчи омил ҳам таъсир қилади. Халқ истеъмоли 
товарларининг дефицити инфляцияларнинг манбаи ҳисобланади. Дефицит 
билан боғлиқ инфляциянинг намоѐн бўлиши шундай нархларнинг ўсишида 
кузатиладики, агар товарни очиқ бозордан харид қилиш имкони бўлмаса, 
истеъмолчи уни шу нархларда норасмий, «қора бозор»дан сотиб олишга 
мажбур бўлади. 
4. Истеъмол нархларининг ўсиши ишлаб чиқариш харажатларининг 
кўпайиши (улгуржи нархларнинг ўсиши) билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. 
Қазиб олувчи тармоқларда, айниқса, ѐқилғи-энергетика мажмуаларида 
нархларнинг ўсиши маълум вақтдан кейин xалқ хўжалигининг барча 
секторларидаги харажатлар даражасида «домино» принципи бўйича аксини 
топади. 
Истеъмол товар ва хизматларининг қимматлашуви ва оқибатда иш ҳақи ва 
ижтимоий тўловларнинг кўпайиши рўй беради. 
Демак, нархлар индексининг ўзгариши ва унинг катталигини прогнозлаш 
турли хил омилларга боғлиқ: «бозор савати»нинг таркиби, маҳсулот сифати, 
ишлаб чиқариш харажатлари ва xалқ истеъмоли товарлари дефицитининг 
катталиги. Шунинг учун бу индексни қўллаш инфляция суръатларини 
прогнозлаш учун етарли эмас. 


73 
Истеъмол нархлари ўсиши кўрсаткичини ЯИМ дефляторининг ўсиш 
кўрсаткичларига ўзгартириш керак, деган фикр бор. 
p
n
N
N
Д


Бу ерда: Д-ЯИМ дефлятори; 
N
n
-номинал ЯИМ; 
N
p
-реал ЯИМ. 
Маълумки, бу кўрсаткичларнинг устунлик ва камчиликлари бор. Нархлар 
индекси (ва мос равишда ўсиш суръатлари) нисбатан соддалиги ва ҳисоб - 
китобларнинг оперативлиги билан ЯИМ дефлятори индекси олдида устунликка 
эга. Катта харажатларсиз нархлар индексини нафақат йиллик, балки ойлик, 
xатто ҳафталик оралиқлар учун аниқлаш мумкин. Айнан шунинг учун ундан 
турли мақсадларда кенг фойдаланилади - аҳоли даромадлари индексациясини 
назарий таҳлилидан то амалий ҳисоб - китобларигача. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   91




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет