2.3-расм. Ишлаб чиқариш ва бошқариш жараѐнларининг чизмаси
5
Аввало иқтисодий тизимни ривожлантиришнинг мақсади аниқланади.
Қўйилган мақсадга келажакда бўлиши мумкин ҳолатлар ўрганилиб,
прогноз
қилинади.
Прогнозлаш жараѐни объектни таҳлилидан бошланади. Бу таҳлил
объектни танлаш,
прогнозлаш мақсадида, объектга
таъсир этувчи омилларни
ўрганиш, унинг таркиби, бошқариш усулларни ўрганишдан иборат. Иқтисодий
тизим жуда катта ва мураккаб бўлгани учун уни ўрганишда тизимли таҳлил
усули қўлланади.
Бу усулни асосий тамойиллари қуйидагича:
1. Мураккаб тизим жуда кўп элементлардан иборат. Бу
элементлар бир-
бири билан боғланган бўлиб, мураккаб структурани ташкил этади.
2. Мураккаб тизим яхлитлик хусусиятига эга. Бундай тизимлар ҳар доим
мақсадга интилган бўлади, самарали ҳолатга эришишга ҳаракат қилади.
3. Тизим кириш ва чиқиш йўллари орқали ташқи муҳит билан боғланган.
Х
t
Y
t
Фараз қилайлик тизим ҳолатини аниқлайдиган 3 вектор маълум бўлсин.
X
t
= (
X
1
,
X
2
,...,
X
m
)
t
S
t
= (
S
1
,
S
2
,…,
S
k
)
t
Y
t
= (
Y
1
,
Y
2
,...,
Y
n
)
t
Тизимни чиқиш ҳолати кириш параметрлари ва тизимни ички ҳолати
билан қуйидагича боғланган:
Y
t
=
f (
X
t
,
S
t
)
Бу ѐндошув эконометрик моделлаштиришда қўлланилади.
4. Ҳар бир мураккаб тизимни элементларга бўлиш мумкин. Масалан:
иқтисодиѐт элементлари бу тармоқлар, корхоналар элементлари - бўлимлар ва
ҳ.к. Тизимни элементлари иерархия тамойилларига бўйсунади.
5
Хотамов И., Саъдуллаев Х. Маркетинг фаолиятини таҳлил қилиш ва истиқболлаш. Дарслик. 2012й., 32-бет.