28
Иқтисодий-математик моделлар ўз ўрнида функционал ва структурали
бўлиши мумкин.
Функционал моделлар кириш ва чиқиш параметрларининг боғланиш
функцияларини акс эттиради.
Структурали
моделлар
мураккаброқ
бўлиб,
тизимнинг
ички
структурасини ифодалаб, ички алоқаларни акс эттиради.
Моделлар
статик ва
динамик,
чизиқли ва
чизиқсиз,
детерминацион ва
стохастик бўлиши мумкин (3.2-расм).
Статик моделларда иқтисодий жараѐнлар ва кўрсаткичларнинг
маълум
бир вақтдаги ҳолати ўрганилади.
Динамик моделларда эса иқтисодий кўрсаткичларнинг вақт давомида
қандай ўзгариши кузатилади ва уларга
қайси омиллар таъсир этиши
ўрганилади.
Чизиқли моделларда мақсад мезони чизиқли функция кўринишда бўлади,
унинг экстремал қийматлари орасидаги муносабат чизиқли тенгламалар ва
тенгсизликлар орқали ифодаланади.
Чизиқсиз моделларда - мақсад функцияси ва
ечими орасидаги
муносабатлар чизиқсиз кўринишда ифодаланади. Ўз навбатида чизиқсиз
дастурлаш қуйидаги турларга бўлинади:
Қавариқ дастурлаш - ечилаѐтган масала қавариқ тўпламида
берилган
бўлиб, мақсад функцияси қавариқ шаклда берилиши мумкин.
Квадратик дастурлаш - мақсад
функцияси квадратик шаклда
ифодаланиб, чегаравий шартлар чизиқли тенгламалар ва тенгсизликлар
кўринишида берилади.
Бутун сонли дастурлаш - изланаѐтган ўзгарувчиларга нисбатан бутунлик
шартда киритилади.
Достарыңызбен бөлісу: