Белгили моделлар ҳар хил тилларда ифодаланиши мумкин: сўзлашув
тилида, алгоритмик, график, математик тилда.
Иқтисодиѐтда энг кенг қўлланиладиган моделлардан бири - бу иқтисодий-
математик моделлардир. Математик моделлаштириш - иқтисодий
жараѐнларни тенгламалар, тенгсизликлар, функционал, логик схемалар орқали
ифодалаш деб тушунилади.
Математик моделлаштириш кенг маънода ўз табиатига кўра турли, лекин
ўхшаш математик боғланишлар билан тасвирланувчи жараѐнларни ўрганувчи
текшириш ва изланишлар усулидир. Замонавий илмий-техника революцияси
шароитида математик моделлаштириш ва унинг муҳим иқтисодий усуллари
режалаштириш ва бошқарув тажрибасида энг асосий ўринни эгаллайди. Ўз
ривожининг янги босқичида математик моделлаштириш билан узвий
боғлангандир. Объектнинг математик модели аниқ математик масала («модел-
масала») каби камида 2 гуруҳ элементларини ўз ичига олади:
1) аниқлаш керак бўлган объект характеристикаси (номаълум катталиклар)
- y = (y
i
) вектор компонентлари;
2) моделлаштирилаѐтган
объектга нисбатан ҳисобланадиган ташқи
ўзгарадиган шартлар характеристикаси - х = (х
i
) вектор компонентлари.
―Модел-масала‖ объект ички параметрлари йиғиндиси А ни ҳам ўз ичига
олади. Х ва А билан белгиланувчи шарт ва параметрлар экзоген (яъни, моделдан
ташқарида аниқланувчи), Y векторни ташкил этувчи катталиклар эса эндоген
(яъни, модел ѐрдамида аниқланувчи) деб қаралади.
Иқтисодий-математик моделлар
Оптималлаштириладиган моделлар
Оптималлаштирилмайдиган
моделлар
Заҳира-ларни
бошқариш
моделлари
Оптимал
тақсимлаш
мо-деллари
Тармоқли
моделлар
Оммавий
хизмат
кўрсатиш
моделлари
Баланс
моделлари
Иқтисодий
статистик
моделлар
Транспорт
масаласи
Ассорти-
мент
масаласи
Оптимал
қирқиш
масаласи
«Диета»
масаласи
Ўсиш
моделлари
Ишлаб
чиқариш
функцияси
Достарыңызбен бөлісу: |