Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Pdf көрінісі
бет43/91
Дата10.06.2022
өлшемі2.19 Mb.
#459101
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   91
1660-Текст статьи-3443-1-10-20200625

 
 
 
 
 
6.4. Истеъмол талабини прогнозлаш 
Макродаражада қисқа ва ўрта муддатли прогнозлашда истеъмол талаби 
(ИТ)ни моделлаштириш устувор ўрин эгаллайди. Чунки, ИТ ЯИМнинг катта 
қисмини белгилайди, ишлаб чиқариш структурасига, нархларнинг умумий 
даражаси (инфляция)га, иқтисодиѐтнинг турли секторларидаги нархларнинг 
динамикасига таъсир кўрсатади. ИТнинг макроиқтисодий функцияси аҳоли 
талаб қилувчи товар ва хизматлар ҳажмининг талабини белгиловчи асосий 
омилларга (аҳолининг соф-ихтиѐридаги даромади, нархлар даражаси, 
жисмоний шахсларга солиқнинг даражси, кредит ставкаларининг ўзгариши) 
боғлиқлигини кўрсатади. 
ИТнинг функцияси умумий ҳолда қуйидагича бўлади: 
C
n
= (
ПР
И
КР
Д
Д
Д
Ц




,
,
,
,
,
,
1
1
0
), 
Бу ерда: 

Ц- бойлик (ѐки реал касса қолдиқлари), импорт хариди, % ставкаси 
самараси орқали талабга таъсир этувчи нархлар даражасининг ўзгариши; 
Д
0
-жорий шахсий ихтиѐридаги даромад (иш ҳақи, рента, % дивиденд, 
транспорт тўловлари ва бошқалар),%; 
Д
-1
-ўтган йилги даромад (шахсий бойлик ҳажми, ликвидли қолдиқлар 
ҳажми, яшаш жойлари билан таъминланганлик); 
Д
+1
-келгусида кутилаѐтган даромадлар (кутилаѐтган инфляция ѐки 
дефляцияни ҳисобга олган ҳолда реал даромадлар); 
КР- истеъмолчиларнинг кредит қарзлари
И-жисмоний шахсларга солиқнинг даражаси; 

ПР-кредит % ставкаларининг ўзгариши. 
Узоқ муддатли моделларга аҳоли сонининг, жинсий ѐки структурасининг 
ўзгариши омилини қўшиш мумкин. 
Қисқа муддатли прогнозга Кейнсча вариантдан фойдаланиш мумкин: 
C
n
=f(Д
0
), 
Яъни ўзгармас нархларда қисқа муддатли даврда ИТ фақат жорий йилдаги 
шахсий ихтиѐридаги даромадга боғлиқ бўлади. 


70 
Турли давлатларда миллий иқтисодиѐт кўринишига ва бошқарувда 
қўлланиладиган назарий тамойилларга қараб бир-биридан омилларнинг 
тўплами билан фарқланувчи шахсий истеъмол харажатлари (шахсий истеъмол) 
модели ѐки ИТ модели ишлаб чиқилади. 
Мисол сифатида АҚШда ишлаб чиқилган макроиқтисодий чизиқли 
моделни кўриш мумкин: 
С=0,47+0,999С
-1
+0,17У
-1
-7,134

РС,
Бу ерда: С-шахсий истеъмол, млрд. доллар (ўзгармас нархларда); 
С
-1
-ўтган (базис) йилдаги шахсий истеъмол; 
У
-1
-базис йилдаги МД; 

РС-шахсий истеъмол товарларининг нархлар индекси. 
АҚШнинг деярли барқарор юқори ривожланган тизимида МДнинг ўсиши 
оддий экстрополяция усули орқали МД трендидан фойдаланиши билан 
аниқланади ва у етарлича мавжуд омил бўлиб чиқади. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   91




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет